Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Свидетельство о публикации

Автоматическая выдача свидетельства о публикации в официальном СМИ сразу после добавления материала на сайт - Бесплатно

Добавить свой материал

За каждый опубликованный материал Вы получите бесплатное свидетельство о публикации от проекта «Инфоурок»

(Свидетельство о регистрации СМИ: Эл №ФС77-60625 от 20.01.2015)

Инфоурок / Другое / Рабочие программы / Открытый урок на тему "Мавзу: А.Навоий “Маҳбуб ул- қулуб” асари. Ҳикматли сўзлари"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 28 июня.

Подать заявку на курс
  • Другое

Открытый урок на тему "Мавзу: А.Навоий “Маҳбуб ул- қулуб” асари. Ҳикматли сўзлари"

библиотека
материалов

Мавзу: А.Навоий “Маҳбуб ул- қулуб” асари. Ҳикматли сўзлари.


Дарс мақсади:

Таълимий- Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида назарий маълумот бериш, таянч маълумотларни кенгайтириш, А.Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асари мазмунини тушунтириш.

Тарбиявий-ўқувчиларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик ва инсонийлик фазилатларни уқтириш, миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш.

Ривожлантирувчи- оғзаки нутқни ўстириш, ҳаётда ўз ўрнини топишга ундаш

Дарс жиҳози; Дарслик, “Маҳбуб ул қулуб” асари, Навоий сурати, дидактик материаллар

Дарс усули: “Бумеранг”, “Савол-жавоб”, “Ўрнини топ”

Дарснинг бориши:

Ташкилий қисм: (2 дақиқа)

а) Саломлашиш

б) навбатчининг ахборотини тинглаш

с) дарсга тайёргарлик кўриш: доскага Навоий сурати, плакат илинади; тарқатма материаллар- турли журналларда берилган рангли расмлар билан бирга Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг «Хамса» достонларига ишланган миниатюралари, Темур Жамолиддиновнинг Алишер Навоий «Хамса»сининг султон Ҳусайн Бойқарога топширилиши асари ва ҳарфли таблолар ўқувчиларга тарқатилади.

Дарснинг режаси:

-Навоийнинг ҳаёти ва ижоди.

- “Маҳбуб ул- қулуб” қомусий асардир

-Саҳоват ва тавозе ҳақида.

Ўқитувчи ушбу режа асосида дарсни қуйидаги босқичларда олиб боради:

  1. Расмлар сўзлайди. -14 дақиқа

  2. Тестни бажарамиз тез -3 дақиқа

  3. Дарс баёни - 4 дақиқа

  4. Гуруҳлар тақдимоти. -15 дақиқа

  5. Навоий сўзларини англадим. -5 дақиқа

Биринчи босқичда синфдаги ўқувчиларни уч гуруҳга бўлиб, ҳар гуруҳ ўқувчилари шарт бўйича Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид расм ва видео проектор орқали кўрган лавҳалари асосида оғзаки ҳикоя қилиб беришлари буюрилади

Экран орқали Навоийнинг болалик йилларига, буюк меросига оид лавҳалар беш дақиқа давомида кўрсатилади.

Ўқувчилардан ҳикояни қуйи синфларда ўрганган билимлари, ва қўлларидаги расмлар асосида ўзлари тузадилар. Мисол учун биринчи гуруҳ М.Осимнинг “Зулмат ичра нур” асари асосида тузишса, бошқа гуруҳ Навоийнинг шоҳ асари бўлмиш “Хамса”нинг Ҳусайн Бойқарога топширилиши воқеаси ҳақида бўлиши мумкин.

Ҳикоялар тинглаб бўлингач, гуруҳлар баҳоланади ва тезкор тест ўтказилади.

Ўқувчилар тўғри жавобга қараб (А,Б, В, Д ҳарфли таблоларни) қўлда кўтаришади.

1.Навоий қандай оилада туғилган ва тарбия топган?

А) Боғбон оиласида

Б) Зиёли оилада

С) Амалдор оиласида.

Д) Деҳқон оиласида

2. Навоийнинг туғилган йилни аниқланг?

А) 1441 йил

Б) 1444 йил

С) 1454 йил

Д) 1414 йил

3. Навоийнинг илк ижоди неча ёшдан бошланган?

А) 7-8 ёшдан

Б) 5-6 ёшдан

С) 10-12 ёшдан

Д) 4-5 ёшдан

4. Навоий қайси тилларда ва қандай тахаллус билан ижод этган?

А) Форсий- Навоий, Туркий- Фоний

Б) Араб- Ҳазрат Навоий

С) Туркий-Навоий ва Форсий-Фоний

Д) Тожик-Фоний, туркий-Навоий

Ўқитувчи тест жараёнини ўзи изоҳлаб боради.

Сўнг Навоий ҳаёти ва ижодига доир хронологик жадвал плакат орқали ўқувчиларга ижоди, асар мазмуни ҳақида тушунтирилади.


Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди бўйича муҳим саналар.

1441-йил

9-феврал

Алишер Ҳирот шаҳрида туғилди


1447-йил

Алишер оиласининг Хуросондан Ироққа кўчиши

1457-йил

Навоий Машҳадда

1464-йил

Алишер Ҳиротга қайтди.

1465-йил

Навоий Самарқандда

1469-йил

Ҳусайн Бойқаро тахга ўтирди. Навоийни муҳрдорлик лавозимига тайинлади.

1472-йил

Навоий вазирликка тайинланди.

1483-1485

-йил

Хамса” асарини яратди

1487-йил

Навоий Астроботга ҳоким этиб тайинланди.

1488-йил

Навоийнинг Ҳиротга қайтиши

1501-йил

Маҳбубул қулуб” пандномасини ёзган

1501-йил

3-январ Навоийнинг вафоти


Ўқитувчи: Бу саналар билан кейинги дарсларда батафсил танишиб борамиз. Навоий ўзининг “Хамса”, “Маҳбуб ул-қулуб” каби йирик таълимий-аҳлоқий асарлари билан бирга “Муножот”, “Вақфия”, “Мажолисун нафоис”, “Муҳокамат ул-луғатайн” асарларида ҳам тарбияга оид ўз қарашларини ифода этади. Алишер Навоий бу каби бадиий асарларида комил инсон образларини яратиб, таълим-тарбия тўғрисидаги фикрларини ифодалаган бўлса, “Маҳбуб ул-”қулуб” асарида эса комил инсонни шакллантиришнинг мазмуни, йўллари, усулларини баён этади.

Навоий илмни қадрлаган, бутун умрини шу йўлда сарф этган. Тарбия –шоир наздида, бағоят муҳим масала. Илм олиш, тарбия билан мунтазам боғлиқ бўлиб, бу борада эътиборсизлик, ташлаб қўйиш мумкин эмаслигини уқтиради.

Навоий “Маҳбубул ул-қулуб” асарини 1500 йилда яратди. Адибнинг бу асари бошидан кечирган 60 йиллик умри давомида кўздан кечирган воқеаларга хулосалари асосида яратган маънавий меросидир. Бу асар инсоннинг умри давомида дуч келиши муқаррар бўлган саволларга аниқ жавоб шаклида ёзилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Маҳбуб ул- қулуб” асарининг яратилиши, унинг 3 қисмдан иборатлиги, 1-қисмида кишилар феъл атвори, оила масалалари, 2-қисми аҳлоқий масалалар ва 3-қисмида турли фойдали маслаҳат ва мақоллар ҳақида таъкидлаб ёзади.

Энди (китобларингизда берилган) асардан намуналар ўқиймиз ва биргаликда луғат сўзлар орқали мазмунини тушунамиз.

Гуруҳдан уч ўқувчи чиқиб, бирин-кетин дарслик(182 бет)да берилган “Саҳоват ва ҳиммат бобида”ги сўзларни ўқийдилар. Шундан сўнг, ўз гуруҳи билан бирга луғат сўзлар орқали мазмунини шарҳлашга киришадилар.

Биринчи гуруҳ ўқувчиси: “Саҳоват инсоният боғининг борвар шажаридир, балки ул шажарнинг муфид самаридур. Одамийлиқ кишварининг баҳри мавжвари, балки ул мавж баҳрининг самин гавҳари. Саҳоватсиз киши-ёғинсиз абри баҳор ва ройиҳасиз мушки тотор. Мевасиз йиғоч ҳамон-у ўтун ҳамон ва ёғинсиз булут ҳамон—у тутун ҳамон...”

Луғат сўзлар: шажари-дарахти, муфид-фойдали, самар-дур бу жойда меваси маъносида, мавжвари-денгизи

Иккинчи гуруҳ ўқувчиси: Саҳий булутдир-иши хирмон, балки махзан бермак. Бахил мўрдир-даъби хўша балки дона термак. Ҳиммат аҳлиғадур саҳоват ихтисоси ва бу икки шариф сифат валоят хоси. Саҳоват одамға бадандур ва ҳиммат анга руҳ ва ҳиммат аҳлидин оламда юз минг футуҳ. Ҳимматсиз киши эр сонида эмас, руҳсиз баданни киши тирик демас”

Луғат сўзлар: махзан-хазина, мўр-чумоли, руҳсиз-жонсиз маъносида

Учинчи гуруҳ ўқувчиси: Исроф сахо эмас ва итлофни маъно аҳли сахо демас. Ҳақ молин куйдурганни девона дерлар ва ёруғ кунда шамъи кофирий ёққонни ақлдин бегона дерлар. Мубоҳот учун бермак хиднамолиқ ва анинг била ўзин саҳий демак беҳаёлиқ. Улки ел кўрмагунча бермас-лаимдур, саҳий емас. Тилаб берганни ҳам саходин йироқ бил; ибром била бергандин бермаганни яхшироқ бил. Бирта ўтмакни икки бўлиб, ярмин бир очға берганни сахий де; ўзи емай барин муҳтожга берганни аҳий де”

Луғат сўзлар: итлоф-ўринсиз ишлатиш, мубоҳот-мақтаниш, ибром –мажбуран, қисташ, лаим-пасткаш, аҳий- яхши дўст, бирта ўтмакни-бир кулчани маъносида

Ўқувчилар луғат сўзларни олиб гуруҳлари билан биргаликда китобдан фойдаланмаган ҳолда бажарадилар.Ўқитувчи ёрдам бериб кузатиб юради.

Биринчи гуруҳ тақдимоти: Саҳоват инсоният боғининг ҳосилдор дарахти, балки у дарахтнинг фойдали мевасидир. Саҳоват одамийлик мулкининг мавж уриб турган денгизидир, балки тўлқинли денгизнинг бебаҳо гавҳаридир. Саҳоватсиз одам- ёғинсиз баҳор булутига ва ҳиди йўқ мушк анбарга ўхшайди. Мевасиз дарахт ҳам бир-у, ўтин ҳам бир, ёғинсиз булут ҳам бир-у тутун ҳам бир.

Иккинчи гуруҳ тақдимоти: Саҳий булутдир, хирмон-хирмон дон ҳосили, балки хазина беради; бахил чумолидир, дон-дун машоқ теради. Ҳиммат аҳлининг ихтисоси -саҳоватдир; бу улуғ сифат покиза кишиларга хосдир. Одам бир бадан бўлса, ҳиммат унинг жониди; ҳимматлилардан олам аҳли учун юз минг шараф шукур етишади. Ҳимматсиз киши эр сонида эмас,; жонсиз баданни ҳеч ким тирик демас.

Учинчи гуруҳ тақдимоти: Исроф қилиш саҳийлик эмас; ўринсиз совуришни ақлли одамлар сахийлик демас. Ҳалол молни куйдирганни-девона дейдилар; ёруғ жойда шам ёққанни ақлдан бегона дейдилар. Мақтаниш учун мол бермоқ-ўзини кўз-кўз қилмоқ ва шундай қилиб ўзини “саҳий” демоқ-беҳаёлиқ билан ном чиқармоқ. Кимки халққа кўрсатиб эҳсон берса, у пасткаш, саҳий эмас. Тилагандан сўнг беришлик ҳам саҳоватдан йироқдир, қисташ натижасида бергандан бермаган яхшироқдир.. Битта кулчани икки бўлиб, ярмини оч одамга берганни-саҳий деб, ўзи емай, ҳаммасини муҳтож одамга берганни яхши дўст деб бил”

Ўқитувчи фикрларини умумлаштиради: Адибнинг саҳоват, яхшилик, исроф тўғрисидаги фикрлари нақадар ибратли. Айниқса, бугунги кунда одамларнинг кўз-кўз қилиб дабдабали қилиб ўтказаётган тўй-маросимларидаги исрофгарчилик яхши эмаслигини, саҳоватли инсон барча нарсаларга мулоҳазали фикр юритишини таъкидлагандек, гўё. Сиз болажонларнинг ҳам дарс қилиш ўрнига интернет клубларда фақат ўйин билан машғул бўлмаслигини чорламоқда.

Мавзуни мустаҳкамлаш: (5 дақиқа)

Ўқитувчи бу босқичида “Ўрнини топ” усули асосида ўқувчиларга ихтиёрий хоҳлаган ўқувчилар (Гуруҳларда 1 нафардан) таклиф этилиб, қоғозларга ёзилган – ҳалол молни

куйдирганни, саҳоват инсоният боғининг, ўринсиз совуриш, тилагандан сўнг беришлик, саҳоватдан йироқдир, ҳосилдор дарахти каби сўз бирикмалари асосида Навоийнинг сўзларни тузиш буюрилади. (вақт 3 дақиқага белгиланади). Қайси гуруҳ ўқувчиси биринчи бажарса, рағбат асосида баҳоланади ва изоҳланади.

Ўқитувчи: Навоий қарашларида саҳоват, қаноат, ақл – инсоннинг энг муҳим ахлоқий фазилати сифатида ҳар томонлама улуғланади.

Зеро адиб, “Яхшиликларни топмоқ-едирмоқдир; айбларни яширмоқ –кийдирмоқдир. Зарур вақтда берилган эски чопн ва бўз тўн саҳоват; бемаҳал ҳадя қилинган зарбафт чопон ярмасликдир. Овқатим увол бўлмасин десанг-едир; либосим эскирмасин десанг кийдир.

Саҳоват қилиш йўлинини шу айтилган гаплардан англа; аммо олижаноблик ва мардлик расмлари бундан бошқачадир”-дея насиҳат қилади.

Навоийнинг тушунтиришича, инсон баркамол бўлмоғи учун энг аввало ўзидаги бадахлоқ қилиқларни тугатиш билан жиддий шуғулланмоғи даркор:

Бардурур инсон зотида анча шараф,

Ким ямон ахлоқни этса бартараф.

Дарс якуни: Ўқувчиларнинг баҳолари эълон қилинади, яхши қатнашган ўқувчиларга рағбатлантирилади. Уйга вазифа хат тахтанинг ўнг бурчагига ёзиб қўйилади ва ўқувчиларнинг ёзиб олганликлари кузатилади (2 дақиқа)

Уйга вазифа: “Саҳоват ва ҳиммат бобида”ги мисралар асосида “Саҳоватли фарзанд” мавзусида матн тузиб келиш, ҳикматли сўзларидан ёд олиш.




Подайте заявку сейчас на любой интересующий Вас курс переподготовки, чтобы получить диплом со скидкой 50% уже осенью 2017 года.


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Автор
Дата добавления 10.05.2016
Раздел Другое
Подраздел Рабочие программы
Просмотров173
Номер материала ДБ-073536
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх