Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Другие методич. материалы / Открытый урок по узбекскому литературного языку на тему “Зулфия шеърлари. Адабиёт назарияси:риторик сўроқ ҳақида”

Открытый урок по узбекскому литературного языку на тему “Зулфия шеърлари. Адабиёт назарияси:риторик сўроқ ҳақида”

  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

МАВЗУ: “Зулфия шеърлари. Адабиёт назарияси:риторик сўроқ ҳақида”.

МАҚСАД:

1. Ўқувчиларнинг машҳур шоира Зулфиянинг шеърлари мазмуни билан таништириш.

2. Ўқувчиларда ижодкорлик, мустақил изланишни камол топтириш, нутқий равонликни ўстириш, ўқувчиларда умумий сўз бойликларини ошириб бориш.

3. Шоира шеърлари мисолида ўқувчиларни сабр-бардошли, тинимсиз изланиш ва курашишга чорлаш,она табиатни асраш, атроф-муҳитни тоза сақлашга чақириш, ўқувчилар орасида ўзаро дўстона муносабатни ошириш.

Дарснинг жиҳози:Шоира Зулфиянинг портрети,видеолавҳа, картачка,буклет.

Дарснинг типи: Ўйин дарси.

Дарснинг усули: Суҳбат, ижодкорлик,мустақил иш.

Дарснинг бориши: Машғулот одатдаги саломлашишдан бошланади.

Ўқувчиларнинг дарсга ҳозирликларини кузатиш.

Улар диққатини дарсга жалб қилиш.

Икки гуруҳга бўлиш ва гуруҳ сардорларини сайлаш.

2. Асосий қисм:

Проектордан фойдаланиб, дарс мавзусини кўрсатиш ва мақсадини айтиш.

Дарс режаси билан таништириш.

Баҳолаш тартибини тушунтириш.

-Азиз ўқувчилар, биз сиз билан машҳур шоира Зулфиянинг шеърлари ҳақида ўрганамиз. Бугун ҳар бирингизнинг мазкур бўлим бўйича олган билимларингизни синаб кўрамиз ва баҳолаймиз. Бугунги дарсимиз гуруҳли машғулот бўлганлиги боис, ҳар бирингиздан тезкорлик, чаққонлик, диққат ва эътибор талаб қилинади. Чунки гуруҳнинг умумий тўплаган балида ҳар бирингизнинг маълум даражада улушингиз бўлади.

Мусобақамиз қуйидаги босқичлардан иборат.

1-тур. “Шеър ёд ёзув”

2-тур. “Савол-жавоб”.

3-тур. “Логикалик саволлар”.


4-тур. “Красворд”.



1. Уй ишини текшириш. Тест билан ишлаш.

Ўз-ўзини баҳолаш.

3. Янги мавзу: “Зулфия шеърлари.Адабиёт назарияси: риторик сўроқ”.

Шоира Зулфия умри давомида 30га яқин шеърий тўпламлар,10дан ортиқ достонлар яратди. У ҳаммани ўйлатадиган, барча кишиларга дахлдор бўлган ҳолатларни шеърга сола олади. Шунинг учун ҳам шоиранинг ёзган шеърлари кўпчиликка манзур бўлди. Унинг шеърлари фақат она тилимиз – ўзбек тилидагина эмас, балки рус, араб, болгар, япон, немис, француз,ҳинд тилларида ҳам жаранглайди. Демак, шоирамизнинг улкан таланти фақат Ўзбекистонда эмас, балки дунё миқёсида машҳур ва таниқли бўлган.У ҳалқаро Нилуфар мукофотининг ҳамда Неру номидаги Умумҳиндистон мукофоти соҳиби бўлган. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Зулфия мукофоти таъсис этилган. Бу мукофот энг яхши ижодкор қизларимизга, аёлларимизга берилади.

Шундай қилиб, шоира шеъриятининг мавзу кўлами жуда кенг.

Шоира шеъриятининг мавзулари: ватанпарварлик туйғулари, она тупроқ қўшиқлари, вафо мотивлари, оналик фахриялари, оналик фахриялариялари, она табиат чизғилари, ватандошлик садолари, қардошлик қўшиқлари.

Саҳна кўриниши: ЗулфияҲамид Олимжон қабри устида шеър ёд олади.

Ўқитувчи: Шоира шеърлари мазмунига эътибор берадиган бўлсак, у шеърларининг кўп қисмини кимга бағишлаб ёзган экан?

-Ҳамид Олимжонга.

Ўқувчиларга “ Кўрганмидинг кўзларимда ёш ?”, “Баҳор келди сени сўроқлаб” шеърларини ифодали ўқиб, мазмуни ва тарбиявий аҳамииятини ёритиб бериш.

Ўқувчилар шеър матни билан мустақил танишиб чиқадилар.

Изоҳ талаб сўзлар устида ишлаш.

4. Мустаҳкамлаш.

Ҳар бир гуруҳга ўнтадан логикалик саволлар берилади.

1-гуруҳга.

1. Нима соқоли билан туғилади?

2. Нима ҳамма тилда гапиради?

3. Нимани беш бармоғи бору, лекин биронта ҳам тирноғи йўқ?

4. Дунёда нима чаққон?

5. Юмуқ кўз билан нимани кўриш мумкун?

6. Дунёда нима югурик?

7. Қирғоқ билан сув ўртасида нима бор?

8. Кўприк устида кетаётган одамни оёғини тагида нима бор?

9. Қандай идишни сира тўлдириб бўлмайди?

10. Қандай соат суткасига икки марта вақтни тўғри кўрсатади?

2-гуруҳга.

1. Қора мушук қай вақтда уйга осонгина кира олади?

2. Ёмғир ёғиб турганда қарға қандай дарахтга қўнади?

3. Сув қаерда устундек туради?

4. Аҳмоқ қачон оқил бўлади?

5. Қачон учни кўриб 15 деймиз?

6. Сизни нимангизни сиздан кўра бошқалар кўпроқ айтади?

7. Беш ҳарфли сичқон ушлайдиган қопқон топа оласизми?

8. Қиличдан ўткир нима?

9. Дунёда нима қиммат?

10. Юқоридан пастга қараб ўсадиган нарса нима?

Демак ўқувчилар, айрилиқ азобига чидаш қийин. Ҳаёт бор, у билан ёнма ён ўлим бор. Бу ҳаётда ҳамма ҳам яқин кишиларидан айрилади. Кимлардир ота –онасидан, яна кимлардир бағир жигарларидан, яна кимлардир энг яқин кишиларидан, дўст – ёрларидан. Бундай пайтда баъзи одамлар тушкунликка тушиб қоладилар, ўзларини боши берк кўчага кириб қолгандай, якка ҳис этадилар.

Зулфия учун ҳам айрилиқ азобларига чидаш осон кечмади, лекин у ҳаётга мағрур боқди. Ҳаётда унга фарзандлари, дўст- ёрлари мададкор бўлдилар. Энди у фақат ўзи учун эмас, балки Ҳамид Олимжон учун ҳам яшади ва ижод қилди.

5. Баҳолаш.

Барча шартлар бўйича ўқувчиларнинг олган баҳолари жамлаштирилади ва уларнинг ўртача баҳолари чиқарилади.

6. Уй иши: Зулфия шеърларидан бирини ёд олиш.



Выберите курс повышения квалификации со скидкой 50%:

Автор
Дата добавления 05.02.2016
Раздел Другое
Подраздел Другие методич. материалы
Просмотров290
Номер материала ДВ-419141
Получить свидетельство о публикации

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх