Инфоурок / Другое / Статьи / Доклад на тему: Жизнь и творчество Алишера Навоий
Обращаем Ваше внимание, что в соответствии с Федеральным законом N 273-ФЗ «Об образовании в Российской Федерации» в организациях, осуществляющих образовательную деятельность, организовывается обучение и воспитание обучающихся с ОВЗ как совместно с другими обучающимися, так и в отдельных классах или группах.

Педагогическая деятельность в соответствии с новым ФГОС требует от учителя наличия системы специальных знаний в области анатомии, физиологии, специальной психологии, дефектологии и социальной работы.

Только сейчас Вы можете пройти дистанционное обучение прямо на сайте "Инфоурок" со скидкой 40% по курсу повышения квалификации "Организация работы с обучающимися с ограниченными возможностями здоровья (ОВЗ)" (72 часа). По окончании курса Вы получите печатное удостоверение о повышении квалификации установленного образца (доставка удостоверения бесплатна).

Автор курса: Логинова Наталья Геннадьевна, кандидат педагогических наук, учитель высшей категории. Начало обучения новой группы: 27 сентября.

Подать заявку на этот курс    Смотреть список всех 216 курсов со скидкой 40%

Доклад на тему: Жизнь и творчество Алишера Навоий

библиотека
материалов


Алишер Навоий

Туркий халқларнинг “шамсу-л-миллат”и бўлган Низомиддин Мир Aлишер Навоий жаҳон адабиёти хазинасини ўзининг ҳассос шеърияти, буюк “Хамса”си, фан соҳаларининг турли тармоқларига бағишланган бой илмий мероси билан бойитган сўз санъаткоридир. Ўз ижодий меросида 26 мингдан ортиқ луғат бойлигидан фойдаланган бу буюк даҳо мана беш асрдан ошибдики, асарларидаги чуқур фалсафий мушоҳадакорлик, маъно-моҳиятнинг кенг кўламлиги ва назмий меросидаги фасоҳат денгизининг бепоёнлиги билан жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келади.

Дунёда Aлишер Навоий каби асарлари кенг тарқалган, жаҳоннинг деярли ҳар бир чеккасида китобларининг нусхалари сақланаётган бошқа бир ижодкорни топиш қийин. Ҳазрат Навоий ҳаётининг сўнгги йилларидаёқ унинг асарлари тилига луғат ишланганлиги биз ҳозир навоийшунослик деб атаётган соҳанинг анча қадимий эканлигини кўрсатади.

Шу маънода айтиш мумкинки, Aлишер Навоийнинг фаолияти ва меросининг ўрганилиш тарихи шоирнинг ўз давридан, замондошлари асарларидан бошланади. Навоийшуносликнинг тадрижий тараққиётини шартли равишда қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:

А.Навоий ҳазратлариниг таржимаи ҳоли ва болалик даври

А.Навоий ҳазратларининг ижодий фаолияти

А.Навоий ҳазратлари давлат ва жамоат арбоби

А.Навоий ҳазратлариниг таржимаи ҳоли ва болалик даври

Алишер Навоий 1441-йил 9-февралда Амир Темурнинг ўгли Шоҳруҳ Мирзо шоҳлиги даврида Ҳиротда туғилди.

Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан.

Замондошлари унинг ҳақида кўпинча "Низомиддин Мир Алишер" деб ёзадилар. "Низомиддин" - дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, "мир" - амир демакдир. Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад (уни Ғиёсиддин Кичкина ҳам дер эдилар) темурийлар саройининг амалдорларидан, хонадоннинг ишончли кишиларидан эди. Онаси амирзода Шайҳ Абусаид Чангнинг қизи бўлган, исми маълум эмас. Алишернинг бобоси Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош (кўкалдош) бўлган экан.

Буюк шоир ўз асарларида бу қутлуғ даргоҳга яқинлигидан ифтихор этишини баён қилади. Шунингдек, унинг таржимаи ҳолига оид айрим лавҳалар асарларида учрайди. Бу табаррук зот тўғрисидаги баъзи маълумотларни эса унинг замондошлари ўз китобларида берадилар.

