Инфоурок Другое СтатьиПЕРСПЕКТИВЫ ПОДГОТОВКИ ВЫСОКОКВАЛИФИЦИРОВАННЫХ КАДРОВ

ПЕРСПЕКТИВЫ ПОДГОТОВКИ ВЫСОКОКВАЛИФИЦИРОВАННЫХ КАДРОВ

Скачать материал

ОЛИЙ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


ПЕРСПЕКТИВЫ ПОДГОТОВКИ ВЫСОКОКВАЛИФИЦИРОВАННЫХ КАДРОВ


PROSPECTS FOR TRAINING HIGHLY QUALIFIED PERSONNEL

3-4









hello_html_m13ac6742.png

Якубов Максадхан Султаниязович ТАТУ

Ахборот технологиялари” кафедраси профессори

т.ф.д. профессор.

Илмий-тадқиқот йўналиши: ҳисоблаш математикаси

Email: maksadhan@mail.ru

Зиядуллаев Даврон Шамсиевич - Низомий номидаги ТДПУ Информатика ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси, т.ф.н.

Илмий-тадқиқот йўналиши: ҳисоблаш математикаси

Email:dziyadullaev@inbox.ru



Аннотация:

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш ва модернизациялаш, таълим жараёнини инновацион технологияларга мувофиқ, ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларга интеграциясини инобатга олган ҳолда педагогик фаолият юритиш чора-тадбирлари келтирилган.

Аннотация:

Рассматриваются вопросы совершенствование и модернизации системы переподготовки руководящих и педагогических кадров высших учебных заведений, проведение педагогической деятельности с учетом инновационных технологий, а также их интеграции в социально-экономической сфере.


Abstract:

Questions improvement and modernizations of system of retraining of the leading and pedagogical shots of higher educational institutions, carrying out pedagogical activity taking into account innovative technologies, and also their integration in the social and economic sphere are considered.


Калит сўзлар: ислоҳот, модернизация, интеллектуал, рақобатбардош, фан ва технология, мониторинг, мультимедиа, электрон ўқув қўлланма.

Ключевые слова: реформа, модернизация, интеллектуальность, конкурентноспособность, наука и технология, мультимедия, мониторинг, электронный учебник.

Keywords: reform, modernization, intelligence, competitiveness, science and technology, multimedia, monitoring, electronic textbook.

Мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ демократик жамият қуриш, уни шакллантириш ва ривожлантириш борасида бугунги кунга қадар бир қатор ислоҳотлар ва модернизациялаш ишлари жадал суратларда амалга оширила бошланди.

Ўзбекистон минг йилликлар давомида рўёби душвор бўлиб келган бемисл эврилишлар даврини бошидан кечирди, дунёдаги энг ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олиш ҳуқуқига эга бўлди. Ҳар томонлама ривожланиш даврини мардона ўтаб келаётган Ўзбекистонни, тараққиётнинг “Ўзбек модели”ни жаҳон таниди, тан олди ва тан олмоқда. Бунда жамият ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий тараққиётининг муҳим омили – илм-фан, техника, ахборот технологияларидир.

Бугунги ахборот асри, глобаллашув жараёнининг муҳим белгиси – ахборот технологиялари ривожи Ўзбекистон халқининг юксак интеллектуал салоҳиятини жаҳон аҳлига намойиш этмоқда. Хусусан, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ижросини таъминлашда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг барча жабҳаларига алоҳида эътибор қаратилиб, етук малакали педагог кадрларнинг ёш авлодга ўз тажрибаси, педагогик маҳорати ва салоҳиятини намоён этиш, жамият ривожида муносиб ўрин эгаллаш имкониятини яратувчи янги ривожланиш тизими яратилди.

Натижада, билимдон кадрларни тайёрлайдиган етук малакали, рақобатбардош олиму фузолалар армияси шаклланди. Ўқиш ва ўқитишнинг энг замонавий усуллари жаҳон таълим стандартларига мувофиқ равишда ҳаётга кенг тарғиб этила бошланди.

Президентимиз раҳномалигида таълим ва илм-фан тизимини ислоҳ қилишга йўналтирилган изчил модернизациялаш жараёнлари Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагогик кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, ёшларга жаҳон стандартлари даражасида таълим бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини чуқур ўзлаштиришга кўмаклашиш ҳамда илм-фан ва техника соҳасида илмий изланишлар олиб бориш масалаларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юрт истиқболи, халқ фаровонлиги йўлидаги ҳар бир ислоҳоту, чора-тадбир ўз маҳсулини беради. Президентимизнинг 2012 йил 24 июлдаги “Олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Фармонида олий малакали етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш, олий таълимдан кейинги кадрлар тайёрлаш тизимини икки босқичдан бир босқичга ўтказиш зарурлиги кўрсатилган эди. Фармон соҳадаги бир қанча мураккабликларга, чигалликларга, ортиқча расмиятчиликларга барҳам бериб, илмий фаолият юритишда асосий эътиборни илмий ишларнинг мазмун-моҳиятига, амалий аҳамиятига қаратишда асосий омил бўлмоқда.

Ҳозирги кунда мамлакатимиз раҳбариятининг ғамхўрлигидан руҳланган ёш олимлар ўз илмий изланишлари доирасини кенгайтириб, тадқиқот ишларини янада жадаллаштираётганликлари, кўзланган илмий натижаларга эришишга муяссар бўлаётганликларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ҳозирги даврда ёш олимлар илм-фаннинг долзарб соҳалари йўналишларида самарали илмий-тадқиқот ишларини юритмоқдалар. Мутахассисларнинг илмий ҳамда касбий педагогик салоҳиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, илм-фан ва техника соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишда имкониятларини бирлаштириш, инновация фаолиятини ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан мунтазам равишда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий ва жисмоний шаклланишлари, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим ҳужжатлар қабул қилиниб, турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Олий таълим муассасаларида ёш олимлар кенгашлари ташкил этилган. Мазкур кенгашлар фаолияти Фанлар академияси илмий йўналишлари билан мувофиқлаштирилди.

Натижада олий таълим муассасалари тингловчилари академиянинг илмий-тадқиқот институтларида малака ошириш, янги илмий тадқиқот йўналишлари билан танишиш ва уларни амалга оширишда бевосита иштирок этиш имконига эга бўлдилар. Бундан ташқариш, давримиз ёш олимлари замонамиз мўъжизаси бўлган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишлари уларнинг илмий натижаларга янада тезроқ эришишларинитаъминламоқда. Шу аснода алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 июнидаги ПФ №4732 сонли “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони даврга мос таълим тизимидаги бир қатор долзарб муаммоларни ечишга қаратилгандир. Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, сиёсий ривожланишини белгиловчи асосий факторлардан бири жамият учун етказиб берилаётган етук мутахассис, рақобатбардош кадрларнинг таркиби ва салмоғи ҳисобланади.

Демак, жамиятнинг изчил суръатларда динамик равишда ўзгариб ва ривожланиб бориши жамиятнинг соҳа йўналишлари бўйича етук малакали мутахассисларни етиштириб чиқаришни тақозо этади. Мазкур Фармонда олий малакали кадрларни тайёрлашда таълим тизими йўналишлари, мутахассисликлари ва ихтисосликлари бўйича ўқитиладиган фанларни жаҳон стандартлари ва андозалари талаблари асосида мувофиқ тарзда танланиши, замонавий инновацион ва ахборот технологиялари воситалари, усулларига таянган ҳолда ўқитиш жараёнларини ташкил этиш бугунги куннинг заруратига айланганлигига алоҳида эътибор қаратилган. Бундай ҳолатлар Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини илмий-педагогик савиясини, маҳоратини, маданиятини ва малакасини оширишни тақозо этади. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда етакчи таълим муассасаларига четэл профессор-ўқитувчиларини жалб этиш, зарурат туғилганда хорижий мамлакатларнинг малака ошириш ёки қайта тайёрлаш марказлари билан тажриба алмашиш ҳамкорлик шарномаларини тузиш мақсадга мувофиқ.Олий малакали кадрларни тайёрлаш тизимини модернизациялаш муаммоларини ҳал этишга қаратилган ушбу Фармонда Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги бир қатор масалаларни белгилаб берган.

Фармонда Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик ва касбий маҳорати даражасини ошириш жараёнида амалдаги қонунчилик меъёрларига, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга таяниши, ҳар бир соҳага оид сўнгги ютуқ, инновация, тажриба ва ишланмалардан самарали қўлланилишига жиддий эътибор қаратилган. Жамият, фан ва технологияларнинг устувор йўналишларига мувофиқ илғор хорижий тажрибани жорий этишда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг “ўзбек моделига” мувофиқ ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда профессор-ўқитувчиларнинг малака талаблари, уларнинг малака даражаларини соҳа йўналишларига мослигини баҳолашнинг кўп меъзонли усулларини янгидан ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ҳам иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илмий салоҳиятини юзага чиқаришга оид ишларни тизимли йўлга қўйиш, ижодий тафаккурларини ривожлантириб боришнинг янги истиқболлари белгилаб берилди. Ҳозирги даврда бутун жаҳонда ахборот-коммуникация технологиялари жадал тараққий этиши ҳамда уларнинг жамият ҳаётимизнинг турли соҳаларига жорий этилиши билан қоғозли ҳужжат айланиши қоғозсиз технологияларга ўтиб бормоқда. Шу боис олий ўқув юртлари олимлари ва етакчи педагог кадрларининг электрон портфолиоларини, фан материаллари бўйича электрон ўқув қўлланма ва дарсликларни яратиш, Интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усуллари, технологиялари ва механизмларидан фойдаланиш таълим олувчининг қимматли вақтини тежашга ва ортиқча сарф-харажатларни камайтиришга замин яратади.

Электрон дарслик, ўқув қўлланмалар ва Интернет ахборот ресурслари педагогларнинг мунтазам равишда ўз устиларида ижодий ишлашларини, билим ва малакаларини оширишини талаб этади. Чунки эришилган назарий билимни бевосита амалиётга боғлаш, фан материалини ўзлаштиришда ўқув режасига асосан мустақил таълимга ажратилаётган соатларда ижодий мушоҳада қилиш ва изланишлар олиб бориш, кўникма ҳосил қилишда салмоқли самара беради.

Ҳақиқатан, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва саноатнинг ташқи ва ички бозор талабларига мувофиқ ҳолда ўзгариб бориши, талаб ва эҳтиёж юқори бўлган соҳа йўналишлари бўйича етук мутахассис кадрларни тайёрлашни талаб этади. Рақобатбардош малакали кадрларни тайёрлаш аввалом бор профессор-ўқитувчиларнинг малакаларига, маҳорати ва билим савиясига бевосита боғлиқлиги инобатга олинган ҳолда Фармонда замонавий моддий-техник базага эга бўлган 15 та етакчи олий ўқув юртларида фаолият юритаётган докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш илмий кенгашлари аъзолари, ўқув услубий ишлар соҳасидаги етакчи мутахассислардан ташкил топган етти нафар кишидан иборат Аттестация комиссияларини ташкил этилиши қайта тайёрлаш ёки малака оширишга жалб этилган профессор-ўқитувчилар маъсулиятини янада оширишга олиб келади. Таянч олий ўқув юртида ташкил этиладиган Аттестация комиссияси таркибининг олий ўқув юрти ректори ёки Фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш раиси ва илмий кенгаш аъзоларидан иборат ҳолда ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси зиммасига бир қатор маъсулиятларни юклайди. Улар жумласига, Аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, Фармон ижросини назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, ҳисоботларни муҳокама қилиш, тегишли таклиф ва тавсиялар бериш киради.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида моддий-техник базани, стандартлар, дастурлар ва ўқув режаларини яратиш ва шакллантириш билан бирга кадрлар малакасини оширишга маъсул муассасалар профессор-ўқитувчилар таркибини мазкур Фармон талаблари асосида қайта шакллантириш ва тингловчилар таркибининг педагогик салоҳияти, касбий йўналиши ва мутахассислигига мувофиқлаштириш каби масалаларни тезда ечиш талаб этилади.

Фармоннинг ўзига хос жиҳати турли Олий ўқув юртлари ва вилоятлардан малака оширишга ташриф буюрган тингловчиларнинг ўзаро тажриба алмашишлари, янги инновацион педагогик усул ва услубларни таълим тизимига жорий этилиши катта самарадорликка эришишни таъминлайди. Бозор иқтисодиёти шароитида Олий ўқув юртлари йўналиш ва мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг соҳа корхоналарига танлов асосида ишга қабул қилиниши бир томондан рақобатни юзага келтирса, иккинчи томондан билим савиясини оширишга олиб келади.

Маълумки, таълим тизими давлат бюджети тизимидаги соҳа ҳисобланади. Шунинг учун ҳам давлат бюджети моддий-молиявий сарф харажатларини тўғри ва тежамли сарфлаш ва ундан жамият учун келадиган самарадорлик мониторингини олиб борилиши асосида тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Фармонга биноан қайта тайёрлаш ва малака оширишга ташриф буюрган тингловчи профессор-ўқитувчиларнинг талаб ва эҳтиёжлари, бой тажрибалари асосида фан дастурлари ва режаларига тегишли ўзгартиришлар киритиб борилиши мумкин. Аттестация комиссияси муҳокамасига тақдим этилаётган материалларни таркиби, тузилиши, шакллантириш усули, баҳолаш мезонларини ҳам такомиллаштириб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Мазкур Фармоннинг амалдаги ижросини таъминланиши олий малакали кадрларни тайёрлаш тизимини модернизациялаш борасидаги салмоқли қадам ва истиқболли илдам силжиши демакдир. Олий малакали кадрларни тайёрлаш рақобатнинг юзага келиши ва мониторинг олиб борилиши жамият учун зарур миқдордаги етук мутахассис кадрларни соҳа йўналишлари бўйича буюртма ва эҳтиёж асосида етиштириш қимматли вақт миқдорини, моддий-молиявий сарф харажатларни тежамли сарфланишини, ҳамда бўш иш ўринларини тўлдириш ва янги иш ўринларини ташкил этиш эвазига ишсизликни олди олинишига эришилади.

Ҳозирги кунда деярли ҳар бир хонадонга кириб бораётган компьютер технологиялари туфайли узоғи яқин, оғири енгил, мушкули осон бўлаётган аҳоли кундалик ҳаёти, иш фаолиятининг ажралмас қисми ахборот технологияларининг, дарҳақиқат, афзалликлари беқиёс. Бундай беминнат ёрдамчиларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Уларни ўрганиш, ҳаётга тўғри татбиқ этиш борасида мутахассислар доимий изланишда. Бу борада мамлакатимиз раҳбарининг соҳа ривожига бераётган катта эътибори, хусусан, “Ахборот - коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (2013 й.) муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу бежиз эмас. Ҳозирги кунда инсон ҳаётида ва жамият ривожида мустаҳкам ўрин олаётган замонавий технологияларни чуқур ўрганиш, халқаро муносабатларда қўлланилаётган барча илмий техник атамаларни тушуниш, идрок этиш, бошқариш салоҳиятини эгаллаш – давр талаби.

Сўнгги ўн йилликлар мобайнида ахборот технологияларидан кенг фойдаланишнинг ривожланиши бутун дунёда глобал жараён бўлиб ҳисобланади. Замонавий технологиялардан фойдаланиш ахборотларни қайта ишлаш ва узатишда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон иқтисодиёти тизимига мужассамлашуви учун имкониятларни кенгайтиришда, шунингдек, давлат бошқарувининг барча бўғинлари жараёнлари самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга молик.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Қонуни “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”. 1997 йил 29 август.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сонли фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПК-2124-сонли “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон фармони.

Просмотрено: 0%
Просмотрено: 0%
Скачать материал
Скачать материал "ПЕРСПЕКТИВЫ ПОДГОТОВКИ ВЫСОКОКВАЛИФИЦИРОВАННЫХ КАДРОВ"

Методические разработки к Вашему уроку:

Получите новую специальность за 2 месяца

Музыковед

Получите профессию

HR-менеджер

за 6 месяцев

Пройти курс

Рабочие листы
к вашим урокам

Скачать

Скачать материал

Найдите материал к любому уроку, указав свой предмет (категорию), класс, учебник и тему:

6 626 191 материал в базе

Скачать материал

Вам будут интересны эти курсы:

Оставьте свой комментарий

Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.

  • Скачать материал
    • 07.03.2016 851
    • DOCX 581.4 кбайт
    • Оцените материал:
  • Настоящий материал опубликован пользователем Зиядуллаев Даврон Шамсиевич. Инфоурок является информационным посредником и предоставляет пользователям возможность размещать на сайте методические материалы. Всю ответственность за опубликованные материалы, содержащиеся в них сведения, а также за соблюдение авторских прав несут пользователи, загрузившие материал на сайт

    Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.

    Удалить материал
  • Автор материала

    Зиядуллаев Даврон Шамсиевич
    Зиядуллаев Даврон Шамсиевич
    • На сайте: 8 лет
    • Подписчики: 0
    • Всего просмотров: 17509
    • Всего материалов: 5

Ваша скидка на курсы

40%
Скидка для нового слушателя. Войдите на сайт, чтобы применить скидку к любому курсу
Курсы со скидкой

Курс профессиональной переподготовки

Экскурсовод

Экскурсовод (гид)

500/1000 ч.

Подать заявку О курсе

Курс профессиональной переподготовки

Библиотечно-библиографические и информационные знания в педагогическом процессе

Педагог-библиотекарь

300/600 ч.

от 7900 руб. от 3950 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 457 человек из 66 регионов

Курс профессиональной переподготовки

Организация деятельности библиотекаря в профессиональном образовании

Библиотекарь

300/600 ч.

от 7900 руб. от 3950 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 281 человек из 66 регионов

Курс профессиональной переподготовки

Руководство электронной службой архивов, библиотек и информационно-библиотечных центров

Начальник отдела (заведующий отделом) архива

600 ч.

9840 руб. 5900 руб.
Подать заявку О курсе

Мини-курс

Робототехника в школе: конструирование и программирование

6 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 43 человека из 21 региона

Мини-курс

Эффективность обучения школьников на уроках литературы

5 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе

Мини-курс

Сохранение и продвижение традиционных российских ценностей и культуры

4 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе