Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Свидетельство о публикации

Автоматическая выдача свидетельства о публикации в официальном СМИ сразу после добавления материала на сайт - Бесплатно

Добавить свой материал

За каждый опубликованный материал Вы получите бесплатное свидетельство о публикации от проекта «Инфоурок»

(Свидетельство о регистрации СМИ: Эл №ФС77-60625 от 20.01.2015)

Инфоурок / Классному руководителю / Конспекты / План урока по воспитательному работу на тему "Қозоғистон келажаги буюк давлат!"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 28 июня.

Подать заявку на курс
  • Классному руководителю

План урока по воспитательному работу на тему "Қозоғистон келажаги буюк давлат!"

библиотека
материалов

Мавзу: Қозоғистон келажаги буюк давлат.

Мақсад: Ўқувчиларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш

Оғзаки нутқини ривожлантириш

Жихоз: Синф байрамона безатилган,рамзлар,мақоллар.


Дарснинг бориши:

Ватан она сўзи нақадар азиз,

Сенсан ҳан нарсадан мўътабар – азиз,

Ҳурматингни сақлар ҳар бир ўғил – қиз

Муқаддас, мўътабар, улуғ Ватаним,

Ўлсам айрилмасман қучоқларингдан



Ассалому алайкум,хурматли уқитувчиларва жажжи уқувчилар.

Бугунги байрам тадбиримизга хуш келибсизлар.Барчангизни яқинлашиб келаетган Қозогитон Республикасининг мустақиллик байрами билан табриклаймиз.Тинчлик ва дустлик, давлатлараро хамкорлик илдиз отиб, равнақ топиб мустахкамланиб бораверсин.


1-бошловчи:Ассалому алайкум хурматли устозлар, мехрибон ота-оналар ва синфдошлар. Мустақиллик кунига бағишланган тарбиявий соатимизни этиборингизга ҳавола этамиз.


(Давлат мадҳияси ижро этилади)

2- бошловчи: ҳар бир инсон дунёга келар экан, унинг киндик қони тўкилган ери Ватани бўлади. Бизнинг Ватанимиз – Қозоғистондир. Давлатимизнинг ўз тамғаси, байроғи ва мадҳияси бор. Ватанимизнинг ва давлат рамзларининг таърифини эшитинг.

1-бошловчи: Тинчлик истар бутун олам

Тинч яшашни истар одам.

Барча эллар дўст қадирдон

Дўстлик уйи Қозоғистон.

Навбат Ватанимизни мадҳ этувчи шеърларга:


Қозоғистон улуғ юртсан, заминнинг баҳори сен,

Қозоғистон, бобо тарих йўлларининг бири сен,

Қозоқистон сен Сарёмий, Яссавийлар ватани,

Қозоқистон сен Фаробий, Абайларнинг юртисан

Синдирилса оқ кулчалар, булкалар.

Эсланмасми буғдой эккан ўлкалар

Шунинг бари Қозоғистон юртимиз

Шунинг бари дастурхонда нонимиз.


Ватан нима? Ватанпарвар ким?

Келинг бирга топайлик жавоб,

Ватанни севмоқ иймондан эрур,

Тупроғини айлайлик тавоф.

Эй менга эртаклар сўйлаган замин

Эргашиб изингдан қолмасман сенинг.

Ўзгалар куйлаган боғи эрамин

Бир кафт тупроғингги олмасман сенинг

Ватан қайда бўлмай дилда оҳимсан

Момоларим ётган саждагоҳимсан

Яссавий туғилган бағрингда ўлкам

Алломалар кезган дала – даштларинг

Осмонга бўй чўзган дарвозанг кўркам

Ўғлонларинг қўйган олтин ғиштларинг

Сайрамим, кошонам хонақоҳимсан

Боболарим ётган саждагоҳимсан.

Ватан уйнинг остонасидир,

Юрган йўлинг, азиз маҳалланг,

Она шаҳринг, ота маконинг,

Киндик қонинг томган тупроғинг.



2-бошловчи: 1991 йил 16 декабрь Қозоғистон Республикасини мустақиллик куни деб белгиланди. 1991 йил 16 декабрь куни тарих зар варрақларига олтин ҳарфлар билан ёзилди. Шу йилдан бошлаб 16 декабрь байрам бўлиб нишонланади.

Қўшиқ: “Қозоғистон”

1-бошловчи: Мустақиллик бизга нима берди? Мустақиллик энг аввало бошқа давлатларга тобе бўлиб яшашдан озод этди. Фикрлаш, сўзлаш, орзу қилиш ва орзуларни рўёбга чиқариш учун имкониятлар берди.

Шеърлар:

Осмонга танишдир, юлдузнинг тили,

Дарёга танишдир денгизнинг тили.

Япроққа танишдир илдизнинг тили

Ким бўлдим шу юртнинг ғамин емасам

Тупроғим демасам, Ватан демасам.

Сочимнинг учидан тирноғимгача

Нафасим сановчи тамоғимгача

Дилда кимман деган сўроғимгача

Юрагидан асрий дардим юлмасам

Болам деб суянган фарзанд бўлмасам.

Туғилдимки бир дард кўксим ёндирар

Инсон бир камини қайда тўлдирар

Инсон инсонлигин қайда билдирар

Яхши ёмон кунда мен деб турмасам

Йўлимни яхшилик томон бурмасам.


Отамдан холинг не дея сўрмасм

Онамнинг дардини кўзга илмасам

Асли кимлигин ўйлаб кўрмасам

Ким бўлдим шу юртнинг ғамин емасам

Тупроғим демасам, Ватан демасам.



Гул бўстон нур ўраган маскан

Туркистон гул ўралган гулшан

Мустақилсан эй она туроқ

Ягонасан муқаддас Ватан.


Алпомишнинг олтин бешиги

Барчинойнинг янграр қўшиғи,

Сенга очиқ дунё эшиги

Ягонасан муқаддас Ватан.


Темурдай зот туғилган диёр

Навоийни қилолдинг ошкор

Бухорийнинг ўчмас ёди бор

Ягонасан муқаддас Ватан.


Отам каби навқиронсан сен

Онам каби меҳрибонсан сен,

Олам каби чароғонсан сен

Ягонасан муқаддас Ватан.


Ватан десам ёнгай юрагим

Сен орзуйимсан, сенсан тилагим

Бахтим каби ўзинг керагим

Ягонасан муқаддас Ватан.


2-бошловчи: Азиз меҳмонлар, бу йил мустақилликнинг 22 йиллик тўйини нишонлаймиз. Бу кунларга етиш халқимиз учун осон кечгани йўқ. 20 йил мобайнида кўп тариҳий воқеаларни бошидан кечирди. Миллат ва элатларимиз юртимиз тинчлигини сақлаб матонат билан меҳнат қилдилар.

(навбат рақсга)

1-бошловчи: Энди ватан хақида мақол тинглайик.

Ватанни севмоқ иймондандир.

Она юртинг – олтин бешигинг.

Она юртинг омон бўлса, рангу рўйинг сомон бўлмас.

Ўзга юртни султони бўлгунча, ўз юртингнинг чўпони бўлгин.


2-бошловчи:

Ватан уйнинг остонасидир,

Юрган йўлинг, азиз маҳалланг,

Она шаҳринг, ота маконинг,

Киндик қонинг томган тупроғинг.

Навбат шеърларга: (Қазақстан ұландары, Туған жер, Қазақстан, Отан)

1-бошловчи: Шунинг билан 3 – «в» синф ўқувчиларининг “Қозоғистон келажаги буюк давлат. мавзусидаги тарбиявий соати ниҳоясига етди.

2-бошловчи: Барчангизга соғлигу саломатлик тилаб , байрам шодлигу бойлик, қувонч олиб келишига тилакдошмиз.


Подайте заявку сейчас на любой интересующий Вас курс переподготовки, чтобы получить диплом со скидкой 50% уже осенью 2017 года.


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Автор
Дата добавления 09.01.2016
Раздел Классному руководителю
Подраздел Конспекты
Просмотров278
Номер материала ДВ-320531
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх