Рабочие листы
к вашим урокам
Скачать
1 слайд
Дарснинг бориши
Дарсни ташкиллаштириш
Руҳий таёргарлик.
Ўқувчиларни уч гуруҳга бўламиз ва гуруҳ бошчиларини сайлаймиз.
Биринчи гуруҳ-Кўмакчилар гуруҳи.
Иккинчи гуруҳ-Боғловчилар гуруҳи.
Учинчи гуруҳ-Юкламалар гуруҳи.
Ҳурматли Ўқувчилар бугунги мусобақа дарсимизни миллатимизнинг қалби бўлган она тилимизга бағшлаймиз.
Сизларга омад ёр бўлсин деб, дарсмизни бошлаймиз.
2 слайд
Тил миллатнинг
қалби
Ч.Айтматов
3 слайд
Минг йилларким, булбул камоли
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.
Она тилим, сен борсан, шаксиз.
Булбул куйин торга соламан.
Сен йўқолган кунинг шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан.
Абдулла Орипов.
4 слайд
Қонга кирган сут билан,
Ўзбек тилим, ўз тилим
Ардоқлайман юрт билан,
Ўзбек тилим, ўз тилим.
Эсда сақлаб қол!
5 слайд
Ўхшашини топинг.
Ким чаққон?
Кимнинг гапи чиройли?
Уй вазифасини сўраш
6 слайд
Тилимиз ўн саккиз минг оламдан бойроқ бўлган шундай бир хазинаки, бир дур-у гавҳари (сўзлари) осмон ёритгичларидан ҳам порлоқ, ҳар бир гули чаман лолазоридан гўзалроқ.
Алишер Навоий.
7 слайд
Савол биздан, жавоб сиздан.
Боғловчи деб нимага айтилади?
Соф кўмакчиларга қандай кўмакчилар киради?
Олмош деб нимага айтилади?
Ёрдамчи сўз туркумларига нималар киради?
Равиш деб нимага айтилади?
Аммо, лекин, бироқ қайси боғловчиларга киради?
Вазифасига кўра боғловчилар қандай боғловчиларга бўлинади?
Қуйидаги гапда гапнинг қайси бўлаклари уюшиб келган? Аввал ўйла ва кейин сўзла.
Тенг боғловчиларга қандай боғловчилар киради?
Олим ва Карим мактабдан эрта қайтишди. Гапнинг қайси бўлаги уюшиб келган?
Тенг боғловчилар қандай турларга бўлинади?
Якка ҳолда келган боғлочиларга мисол айтинг.
8 слайд
Ва, ёҳуд, аммо, дам …дам, билан, бироқ, гоҳ…гоҳ, ҳамда, лекин, балки, ё…ё, баъзан …баъзан, ҳам…ҳам.
Бириктирув боғловчилар:
Айрув боғловчилар:
Зидлов боғловчилар:
Тасниф қилинг!
9 слайд
Жавоби:
Бириктирув боғловчилар
Ва, ҳамда, билан, ҳам…ҳам.
Зидлов боғловчилар
аммо, бироқ, лекин, балки.
Айрув боғловчилар
ёҳуд, дам …дам, гоҳ…гоҳ, ё…ё, баъзан …баъзан.
10 слайд
Шартли белгилар тилга кирганда
1. ______ ва _____ _ _ _ _ _______.
2. ______ _____ , лекин_____ _____.
3. ______ гоҳ, _____ , гоҳ _____ .
11 слайд
Қозоғистон – 2050 стратегияси
Боғловчиларни таҳлил қилинг.
Мактубдан сатрлар
«Ўз тилин мукаммал билган инсонгина ҳақиқий ватанпарвар бўла олади»
12 слайд
Мактубдан сатрлар
1 – гуруҳ
1. Бизнинг бош мақсад – 2050 йилга бориб, кучли давлат, ривожланган иқтисодиёт ва оммавий меҳнат имкониятларига асосланган осойишта жамият қуришдан иборат.
2. Болаларимиз ва невараларимиз мусофир юртдан кўра Ватанимизда ҳаёт кечириш яхшилигини билишлари керак.
2 – гуруҳ
1. Биз аёлга – Онага, рафиқа билан қизларга чексиз эҳтиромимизни қайтаришимиз керак.
2. Бизнинг жамиятимизда “ортиқ” ёки “бегона”, “бизники” ёки “бизники эмас” деган иборалар бўлмаслиги керак.
3 – гуруҳ
1. Оналикни ва болаликни ҳимоя қилишни янги босқичдаги, ижтимоий сиёсатнинг энг муҳим таркибий қисми деб эълон қиламан.
2. Ҳозир биз болаларимиз-нинг қозоқ тили билан бир қаторда рус ва инглиз тилларини ҳам фаол ўзлаштиришлари учун шароитлар яратиб бериш чораларини кўраяпмиз.
13 слайд
Ҳар тилни билув эмди бани одама жондур,
Тил воситаи робитаи олами ёндур.
Аваз Ўтар.
14 слайд
Ўзга тилнинг барин бил,
Ўз тилингни ҳурматла.
Қодир Мирзалиев.
15 слайд
Давом эттиринг!
Одобли, тарбияли ва аълочи ўқувчини ҳамма ҳурмат қилади.
Биринчи ўқувчи гапни ёзади.
Иккинчи ўқувчи гапнинг мазмунини айтади.
Учинчи ўқувчи боғловчини таҳлил қилади.
Тўртинчи ўқувчи сўз туркумларини таҳлил қилади.
Бешинчи ўқувчи гап бўлакларини таҳлил қилади.
Олтинчи ўқувчи гапнинг чизмасини чизади.
16 слайд
Сизга аъло кайфият тилаймиз.
ВИДЕОЛАВҲА.
Дам олиш дақиқаси
17 слайд
Янги мавзу:
Тенг боғловчиларда тиниш белгиларининг ишлатилиши
18 слайд
Ўқитувчи бўлгим келади.
1 - гуруҳ
Дўст ҳам, душман ҳам бошингга кулфат тушганда билинади.
Қуёш чарақлаб чиқди-ю, олам бирдан ёришиб кетди.
Инсон учун энг улуғ туйғу, энг олий хислат Ватан туйғусидир.
19 слайд
2 – гуруҳ
Ҳақиқат эгилади, ..... синмайди.
Одамнинг тилга кириши учун икки йил керак, ...... тилни тийиш учун олтмиш йил керак.
Тилнинг бесуюклиги тўғри. ....... инсоннинг ҳаёт тажрибаси орта борган сайин тилга ҳам суяк ато этилади.
Севинч унитилади-ю, қайғу унутилмайди.
20 слайд
Жавоби Ҳақиқат эгилади, лекин синмайди.
Одамнинг тилга кириши учун икки йил керак, аммо тилни тийиш учун олтмиш йил керак.
Тилнинг бесуюклиги тўғри. Лекин инсоннинг ҳаёт тажрибаси орта борган сайин тилга ҳам суяк ато этилади.
Севинч унитилади-ю, қайғу унутилмайди.
21 слайд
3 – гуруҳ
Боғдан баъзан булбулнинг, баъзан каккунинг ёқимли овози эшитиларди.
Дам ойим эртак айтарди, дам опам айтарди.
Гоҳ дарсларимни тайёрлайман, гоҳ қизиқарли китоблар ўқийман.
22 слайд
Янги мавзуни мустахкамлаш.
Китоб бизнинг дўстимиз!
1.187-машқ444444444444444444444
2.Видеолавҳа асосида матн тузинг.
3.Хотирангни сина.(шеърни эслаб ёзиш).
23 слайд
Дарсни якунлаш.
Ўқувчиларни баҳолаш.
Уйга вазифа
Бадиий китобдан тенг боғловчиларга гап ёзиш.
24 слайд
Эътиборингиз
учун раҳмат
Рабочие листы
к вашим урокам
Скачать
6 609 573 материала в базе
Настоящий материал опубликован пользователем Разанова Дильфуза Ахмаджановна. Инфоурок является информационным посредником и предоставляет пользователям возможность размещать на сайте методические материалы. Всю ответственность за опубликованные материалы, содержащиеся в них сведения, а также за соблюдение авторских прав несут пользователи, загрузившие материал на сайт
Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.
Удалить материалВаша скидка на курсы
40%Курс профессиональной переподготовки
300/600 ч.
Курс профессиональной переподготовки
300/600 ч.
Курс профессиональной переподготовки
600 ч.
Мини-курс
4 ч.
Мини-курс
6 ч.
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.