Алишер сарой муҳитида яшаганлиги учун алоҳида тарбия ва назоратда ўсди. Кичиклик чоғидан шеър ва мусиқага ишқи тушди. Олиму фозиллар даврасида бўлди. Уч-тўрт ёшларида даврининг машҳур шоири Қосим Анворнинг бир шеърини ёд айтиб, меҳмонларни ҳайратга солди. Бир йилдан сўнг уни мактабга бердилар. У бўлажак султон Ҳусайн Байқаро билан бирга ўқиди. Унинг зеҳни ва иқтидори ҳақидаги гаплар эса эл орасида тарқалиб борди.

1447-йилда Шоҳруҳ Мирзо вафот этиб, темурий шаҳзодалар ўртасида тахт учун кураш бошланади. Ҳирот нотинч бўлиб қолади. Алишерлар оиласи Ироққа йўл олади. Йўлда, Тафт шаҳрида Алишер замонасининг машҳур тарихчиси, "Зафарнома" нинг муаллифи Шарафиддин Али Яздий билан учрашади.

Алишер хонадони 1541-йилда Ҳиротга қайтади.

 1452-йилда Абулқосим Бобур Мирзо Хуросон тахтига ўтиради, нотинчликлар босилади. Ғиёсиддин Муҳаммад Сабзаворга ҳоким қилиб тайинланади . Алишер эса ўқишини давом эттиради . Мактаб ёш Алишерни шеърият , адабиёт оламига олиб кирди . Бўлажак шоир Саъдий Шерозийнинг " Гулистон ". " Бўстон ", асарларини , Фаридиддин Атторнинг " Мантиқ ут - тайр "("Қуш мантиғи ") ни сўнгсиз иштиёқ билан ўқиди .

 Айниқса, қушлар тилидан келтирилган ҳикоятлар ва уларнинг чуқур мазмуни Алишернинг ўй - хаёлини тамом эгаллаб олади . "Мантиқ ут-тайр" хаёли Алишерга бир умр ҳамроҳ бўлди. Умрининг сўнгида эса "Лисон ут-тайр" ("Қуш тили") номи билан китоб ёзди. "Лисон ут-Тайр" гарчи туркий тилда ёзилган бўлсада, Навоий уни Фоний тахаллуси остида эълон қилди. Бўлажак шоир яна Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавий асарларини севиб ўқир эди.

1453-йилда Алишернинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад вафот этади. Алишер Абулқосим Бобур ҳизматига кирди. Аввал Сабзаворда, сўнг Машҳадда яшади. Икки мактабдош дўст - Ҳусайн ва Алишер яна бирга бўлдилар. Бир муносабат билан у 50 минг байт, 100 минг мисра шеър ёд олганини айтди. Шеър шунчаки нутқ ўстириш эмас, маърифат, тафаккур машқи ҳам эди.

Навоий 15 ёшларида ўз шеърлари билан замонасининг машҳур шоирлари диққатини тортди. Хондамирнинг ёзишича, шеърлари билан эндигина танилиб кела бошлаган Алишер ўз даврининг донгдор шоири Мавлоно Лутфий хизматига боради. Мавлоно ундан шеър ўқишни илтимос қилади. Алишер ўзининг:

Оразин ёпғоч, кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,

 Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз ниҳон бўлғоч қуёш.

матлаъи билан бошланадиган ғазалини ўқийди. Шеърдан ҳайратга тушган кекса шоир бундай дейди: "Валлоҳ, агар муяссар бўлса эди, ўзумнинг форсий ва туркий тилларда айтган ўн-ўн икки минг байтимни шу ғазалга алмаштирардим ва буни ўзимнинг катта ютуғим деб ҳисоблар эдим". Бу туркий (ўзбек) шеъриятига жуда катта истеъдод кириб келаётганидан нишона эди.

1457-йилда Абулқосим Бобур вафот этди. Ҳокимият тепасига Абусаид Мирзо келди. Ҳусайн Байқаро тахт учун курашга шўнғиб кетди. Навоий эса Машҳад мадрасаларида ўқишни давом эттирди. Дўстлар орттирди. Кекса шоир Камол Турбатийни шу ерда учратди. Турбатлик бу шоир Алишер билан бир байт муҳокамаси устида танишиб қолди. Шоир 1464-йилда Ҳиротга қайтади. Бироқ пойтахда уни нохушликлар кутади. Абусаид Мирзо у билан тахт талашаётган Ҳусайн Байқарони яқин кишиларини таъқиб ва тайзиқ остига олган, жумладан, тоғалари Мирсаид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийларни олдинма-кейин қатл эттирган эди. Улар истеъдодли шоирлар эди.

Алишернинг ота мулки мусодара қилинган, ҳатто яшаб тургани бошпана ҳам қолмаганди. У шаҳарда узоқ қола олмади. Ҳолбуки, ёш шоирнинг ижоди барқ урган пайти эди. Абдураҳмон Жомийдек замонасининг аллома адиби билан яқиндан танишиб, сабоқлар олган, меҳр қозонган эди. Навоий - "Маҳмуд Нуран" деб эъзозлаган бу машҳур шоир ва олим ўзини сиёсатдан узоқ тутар, ҳатто шаҳар ташқарисидаги Саъдиддин Кошғарий (1456-йилда вафот этган машҳур шайх, Жомийнинг устози) мозори ёнидан жой қилиб, ўша ерда яшар эди.

Навоий 60-йилларнинг иккинчи ярмида Самарқандда яшади. Ниҳоят , Самарқанд ўз гўзаллиги билан ҳам Навоийни мафтун этади . Шоир уни " фирдавсмонанд "( жаннатмисол) деб атайди ва унга ҳеч қачон " гарди фано " ўлдирмаслигини - заволикка юз тутмаслигини истайди. Навоий шу йиллари шоир сифатида жуда катта шуҳрат топа борди. 1465 - 1466-йилларда унинг мухлислари шеърларини тўплаб, "девон" тузадилар. Бу китоб бугун "Илк девон" номи билан машҳурдир.

1468-йил охрида Эронни эггалаш учун бўлган жангда Абусаид ҳалок бўлади. Ҳусайн Байқаро 1469-йилнинг бошида Ҳиротни қўлга олади ва Самарқандга хат йўллаб, Навоийни ўз ёнига чақиради. Ҳусайн Байқаро уни давлат ишларига жалб этади. Муҳрдор қилиб тайинлайди.

       А.Навоий ҳазратларининг ижодий фаолияти

Алишер Навоий шеърни, шоирликни ҳамма нарсадан баланд тутди. Вазирлик мартабасида туриб ҳам шеър ёзишни тўхтатмади. Атрофидагилар унинг бу ишига рағбат ва ҳурмат билан қарадилар. Шоҳ Ҳусайн Байқаронинг ўзи унга раҳнамолик қилди. Улуғ шоирнинг илк шеърий девонини мухлислари тузган бўлсалар, биринчи девони - "Бадое ул-бидоя" ("Бадиийлик ибтидоси")ни 1472-1476 йилларда шоҳнинг амри ва истагига кўра ўзи китоб қилди.

1485-1486-йилларда иккинчи девон - "Наводир ун-ниҳоя"("Ниҳоясиз нодирликлар") майдонга келди. Алишер Навоий 1481-1482-йилларда "Вақфия" асарини ёзади. Вақф деб бирор хайрли ишнинг сарфу харажатини таъмин қилмоқ учун ажратилган ер ёки мулкка айтилади. Алишер Навоийнинг энг катта орзуси достон ёзиш, биринчи навбатда, XII асрнинг буюк шоири Низомий Ганжавий (1141-1209) дан кейин шоирлик қудратининг мезонига айланиб қолган "Хамса" яратиш эди.

Низомийнинг "Панж ганж" номи билан тарихга кирган "Хамса"си 5 маснавийдан ташкил топган эди: "Махзан ул - асрор" ("Сирлар хазинас"), "Хусрав ва Ширин", "Лайли ва Мажнун", "Ҳайф пайкар"("Етти гўзал"), "Искандарнома". Юз йилдан кейин унга Хусрав Деҳлавий (1253-1325) жавоб қилди. У ўз достонларини "Матла ул-анвор" ("Нурлар бошланиши"), "Ширин ва Хусрав", "Мажнун ва Лайли", "Ҳашт беҳишт"("Саккиз жаннат"), "Ойнайи Искандарий" (Искандар ойинаси) деб аталади.

Аммо булар ҳаммаси форсий тилда ёзилди. Улардан форслар, шу тилни билганларгина баҳраманд бўлдилар. Ўз халқининг шундай ҳазинадан бебаҳра қолиши Навоийни қийнади. Навоий маслаҳатга устози Абдураҳмон Жомий ҳузурига боради. Жомий Навоийни бу ишга тезликда киришишга ундайди, унинг ўз кучи ва имкониятларига ишончини мустаҳкамлайди. Навоий беш достонни икки йилда тамомлайди.

1483-йилда ўз "Хамса"сини ёза бошлаб, 1485-йилнинг бошида тугатади. Шоир ишлаган кунлар ҳисобга олинса, 54 минг мисралик улкан обида 6 ойда битказилади. Туркий тилда биринчи маротаба "Хамса" яратилади. Олиму фузало - барча бу ҳодисани зўр олқиш билан кутиб олдилар. Зайниддин Восифийнинг "Бадоеъ ул-вақоеъ"сидан: "Шоҳ Навоийга: "Бир можаро Сиз билан бизнинг орамиздан кўпдан ҳал бўлмай келади, шуни бугун бир ёқлик қилайлик", дейди. Бу можаро шундан иборат эдики, Султон Ҳусайн Алишернинг муриди бўлишини кўпдан орзу қилар ва уни "пирим" деб атар эди.

Алишер эса ҳар гал: "Ё Аллоҳ, ё Аллоҳ, бу қандай гап бўлди! Аслида - биз муридмиз, сиз - ҳаммасига пирсиз", дер эди.

 Энди Султон Ҳусайн Алишердан сўради: - Пир нима-ю, мурид нима?

 Алишер жавоб берди:

 - Пининг тилаги - муриднинг тилаги бўлиши керак.

 - Шунда Султон Ҳусайн ўзининг оқ отини олиб келишни буюради. От жуда асов, чопағон эди.

 Султон Ҳусайн айтди:

 - Сиз мурид, мен мурид бўладиган бўлсам, Сиз шу отга минасиз, мен уни етаклайман.

Алишер ноилож отга минишга мажбур бўлади . От ғ оят асов бўлиб , шоҳдан бошқани ўзига яқинлаштирмас эди . Алишер оёғини узангига қўйиши билан от типирчилай бошлади , Султон Ҳусайн отига ўшқирди , от итоат қилиб , Алишернинг минишини кутди . Алишер эгарига ўтириши билан Султон Ҳусайн отининг жиловидан ушлаб етаклай бошлади . Алишер ҳушидан кетди . Уни эгардан кўтариб олдилар . Тариҳда бундай ҳол кўрилмаган эди . Ҳеч бир замонда шоҳ шоирга жиловдорлик қилмас эди .

1480-1490- йиллар Навоий учун бадиий ижодда самарали давр бўлди . Шоир " Хамса " дан кейин кўп ўтмай , кетма - кет насрий китоблар яратди . У 1488-йилда ёзган "Тарихи мулки ажам" ("Ажам шоҳлар тарихи") шуларнинг бири эди. Бу асар "Муҳокамат ул-луғатайн"да "Зубдат ут-тавохир"("Тарихлар қаймоғи") деб ҳам аталади. 1480-йилларнинг охири, 1490-йилларнинг бошида Навоийнинг яқин дўстлари, устозларидан Саййид Ҳасан Ардашер (1489), Абдураҳмон Жомий (1492), Паҳлавон Муҳаммад (1493) кетма-кет вафот этдилар.

Навоий уларга бағишлаб "Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер", "Хамсат ул-мутаҳаййирин", "Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад" асарларини ёзади. Навоийнинг 1490-йиллардаги энг катта хизматларидан бири "Хазоин ул маоний" ("Маънолар хазинаси")ни тузиш бўлди. 1492-1498-йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат бу улкан шеърий куллиёт шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини қамраб олган эди.

Шоир 7-8 ёшидан 20 ёшигача бўлган даврни умрининг навбаҳори ҳисоблади ва шу давр девонини "Ғаройиб ус-сиғар"("Ёшлик ғаройиботлари") деб атади.

 Ҳаётининг сўнгги йиллари 1490 - йилларнинг бошидаги оғир йўқотишлар, айниқса, 40 йиллик қадрдони Паҳлавон Муҳаммад билан устози Жомийдан жудо бўлиш Навоийга қаттиқ таъсир этди.

1498- йилда Алишер Навоий " Мажолис ун - нафоис " ни қайта кўздан кечириб , тўлдирди. Шоирлар ададни 459 тага етказди . Шу йили ёшлигидан қалбида муҳирланиб келган " Мантиқ ут - тайр " га жавоб ёзади. " Лисон ут - тайр " Навоий ижодини якунловчи асарлардан биридир . Буюк шоир 1498 -1499 йилларда хатларини тўплаб, " Муншаот " тузди. Унда 88 та хат жамланган бўлиб , уларнинг аксарияти шоирнинг шоҳ ва шаҳзодаларга йўлланган.

Алишер Навоий шеър ёзишда 1 миллион 378 минг 660 та бетакрор сўз ишлатган. Боиси, фақат туркий эмас, форсий, арабий, урду, хитой, мўғул ва бошқа тиллардаги сўзлардан ҳам маҳорат билан фойдаланган.

Ул зот тузган девонлар мажмуъси:

 1. "Илк девон" 1465-1466.

 2. "Бадоеъ – ул бидоя" “Бошланғич ижодлар” - 1465/66-1480/81

 3. “Наводирун – нихоя” "Энг нодир шеърлар" ~1480

4. “Хазойинул маоний” "Маънолар хазинаси" (Чор девон) 1492 –       

               1498/99

 “Ғароибус –сиғар" "Болалик ажоиботлари"

 “ Наводируш - шабоб” "Йигитлик нодирликлари"

 “Бадоеъул – васат” "Ўрта ёш бадиалари"

 “Фавойидул кибар” "Кексалик фойдалари"

 5. "Девони Фоний" 1496 (форс тилида)

 6. Хамса

 "Хайрат ул – аброр" "Яхшилар Хайрати" 1483

 "Лайли ва Мажнун" 1484

 "Фарҳод ва Ширин" 1484

 "Сабъаи Сайёра" "Етти сайёра" 1485

 "Садди Искандарий" 1485

 Ше’рий Асарлар

 7. “Лисонут тайр” "Қушлар тили" 1498/99

 8. "Чихл ҳадис" “Қирқ ҳадис” 1481/82

Наср, Дидактик ва Фалсафий асарлари

 9. “Мажолисун нафоис” "Нафис табъилар мажлиси" 1491/92-1498/99

 10. “Муҳокаматул – луғатайн” "Икки тил ҳакида муҳокама" 1499 декабр

 11. "Мезонул авзон" “Вазнлар тарозуси” 1492

 12. "Рисолан муаммо" "Муаммолар ҳакида рисола" 1492

 13. “Махбубул қулуб” "Қалблар маҳбуби" 1500-1501

 14. “Хамсатул – мутахаййирин” "Беш Хайрат" 1492/93-1495/96

 15. “Ҳолоти Сайид Хасан Ардашер” 1490/91

 16. “Ҳолоти Пахлавон Мухаммад” 1491/95

 17. “Муншаот” "Мактублар тўплами" 1491/92

 18. "Вақфия" 1481/82

 19. “Тарихи анбиё ва ҳукамо” "Анбиё ва ҳукамолар тарихи" 1485 -1498/99

 20. “Тарихи мулуки ажам” "Эрон подшоҳлари тарихи" 1485- 1498/99

 21. "Назмул - жавоҳир" “Гавҳарлар шодаси” 1485

 22. "Насоимул муҳаббат" “Севги шабадалари” 1495/96

 23. "Сирожул Муслимин" “Мусулмонлар чароғи” 1499/1500

 24. Муножотнома 1499/1500

 25. “Форсий Муншаот” "Форсча мактублар тўплами" (форс тилида) йили аниқланманган ва қўлёзмаси ҳозирча топилмади.

 26. “Фусули Арбаз” “Тўрт фасл” йили аниқланманган ва қўлёзмаси ҳозирча топилмади.

 Шоирнинг 1500- йилнинг охирларида ёзиб тугатган " Маҳбуб ул - қулуб " асари унинг энг сўнгги асари бўлиб қолди . Навоий 1501- йилнинг 3- январида вафот этади . Бутун ҳалқ - шоҳдан гадогача , олимдан чўпонгача , шоирдан деҳқонгача улуғ фарзандининг ўлимига қайғу ва изтироб билан мотам тутади.

      А.Навоий ҳазратлари давлат ва жамоат арбоби

Алишер Навоий 1469-1472-йилларда муҳрдор, 1472-1476-йилларда вазир бўлиб ишлайди. 1487-1488-йилларда Астрободга ҳокимлик қилди. Алишер ижод кишиси эди. У табиатан буюруқвозликдан ва ҳукмфармонликдан йироқ, тафаккур ҳамда тахайюлга мойил, ғоят нозиктаъб бир киши эди. Мансаб-лавозимлар ҳар қанча юксак бўлмасин унинг учун зил-замбил юк бўлиб, Ҳусайн Байқарога бўлган ихлос ва муҳаббатигина уни истеъфо беришдан сақлаб турар эди.

Шунга қарамасдан, у садоқат билан хизмат қилди. Донишмаднлиги, тадбиркорлиги билан кўплаб ғалаёну қон тўкишларни олдини олди, урушларни ярашга айлантирди. Унинг бу фазилати, айниқса, 1972-1476-йиллардаги вазирлик фаолиятида яққол намоён бўлди.

Ҳусайн Байқаро ҳокимят ишларида Навоийнинг ақл ва садоқатида таяниб иш кўрди. Уни, қаршилигига қарамасдан, юқори мартабаларга тайинлади, 1472-йилда эса "амир"(вазир)ликка қўйди. Буюк шоир "амири кабир" (улуғ амир), "амирул муқарраб" (подшога энг яқин амир) унвонларига мушарраф бўлди. Унинг вазирлик йиллари Ҳиротда ободонлик авж олган, маданият гуллаб, яшнаган давр бўлди. Улуғ амир ўзи бош бўлиб, сувсиз ерларга сув чиқарди, эски ариқларни тозаллатирди, янги каналлар қаздирди. Эски биноларни таъмир қилдириб, янгиларини қурдирди. Қанчадан-қанча мадрасалар, хонаҳоқлар солдирди.






Самые низкие цены на курсы переподготовки

Специально для учителей, воспитателей и других работников системы образования действуют 50% скидки при обучении на курсах профессиональной переподготовки.

После окончания обучения выдаётся диплом о профессиональной переподготовке установленного образца с присвоением квалификации (признаётся при прохождении аттестации по всей России).

Обучение проходит заочно прямо на сайте проекта "Инфоурок", но в дипломе форма обучения не указывается.

Начало обучения ближайшей группы: 27 сентября. Оплата возможна в беспроцентную рассрочку (10% в начале обучения и 90% в конце обучения)!

Подайте заявку на интересующий Вас курс сейчас: https://infourok.ru

Общая информация

Номер материала: ДБ-099614

Похожие материалы

2017 год объявлен годом экологии и особо охраняемых природных территорий в Российской Федерации. Министерство образования и науки рекомендует в 2017/2018 учебном году включать в программы воспитания и социализации образовательные события, приуроченные к году экологии.

Учителям 1-11 классов и воспитателям дошкольных ОУ вместе с ребятами рекомендуем принять участие в международном конкурсе «Законы экологии», приуроченном к году экологии. Участники конкурса проверят свои знания правил поведения на природе, узнают интересные факты о животных и растениях, занесённых в Красную книгу России. Все ученики будут награждены красочными наградными материалами, а учителя получат бесплатные свидетельства о подготовке участников и призёров международного конкурса.

Конкурс "Законы экологии"