Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Конспекты / Открытый урок на тему: Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида комил инсон ғояси

Открытый урок на тему: Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида комил инсон ғояси


  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

Мавзу: “Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонида комил инсон ғояси


Дарснинг мақсади:

-“Фарҳод ва Ширин” достонида Фарҳод тимсолининг комил инсон сифатидаги инсоний фазилатларини тушунтириш;

-ўқувчиларда комил инсонга хос аҳлоқий-маънавий сифатларни шакллантириш зукколикка, топқирликка, гўзалликни ҳис қилишга ўргатиш;

-маънавий меросимизни уқтириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш.

Дарснинг усули: Интерфаол усуллар, “Скарабей” технологияси

Дарснинг жиҳози: Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони.


Дарс мусобақа усулида олиб борилади. Дарс Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" достонидан олинган қуйидаги сўзлари билан бошланади:

Деди: - Ҳар ишники қилмиш одамизод,

Тафаккур бирла билмиш одамизод.


Ўзбек адабиётининг сўнмас қуёши, яъни, “Шамсул миллат” деб шарафланган улуғ мутафаккир шоир, олим, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ўзидан ниҳоятда бой ва салмоқли асарлар қолдирди. Бу зоти шариф яратган бебаҳо хазина – лирик асарлар, даҳолар мусобақаси бўлган “Хамса” асари, қанча-қанча илмий, тарихий асарлари неча асрлар ўтган бўлса ҳам, тўкис-тугал ўрганиб бўлингани йўқ.

Баҳс-мунозара саволлари:

1. “Хамса” ёзиш анъанаси кимдан бошланган? – Низомий, “Панж Ганж”, Деҳлавий, “Хамса”, Жомий, “Хавт авранг”

2. “Фарҳод” исми қайси сўзлардан олинган? - Фироқ, рашк, ҳажр, оҳ, дард – “Фарҳод”

3. Нима учун Хисрав одамлари Фарҳодни яхши қарши оладилар?– Тўғрисўзлиги, мардлиги учун.

“Ҳамкорлик квадрати”. Бу машғулотда достоннинг исталган жойидан бир байтдан олиб уни бўлаклаб конвертларга солинади. Ва гуруҳдан ушбу байтни тиклаш сўралади. Мисол учун, комилликда Фарҳодга тенг бўлган Ширин тимсолига хос бўлган сифатлар танлаб олинади.

Ўқитувчи: Ишқ деганда биз нафақат севгини, ундан ташқари, ирода, сабот, матонат, илм, ибодат, оқиллик, хокисорлик, қаноат, ҳалимлик, меҳнатсеварлик, халқпарваплик, ҳаё, ота-онага ҳурмат каби туйғуларни қалбимизга сингдирамиз.

- Навоий улуғлаган комил инсон Фарҳод тимсоли орқали биз бугунги кунда ажалфуруш Хисравлар, ғоратчи Аҳраманлар, ёвуз маккораларга қарши курашамиз. Бу курашда Навоий ҳамиша бизга мададкордир. Чунки Навоий куйлаган олийжаноб ғоялар ҳеч қачон ўлмасдир.

“Синквейн” қуйидаги қоида билан ёзилади: 5 қатордан иборат бўлади. (Биламизки “Синквейн” қисқа гапда катта ахборотни ўз ичига олган шеърдир.)Ўқувчилар менга ёрдам беради:

1-қатор. Мавзуни 1та сўз билан ифодаланг. -“Фарҳод”.

2-қатор. Мавзуни 2 сўз билан ёритинг. -“Навоийда Фарҳод”.

3-қатор. Мавзудаги воқеликни 3та сўз билан очинг. -“Комил шахс тимсоли”.

4-қатор. Мавзуда муносабат, ҳиссиётни адабиёт фани бўлгани учун 5-6 та сўз билан очиш мумкин. –“ Тили пок-у, дили пок-у, ўзи пок”.

5-қатор. Мавзу мазмунини 1 сўз билан якунланг. –“Ибрат”.

Ўқитувчи: Юртбошимиз бугунги кунда катта эътибор қаратаётган “Баркамол авлод” орзуси Навоий куйлаган, кўкларга кўтарган комил инсон ғояси билан ҳамоҳангдир. Мана, бизга Навоий даҳосининг яна бир қирраси! Дарҳақиқат, ҳам ақлий, ҳам жисмоний, ҳам маънавий баркамол авлодгина жамиятни поклай олади, уни олға интилишга, тараққиётига йўл очиб беради. Улуғ бобомиз Алишер Навоий ният қилган комил инсон, юртбошимиз таъкидлаган баркамол авлод сиз-у биз бўлайлик. Зеро, қалбида эзгу ҳислар тўла бўлган инсон дунёни сақлашга, гўзалликлар яратишга қодирдир!

Бундай дарслар ўқувчиларни буюк аждодларимиз ижодини синчиклаб ўрганишга даъват этиши, адабиётга қизиқишини орттириши билан бирга уларнинг эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш имконини беради.

Муҳокама қилинаётган мавзуларга жалб этиш, тегишли адабиётларни ўқишга ўргатиш, маърифат намоёндалари ижодини мукаммал ўрганиш ва уларда ўзлаштираётган дарслари, ижодий изланишларини ўртоқлари билан баҳслашишига истак уйғотишдан иборатдир.

Уйга топшириқ. Иншо. Достондаги “Фарҳод ва Ширин тимсолларига тавсифнома ёзиш”.





Автор
Дата добавления 04.05.2016
Раздел Другое
Подраздел Конспекты
Просмотров291
Номер материала ДБ-065962
Получить свидетельство о публикации

Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх