Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Начальные классы / Конспекты / Открытый урок на тему «Чорвачилик»

Открытый урок на тему «Чорвачилик»

  • Начальные классы

Поделитесь материалом с коллегами:

Фан: Дунётаниш

Мавзу: Чорвачилик

Мақсад: а) чорвачилик мавзуси ҳақида тушунча бериш;

б) ўқувчиларнинг оғзаки нутқларини орттириш, фикрлаш-ўйлаш, қобилиятларини ривожлантириш;

в) ўқувчиларни ҳайвонларга ғамхўр бўлишга, уларни асраб-авайлашга ўргатиш.

Дарс тури: аралаш

Дарс услуби: суҳбат, тушунтириш

Дарс жиҳози: мавзуга оид плакатлар, буклетлар, тест саволлар

Дарснинг бориши:

  1. Ташкилий қисм:

  • Саломлашиш;

  • Ўқувчиларнинг давоматини текшириш;

  • Ўқувчиларнинг ўқув-қуролларини кўриб чиқиш;

Болалар ҳозир қайси дарс?

  • Дунётаниш

  • Дарс бошлашдан аввал синфни икки гуруҳга бўлиб олсам: қизлар ва ўғиллар гуруҳи

  • Қизлар гуруҳининг номи – қувноқ қизлар

  • Ўғиллар гуруҳининг номи – бахтли болалар

Қани қувноқ қизлар ўз гуруҳингизнинг шиорини айтингчи?

Қўрқув нима билмаймиз,

Ялқовликни суймаймиз.

Биз тиришқоқ ёш ниҳол,

Яхшилардан ўрнак ол.

Ёзда гуллар терамиз,

Қишда чанғи учамиз.

Қўшиқ айтиб заминда,

Дам оламиз биз шунда.

Энди бахтли болалар ўз шиорин айтсин:

Йиғлаб қолсак овунамиз,

Ўғит тинглаб, тил топамиз,

Биз тартибли боламиз!

Тонгда эрта турамиз,

Юз-қўлимизни ювамиз,

Биз зеҳнли боламиз!

Осмони очиқ элимизнинг,

Кўрки гўзал еримизнинг,

Биз бахтли боламиз!



Жуда ҳам яхши ўқувчилар. Ана энди партангизда турган доира шаклидаги ўуёшга дарс давомида унинг нурларини ёпиштириб ўтирамиз. Ҳар биттангларни жавобингларга қараб мен қуёш нурларини таратиб тураман.

  • Болалар ҳозир қайси фасл?

  • Баҳор

  • Баҳорда табиатимиз қандай бўлади?

  • Баҳор ойлари қайсилар?

  • Апрель баҳорнинг нечанчи ойи?

  • Баҳорда қандай ўзгаришлар бўлади?

Ўқувчилар мана расмлар орқали баҳор фаслини тасвирласак.

Энди доскадаги бошқотирмани ечиб олсак.

Бу бошқотирма орқали бизнинг янги мавзумизнинг номи чиқади.

Янги мавзу – ЧОРВАЧИЛИК

Ватанимизда мол боқиш учун ҳамма шароитлар етарли: ям-яшил ўтлар, тиниқ сув, кенг яйлов ва осойишталик.

"Одамлар нима учун мол боқишади”, деб сўрасангиз керак. Ўзларига озиқ-овқат олиш учун, жун, парлар, пат ва мол терисидан эса кийим – кечак тикиш учун керак.

Қозоғистонда асосан қўй боқишади. Ундан ингичка толали юмшоқ жун ва қора кўл сингари чиройли терилар олинади. Қўй ва эчкилар ем-хашак танлашмайди.

Бизнинг ўлкамизда йилқичилик билан туячилик ривожланган.

Чўл кемаси” катта-да! Унинг боши ва ўркачлари ердан икки ярим метргача етади. Устидаги 150-200 кг юклари билан у бир кунда 30-40 км ни босади. Бундай катта ҳайвон шунча кучни қаёқдан олади? Туя емайдиган ўсимликнинг ўзи йўқ.

Туя бир кунда 5-15 литр сут беради. Туядан йил сайин 12 кг жун олинади. Боқиб, сўйилган туядан 250 кг гача гўшт, ўркачидан эса 8-10 кг мой олинади. Бу ҳайвоннинг терисидан оёқ кийимлар учун пишиққина тери ишланади.

Туя одамни боқиб, кийгизиб, сут, қимрон ичкизибгина қолмай, балки узоқ масофаларни яқин қиладиган транспорт ҳам бўлади.

Одамлар қора молларни ҳам боқади.

Баҳорда яйловга қўйлар, йилқилар ва сигирлар олиб борилади. Ёз бўйи улар ёғ, куч йиғадилар.

Янги мавзуни мустаҳкамлаш

Мавзу асосида савол-жавоб ўтказилади.

  1. Мол боқиш учун қандай шароитлар керак?

  2. Одамлар нима учун мол боқишади?

  3. Қозоғистонда асосаннима боқишади?

  4. Туяни яна қандай аташади?

  5. Туя бир кунда неча литр сут беради?

  6. Уй ҳайвонларининг қандай турларини биласиз?

Ўқувчилар рағбатлантирилиб баҳоланади.

Ана энди мана бу тестларни ўқиб белгилаб чиқайлик.

1-вариант

  1. Қозоғистоннинг мустақиллик куни?

А) 16 декабрь

Б) 25 октябрь

В) 30 август

  1. Қозоғистонда кўп боқиладиган мол?

А) сигир

Б) қўй

В) от



  1. Янги мадҳияни сўзини ким ёзди?

А) Шот аман Валиханов

Б) Шамши Қалдаяқов

В) Мухтар Шаханов

  1. Қизил китобга киритилган ҳайвон?

А) от

Б) тувалоқ

В) қўзичоқ

  1. Туя бир кунда неча литр сут беради?

А) 5-15 л

Б) 10-20 л

В) 2 л

2-вариант

  1. Гербимизнинг муаллифи ким?

А) Нурсултон Назарбаев

Б) Шот Аман Валиханов

В) Қ. Мирзалиев

  1. Бизнинг элимизнинг асосий қонуни?

А) Конституция

Б) Қизил китоб

В) Китоб

  1. Ҳавони кўрмайдиган сабабимиз?

А) Оқчил, ҳидли бўлади

Б) Рангсиз, шаффоф бўлади

В) турли рангли бўлади

  1. Ўсимлик яхши ўсадиган тупроқ?

А) сувли

Б) қумли

В) унумли

  1. Баргларга яшил ранг берувчи модда?

А) хлорофилл

Б) кальций

В) темир



Дам олиш дақиқаси

Кәне қанат жазайық,

Қарлығаш болып ұшайық.

Ұшып-ұшып алайық,

Орнымызға қонайық.



Қани энди мана шу расмлардан ёввойи ва уй ҳайвонларини ажратиб ёпиштиринг.

Уйга вазифа: мавзуни ўқиб, ёввойи ва уй ҳайвонларини расмини чизиб келиш.

Баҳолаш: қуёш нурларини санаб ғолиб чиққан гуруҳни аниқлаб баҳолаш.







Выберите курс повышения квалификации со скидкой 50%:

Автор
Дата добавления 23.02.2016
Раздел Начальные классы
Подраздел Конспекты
Просмотров108
Номер материала ДВ-475867
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх