Инфоурок / Иностранные языки / Конспекты / Конспект на тему Ойбекнинг "Навоий" романи
Обращаем Ваше внимание, что в соответствии с Федеральным законом N 273-ФЗ «Об образовании в Российской Федерации» в организациях, осуществляющих образовательную деятельность, организовывается обучение и воспитание обучающихся с ОВЗ как совместно с другими обучающимися, так и в отдельных классах или группах.

Педагогическая деятельность в соответствии с новым ФГОС требует от учителя наличия системы специальных знаний в области анатомии, физиологии, специальной психологии, дефектологии и социальной работы.

Только сейчас Вы можете пройти дистанционное обучение прямо на сайте "Инфоурок" со скидкой 40% по курсу повышения квалификации "Организация работы с обучающимися с ограниченными возможностями здоровья (ОВЗ)" (72 часа). По окончании курса Вы получите печатное удостоверение о повышении квалификации установленного образца (доставка удостоверения бесплатна).

Автор курса: Логинова Наталья Геннадьевна, кандидат педагогических наук, учитель высшей категории. Начало обучения новой группы: 27 сентября.

Подать заявку на этот курс    Смотреть список всех 216 курсов со скидкой 40%

Конспект на тему Ойбекнинг "Навоий" романи

библиотека
материалов

Усманова Бахорой Неьматулла қизи 1974 йили Орис қишлоғида туғилган. Гулистон Давлат университетинингфилология факультетини битирган. Ҳозир Қорабулоқ қишлоғидаги 77-Ҳамза номли умумий ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс беради.

Мавзу: Ойбекнинг “Навоий” романи

Мақсад:

1.Навоий шахсига нисбатан муҳаббат ҳисси, асар мазмун-моҳияти, ғояси, бадиий қаҳрамонларнинг характер хусусиятлари устида ишлаш.

2. Шоир яшаган давр ва ижтимоий-сиёсий ҳает ҳақида тўлиқ тушунча ҳосил қилиш, эстетик дид, ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш.

3. Ўқувчиларни ўтмишни билиш,ҳозирги кун қадрига етиш, келажакка ишонч рухида тарбиялаш.

Дарс жиҳози:

Ойбек асарлари, “Навоий” романи, Навоий портирети ва буклетлар.

Дарс жараёни:

Ойбек ким ? Унинг бадиий мероси ҳақида нималарни биласиз ? “ саволига жавоб тингланади. Ўқувчи жавобларидан келиб чиққан ҳолда ўқитувчи Ойбек ва унинг адабий мероси ҳақида қолган маьлумотларни ўқувчилага етказади.

а) Ойбек адабиётга қайси шеьрий тўплами билан кириб келади ?

б) Ойбек яратган тарихий асарлар қайсилар?

в) “ Навоий “ романи қачон ёзилган ? Асар тарихийми ёки замонавий?

2. Янги мавзу: ўқитувчининг кириш сўзи билан бошланади. У Навоийга бағишланган шеьрий асарлардан ўқийди.

Жаҳонки муқаддас нени кўрибди,

Барига онасан, эй қодир ҳаёт.

Беш юз йил наридан боқиб турибди,

Нурли бу юзларга нуроний бир зот.

Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан,

Халқим таьзим этсайдинг арзийди тамом.

Унинг номи билан бирга битилган,

Дунё дафтарига ўзбек деган ном.

( А. Орипов ).

Сўнг ўқитувчи “Навоий” романининг яратилиши ҳақида асар муаллифи. Ойбекнинг сўзларини таькидлайди: “ Навоий “ шеьрияти ва Навоий образи ҳамиша кучли бир қуёш каби кўнглимни тортар эди. Ўз асаримда шоир Навоий образини яратишга зўр майл, орзу, истагим бор эди. Ёшлигимдан бери Навоийнинг ўлмас бир абадий шеьрларини севиб ўқир эдим, унинг жозибали ғазаллари борган сари кўнглимга сингиб борди, шакл ва мазмунлари юрагимни маст ва мафтун этди. Навоий ижодидан рағбат олмаган, ҳайратланмаган ўзбек ижодкори бўлмаса керак”.

3. Матн устида ишлаш.

Роман матни ўқитувчи ва ўқувчи иштирокида ўқилади. Берилган луғатдаги сўзларнинг маьноси изоҳланади. Ўқувчилар мазмунни қай даражада тушунганларини аниқлаш, изоҳлаш мақсадида калит сўз атрофига Навоий тимсолига таьрифлар ёзилади.

Ҳар бир сўз асар мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда изоҳланади.



















4. Муҳокама:

1. Романни ўқиш, тинглаш пайтида сиз қандай ҳолатга тушдингиз?

2. Романда қайси давр воқеалари баён қилинган? Ҳозирда ва келажакда шундай воқеалар бўлиши мумкинми? Сиз нима дейсиз?

3. Навоининг мамлакатдатинчлик ва осоишталикни сақлаш учун ота-бола темурийлар орасида олиб борган воситачилик ишларига муносабатингиз?

4. Буюк мутаффаккирнинг китобга муҳаббати қайд этилган ўринларни топинг ва бу хусусият шоир тақдирига қандай таъсир этганига фикр билдиринг.

5. Романда Навоийнинг турк тилинининг қудрати, она тилининг бадиятдаги тантанаси ҳақидаги қарашлари қандай тасвирланган?

Кенгайтириш:

Дарсдан ташқари вақтда ўқувчилар “Навоий” романини тўлиқ ўқиб чиқишлари ва билимларини кенгайтиришлари мумкин.

Баҳолаш:

Ўқувчиларни матн мазмунини ўзлаштирганликлари, қўйилган муаммоли саволларга ўз нуқтаи – назарларини асослай билишлари, эркин ва ижодий фикрлашлари кузатилади ва баҳоланади.

Уйга вазифа:

Навоий” романига тавсиф ёзиш. Ўқувчилар романдаги Навоий, Арслонқул, Дилдор, Ҳусайн Байқаро, Бадиуззамон каби қаҳрамонларнинг тимсолларига тавсифнома ёзиб келадилар.



Баҳорой УСМАНОВА, 77-сонли Ҳамза номидаги умумий ўрта мактаб ўқитувчиси.

Общая информация

Номер материала: ДБ-089453

Похожие материалы