Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Свидетельство о публикации

Автоматическая выдача свидетельства о публикации в официальном СМИ сразу после добавления материала на сайт - Бесплатно

Добавить свой материал

За каждый опубликованный материал Вы получите бесплатное свидетельство о публикации от проекта «Инфоурок»

(Свидетельство о регистрации СМИ: Эл №ФС77-60625 от 20.01.2015)

Инфоурок / Социальному педагогу / Статьи / Макола "Қарор қабул қилиш жараёни, унинг ўзига хос хусусиятлари ва инсон фаолиятидаги роли"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 28 июня.

Подать заявку на курс
  • Социальному педагогу

Макола "Қарор қабул қилиш жараёни, унинг ўзига хос хусусиятлари ва инсон фаолиятидаги роли"

библиотека
материалов

Қарор қабул қилиш жараёни, унинг ўзига хос хусусиятлари ва инсон фаолиятидаги роли



Инсон ҳаёти турли хил вазиятлар, холатлар, шароитлар жараёнидаамалга ошар экан, ҳар бир лаҳзада, ҳар бир қадамдақарор қабул қилиш заруриятига дуч келинади. У иш фаолияти бўладими, яқинлар, таниш-билишлар билан муносабатлар бўладими, хатто ўз-ўзимизни ҳолатимизга, ўз-ўзимизни тушунишга тааллуқли жараёнлар бўладими, барчасида қарор қабул қилиш вазифаси кўндаланг бўлиб туради. Ва бизнинг фаолиятимизнинг, муносабатларимизнинг, қисқаси, бутун ҳаётимизнинг қандай ташкил эттирилиши ва натижалари аксарият холларда қабул қилган қароримиз характерига бевосита боғлиқ бўлиб қолади.

Нима учун битта шахснинг ўзи турли хил вазиятларда, шароитларда айнан битта масала бўйича бир хил қарор қабул қилмайди? Ваҳоланки ўша қарорнинг олдинги ўхшаш шароитда тўғрилигини билган бўлса ҳам? Нега биз қарор қабул қилишда иккиланамиз? Нима учун бир тоифа одамлар учун тўғри деб ҳисобланган қарор бошқа тоифа одамлар томонидан тўғри баҳосини олмайди? Шароитларни, вазиятларни ҳисобга олган холда қарор қабул қилиш ва оптимал натижага эришиш учун нима қилиш керак?

Шу ва шунга ўҳшаган қатор саволларга жавоб топиш учун инсон психологияси хусусиятларига мурожаат қилишга тўғри келади.

Маълумки, қарорларнинг стандарт вариантлари мавжуд эмас ва уларни алгоритмик тарзда қабул қилиб ҳам бўлмайди. Бу эса қарор қабул қилишда субъектив, психологик омилларнинг роли жуда юқорилигини кўрсатади. Тўғри, қарор қабул қилиш жараёнини енгиллаштирувчи кўплаган қоидалар, амаллар ва методлар мавжуд. Лекин ҳар биримиз ўз тажрибамиздан биламизки, қарор қабул қилиш жараёнида формаллаштирилмаган, субъектив, хатто кўпинча интуитив омилларнинг роли жуда катта бўлади. Шу нуқтаи назардан қараганда қарор қабул қилиш ҳам бошқарув назарияси, ҳам психология нуқтаи назаридан тадқиқот предмети бўлиб ҳисобланади. Шундай экан, қарор қабул қилиш функцияси жараёнини таҳлил этиш иккита асосий, бир-биридан жуда фарқ қилувчи, лекин жуда ўзаро боғлиқ иккита соҳани – ташкилий ва психологик соҳани ўз ичига олади.

Таъкидлаш керакки, бошқарув қарорларини қабул қилиш муаммоси бошқарув тўғрисидаги таълимотни ривожланишида муҳим роль ўйнаган. Лекин узоқ йиллар давомида хулқ-атворнинг, шу жумладан қарор қабул қилишнинг рационаллиги нуқтаи назаридан ёндаша бориб, раҳбар турли хил вазиятларга тўлиқ таянган тўғри қарор қабул қилишга эришиши керак деган қатъий хулосага асосланиб келинган. Лекин Ч.Бернард, Г.Саймон, Д.Марч, Д.Ольсенларнинг тадқиқот ишлари натижасида одамга хос бўлган психофизиологик чекланишларнинг мавжудлиги объектив шароитларни тўлиқ ҳисобга олиш ва натижада рационал хулқ-атворга ва қарор қабул қилишга эришиш мумкин эмаслиги исботланди. Натижада “чекланган рационаллик” концепцияси ишлаб чиқилди ва бунда энг асосий ғоялардан бири – субъектив, психологик хусусиятлар – бу объектив, хулқ-атворни чеклоқчи омиллардан иборат деган ғояга таянилди. Булар эса қарор қабул қилиш жараёнига муҳим, кўпинча ҳал этувчи таъсир курсатади деган хулосага келинди.

Ҳозирги кунда қарор қабул қилиш назариясида 2 хил – норматив ва дескриптив ёндашув мавжуд.

Норматив ёндашув қарор қабл қилиш жараёнларини субъектив, психологик омиллардан абстрактлашган холда тадқиқ этади ва қарор қабл қилишнинг идеал усул ва “рецептлприни” ишлаб чиқишга йўналган. Дескриптив йўналиш эса аксинча, ушбу омилларни асосий омиллар деб ҳисоблашга асосланади. Биринчи ёндашув ўз олдига қарорни қандай қабул қилишлари кераклигини аниқлаш вазифасини қўйса, иккинчи ёндашув қарор қабул қилиш жараёни реал равишда қандай содир бўлишини аниқлаш вазифасини қўяди.

Замонавий бошқарув назариясида ушбу иккита ёндашув синтез қилинган ҳолда қаралади.

Қарор қабул қилишга қатор ташкилий омиллар бевосита таъсир кўрсатадики, улар қабул қилинган қарорнинг сифатини белгилаб беради. Булар: қарор қабул қилиш муҳитининг ноаеиқлиги, мураккаблиги ва динамиклиги.




Подайте заявку сейчас на любой интересующий Вас курс переподготовки, чтобы получить диплом со скидкой 50% уже осенью 2017 года.


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Автор
Дата добавления 19.11.2016
Раздел Социальному педагогу
Подраздел Статьи
Просмотров190
Номер материала ДБ-367252
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх