Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Дошкольное образование / Рабочие программы / Открытый урок на тему "Равишнинг маъно турлари"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 26 апреля.

Подать заявку на курс
  • Дошкольное образование

Открытый урок на тему "Равишнинг маъно турлари"

библиотека
материалов



Равиш

1. Равиш ҳақида умумий маълумот.

2. Равиш ясалиши.

3. Равишнинг маъно турлари.



Эски ўзбек тилида ҳам равиш категорияси сўз ўзгартирувчи аффикслар қабул қилмаслиги билан характерланади. Бу ҳол равиш туркумининг бошқа мустақил сўз туркумларидан фарқловчи ўзига хос белгисини ташкил этади. Гапда равишлар бошқа сўзлар билан битишув йўли билан боғланади.Айрим равишларнинг таркибидаги келишик аффикслари эса ўзининг грамматик хусусиятини йўқотиб, сўзнинг таркибий қисмига айланиб қолган.

Эски ўзбек тилида истеъмолда бўлган равишларнинг ва равиш маъносида қўлланувчи сўзларнинг маълум қисми бошқа системадаги тилларда ўзлаштирилган. Бундай сўзларнинг кўпчилиги эрон тилларига, айримлари араб тилига мансуб: Āҳиста айтдуқымызны ҳам эшитµр (Тафcсир). Мэн ҳаргиз алмышым йоқ (ҚР). ёчрЎди нāгāҳ рақиби (Лутфий). Дāимā масту бэхабар кЈрµнµр (Атоий).

Эски ўзбек тилида истеъмолда бўлган равишларнинг асосий қисми ясама сўзлардан иборат бўлиб, улар морфологик ва синтактик усуллар билан ҳосил бўлган.

Асли ўзбекча туб равишлар жуда кам сонни ташкил этади. Булардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Бизни¦ аталарымыз ким, ашну £лдилар, (Тафсир). Бат бол, башы¦ ал, қач (Атоий). Эски ўзбек тилида туб сўз сифатида тасаввур қилинган айрим равишлар аслида ясама равиш бўлган. Масалан, нару (нари), бэру (бери) равишлари узоқликни англатувчи на ва яқинликни англатувчи бэ сўзларига қадимги жўналиш келишиги аффикси –ру қўшилиши билан ҳосил бўлган.

Эски ўзбек тилида қуйидаги аффикслар билан турли сўз туркумларидан равиш ясалган:

-ча/-чЎ аффикси билан ясалган равиш иш-ҳаракатнинг ҳолати, миқдори, даражаси каби маъноларни ифодалайди ёки бирор ҳаракат белгисининг бошқа ҳаракат белгисига ўхшашлигини кўрсатади. Бу аффикс турли сўзларга қўшилиб равиш ясайди:

1. Отга қўшилади: Алар ҳам тµркчЎ айтурлар (Навоий МЛ).

2. Кишилик ва кўрсатиш олмошларига қўшилади: Дунйāда бар-му экЎн мэнчЎ йаман (ШН). Ҳэч кимгЎ сэнчЎ бэрмЎди, аййāр, қаш-у кЈз (Лутфий).

3. Сифатга қўшилади: Пāдшāҳзāдаларны¦ улуғына улуғча ва кичигинЎ кичикчЎ бэрди (Ш.тар.).

–ғача/-гЎчЎ/-қача/-кЎчЎ аффикси жўналиш келишигига –ча/-чЎ аффикси қўшилиши билан ҳосил бўлган қўшма аффикс бўлиб, от, сифат, олмош, равиш туркумидаги сўзлардан равиш ясайди: ТµнгЎчЎ урмақ эди кЈксигЎ таш (Навоий,МҚ). Ушбу ҳафтағача йоқ эрди хабар (ШН).

-тэк/-дэк аффикси ўхшатиш, қиёслаш каби маъноларни ифодаловчи равиш ясайди: Саккāкий кЈз йашын йаз йамғуры-тэк йағдурур (Саккокий). К£рмЎгЎн бир сен-дке аҳли розғāр (Навоий).

-ла/-лЎ аффикси пайт маъносидаги отларга, асосан, та¦, тун сўзларига қўшилиб пайт равиши ясайди: ТµнлЎ-оқ йэтти ошул қорғанға (ШН). Эмди та¦ла бу сЈз Абид хāнға йетЎр (Ш.турк).

-āна аффикси отга қўшилиб, ўхшатиш, қиёслаш маъносидаги равиш ясайди. Ўзбек тилига бу форма эрон тилларидан ўзлаштирилган: Сени мен Јлтµрµр-мен, тэб айтты туркāна (Саккокий). Хэйли мардāна йигит эди (БН).

-ан аффикси эски ўзбек тилида кам истеъмолда бўлган: Улуғлығы тахминан он қары болғай (БН).

Синтактик усул билан равиш ясалиши бўйича эски ўзбек тили билан ҳозирги ўзбек тили ўртасида деярли фарқ йўқ. Қўшма равишлар қуйидаги сўзлар иштирокида ҳосил бўлади:

1. Бир сўзига пайт, макон, ва шунга ўхшаш маъноларни билдирувчи сўзларни қўшиш билан: Бир лаҳза сенсиз сабр йоқ (Лутфий). Мени бир йердЎ муқим эткµсидµр (ШН).

2. Ҳар белгилаш олмошига пайт ёки макон билдирувчи сўзларни қўшиш билан: Ҳар кун саламға барур эрдим (Тафсир). Ҳар йердЎ барса¦ыз қуллуғда болур-сиз (БН).

3. Ул, бу, ошал каби олмошларга пайт ёки макон билдирувчи сўзларни қўшиш билан: КЈ¦лµм ул йāн тартадур (Лутфий). Бу қыш қāр бисйāр улуғ тушуб эрди (БН).

4. Ҳеч, қай олмошларига пайт ёки макон билдирувчи сўзларни қўшиш билан: Ҳеч замāнда ҳеч ким эшиткЎн вЎ кЈргЎн йоқтур (Ш.тар.).

Эски ўзбек тилидаги равишларни ҳам маъно жиҳатдан қуйидагича тасниф қилиш мумкин:

1. Ҳолат равишлари: āҳиста, равāн, āсāн, āгāҳ, т¯ркчЎ, āшықāна.

2. Пайт равишлари: т¯нлЎ, ҳаргиз, нāгāҳ, ҳамиша, дамāдам, дамбадам, ҳар дам, ҳар лаҳза, аввал, ҳāлā.

3. Ўрин равишлари: ҳар сары, бу йер, бунда, анда.

4. Даража-миқдор равишлари: аз, к£п, б¯рг¯тчЎ, менчЎ, улуғча, ғāйат, бағāйат.

5. Чегаралов равишлари: ҳафтағача, к£ккЎчЎ, Ғазнығача, ахшāмғача, хусусан, батахсис.

6. Ўхшатиш равишлари: лāладек, бурунғыдек, ынанғудек, йег¯тек, паритек.

Жуфт равишлар. Эски ўзбек тилидаги жуфт равишларнинг кўпчилик қисми от туркумидаги сўзларнинг равишга кўчишидан ҳосил бўлган: Йана тун-кун бардылар (Тафсир). Қазар эрди арығны кеча-кундуз (Навоий,ФШ).



Савол ва топшириқлар:



1. Эрон тилларидан ўзлашган равишларга мисол ёзинг.

2. Араб тилидан ўзлашган равишларга мисол ёзинг.

3. Равиш ясовчи қўшимчаларни сананг.

4. Равишнинг маъно турларини санаб беринг ва манбалардан мисоллар келтиринг.



Таянч тушунчалар:



Равиш – ҳаракатнинг (ҳолатнинг) белгисини ифодаловчи сўз туркуми.

Ясама равишлар – бошқа сўз туркумларидан турли воситаларда равиш ясалишидир.

Равишнинг маъно турлари – равишнинг ҳолат, пайт, ўрин, даража-миқдор, чегаралов, ўхшатиш маъноларини ифодалашидир.

Автор
Дата добавления 30.12.2015
Раздел Дошкольное образование
Подраздел Рабочие программы
Просмотров317
Номер материала ДВ-298070
Получить свидетельство о публикации

"Инфоурок" приглашает всех педагогов и детей к участию в самой массовой интернет-олимпиаде «Весна 2017» с рекордно низкой оплатой за одного ученика - всего 45 рублей

В олимпиадах "Инфоурок" лучшие условия для учителей и учеников:

1. невероятно низкий размер орг.взноса — всего 58 рублей, из которых 13 рублей остаётся учителю на компенсацию расходов;
2. подходящие по сложности для большинства учеников задания;
3. призовой фонд 1.000.000 рублей для самых активных учителей;
4. официальные наградные документы для учителей бесплатно(от организатора - ООО "Инфоурок" - имеющего образовательную лицензию и свидетельство СМИ) - при участии от 10 учеников
5. бесплатный доступ ко всем видеоурокам проекта "Инфоурок";
6. легко подать заявку, не нужно отправлять ответы в бумажном виде;
7. родителям всех учеников - благодарственные письма от «Инфоурок».
и многое другое...

Подайте заявку сейчас - https://infourok.ru/konkurs


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ


Идёт приём заявок на международный конкурс по математике "Весенний марафон" для учеников 1-11 классов и дошкольников

Уникальность конкурса в преимуществах для учителей и учеников:

1. Задания подходят для учеников с любым уровнем знаний;
2. Бесплатные наградные документы для учителей;
3. Невероятно низкий орг.взнос - всего 38 рублей;
4. Публикация рейтинга классов по итогам конкурса;
и многое другое...

Подайте заявку сейчас - https://urokimatematiki.ru

Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх