Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Другие методич. материалы / Доклад на тему: "Қозоғистон Республикасидаги кўптилли таълим муаммолари ва уни ечиш йўллари".

Доклад на тему: "Қозоғистон Республикасидаги кўптилли таълим муаммолари ва уни ечиш йўллари".

  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

ҚАЗАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫНДАҒЫ КӨПТІЛДІ

БІЛІМ БЕРҮ ПРОБЛЕМАЛАРЫ МЕН ШЕШҮ ЖОЛДАРЫ



ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ КЎПТИЛЛИ

ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ ВА УНИ ЕЧИШ ЙЎЛЛАРИ


Абдиева Сахадат Атакузиевна

А. П. Чехов атындағы №21 жалпы орта мектеп

Абай ауданы, Шымкент қаласы

Режа:

1. Она тили хусусида

2. Ўзбек тили тарихи

3. Тил-миллат фахри

4. Кўп тилни билиш-замон талаби

5. Кўп тилни ўрганишдаги айрим воситалар кўмаги


Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасида-ги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фази-латлар инсон қалбига, аввало, она алласи , она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Дарҳақиқат, ҳар бир миллатнинг, халқнинг ўтган куни,бугу-ни ва келажагини, унинг мавжудлигини биргина омил – она тили билдириб туради.

Жонажон ўзбек тили – она тилимиз хусусида сўз кетганда, шубҳасиз унинг дунё тиллари орасида ўзига хос мавқеига эга эканлигини кўрамиз. Шу маъно-да миллатнинг, халқнинг борлигини билдириб, унинг узоқ тарихи ва бугуни ҳақида маълумот берувчи ўзига хослиги, яъни она тили ҳақида. Дунё олимла-рининг эътирофига кўра, бугунда ер юзи аҳолиси 2 минг 976 хил тилда гапла-шади. Бу тиллар ўзининг лексик ва грамматик хусусиятларига кўра тил оила-лар ва гуруҳларига бўлинади. Ўзбек адабий тили туркий тиллар гуруҳига мансуб бўлиб, у мустақил тил сифатида ХІ асрдан бошлаб шакллана бошлади ва то ҳозирги кунимизгача бу тилда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратил-ди. Хусусан, Маҳмуд Кошғарийнинг “Девони луғатит-турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Хоразмийнинг “Муҳаббатнома”, Рабғузийнинг “Қиссаи Рабғузий”, шунингдек, Атойи, Саккокий, Сайфи Сароий, Мавлоно Лутфийларнинг яратган бой илмий-адабий меросларини тилга олиш мумкин.
Айниқса, туркий тилнинг беқиёс имкониятларини кўрсатишда А.Навоийнинг буюк хизматларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Хазратнинг нафақат бади-ияти, балки тилшуносликка бағишланган “Муҳокаматул-луғатайн”, яъни “Икки тил муҳокамаси” номли асари шу соҳадаги қиёси йўқ манба ҳисобла-нади. Қолаверса, шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг тилимизда яратган гўзал асарлари бугун ҳам ўқувчилар томонидан севиб мутолаа қилинади. Албатта, она тилимизнинг тараққиёти юқорида номлари келтирилган буюк аждодла-римизнинг юксак муҳаббатида кўриниб туради. Эътироф этиш керакки, дунё-даги 200 та тил бугунда давлат тили мақомига эришган бўлиб, шулар орасида ўзбек тили ҳам бор. Бу эса, ҳар биримизнинг қалбимизда фахр-ифтихор туй-ғуларини уйғотиб, тилимиз софлигини сақлашда зиммамизга масъулиятлар ҳам юклайди. Ёш авлодни ана шу руҳда тарбиялаш эса педагоглар, қолавер-са, кенг жамоатчиликнинг вазифаси, бурчи ҳисобланади.
Тил-миллатимиз фахри, ғуруридир. Айни чоғда орзу умидларимиз, истиқ-болимиз унда бўй кўрсатадиган, қалбимиз ойнаси ҳамдир. Шундай экан, она тилимизга доимо ҳурмат ва эътиборда бўлиб, унинг жамиятимиздаги мавқе-ини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Зеро, тил бор экан миллат барҳаёт, унинг истиқболи нурли ва чароғондир. Она тили-бу миллат-нинг руҳи эканлиги барчага аён. Шунинг учун ҳам ўз фикрини она тилида мукаммал тарзда ифодалашни фақат ўқувчининг эмас, ҳар бир шахснинг ҳам асосий вазифаси, миллий бурчи дейиш мумкин. Ва ана шу бурчнинг ўзбек тилида амалга ошуви таълим бериладиган мактабларда ўқитиладиган ўзбек тили ва ўзбек адабиёти фанининг асосий мақсадигина бўлиб қолмасдан, бал-ки барча педагогларнинг ҳам, психологлар, тиб уломалари-ю ижтимоий соҳа вакилларининг кўмаги воситасида бажариладиган жараёндир.

Бу жараён

Оила


таълим муассасаси


ижтимоий ҳаёт


дан иборат бўлиб инсон боласи индивид даражасидан шахс даражасига ўсиб ўтишининг яхлит манзарасини ҳосил қилади. Ушбу жараён давомида у олам-ни ўзлаштира боради. Бу “ўзлаштиришнинг” даражаси эса ҳар кимда ҳар хил бўлади.

Бугун – информация ва ахборот технологиялари ниҳоятда жадал суръатлар билан ривожланаётган бир шароитда таълим муассасаларига, жумладан, умумтаълим мактабларида айрим фанларнинг ўқитилишида янгича замон та-лабига биноан билингвал (икки тилли) усули киритилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ва бунинг бир қатор ижобий натижаларининг ҳам гувоҳи бўлганимиз бор.

Шу кунга қадар мактабда она тили ўқитишнинг мақсадлари қуйидагилар эди:

- тил ҳақидаги фаннинг асосларини ўргатиш;

- нутқни ўстириш;

- фикрни саводли, аниқ, тушунарли ифодалаш;

- бошқа фанлар билан доимий алоқадорлик.

Ҳозирги кўптилли таълимнинг талабига мувофиқ қуйидаги мақсадлар қў-шимча тарзда она тилимизнинг мавқеининг мустаҳкамланишини таъминла-ши мумкин:

  • тил ҳақидаги фаннинг асосларини бошқа (давлат, рус, чет) тилларда чоғиштириб ўрганиш;

  • ўз фикрини таржима қила олиш;

  • луғат билан ишлаш.

Юртбошимиз Н. А. Назарбаевнинг Қозоғистон халқига йўллаган Мактуби-да: “... замонавий қозоғистонлик учун уч тилни билиш-ўз фаровонлигининг мажбурий шартидир”,-дея таъкидлаган. Она диёримизда эса 120 дан ортиқ турли миллат вакиллари яшайди. Демак, 120 дан ортиқ миллий тилнинг ва-киллари ўз она тилларини қадрлаши баробарида Давлат тили-қозоқ тилини ҳамда рус ва инглиз тилини ўрганмоқликлари даркор. Замон талаби бўлган кўптилли ҳамда ҳар томонлама ривожланган шахсни камол топтиришдек фаолият-ўзбек тили ва адабиётидан сабоқ берувчи устозларни ҳам бу масъ-улиятли жараёнда фаоллик кўрсатишларида ташаббускорликни онгли равиш-да ўз зиммаларига олишга даъват этади. Зеро, тил ўргатишнинг самарали усулларидан бири қиёсий-чоғиштирмадир. Қиёслаб ўрганиш бир тил систе-масининг иккинчи тил системасига салбий таъсир кўрсатишини ҳам барта-раф этишга ёрдам беради. Масалан: ўзбек ва қозоқ тиллари табиатидан келиб чиқиб, улар ўртасидаги ўхшаш ва тафовутли жиҳатларни ўргатиш қозоқ ти-лида ўз фикрини баён қилишда кўпгина ҳолатларни олдини олиш имконини беради. Чунки, айнан, нутқ (оғзаки ва ёзма) ўстиришдек эътиборга молик вазифанинг масъулиятли жараёни миллий тилдан сабоқ берувчи устозлар зиммасида. Мустақил фикр билдиришда айрим сўзлар маъноларининг изоҳ-ланиши, таниқли француз олими Р. Декартнинг фикрича, кишиларни ярим қоронғулик дунёсидан халос қилишдир.

