ИНФОРМАТИКА
КУРСИ БЎЙИЧА
СИНФДАН ТАШҚАРИ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШ
З.К.Ильясова
Ажиниёз
номидаги Нукус давлат педагогика институти
Бугунги кунда
маънавий ва баркомол авлодни тарбиялаб вояга етказиш биз учун умуммиллий, умумдавлат
миқёсидаги вазифа саналади. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда мустақилликнинг
дастлабки кунларидан бошлаб ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, етук, жисмонан
бақувват, айниқса, мустақил фикрловчи этиб тарбиялашга алоҳида эътибор
қаратишни ҳозирги кун талаби ва эҳтиёжи эканлигини алоҳида таъкидладилар. Шунинг учун ёшларни мустақил
фикрлаш қобилиятига эга бўлиши учун умумтаълим муассасаларида синфдан ташқари тадбирларни
ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Синфдан ташқари
тадбирлар ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини оширади, уларни дарсда мустақил ишлашга ва
янгиликка
интилишга
ундайди. Ўқувчилар синфдан ташқари тадбирларда иштирок этиш орқали борлиқни
билиб олади, ўзининг ижод қиррараларини намоён этади. Тадбир бир нечта босқичлардан иборат бўлиши мумкин.
Мисол сифатида
бир босқични
кўриб чиқамиз:
Тадбирнинг
мақсади: ўйлаш
қобилиятини ривожлантириш, билимга иштиёқни орттириш, мантиқий фикрлаш
қобилиятини ривожлантириш; ўқувчиларнинг хотирасини мустаҳкамлаш; билим эгаллашдаги фаолликни ривожлантириш;
ўқувчиларнинг ахборот
маданиятини ошириш, Информатика фанига бўлган қизиқишини орттириш; жамоага бўлган масъулиятни сезишга
тарбиялаш; ўйлаб,
фикрлаб мулоқот қилишга тарбиялаш.
Зарур жиҳозлар: балл учун
табло; топшириқлар учун тақдимот; проектор; шахсий компьютер; секундомер; кичик гуруҳлар учун
қоғоз ва ручка.
Слайдда
катакчаларда 5, 10, 15 рақамлари (саволлар учун баллар) жойлашган бўлади.
Команда иштирокчилари навбат билан тегишли катакчалардан рақамларни (балл)
танлайди. Тўғри жабов берилганда гуруҳ ўша танланган балл миқдорига эга
бўлади. Жабовнинг тўғри ёки нотўғрилигидан қатъи назар навбат мусобақадош гуруҳга берилади.
Ўйлаш учун гуруҳларга 20 дақиқа
(5 ва 10 балли саволларнинг мураккаблигига қараб) ёки 30 дақиқа (15 балли савол
учун) берилади. Гуруҳларнинг танлаган катакчалари қатордан олиб ташланади.
Саволлар қуйидаги тарзда берилиши мумкин:
5 балл тўплаш учун саволлар:
1)
Компьютернинг ишлаш қобилиятини таъминловчи тизим? (Операцион
тизим)
2)
Ўқувчилар орасидаги энг оммабоп компьютер дастури? (Компьютер
ўйинлари)
3)
Компьютер дастурларини бузувчилар (Хакер)
4)
Экранда кўрсаткич турган жой (Курсор)
5)
Ҳал қилиш керак бўлган муаммо (Вазифа)
6)
Компьютер ўйинларининг фанати (Геймер)
7)
Информатикада ноль ёки бир (Бит)
8)
Компьютер мияси (Процессор)
10 балл тўплаш учун саволлар:
1)
Қайси бири катта: 1024 Кб ёки 1 Мб? (Ўлчамлар тенг)
2)
КЛАВИАТУРА сўзининг миқдорини аниқланг? (10 байт)
3)
Компьютер хотирасига қоғоздаги маълумотни киритувчи қурилма (Сканер)
4)
«ВИРТУАЛ» сўзининг тескариси. (Реал, ҳақиқатдан мавжуд)
5)
«Компьютер» сўзи энг биринчи қайси мамлакатда пайдо бўлган? (Англияда)
15 балл тўплаш учун саволлар:
1)
Компьютерни «жонлантирувчи», мутахассис? (Программист)
2)
Экранда объектлар рўйхатини акс эттириб, фойдаланувчи ундан
кераклисини танлайди. (Меню)
3)
Компьютернинг ташқи қурилмаларини бошқариш учун махсус дастур? (Драйвер)
4)
Компьютернинг ташқи қурилмалари яна қандай аталади? (Периферик
қурилма)
5)
ГРАММ ва ПОРА сўзларидан, информатикага боғлиқ сўз ҳосил
қилинг. (Программа)
6)
Биринчи ЭҲМ авлодининг элемент базаси (Электрон лампа)
Ҳайъат аъзолари томонидан ўйин ғолиби эълон қилинади.
Хулоса қилиб айтганда, бундай синфдан ташқари тадбирларни ўтказиш
ўқувчиларнинг фикрлаш, интеллектуал қобилиятини, предметга бўлган қизиқишини,
мавжуд билимлар базасига таянган ҳолда уларда ахборот маданиятини
шакллантиришга имкон беради.
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.