Туркистон шаҳар таълим
бўлими
“Х.А.Яссавий номли
умумий ўрта мактаби”
коммунал давлат
муассасаси
2-синф
Мавзу: Номаълум
камаювчини топишга доир мисоллар

Ўқитувчи: Д. Дузбаева
2014 йил
Мавзу: Номаълум
камаювчини топишга доир мисоллар
Мақсад: таълимий: ўқувчиларга номаълум камаювчини топиш бўйича
тенгламалар тузиш ва уни ечиш хақида тушунча бериш. Оғзаки ва
ёзма ҳисоблаш малакаларини ошириш;
ривожлантирувчи:
эркин ва ижодий фикрлаш қобилиятларини, тўғри ҳисоблаш малакаларини
ривожлантириш; ҳаётда уни қўллашга ўргатиш;
тарбиявий: ўқувчиларни табиатни севишга, уни кўз
қорачиғидек асраб-авайлашга ва ифлосламасликка , ғамхўрлик қилишга ундаш.
Дарс тури: аралаш.
Дарс усули: ўйин, иллюстрация, мусобақа, индивидуал
иш.
Дарс жихози: дарслик, тарқатмалар, рангли расмлар,
тест, дидактик материаллар.
Дарснинг бориши:
I.Ташкилий қисм :
а) саломлашиш;
б) давоматни аниқлаш;
в) ўқувчиларни дарсга
тайёрлаш.
II. Ўтилган мавзуни сўраш:
1. Психологик тайёргарлик.
Дарсни
биз бошлаймиз,
Ортда
қолиб кетмаймиз!
Қандай
сўроқ бўлса ҳам
Жавоб
топмай қўймаймиз!
2.
Ўтилган мавзу ўқувчилардан сўралиб, мустаҳкамланади.
3.
“Ақлий ҳужум” ўйини
1. Бир суткада неча соат бор? (24 соат)
2. Кесма нима билан ўлчанади? (см,дм)
4.
Бир соатда неча минут
бор?
5.
1м = □ см (100
см.)
6.
Синфда 15 ўғил ва 9 қиз
бола бор. Синфда жами неча ўқувчи бор?
7.
Бир йилда неча ой ва
неча кун бор?
8.
Синфда жами 24 ўқувчи
бор эди. Улардан 15 та ўғил, 9таси қиз бола. Ўқувчилардан 2таси дарсга келмади.
Синфда неча ўқувчи бор?
9.
Бир аср қанча
йилга тенг?
4.
Уй вазифасини
текшириш.
III. Янги мавзу баёни:
“Муаммоли вазият”
Болалар! Янги мавзуни бошлашдан аввал мен сизларга муаммоли
бир вазият ҳақида айтгим келяпти. Яхшилаб тингланг.
Қишнинг қорли кунларидан бирида Асқар ва
Пўлат ота-онаси билан чанғида сирпаниб, дам олиш учун тоғ этагига йўл олдилар.
Асқар ва Пўлат чанғида учиб мазза қилдилар, дадаси эса музни ёриб балиқ
тутди.Бу пайтда онаси машинада ўзлари билан олиб келган ўтинни ёқиб, овқат
пиширди ва шу ерда биргаликда еб-ичдилар. Улар қолган оловни ўчирмади,
еб-ичганларидан қолган ахлатларни йиғмасдан уйга отландилар. Шу пайт шамол
туриб, чўғ ва қолдиқларни ҳар тарафга учириб кетди, болалар эса машинада уйига
қайтиб кетишди. Табиатимиз ифлосланди, ҳар тарафда чўғлар учиб ётибди. Уни
тозалаш ва бирор фалокатнинг олдини олиш учун Она Табиат сизлардан кўмак
сўрамоқда. Унинг учун сиз бугунги дарсда ҳамма топшириқларни тўғри бажаришингиз
керак.
Камаювчи
|
Х
|
Айрилувчи
|
6
|
Айирма
|
8
|
1.
Масала нима ҳақида?
(масала топшириғи ўқиб чиқилади)
2. Масалада нима маълум? (бундан масаланинг шарти чиқади);
3. Масалада нима номаълум? Есепте не белгісіз? (бундан масаланинг сўроғи
чиқади);
4. Биринчи бўлиб нима қиламиз?
5. Қандай топамиз? Қандай амални бажарамиз?
2.
Ўқувчилар топшириқни
ўқийдилар: “Камаювчи номаълум, айрилувчи – 6, айирма – 8. Камаювчини топиш
керак”.
Ўқувчилар масала шарти бўйича тенглама тузишади: х - 6 = 8
3.
Номаълум камаювчили
тенгламани ечиш учун нима қиламиз?
4.
Номаълум камаювчили
тенгламани ечиш учун қўшиш ва айиришнинг тескари амаллар эканлигига суяниб
тенгламани ечамиз.
х - 6 = 8
х = 8+6
х = 14
14 – 6=8
IV.
Мустаҳкамлаш:
1. “Оловни
ўчирамиз”. Биз бу топшириқни бажарсак, олов ўчади.
Расмларга
қараб масала тузинг ва шу асосида тенглама ечинг







Ҳовлида бир нечта
товуқ донлаб юрган эди. Улардан 6таси катакка кириб кетди ва ҳовлида 7 та товуқ
қолди. Ҳовлида қанча товуқ бор эди?
Учиб кетди 7
та Қолди 8 та
Севарага акаси
бир нечта шар совға қилди. Лекин шамолда унинг 7таси учиб кетди ва Севарада 8
та шар қолди. Севарада дастлаб қанча шар бор эди?



Бор эди Х кг
олма Сотилди 10 кг олма ва қолди 11
кг олма

Ҳаммангизга маълум, бугунги кунда Россиядаги Сочи
шаҳрида қишки олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Шунга давлатимиздан бир гуруҳ
спортчиларимиз ҳам боришди. Улардан 4та бола акробатика машқлари мусобақасига
кетди, 3та қиз гимнастик машқларга кетган пайтда 2та қиз конькида учиш учун
қолди. гуруҳда жами неча спортчи борган эди?
Масалага қараб тенглама тузинг ва ечинг.
х – 4 –
3 = 2 ёки х – (4 + 3) = 2



2. Қийин
ўзлаштирувчи ўқувчилар учун топшириқлар

«Зинапоя» ўйини
х -35=58
х-21=26
х-23=37
х-8=30
х-7=57
х-20=75
х-10=30
х-3=28
х-3=27
х-20=20
х-50=30
Бармоқ машқлари
Ўқитувчининг сўзи
|
Болалар
ҳаракатлари
|
Ҳисоблашга эпчил бўлсанг ёшингдан,
Математикага ўрин берсанг бошингдан, Барча илм сенга йўлдош бўлади,
Дўстинг шудир, кетмайди ҳеч ёнингдан.
|
- Юқорига ва
томонларга, - Қўлларни силкитиш,
- Пастга,
- Силкитиш.
|
3.
Тенгламаларни ечинг
1.
2 тілді білген адам екі
адам.
2.
Білекті бірді жығар,
білімді мыңды жығар.
3.
Жүз сомың болғанша, жүз
досың болсын.
4.
Білгенің бір тоғыз,
білмегенің тоқсан тоғыз.
5.
Бір тал кессең, он тал ек.
6.
Бір кісі қазған құдықтан,
мың кісі су ішеді.
7.
Жетіге келгенше,
жерден жеті рет таяқ жерсің
8.
Болар бала жеті жастан
бас болар
Логик
саволлар:
3. Салимада 1та бутун, 2та ярим ва 4та чорак олма бор эди. Жами нечта олма
бор?
5. Бир оиладаги 5 ўғилнинг 1тадан синглиси бор. Оилада жами қанча бола бор? (6)
1. Білікті бірді
жығар....... (Білімді 1000 жығар)
2. Жаздың бір күні..... (қыстың 1000 күні)
3. Дұшпаннан бір сақтан.... (жаман достан 1000 сақтан)
4. Білгенің бір тоғыз... (білмегенің 99 )
5. 30 тістен шыққан сөз.... (30 рулы елге тарар)
6. 40 кісі бір жақ.... (қыңыр кісі бір жақ)
7. Жеті жұрттың тілін біл.... (жеті түрлі білім біл)
8. Жеті рет өлшеп..... (бір рет кес)
9. 2 жақсы қас болмас..... (2 жаман дос болмас)
10. 7 атасын білмеген..... (жетесіз)
11. 5 бармақ жұмылса.... ( жұдырық болады)
12. Бір кісі қазған құдықтан.... (1000 кісі су ішеді)
“Топгин
топалоқ”
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.