Кўптилли таълим тизимининг мақсадлари:

- ўқув дастурининг давлат таълим стандарти талабига кўра кўп тилда ўрганиш;

- турмушдаги турли вазиятларда эркин тарзда фаоллик кўрсата олиш, муомала-муносабатда бўлиш;

- ўзлигини англаган ҳолда ўзига бўлган ишончни англаш;

- туғилган ўлкага меҳр, Қозоғистон халқлари бирлик ва тотувлигига ишонч, Қозоғистон халқлари маданиятини қадрлаш;

- ҳар болага ақл-заковат ва илм борасида кўмак бериб қобилиятини ўстириш-га ёрдам бериш.

Кўп тилларни ўзлаштиришдаги воситалар:

очиқ дарслар, тарбиявий соатлар, тўгараклар, давра суҳбатлари, учрашувлар, викториналар, матбуот, луғат билан ишлаш.

Кўптилли таълим тизимидан кутиладиган натижалар:

- мактабни битирувчи умумий ўрта таълимнинг давлат стандарти талабларини ўз она тилида, давлат ва рус тилларида эркин турда етказа олиш;

- ўзининг кўз қарашларини кўп тилда баён эта олиш;

- ўз халқининг собиқ фарзанди бўлиши билан бир қаторда турли миллатни қадрлайдиган шахс;

- турмушнинг турли жабҳаларида ўз қобилиятини синаш;

- Қозоғистон халқининг ва ўз халқининг маданий меросини тушуна оладиган, давом эттирувчи шахс.

Хуллас, халқимиз “Тил билган йўлда қолмас”, - дейди. Шундай экан, уни қанчалик чуқур ва кўп билсак, ривожланиб бораётган жаҳон тамаддунида биз ҳам муносиб ўрин олаверамиз.

Кўп тилни ўрганишдаги айрим воситалар кўмаги:

жадваллар, схемалар, луғатлар, тест саволлари, бадиий асарлар, донолар ўги-ти таржималари, интернет хабарлари, ОАВ (оммавий ахборот воситалари),

электрон дарсликлар.

hello_html_m1187e0a0.gifhello_html_bdf2e75.jpg



А. Навоий ҳикматли сўзлари

Афоризмы А. Навои

Оз - оз ўрганиб доно бўлур,

Қатра - қатра йиғилиб дарё бўлур.

За каплей каплю накопив, текут потоки рек,

По крохам знания копя, мудреет человек.

Ки ҳар ишники қилди одамизод,

Тафаккур бирла билди одамизод.

Всё то, что род людской на этом свете создал,

Ум человеческий в тысячилетьях создал.

hello_html_m5079572b.png






Одамнинг қай бир кезлари


Одамнинг қай бир кезлари

Кўнгилда ғубор босилса,

Тангрининг берган ҳислари

Кўк булутдан очилса.


Шилдираб равон келиши

Тошбулоқнинг сувиндай,

Кирлаган юрак ўз ичин

Туролмас аста ювинмай...

Абай


Адамдың кейбір кездері Случаются мгновения: тревога

Адамдың кейбір кездері Случаются мгновения: тревога

Көңілде алаң басылса, Оставит душу. И небесный луч,

Тәңірініңберген өнері Как будто по благовенью Бога,

Көк бұлтанашылса, Рассеет с неба стаи тёмных туч.


Сылдырлап өңкей келісім Созвучич небесного чёртого

Тас бұлақтың суындай, На землю хлынут, и в земной тиши

Кірлеген жүрек өзі ішін Застывшая обида и тревога

Тұра алмас әсте жуынбай... Их волнами смываются с души...

Абай Абай Кунанбаев

Фойдаланилган адабиётлар:

1.“Оғзаки ва ёзма нутқ муаммолари” Тошкент-2010.

2.Ойниса Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси”.

3.Қозоқ адабиёти дарслиги (8-синф).

4.Ўзбек ва қозоқ тилларининг қисқача қиёсий грамматикаси ва терминологик луғати.

5. Ўзбек тилининг имло луғати.

6.Ўзбек халқ мақоллари.

7.“Жанубий Қозоғистон” газетаси (13-18.05.2011).

8. Интернет материалларидан лавҳалар

Автор
Дата добавления 28.09.2015
Раздел Другое
Подраздел Другие методич. материалы
Просмотров188
Номер материала ДВ-016611
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх