Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015

Опубликуйте свой материал в официальном Печатном сборнике методических разработок проекта «Инфоурок»

(с присвоением ISBN)

Выберите любой материал на Вашем учительском сайте или загрузите новый

Оформите заявку на публикацию в сборник(займет не более 3 минут)

+

Получите свой экземпляр сборника и свидетельство о публикации в нем

Инфоурок / Классному руководителю / Конспекты / "Оила хам бир мактаб"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 24 мая.

Подать заявку на курс
  • Классному руководителю

"Оила хам бир мактаб"

библиотека
материалов


Оила ҳам бир мактаб

/ота-оналар мажлисидаги маърузадан қисқартириб олинди/


Оила инсон учун муқаддас ва улуғ бир даргоҳдир. Инсон ана шу даргоҳда улғаяди, ўсади, унади, вояга етади. Оила мамлакатнинг кичик бир мўътабар парчаси, деб қиёслаш мумкин. Бутун бир мамлакатнинг ўзига хос ишлаб чиқариш хўжалиги, иқтисодий ва сиёсий ҳаёти бўлганидек, оилада ҳам ҳаёт серқирра, оилада бу ҳаётни ташкил этиш оила бошлиғи раҳбарлигида амалга оширилади. Оила бошлиғининг ҳурмати жойида бўлиб, ўз оила аъзоларига муносиб раҳбарлик қила олсагина, оилада тартиб-интизом, меҳнат ва ором, ўзаро ҳурмат ва одоб-аҳлоқ бўлади. Қайси оилада бирдамлик, аҳиллик, тинчлик бўлса, уни маҳалла-кўй ҳурмат билан тилга олади. Бундай хонадонда ўғил-қизлар одобли, элга манзур кишилар бўлиб етишади.

Фарзанд ҳаётимизнинг мазмуни, умримизнинг давомчисидир. Ота-она, фарзанди дунёга келар экан, орзулари янада ортади, яхши ниятлар қилади. Фарзандимиз ақли-хуши, одоб ахлоқи соғлом ва бақувват бўлса, яхши ёмон кунларимизда бизга ҳамнафас, қариганда кўзимизга нур, белимизга қувват бўлса, бирор бир касб эгаси бўлиб, муҳтожлик нималигини билмай яшаса, бизни боқса, биз етиша олмаган орзуларга эришса, олийжаноб инсон бўлиб етишса, деб ният қилади.

Орзуимизни тўлалигича амалга ошиши учун биз ота-оналар ишни қачондан, нимадан бошлашимиз керак? Бу ишнинг етакчиси ким?

Юқоридаги саволларга жавоб олиш учун барчамизга машҳур ривоятлардан бирини эслаб ўтишни жоиз билдик. Саволларга тўғри жавоб топишга ҳаракат қилинг.

Қадим ўтган замонда бир тоза юрак меҳнаткаш киши яшаган экан. У одамларга сув ташиб кун кўрар, шуни эвазига бола-чақа асрар экан. Бир куни у ҳориб чарчаб, сув мешини ерга қўйибди-да, бироз дам олиш учун дарахт соясига ёнбошлабди. Чарчаганидан кўзи илиниб, ухлаб қолибди. Буни кузатиб турган бир бола мешларни бигиз билан тешиб, қочиб қолибди. Уйқудан уйғонган сувчи мешларда сув йўқлигини кўриб, жуда хафа бўлибди.

Воқеадан боланинг ота-онаси хабар топибди. Фарзандининг қилган ишидан аччиқланган ота-она болани койимоқчи, жазоламоқчи бўлишибди. Шунда ақлли ота-она бошқача иш юритишибди. Ота аёлига шундай дебди:

- Онаси, боламизни тарбиялашда қаерда адашдик? Ўзимизнинг қилган ишларимизни ўйлаб кўрайлик...

Шунда сукут сақлаб, ҳаёлга чўмиб ўтирган она бирдан йиғлаб юборибди.

  • Ҳа, нима бўлди? – дебди ота.

- Ўғлимиз қурсоғимдалиги вақтида мен бир кишининг уйига борганман, - дебди аёл. - Анорга кўзим тушиб, егим келган. Шу анорни уй эгасининг розилигисиз еганман. Анорни олиб, тўйноғичим билан тешиб, сувини ичганман. Ўғлимизнинг қилган ишига мен сабабчиман. Фарзандингизни эмас, мени жазоланг.....

Ота:

- Кўрдингми, ўйламай қилинган иш ўғлимизни қай даражага олиб келди? Бугунги кунга келиб анор суви мешига, тўйноғичинг бигизга айланди, - дебди.

Қиссадан ҳисса шуки, боланинг тарбияси она қурсоғидан бошланар экан. Болани койиш ва жазолашдан аввал ортингизга бир назар ташланг. Изингиз қанақа? Эгрими? Тўғрими? Ота-она фарзандидан қандай сифатлар бўлишини истаса, ўша сифатларга аввало ўзи эга бўлиши керак.

Дунёда икки тоифа ота-она бор:

1 тоифа. Бахтли ота-она. Уларнинг фарзандлари ота-онасининг тириклигида ҳам, оламдан ўтгандан кейин ҳам “ота-онангга раҳмат” деган энг қимматли олқишни олиб берадилар.

2 тоифа. Бахтсиз ота-оналар. Уларнинг фарзандлари ота-она тириклигида ҳам, оламдан ўтган сўнг ҳам лаънат олиб келади.

Ҳар бир ота – она биринчи тоифани қўлга киритиш учун меҳнат қилиши, ақл-фаросатини ишлатиши керак. Меҳнатсиз роҳат бўлмагани каби меҳнатсиз орзуга эришиб бўлмайди.

Болалик даврини халқимиз “пошшолик” деб атайди. Боланинг кўнглига, раъйига ҳамма ота-она қарайди. Бу тўғри, лекин болалик даврининг ўзига хос одоби бор.

“Бола – азиз, одоби ундан азиз” дейдилар. Болаликдан одобли бўлган кишилар албатта сиз ва биз орзу қилгандай етук инсон бўлиб вояга етадилар. Фарзанд тарбиясининг яна бир қиррасини ушбу ривоят ёрдамида билиб оламиз.

Буюк халифалардан бири Умар ибн Хаттоб (р.а.) олдиларига бир ота ўғлидан шикоят қилиб келибди. У ўғлини оқ қилмоқчи эканлигини айтиб куйинибди. Ўғлини ўзига итоат қилмаслигини, истакларини бажармаслигини айтибди. Шунда халифа отага фарзандини олиб келишини талаб қилибди. Ўғил дўзахий бўлиб кетмасин, дебди. Умар ибн Хаттоб (р.а.) фарзанддан нега отага итоат қилмаслигини сўраган. Ўғил бобомиздан фарзанднинг ҳам ота-онада ҳаққи бор-йўқлигини сўраган.

Буюк бобомиз ота-онанинг фарзанди олдидаги ҳаққига қуйидагилар киришини айтган:

  • онанинг ҳур, озод бўлиши, токи фарзанд онадан бир умр ор қилмай яшасин;

  • туғилганда фарзандга чиройли исм қўйиш;

  • илм бериш;

  • оилалик қилишлиги деб айтган.

Шунда йигит ўзининг арз-ҳолини айта бошлабди. Отаси чўри аёлга уйланган, боласига Жуал (арабча “қора қўнғиз”) деган исмни берган. У тенгилар 2-3 болалик бўлишибдию, унинг отаси йигитга эътиборсиз экан.

Шунда адолатли халиф:

  • Эй, ота! Сен эмас, фарзандинг сени оқ қилиб қўйибдику! - деб отага юзланибди.

Ривоятдан шуни билиб олдикки, фарзанд ёруғ дунё юзини кўргандан сўнг, унга чиройли исм қўйиш зарур. Гўдакнинг қандай инсон бўлиб етишишига исмнинг ҳам ўрни баланд экан.

