Для всех учителей из 37 347 образовательных учреждений по всей стране

Скидка до 75% на все 778 курсов

Выбрать курс
Получите деньги за публикацию своих
разработок в библиотеке «Инфоурок»
Добавить авторскую разработку
и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок Другое СтатьиБошланғич синф ўқувчиларини PIRLS дастурига тайерлаш

Бошланғич синф ўқувчиларини PIRLS дастурига тайерлаш

библиотека
материалов

БОШЛАНҒИЧ ВА ЮҚОРИ СИНФЛАР АДАБИЙ ТАЪЛИМИ УЗВИЙЛИГИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ЕЧИМИ


Артикова Наргиза Шухратовна Чирчиқ шахар 10-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси.

Аннотатция: ушбу мақола бошланғич синф ўқувчилари ҳамда юқори синф ўқувчилари касбий ва шахсий компетентлилиги ўқувчиларнинг билиш компетентлилиги, шахслик сифатлари шаклланиш малакалари ёритиб ўтилган.

Калит сўзлари: мантиқий фикрлаш, инсоний фазилатлар, интеллектуал имконият, АКТ.

Abstract: This article covers the professional and personal competencies of primary school students and high school students, their cognitive competence, and the formation of personal qualities.

Keywords: logical thinking, human qualities, intellectual ability, ICT.

Аннотация: в данной статье рассматриваются профессиональные и личностные компетенции учащихся начальных и старших классов, их когнитивные способности и формирование личностных качеств.

Ключевые слова: логическое мышление, человеческие качества, интеллектуальные способности, ИКТ.

Ўқувчиларда қандай инсоний сифатлар шаклланаётгани, уларда мустақил ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини таркиб топтириш, тарбияланувчиларнинг маънавиятини соғломлаштириш масаласи оқсаяпти. Ўқувчилар айни бир ҳодиса тўғрисида бир хил фикрлайдиган, бир хил хулоса чиқарадиган, қолипдаги кимсаларга айлантириляпти. Тарбиянинг асосий омилларидан бўлмиш “Ўқиш китоби” ва “Адабиёт” дарсликлари ҳам худди шу мақсадга – билим беришга қаратилганлиги ачинарли, албатта. Натижада, бирор маслада фикр айтиш ёки мустақил қарор қабул қилишдан чўчийдиган, ҳар ишда ўзганинг оғзига қараб турадиган, айтилганларни кўр-кўрона, лекин қойиллатиб бажарадиган, муте авлодни шакллантириш давом этмоқда.

2019–2020 ўқув йилидан Президент мактаблари очилганлиги ва уларга ўқувчилар интеллетуал имкониятларига таяниб саралаб олиниши диққатга сазовор албатта, лекин бу ҳам мазкур масаланинг бир кўринишидир. Бу мактаб тарбияланувчилари ҳам, нафақат билим, балки маънавий сифатлар, инсоний фазилатлар билан тўйинтирилиши миллий тарбияшунослик асосидир.

Инсон ўз умрининг турли босқичларида жисман ҳам, руҳан ҳам, ақлан ҳам ўзига хос тарзда – турлича ривожланиши психология илмида асосланган. Жумладан, ўқитувчисини дахлсиз ва энг билоғон шахс ҳисоблаб унинг айтганларини сўзсиз бажариш, унга ишониш ва интилиш − бошланғич синф ўқувчиларига хос бўлган умумий хусусият. Бошланғич синф ўқувчиси учун ўқитувчи – энг буюк шахс. У ўқитувчиси талабларига ихтиёрий равишда, астойдил бўйсунади. Кичик ўқувчиларнинг кўпчилиги доимий равишда унинг кўрсатмаларини кутишга мойил бўлади. Ўқитувчи қандай ва нимани ўқитишидан қатъи назар, уни билиб олиш керак деб ҳисоблайди. Бошланғич синф ўқувчилари назарида ўқиш – кўр-кўрона ижрочилик, ўқитувчисига тақлид, устози айтганларини такрорлашдан иборатдай туюлади. Мазкур давр педагогик жиҳатдан болада инсоний сифатларни шакллантиришда ўқитувчи учун энг қулай босқич саналади. Бу ўринда ўқитувчи оқил, доно, касбий компетенцияларни мукаммал эгаллаган бўлиши шарт. Мазкур ҳолат узлуксиз адабий таълимдаги асосий муаммолардан биридир.

Инсон ичида, ички “мен”ида ўз фикри, шахсий муносабати бўлгандагина фикр айтади. Фикрлаш – ички “мен” фаолиятининг натижаси. Инсонда ўзликни шакллантириш, ўз сўзи ва мустақил фикри бўлишини таъминлаш, бунга шароит яратиш мактабда ўқитувчининг вазифаси ҳисобланади. Бу ундан профессионал билимдонликни талаб қилади. Чунки ўқувчининг мустақил фикрлаш, аниқ мақсад асосида олдига қўйилган вазифаларни бажариш йўлида мантиқий мулоҳаза юритиш, қўйилган масалани муайян зўриқишлар орқали мустақил равишда ҳал қилишдай фаолиятини ташкил этиш осон иш эмас. Ўқитувчининг касбий ва шахсий компетентлилиги ўқувчиларнинг билиш компетентлилиги, шахслик сифатлари шаклланишининг асосидир. Ўқитувчи миллат ва мамлакат келажагини белгиловчи кучдир. Чунки ўқитувчи кўтарилмас экан, миллат кўтарилмайди, миллат кўтарилмас экан мамлакат кўтарилмайди. Бу – рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат.

Ачинарли жиҳат шундаки, ўқитувчиларнинг кўпчилиги, ҳатто бошланғич синф ўқувчилари эгаллаган замонавий билимлардан, яъни компьютер ва интернетдан фойдаланишдан йироқ. Муаллимлар дарсга тайёрланиш ва уни ташкил этиш жараёнида бу билимларга мурожаат қилмайдилар, дарсларини қизиқарли ҳамда замон талблари даражасида, ўқувчиларнинг қизиқишларига асосланган ҳолда ташкил этолмайдилар. Афсуски, мактабларнинг кўпчилигида бугун ҳам замонавий ахборот коммуникатив технологиялар таъминоти суст.

Бошланғич синфда ўқувчиларни мустақил фикрлашга, муносабат билдиришга, хулосалар чиқаришга ўргатиш ўрта ва юқори синфлардагига нисбатан фарқли кечади. Бу ёшдаги боланинг ҳаётий тажрибаси кам ва у хулоса чиқаришни билмайди. Бошланғич синфларда она тили, ўқиш, математика, табиат дарсларини ташкил этиш ўқувчиларнинг ёши ва бугунги интеллектуал имкониятлари доирасида бўлиб, улар хулоса чиқаришга эмас, фикр айтишга, муносабат билдиришга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ. Бошланғич синф ўқитувчисининг вазифаси эса дарсда масалани тўғри қўя билиш, ўқувчини қизиқтира олиш, унинг туйғуларини безовта қила билишдан иборатдир.

Бошланғич синф ўқувчиси ўз билими ва тажрибасида кўрилмаган вазият билан тўқнашганда ва бу вазият уни қизиқтириб қолганда ғайриихтиёрий равишда мустақил фикрлай бошлайди. Маълумки, қизиққан бола масаланинг моҳиятига кирмай, ўз истакларини, билиш эҳтиёжини қондирмай қўймайди. Фақат ўқувчини бундай ҳолатга солишдан аввал уни аста-секинлик билан таққослаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, аниқлик киритиш, тизимга сола билиш каби кўникмаларни эгаллашига эришиш лозим. Шундагина ўқувчининг билиш фаолияти, билганларини амалда қўллаш ва руҳиятига сингдириши муайян самара келтириб, шахси тўғри шакллана боради. Айни замонда, маънавияти ҳам соғломлашиб боради.

Кичик ўқувчиларни мустақил, айни замонда мантиқий фикрлашга ўргатишда ўқиш дарсларининг ўрни беқиёс. Ўқитувчи томонидан “Ўқиш китоби”даги бадиий матнларни тўғри идрок этишга йўналтирилган ўқувчи мустақил ишлашга, уқиб ўқишга, ўзгаларнинг фикрларини илғашга, ўзи ва бошқаларнинг туйғулар оламини кузатишга, Аллоҳнинг яратиқларини (улар ҳайвонлар, инсонлар ва ҳатто ўсимликлар бўлиши мумкин) туйишга ўргана боради. Оламни, Одамни ва Ўзлигини кашф қилади. Ўз ички “мен”нинг шаклланишида ўзи иштирок этади.

«Ўқиш китоби» ва «Алабиёт» дарсликлари бундай педагогик вазифаларнинг бажарилишида энг катта кўмакчи саналади. Дарсликларда тақдим этилган ўқув материалларининг дастурий талқини таълим-тарбия жараёнидан кутилган мақсадларга мутаносиб бўлиши керак. Ўрганиб чиқиш натижасида бугун амалда бўлган “Ўқиш китоби” дарсликларининг кўпчилиги бу талабларга етарлича жавоб бера олмаслиги маълум бўлди. Юқори синфлар учун мўлжалланган «Адабиёт» дарсликлари ҳам бундан мустасно эмас. Тўғри, дарслик яратиш осон иш эмас. Бу муаллифлардан умумий педагогика ва психология илмини, ёш психологиясини, умумий ва хусусий методика бўйича билимлар билан бирга соҳа бўйича назарий билимларни эгаллаганликни ҳам талаб қилади. Узлуксиз адабий таълим тизимидаги асосий муаммолардан яна бири –дарсликлар масаласи.

Бошланғич синфлар “Ўқиш китоби” дарсликларини тузишда кичик ўқувчиларнинг руҳияти, интеллектуал савияси етарли ўрганилмаган. Айтиш керакки, бугунги бошланғич синф ўқувчилари муаллифлар тасаввур қилганларидан, уларнинг бу ёшдаги даражасидан кўра билимлироқ ва ақллироқ. Нафақат “Ўқиш китоби” дарсликлари, балки “Адабиёт” дарсликларининг умумий таҳлилига таяниб шуни айтиш мукинки, ўқувчиларда инсоний сифатларни шакллантиришда болаларнинг кучи, ақли ва имкониятларидан унумли фойдаланилмаяпти. Ўқиш китобларида ўрганиш учун тақдим этилган ўқув материалларининг катта қисми мантиқсиз, жўн, ҳаётий ҳақиқатдан узоқ. Бир қисми насиҳатгўйликка қурилган. Улар мавзудан келиб чиқиб, муаллифлар томонидан шунчаки тўқиб” ташлангандай. Асарлар матни юзасидан тузилган: “Нима учун она Ер деймиз? Жавобни матндан топиб ўқинг ва ўқиганингизни ёд олинг”, “Навоийнинг истаги ифодаланган мисраларни ўқинг”, “Якшанба куни қандай воқеа юз берди?”, “Ота-она ўз фарзандига нисбатан қандай иборани ишлатади?” каби савол-топшириқлар боланинг матн мазмунини такрорлашигагина хизмат қилади.

Асар сизда қандай таассурот қолдирди?”, “… деганда нимани тушунасиз?”, “Нима деб ўйлайсиз, Широқ нега қўйини боқиб юравермай қабила бошлиқларининг олдига келди? Уни бунга ундаган нарса нима эканини айта оласизми?”, “…тарзидаги тасвирни ўз сўзларингиз билан ифодалашга уриниб кўринг. Уни сиз қандай тушундингиз?” сингари кичик ўқувчиларни мустақил ва мантиқий фикрлашга, матн моҳиятига киришга йўналтирадиган, асардан бадиий завқ ва маънавий озуқа олишга ундайдиган, ўз қарашларини айтишга қаратилган савол-топшириқлар учрамайди.

Матн юзасидан тузилган мантиқли, ўйлантирадиган саволларга синфдаги ўқувчиларнинг барчаси жавоб бериши шарт эмас. Муҳими, савол ёки топшириқ билан уларни безовта қилиш. Агар ўқитувчи кичик ўқувчиларни матн устида узлуксиз равишда шундай ишлатаверса, ўқувчилар шунга ўрганиб борадилар ва уларда исталган кўникма ҳосил бўлади. Натижада ўқувчи фикр кишиси бўлиб етишади. Фикр кишиси ҳеч қачон ўзгаларга кўр-кўрона эргашмайди, муносабат билдириш керак бўлганда жим турмайди. Ўқитувчи болаларда шундай сифатларни шакллантиришга даъват этилган шахсдир.

Ўқиш китоби” ва “Адабиёт” дарсликларини тузишда жаҳон педагогикаси, миллий тарбияшуносликда илгари сурилган илғор ғояларга таянилиши давр талабидир. Ҳар қандай дарликда мамлакатда илгари сурилаётган миллий истиқлол ғояси ва ўзбекона қадриятлар устуворлик қилаётганини рад этиб бўлмайди. Лекин бу дарсликлар ҳам мазмунан, ҳам мантиқан бугунги ўқувчидан олдинга чиқиб олиши, уни олға етаклаши лозимлиги дарсликлар яратилишига масъул бўлган мутасаддиларнинг диққат марказида бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.

Ўқувчига тайёр билимлар берилмаслиги, ДТС талаблари асосида дастурда ўрганишга тақдим этилган билимларни ўқувчи ўз меҳнати билан, машаққат чекиб ўзлаштириши унда билимларни ўзлаштириш компетенцияси шаклланишига асос бўлади. Маълумки, меҳнат билан эришилган ҳар қандай билим хотирага эмас руҳиятга жойланади, керак бўлганда, ҳаётга татбиқ этилади.

Давр талаби асосида яратилган дарсликларда бадиий ҳақиқатлар ва маънавий қарашлар муаллифларнинг қолипига солинмаслиги, уларнинг хулосаларига асосланмаслиги лозим. Дарсликларда адабий матн юзасидан тузилган савол-топшириқлар билан ишлаш натижасида ҳар бир ўқувчининг ўзи хулоса чиқарсин, асар таҳлили натижасида ўз бадиий ҳақиқатини кашф этсин. Бадиий асар ва ундаги қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари, тутуми, туйғулари тасвири борасида ҳар бир ўқувчининг ўз қараши, ўз хулосаси бўлишига эришиш мақсадга мувофиқдир.

Дарсликлар ўқувчини таълим жараёнининг ўқитилиши, бор билимларни миясига жойлаб қўйиш керак бўлган объектилигидан дарснинг ўқитувчи билан тенг ҳуқуқли субъекти, эгаси даражасига кўтарилиши кераклиги кўзда тутилиб яратилиши жоиз. Уларни оддий иштирокчидан таълим жараёнининг субъекти − ижрочисига айлантириш керак. Ўқитувчи ўқувчиларнинг меҳнатини тўғри бошқариб тура билса, ўқувчилар билишлари керак бўлган бадиий ҳақиқатни ҳам, ҳаётий ҳақиқатларни ҳам ўзлари кашф этадилар, меҳнат қилиб ўзлаштирадилар.

Ўқиш итоби” ва “Адабиёт” дарсликларининг ўзига хос илмий-педагогик талаблари, зиммасига юкланадиган ижтимоий юк бор. Оддий ўқитувчи чинакам дарслик яратолмагани сингари, педагогика илми билан мукаммал шуғулланмаган филолог ҳам мукаммал дарслик ярата олмайди. Дарсликлар, айниқса, адабий таълимга йўналтирилган дарсликлар, миллат келажаги маънавиятининг шаклланиши омили саналади. Дарслик яратишга даъво қилаётган олимлар мана шу масъулиятни унутмасликлари давр талабидир.

Хулоса қилиб айтганда, бошланғич ва юқори синфлар адабий таълими узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашда, таълим, тарбия самарасини таъминлашда мазкур муаммоларнинг ечими бу жараён мақсадига эришиш гавровидир.


Курс профессиональной переподготовки
Педагог-библиотекарь
Курс повышения квалификации
Курс профессиональной переподготовки
Библиотекарь
Найдите материал к любому уроку,
указав свой предмет (категорию), класс, учебник и тему:
также Вы можете выбрать тип материала:
Проверен экспертом
Общая информация

Вам будут интересны эти курсы:

Курс профессиональной переподготовки «Библиотечно-библиографические и информационные знания в педагогическом процессе»
Курс повышения квалификации «Основы туризма и гостеприимства»
Курс повышения квалификации «Формирование компетенций межкультурной коммуникации в условиях реализации ФГОС»
Курс повышения квалификации «Экономика: инструменты контроллинга»
Курс профессиональной переподготовки «Организация менеджмента в туризме»
Курс повышения квалификации «Использование активных методов обучения в ВУЗе в условиях реализации ФГОС»
Курс повышения квалификации «Мировая экономика и международные экономические отношения»
Курс профессиональной переподготовки «Корпоративная культура как фактор эффективности современной организации»
Курс профессиональной переподготовки «Организация деятельности специалиста оценщика-эксперта по оценке имущества»
Курс профессиональной переподготовки «Организация деятельности по водоотведению и очистке сточных вод»
Курс профессиональной переподготовки «Эксплуатация и обслуживание общего имущества многоквартирного дома»
Курс повышения квалификации «Информационная этика и право»

Оставьте свой комментарий

Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.