АНАЛИТИК
геометия фанида “иккинчи тартибли ЭГРИ чизиқлар
модулининг” ўқитиш технологияси
ЭРИСБАЕВ САБИТБЕК
АБДУЛЛАЕВИЧНИНГ
АНАЛИТИК ГЕОМЕТРИЯ
ФАНИДАН
Иккинчи
тартибли эгри чизиқлар. Айлана, эллипс, гипербола ва параболанинг каноник
тенгламалари ва хоссалари
мавзусидаги
кейс
- cтади
тошкент
-2016
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯСИ
Ўқув
предмети: Аналитик геометрия.
Мавзу: Иккинчи тартибли эгри чизиқлар. Айлана, эллипс,
гипербола ва параболанинг каноник тенгламалари ва хоссалари.
Кейснинг
асосий мақсади: Ўқувчиларга иккинчи тартибли
чизиқлар, айлана, эллипс, гипербола ва параболанинг каноник тенгламалари ва
хоссалари ҳақида тушунча бериш ва улар онгида шу чизиқлар ҳақидаги тасавурни шакллантириш.
Ўқув
фаолиятидан кутиладиган натижалар:
·
Конус кесимлари нималар эканлигини билиб олади;
·
Эллипс таърифини ва хоссаларини ёддан айта олади;
·
Гипербола таърифи ва унинг хоссаларини ёддан айта олади;
·
Парабола таърифива хоссаларини ёддан айта олади;
·
Иккинчи тартибли эгри чизиқларга оид мисол ва масалаларни мустақил
еча олади;
Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар
қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Талаба билиши керак: Иккинчи тартибли эгри чизиқлар,
айлана, эллипс, гипербола ва параболанинг каноник тенгламалари ва хоссаларини
ва уларга доир мисол ва масалаларни еча олади;
Талаба амалга ошириши керак: Мавзуни мустақил ўрганади;
муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; ғояларни
илгари суради; маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил
қарор қабул қилишни ўрганади; ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса
чиқаради; ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди,
таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Талаба эга
бўлмоғи керак: коммуникатив кўникмаларга; тақдимот
кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли ҳолатлар таҳлил
қилиш кўникмаларига.
Манбалардан
фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
1.Н.Д.Додажонов,
М.Ш.Жўраева. Геометрия 1-қисм, Тошкент.«Ўқитувчи» 1996 й.
2. Х.Х.Назаров,
Х.О.Очилова, Е.Г.Подгорнова. Геометриядан масалалар тўплами. 1 ва 2 қисм.
Тошкент «Ўқитувчи» 1993, 1997.
3. А.Я.Нарманов. Анлитик
геометрия. Тошкент. «Университет». 2008 й.
4. Бахвалов М. Аналитик
геометриядан машқлар тўплами. Тошкент 2006 й.
5. Цубербиллер.О.Н.
Задачи и упражнения по аналитической геометрии. М., 1962.
Технологик хусусиятлардан
келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси:
Ушбу
кейснинг асосий манбаи кабинетли, лавҳали бўлиб, ҳаётий вазиятлар асосида баён
этилган. Кейснинг асосий объекти шахсга йўналтирилгандир. Бу ташкилий
институционал кейс бўлиб, маълумотлар вазиятлар ва саволлар асосида тузилган.
Ҳажми ўртача, тизимлаштирилган бўлиб, тренингга мўлжалланган ўқув мавзу бўйича
билим ва кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган. Дидактик мақсадларга кўра кейс
муаммоларни тақдим қилишга, уларни ҳал этишга, таҳлил қилиш ва баҳолашга
қаратилган.
Иш босқичлари
|
Маслаҳатлар ва
тавсияномалар.
|
1. Кейс ва унинг ахборот таъминоти
билан танишиш
|
Аввало кейс билан
танишинг. Иккинчи
тартибли эгри чизиқлар. Айлана, эллипс, гипербола ва параболанинг каноник
тенгламалари ва хоссалари ҳақида тушунча
ҳосил қилиш учун бор бўлган бутун ахборотни диққат билан ўқиб чиқиш
лозим. Ўқиш пайтида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг
|
2. Берилган вазият билан танишиш
|
Маълумотларни яна
бир маротаба диққат билан ўқиб чиқинг. Сиз учун
муҳим бўлган сатрларни белгиланг. Бир абзацдан иккинчи абзацга
ўтишдан олдин, уни икки уч маротаба ўқиб мазмунига кириб борамиз. Кейсдаги
муҳим фикрларни қалам ёрдамида остини чизиб қўйинг. Вазият тавсифида берилган
асосий тушунча ва ибораларга диққатингизни жалб қилинг. Мулоҳаза тушунчаси ва улар устида бажариладиган амаллар
тавсифида берилган далилларни санаб ўтинг ва қайсиниси аниқлаштирилиши
лозимлигини аниқланг
|
3. Муаммоли вазиятни
таҳлил қилиш
|
Асосий муаммо ва
кичик муаммоларга диққатингизни жалб қилинг.
Асосий муаммо: Иккинчи тартибли эгри чизиқлар. Айлана, эллипс,
гипербола ва параболанинг каноник тенгламалари ва хоссалари.
Қуйидаги
саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг.
1.
Иккинчи
тартибли чизик деб нимага айтилади?
2.
Эллипс
деб, қандай чизиққа айтилади?
3.
Эллипснинг
каноник тенгламаси қандай кўринишда бўлади?
4.
Эллипс
эксцентриситетини таърифланг.
5.
Эллипс
директрисасини таърифланг ва унинг тенгламасини ёзинг.
6.
Эллипснинг
фокал радиуси деб нимага айтилади?
7.
Эллипс
таърифи ва каноник тенгламасини айтинг ?
8.
Гипербола
таърифини айтинг ва унинг каноник тенгламасини келтириб чиқаринг.
9.
Парабола
таърифини айтинг ва унинг каноник тенгламасини ёзинг.
10.
Эллипс,
гипербола ва параболанинг фокал хоссаларини айтинг.
Асосий муаммо
нимага қаратилганини аниқланг. Муаммонинг асосий мазмунини ажратиб олинг.
Муаммоли вазиятни таҳлил қилиш – объектнинг ҳолатини аниқланг, асосий
қирраларига эътибор қаратинг, муаммоли вазиятнинг ҳамма томонларини таҳлил
қилинг. Эллипс, гипербола ва парабола тушунчасини яхши ўзлаштириб уни келгуси дарслар учун
фундамент эканлигини тушуниб етинг.
|
4. Муаммоли вазиятни
ечиш усул ва воситаларини танлаш ҳамда асослаш
|
Ушбу вазиятдан чиқиб кетиш
ҳаракатларни излаб топиш мақсадида қуйида тақдим этилган “Муаммоли вазият”
жадвалини тўлдиришга киришинг. Муаммони ечиш учун барча вазиятларни кўриб
чиқинг, муқобил вазиятни яратинг. Муаммонинг ечимини аниқ вариантлардан
танлаб олинг, муаммонинг аниқ ечимини топинг. Жадвални тўлдиринг. Кейс билан
ишлаш натижаларини ёзма шаклда илова этинг
|
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.