Ҳар бир ота-она фарзандини оилада меҳнатсевар, хулқ-атворли бўлиб тарбияланиши учун болани доимий машғулот билан банд этиши керак. Ёмонликларнинг аксарияти бекорчиликдан чиқади. Илм билан машғул қилишда, албатта, ёшига, жинсига қараб бўлиш зарур. Ўғил болани отаси ёҳуд акаларига, қиз болани бўлса онаси ёки опаларига топшириқсиз ёрдам беришига эришиш лозим.

Аёл борки, онасининг тутимини тутади, эркак борки, умрининг поенигача онасининг дамлаган чойи, пиширган овқатини қўмсаб ўтади. Онасини йўқотган одам борки, то етган жойигача унинг насиҳат ва васиятларига амал қилишга ҳаракат қилади. Бундоғ ўйлаб қарасанг, бу дунёнинг асосий тарбиячиси онаи муҳтарамалардир. Қуш борки инида, одам борки онасидан кўрганини қилар экан. Илм деган нарсани аёл зотига берсин! Унинг феълу атворига поклик берсин. Юрагига ғайрат-шижоат, ўзидан мураббий ясаб олгунча ирода, сабр, қаноат ва саломатлик берсин.

Бола ҳам заминга тушмай туриб, она унга берарини 90%-ини беради. Она жони, қони, сути билан боласининг сифатини ясаб бўлади. Шунинг учун ҳам оналикка тайёрлашни қиз боланинг сочи жамалак пайтидан бошлаш керак. Агар фарзандингизни солиҳу қобил қилиб ўстирсангиз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам юзингиз ёруғ бўлади.

Фарзандимни тарбиялабман деб, ҳадеб уни ҳар бир ишдан, юриш-туришидан камчилик топаверманг. Киши дилини оғритадиган, кўнглини қолдирадиган иззат-нафсига тегадиган, ор-номусини оёқости қиладиган сўзлар айтишдан ўзингизни тийинг. Акс ҳолда, фарзандингизни ўзингиздан узоқлаштирган бўласиз.

Ота-боболаримиз одоб ўргатиш тил орқали бошланади, деганлар. Дид билан тоза, озода кийинишни ҳам ёшликдан ўргатиш зарур. Бунда ҳам ота-онанинг шахсий намунаси муҳим роль ўйнайди. Болаларни тарбиялаётганда қиз болага бўлажак она, ўғил болага эса оила посбони деб қараш зарур. Фарзандларимизнинг ёшлари қанча катталашиб борса, шунга қараб тарбия услубини ўзгартириб бормоқ даркор.

Бу дунёга ҳеч ким устун эмас. Фарзандларимизни мустақил ҳаёт кечиришга, унинг сўқмоқларидан қоқилмай ўтишга ўргатиш сиз ва бизнинг бурчимиздир.

Кечагина тетапоя қилаётган фарзандимиз бугун бўйлари бўйимизга, ўйи ўйимиз билан тенг бўлиб турибди. Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, “отни қамчилайлик”.

Ҳаммамизга маълумки, илм-техника жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган замонда яшамоқдамиз. Бунинг исботи сифатида шуни айтиб ўтмоқчиманки, мактаб ёшига эндигина етган бола компьютерда ишлашни, бирор бир ўйинни ўйнашни биляпти. Уни қўяверинг. Оёғи эндигина ерга теккан гўдак телевизор, двд пультини ажрата олади, уларнинг керакли тугмаларини бемалол боса олади, ажрата олади. Гапира олмайдию, лекин ким биландир "сотка" орқали ўз тилида сўзлашади. Демак, ҳозирги ёшларни тарбиялашда ота-она билимлироқ, ҳар соҳада ўз устида ишлаши, фарзандидан "барибир сиз билмайсизу, тушунмайсиз" деган гапни эшитмаслик учун ҳаракат қилиши керак.

Оилани тебратиш ота-она зиммасида экан, демак уни масъулиятли вазифалари жуда кўп. Шундай бўлсада, ёру биродар, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан зиёфатлар ҳозирги кунда кўпайиб кетган. Яна бу зиёфатларга чиройли номлар берилган. Шундай ҳаёт ташвишларидан ортиб, зиёфатнинг ҳеч бир турига кечикмасликка ҳаракат қилиб шошамиз. Заруриятдан боролмай қолсагу, ана, “аччиқни”, “қовоқни” кўринг. Жуда керакли нарсани йўқотиб қўйгандай, бир неча кун ўзимизга кела олмаймиз.

Айтингчи, фарзандим билан мана бу масалада суҳбатлашмоқчийдим, деб шошганмидингиз. Суҳбатлаша олмасангиз, афсусланмаганмисиз.

Болангизни комил инсон бўлсин десангиз, зиёфатдан кечиккан ёки бора олмаганингиздан эмас, фарзандингиз билан мулоқотда бўлолмаганингиздан афсусланинг.

Оддий антенна билан телевизорларимиз камида 18-20 канал кўрсатяпти, “тарелка” билану сон- саноғи йўқ.

Биз аёлларнинг қайси ишни қачон бажаришимиз телевизордаги сериалларнинг вақтига боғлаб қўйилган. Дастурхон атрофида бобо, буви, ота-она, ўғил-қиз, набира, келин биргалашиб бутун вужудимиз билан сериал томоша қиламиз. Воқеа-манзаралар одоб ҳаммабопми-йўқми – ишимиз йўқ. Ажойиб саволлар билан яна тушунмаган жойимизга тушунча киритиб ўтирамиз. Қайнота келиндан сўраб қўяди: “анов ановнинг кими?” Келин: “йўқ, ада, ўтган серияда ундан ажраб, ановга теккан, ҳозир шу билан”. Бу манзарани қандай изоҳлайсиз. Кимдан ранжиш керак? Қайнота деган улуғ унвон эгасиданми? Қўл-оёғи чаққон фаросатли келинданми? Бундай суҳбатларнинг бир нечасидан сўнг оғзига келганини қайтармай қоладиган тили чаққон келинларни вояга етказишмаяптимикан?

Айниқса, қизларимизнинг кийиниши шу бетайин сериаллар киноларнинг таъсири йўқ, деб ким айта олади? Бу билан ҳеч ким ТВ кўрмасин деб айтмоқчим эмасман. Фарзандимизни, ҳатто ўзимизни, яхши инсон бўлишимизга таъсир этувчи, одоби, маъноси чуқур бўлган кўрсатувлар, фильмлар кўрайлик. Ана шуларни маъносини тушунтириб, ҳаётга татбиқ қилиб борайлик.

Ҳозирги кундаги ёш оилаларнинг тез бузилишига иккала томон ота-оналарининг етарлича тарбия бермаганида, берилган тарбияни ёшлар ўзида мужассамлаб, ҳаётига татбиқ этмаганида эмасми? “Бувимнинг ўгитлари” деган ўзбекона жумламиз бор. Ҳозирги бувиларнинг ўгитларини бундан 30-50 йил аввалги бувиларимиз насиҳатлари билан солиштириб бўладими? Яшашнинг ёзилган-ёзилмаган қонунлари бор. Ота-боболаримиздан бизга мулк бўлиб қолган, асрлар оша минг йилликлардан ўтиб бизгача етиб келган, ҳозирги кунгача ўз мазмун-моҳиятини, долзарблигини йўқотмаган топишмоқларимиз, мақол ва нақлларимиз, эртагу ривоятларимиз бор. Булар – халқ мулки, халқ бойлиги. Шу бойликдан унумли фойдалана оляпмизми? Фойдаланиш ўрнини биламизми?

Ҳозирнинг ўзида ўзингизга ўзингиз савол берингчи: сиз қачон болаларингизга бир ривоятни ёки эртакни айтиб, маъносини тушунтириб бергансиз. Ишончим комилки, ўтирганларнинг аксарият қисми ўз саволига жавоб топа олмади. Ўзингизни юпатиб, вақтни ёки ишни рўкач қилманг. Бунга фарзанд олдидаги бурчимизни яхши тушунмаганимизда.

Мен бугунги суҳбатимизда фарзандларимизнинг яхши инсон бўлишида ота-онанинг таъсири ҳақида айтиб ўтдим. Инсонга таъсир қилувчи омиллар жуда кўп. Масалан, атроф-муҳит, газета-журнал, радио-телевидение, сотка, интернет ва бошқалар.

Сизу бизнинг мақсадимиз битта – фарзандларимиз келажакнинг ҳақиқий эгалари бўлиб етишсин. Одамийлик сабоқларини ўзида мужассамлаштирган инсон бўлиб етишсин. Бундай машаққатли ва фахрли ишларни амалга оширишда сизга Аллоҳдан куч, билим, матонат, чидам, қудрат беришини сўрайман. Меҳнатингиз мевасини баҳам кўриш барчангизга насиб қилсин. Маърузамни Мурод Калонхоновнинг тўртлиги билан тугатмоқчиман:


Фарзандинг умидинг, ишонган тоғинг,

Ўзингдан қолгувчи сўлим гулбоғинг.

Чироғинг ёқувчи роҳат-фароғинг,

Илойим, фарзандинг ортингда қолсин!


Авваламбор, ҳаммангиздан узр сўрайман. Орангизда ёши улуғ, қадами Аллоҳнинг байтига етган ҳожи оталар ўтиришибди. Қизингиз тенги бир қиз чиқиб насиҳат берди деб айтмасиз. Зеро, насиҳат, тарбия ёшга қарамайди.

Краткое описание документа:

Оила инсон учун муқаддас ва улуғ бир даргоҳдир. Инсон ана шу даргоҳда улғаяди, ўсади, унади, вояга етади. Оила мамлакатнинг кичик бир мўътабар парчаси, деб қиёслаш мумкин. Бутун бир мамлакатнинг ўзига хос ишлаб чиқариш хўжалиги, иқтисодий ва сиёсий ҳаёти бўлганидек, оилада ҳам ҳаёт серқирра, оилада бу ҳаётни ташкил этиш оила бошлиғи раҳбарлигида амалга оширилади. Оила бошлиғининг ҳурмати жойида бўлиб, ўз оила аъзоларига муносиб раҳбарлик қила олсагина, оилада тартиб-интизом, меҳнат ва ором, ўзаро ҳурмат ва одоб-аҳлоқ бўлади. Қайси оилада бирдамлик, аҳиллик, тинчлик бўлса, уни маҳалла-кўй ҳурмат билан тилга олади. Бундай хонадонда ўғил-қизлар одобли, элга манзур кишилар бўлиб етишади.

Фарзанд ҳаётимизнинг мазмуни, умримизнинг давомчисидир. Ота-она, фарзанди дунёга келар экан, орзулари янада ортади, яхши ниятлар қилади. Фарзандимиз ақли-хуши, одоб ахлоқи соғлом ва бақувват бўлса, яхши ёмон кунларимизда бизга ҳамнафас, қариганда кўзимизга нур, белимизга қувват бўлса, бирор бир касб эгаси бўлиб, муҳтожлик нималигини билмай яшаса, бизни боқса, биз етиша олмаган орзуларга эришса, олийжаноб инсон бўлиб етишса, деб ният қилади.

Орзуимизни тўлалигича амалга ошиши учун биз ота-оналар ишни қачондан, нимадан бошлашимиз керак? Бу ишнинг етакчиси ким?

Автор
Дата добавления 30.10.2015
Раздел Классному руководителю
Подраздел Конспекты
Просмотров292
Номер материала ДВ-108926
Получить свидетельство о публикации

Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх