Инфоурок География СтатьиМУСТАҚИЛ ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Скачать материал

  МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Никадамбаева Х.Б. п.ф.н., ЎзМУ доценти

 

Ҳозирги кунда компьютер билимларига эга бўлиш замон талабига  айланди, бунга сабаб  компьютер  саводхонлигига  эга бўлган  кадрларга бўлган талабнинг кундан-кунга  ортиб бораётганлигидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, ўқитишнинг турли шаклларида назарий, амалий, семинар ва бошқа машғулотларда замонавий компьютер дастурлари имкониятларидан фойдаланиш,  XXI аср «техника даври» талабига айланиб бормоқда. Шу сабабли ҳам, талабаларнинг мустақил билим олиши ва ўзлаштириш даражаларини аниқлашда компьютердан ўқитишнинг техник воситаси сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Таълим жараёнида ўқитиладиган турли фанларда компьютердан кенг ва самарали фойдаланиш учун ўқув ва амалий дастурлар тизими яратилмоқда. Шу ўринда илмий раҳбарим профессор М.Арипов ва илмий маслаҳатчим доцент П.Ғуломовлар билан биргаликда компьютер дастурлари асосида тайёрланган «Ўзбекистон табиий географияси» фанидан электрон дарслик, дастурий дидактик мажмуа ҳақида фикр юритмоқчи эдим.   Чунки бу дастурий дидактик мажмуадан  фақатгина география факультети талабаларигина эмас, балки ўз Ватанини географиясини билишни истаган барча ёшдаги шахслар, турли соҳа мутахассислари фойдаланишлари мумкин.       

Дастурий дидактик мажмуа фанларни мустақил ўзлаштиришларида, билим олиш жараёнларида, билим даражаларини ўзлари аниқлаб боришларида муҳим ўрин эгаллайди. Бу эса талабаларда фанга, op Ватани географиясига қизиқиш уйғотади, қабул қилиш, тушуниш, ўзлаштириш, билимларни мустаҳкамлайди, эслаш, амалда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилади.

Албатта, талабалар мустақил билим олишини йўлга қўйиш натижасида дарс жараёни самарадорлигнининг ошиши ва таълим сифатини кўтариш ўқитувчининг асосий вазифларидан бири ҳисобланиб, унинг таълим бериш жараёнини тўғри ташкил эта олишига боғлиқдир. Агар талаба учун барча етарли шароитлар ўқув материаллари, компьютер техникалари, автоматлаштирилган дастурлар кабилар бўлсаю, ундан фойдаланишда сусткашлик бўлса, ўқув жараёни тўғри ташкил этилмаган бўлса, юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Бу ўринда ўқитувчи ва талабанинг ўзаро  муносабатлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди.

Бу эса таълим жараёни сифатининг ошишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Талабаларнинг фанлардан мустақил таълимини ташкил этиш ва уларнинг мустақил билим олишлари учун дастлаб, уларнинг педагогик-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш.

1.     Мавзудаги асосий тушунчаларнинг ўзлаштирилиш сифатини баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш.

2.     Мавзудаги асосий тушунчаларнинг талабалар томонидан мустақил ўзлаштириш даражаларини аниқлаш.

3.     Талабаларнинг фандан мустақил билим олишига шароит яратиш.

4.     Олийгоҳларнинг ўқув-тарбия жараёнида талабаларнинг ўзлаштириш даражаларига мос равишда билимларни эгаллашида замонавий  компьютер дастуридан фойдаланишнинг самарали йўлларини излаш.

5.     Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва улар билан якка ҳолда ишлаш  каби механизмларидан самарали фойдаланиш керак.

Талабалар мустақил иш топшириқларини тайёрлашда, бажаришда қуйидагиларга амал қилишлари лозим:

·        маъруза машғулотига оид мустақил таълим топшириқларини танлашда аудиторияда ўтиладиган мавзулар билан узвийлигини таъминлаш;

·        уйда мустақил равишда ўрганиладиган мавзуларни ва ўрганилиши лозим бўлган асосий саволларнинг аниқ баён этилишига эришиш;

·        амалий машғулотлар топшириқларини ўрганилаётган назарий ўқув материаллари билан мутаносиб бўлишини ҳисобга олиш;

·        амалий ишларни, мустақил ишларни бажаришга оид методик ишланмалар яратилганлигини ҳисобга олиш;

·        мустақил равишда ечилиши лозим бўлган мисол ва масалаларнинг аниқ рўйхатини тузиш;

·        мустақил иш топшириқларининг ахборот таъминоти, жумладан адабиётлар рўйхати бетлари кўрсатилган ҳолда, электрон ўқув қўлланмалар ва Интернет манзили кўрсатилишига эришиш ва ҳ.к.

Интернет - бу кўплаб тармоқларни бирлаштира олувчи ва дунё ҳамжамиятига кириш имкониятини берувчи тармоқдир. Ҳозирда Интернетдан фақатгина файллар ва электрон почта хабарларини узатишда фойдаланибгина қолмасдан, балки турли кўринишдаги ахборот ресурсларини тармоқда қидириш ва улардан фойдаланишда ҳам ишлатилмоқда.

Маълумки, ҳозирда Интернетда кўплаб қидирув тизимлари мавжуд. Буларга mail.ru, rambler.ru, google.ru, google.uz, narod.ru yahoo.com ва бошқа қидирув тизимларини киритиш мумкин.

Топшириқни бажариш учун улардан бири mail.ru да  керакли маълумотлар устида қидирув ишларини бажариш, электрон почта ва у орқали маълумот жўнатиш каби ишларни бажаришилади.

·   Internet Explorer браузер дастурини ишга тушириш учун «Ишчи стол» даги дастур белгиси ёки «Программы» бўлимидаги дастурлар рўйхатидаги дастур номи устида сичқонча тугмаси босилади. Натижада браузер дастури ойнаси ва кўпчилик ҳолларда mail.ru қидирув тизими ойнаси ҳосил бўлади.

·  «Ўзбекистон табиий географияси» фанига оид керакли материаллар қидириш лозим бўлса дастур ойнасидаги «Поиск» бўлимига «География» сўзини киритилади ва «Найти» ёки Enter тугмасини босилади. Натижада талаба излаётган матн бўйича сайтлар кетма-кетлиги ҳосил бўлади.

·        Ушбу сайтлардан кераклисини танлаш орқали ундаги  маълумотларни кўриб чиқиш мумкин. Керакли маълумотни тўлалигича ёки  қисман олиш учун аввало маълумотлар белгиланади ва сичқонча ўнг тугмасини босган ҳолда контекстли менюдан «Копировать» буйруғи танланиб, сўнг Word дастури ишга туширилиб унинг ишчи соҳасида яна контекстли менюдан «Вставить» буйруғи танланади. Натижада белгиланган матн нусхаси Word дастурида намоён бўлади. Шу каби бир неча сайтдаги маълумотларни олиш мумкин. Керакли маълумотларни олишда албатта сайт номи билан биргаликда олиш зарур. Бунинг учун  сайтни танлаш натижасида ҳосил бўлган маълумот юқори қисмида «Адрес» бўлимидаги сайт номи нусхасини олиш ва олинган маълумотнинг юқори қисмига жойлаштириш керак.  Шу билан бирга хотирага сақлашни унутманг.

·   Агар талабага қидирилиши лозим бўлган маълумот сайт номи олдиндан маълум бўлса уни қидириш учун Internet Explorer дастурининг «Адрес» бўлимига сайт номини киритиш кифоя.

·   Қидирув тизимларида керакли маълумотларни қидиришни кўпроқ рус, инглиз тилларида амалга оширган маъқул. Ўзбек тилида қидирилаётган маълумотлар базаси анча кам.

·        Ҳозирда электрон почта орқали маълумотлар юбориш ва талабанинг электрон манзилингизга юборилган маълумотлар билан танишиш муҳим ҳисобланади.

                       Хулоса қилиб айтганда, замонавий ахборот технологияларидан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш натижасида, талабалар фан бўйича мустақил билим олишга, ижодий изланишга эришадилар, ўқитувчи эса ўз навбатида фан бўйича тайёрлаган дидактик материалларнинг электрон вариантини ўз вақтида янгилаб боришга, илмий, ижодий ёндашган  ҳолда дарсида   юқори самара беришга эришади.

Просмотрено: 0%
Просмотрено: 0%
Скачать материал
Скачать материал "МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ"

Методические разработки к Вашему уроку:

Получите новую специальность за 2 месяца

Заведующий доп. образованием

Получите профессию

Копирайтер

за 6 месяцев

Пройти курс

Рабочие листы
к вашим урокам

Скачать

Краткое описание документа:

Таълим жараёнида ўқитиладиган турли фанларда компьютердан кенг ва самарали фойдаланиш учун ўқув ва амалий дастурлар тизими яратилмоқда. Шу ўринда илмий раҳбарим профессор М.Арипов ва илмий маслаҳатчим доцент П.Ғуломовлар билан биргаликда компьютер дастурлари асосида тайёрланган «Ўзбекистон табиий географияси» фанидан электрон дарслик, дастурий дидактик мажмуа ҳақида фикр юритмоқчи эдим. Чунки бу дастурий дидактик мажмуаданфақатгина география факультети талабаларигина эмас, балки ўз Ватанини географиясини билишни истаган барча ёшдаги шахслар, турли соҳа мутахассислари фойдаланишлари мумкин

Скачать материал

Найдите материал к любому уроку, указав свой предмет (категорию), класс, учебник и тему:

6 662 093 материала в базе

Скачать материал

Другие материалы

Вам будут интересны эти курсы:

Оставьте свой комментарий

Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.

  • Скачать материал
    • 24.04.2019 405
    • DOCX 45.5 кбайт
    • Оцените материал:
  • Настоящий материал опубликован пользователем Никадамбаева Хилола Батировна. Инфоурок является информационным посредником и предоставляет пользователям возможность размещать на сайте методические материалы. Всю ответственность за опубликованные материалы, содержащиеся в них сведения, а также за соблюдение авторских прав несут пользователи, загрузившие материал на сайт

    Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.

    Удалить материал
  • Автор материала

    Никадамбаева Хилола Батировна
    Никадамбаева Хилола Батировна
    • На сайте: 5 лет и 5 месяцев
    • Подписчики: 1
    • Всего просмотров: 111333
    • Всего материалов: 46

Ваша скидка на курсы

40%
Скидка для нового слушателя. Войдите на сайт, чтобы применить скидку к любому курсу
Курсы со скидкой

Курс профессиональной переподготовки

Методист-разработчик онлайн-курсов

Методист-разработчик онлайн-курсов

500/1000 ч.

Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 124 человека из 43 регионов

Курс профессиональной переподготовки

География: теория и методика преподавания в образовательной организации

Учитель географии

300/600 ч.

от 7900 руб. от 3650 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 980 человек из 81 региона
  • Этот курс уже прошли 3 376 человек

Курс повышения квалификации

Формирование первичных компетенций использования территориального подхода как основы географического мышления с учетом ФГОС

36 ч. — 144 ч.

от 1700 руб. от 850 руб.
Подать заявку О курсе
  • Этот курс уже прошли 114 человек

Курс повышения квалификации

Особенности подготовки к проведению ВПР в рамках мониторинга качества образования обучающихся по учебному предмету «География» в условиях реализации ФГОС ООО

72 ч. — 180 ч.

от 2200 руб. от 1100 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 69 человек из 33 регионов
  • Этот курс уже прошли 760 человек

Мини-курс

Успешный педагог: навыки самозанятости, предпринимательства и финансовой грамотности

6 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 61 человек из 20 регионов
  • Этот курс уже прошли 42 человека

Мини-курс

Методические навыки и эффективность обучения школьников на уроках литературы

3 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе

Мини-курс

Психология сиблингов в семейной структуре

3 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 28 человек из 15 регионов