Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Физика / Конспекты / Презентация по физике на тему "Дененің массасы. Заттың тығыздығы"

Презентация по физике на тему "Дененің массасы. Заттың тығыздығы"


  • Физика

Поделитесь материалом с коллегами:

ЯРИМЎТКАЗГИЧЛИ ЛАЗЕРЛАР
АННОТАЦИЯ Лазерлар - 50 йил давомида ривожланаётган фундаментал ва амалий физ...
Мундарижа: Яримўтказгичли лазерлар ва уларнинг хусусиятлари Тарихий маълумот...
Атомлар ёруғлик энергиясини фақат белгиланган порциялар - квантлар тарзида ют...
ЛАЗЕРГА БИР ҚАДАМ ... Ёруғлик дастаси ҳар қандай муҳитдан ўтгач сусаяди, аммо...
Мейман томонидан яратилган биринчи лазер учун ишчи жисм сифатида цилиндрсимон...
РУБИН АСОСИДАГИ ЛАЗЕР СХЕМАСИ
Импульс лампанинг етарли қувватида кўплаб хром ионлари уйғонган ҳолатга ўтади...
Яримўтказгичли лазер - Яримўтказгичгичли квант генератор – ишчи моддаси яримў...
Яримўтказгичли лазерларнинг муҳим хусусиятлари Ихчамлилик Электр энергиясини...
ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТ: 1959 й. – Лазер яратиш учун яримўтказгичларни қўллаш мумкин...
Яримўтказгичларда люминесценция (а) Яримўтказгичларда эгалланганликларнинг ин...
Яримўтказгичли лазерларда дамлаш (накачка) методлари р—n ўтиш, гетероўтиш ёки...
Инжекцияли лазерлар
Электрон дамлашли (накачкали) яримўтказгичли лазерлар
Яримўтказгичли лазер материаллари Яримўтказгич	Нурланиш тўлқини узунлиги, мкм...
Яримўтказгичли лазерларнинг қўлланилиши Оптик алоқа (ихчам оптик телефон, кўп...
ХУЛОСА Ҳозирда замонавий фаннинг ҳамма соҳаларида: физика, химия, биология, э...
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ Звелто О. Физика лазеров. Москва, “Мир”, 1979. Ландсбер...
Эътиборингиз учун раҳмат!
1 из 20

Описание презентации по отдельным слайдам:

№ слайда 1 ЯРИМЎТКАЗГИЧЛИ ЛАЗЕРЛАР
Описание слайда:

ЯРИМЎТКАЗГИЧЛИ ЛАЗЕРЛАР

№ слайда 2 АННОТАЦИЯ Лазерлар - 50 йил давомида ривожланаётган фундаментал ва амалий физ
Описание слайда:

АННОТАЦИЯ Лазерлар - 50 йил давомида ривожланаётган фундаментал ва амалий физиканинг муҳим йўналиши –квант электроникасининг тадқиқот объекти ҳисобланади. Ҳозирда замонавий фаннинг деярли ҳамма соҳаларида, технология, тиббиёт, саноат, алоқа, космос, илмий, мудофаа, тадқиқот ва ҳ.к. соҳаларни лазерларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Квант электроникаси соҳасидаги улкан ютуқ – Лазернинг кашф этилганлиги учун Басов Н.Г., Прохоров А.М. (Россия), Таунс Ч. (АҚШ) ларга Нобель мукофоти берилган. 2000 йил яримўтказгичли гетероструктуралар асосидаги лазер яратилиши учун Ж.И. Алфёров (Россия) Нобель мукофоти лауреати бўлган. Сўнгги йилларда яримўтказгичли лазерларга маълум бир амалий йўналишларда эътибор алоҳида. Шу нуқтаи назардан ушбу тақдимотда шу тур лазерлар ҳақида маълумот берилади.

№ слайда 3 Мундарижа: Яримўтказгичли лазерлар ва уларнинг хусусиятлари Тарихий маълумот
Описание слайда:

Мундарижа: Яримўтказгичли лазерлар ва уларнинг хусусиятлари Тарихий маълумот Люминесценция ва яримўтказгичларда эгаллланганликларнинг инверсияси Яримўтказгичли лазерларда дамлаш методлари Инжекцион лазерлар Электрон дамлашли яримўтказгичли лазерлар Яримўтказгичли лазер материаллари Яримўтказгичли лазерларнинг қўлланилиши

№ слайда 4 Атомлар ёруғлик энергиясини фақат белгиланган порциялар - квантлар тарзида ют
Описание слайда:

Атомлар ёруғлик энергиясини фақат белгиланган порциялар - квантлар тарзида ютади. Атом томонидан ёруғлик кванти – фотон ютилганда, унинг ички энергияси ортади. Энергия заҳираси асосий ҳолатдагидан кўпроқ бўлган атом уйғонган деб аталади.

№ слайда 5 ЛАЗЕРГА БИР ҚАДАМ ... Ёруғлик дастаси ҳар қандай муҳитдан ўтгач сусаяди, аммо
Описание слайда:

ЛАЗЕРГА БИР ҚАДАМ ... Ёруғлик дастаси ҳар қандай муҳитдан ўтгач сусаяди, аммо баъзи кристаллардан ўтганда эса, ёруғлик дастаси сусаймасдан, аксинча кучайиши кузатилган!. Тушаётган дастада қўшимча энергия пайдо бўлади. Қўшимча ёритилган бундай кристалл— ЛАЗЕР томонга биринчи қадам бўлди.

№ слайда 6 Мейман томонидан яратилган биринчи лазер учун ишчи жисм сифатида цилиндрсимон
Описание слайда:

Мейман томонидан яратилган биринчи лазер учун ишчи жисм сифатида цилиндрсимон пушти рубин қўлланилган. Стерженнинг диаметри 1 см, узунлиги — 5 см атрофида бўлган. . Рубин – алюминий оксиди (Al2O3) бўлиб, баъзи бир алюминий атомларининг ўрнига хром атомлари жойлаштирилган. Ёруғлик ютилганда хром ионлари уйғонган ҳолатга ўтади.

№ слайда 7 РУБИН АСОСИДАГИ ЛАЗЕР СХЕМАСИ
Описание слайда:

РУБИН АСОСИДАГИ ЛАЗЕР СХЕМАСИ

№ слайда 8 Импульс лампанинг етарли қувватида кўплаб хром ионлари уйғонган ҳолатга ўтади
Описание слайда:

Импульс лампанинг етарли қувватида кўплаб хром ионлари уйғонган ҳолатга ўтади.. Атомларни уйғонган ҳолатга ўтиши учун лазернинг ишчи жисмига энергия бериш жараёни дамлаш (накачка) деб аталади. Ушбу ҳолатда нурланган фотон яна қўшимча фотонларнинг мажбурий уйғонишига олиб келиши мумкин, ва бу ҳолат навбатдаги мажбурий нурланишни юзага келтиради.

№ слайда 9 Яримўтказгичли лазер - Яримўтказгичгичли квант генератор – ишчи моддаси яримў
Описание слайда:

Яримўтказгичли лазер - Яримўтказгичгичли квант генератор – ишчи моддаси яримўтказгичли лазер. Яримўтказгичли лазерларда, бошқа тур лазерлардан фарқли равишда нурланувчи квант ўтишлар атомлар, молекулалар ва ионларнинг изоляцияланган сатҳлариаро эмас, балки кристаллнинг руҳсатланган энергетик зоналариаро амалга ошади. Яримўтказгичли лазерларда кристалл панжарасини ташкил этувчи атомлар коллектив равишда уйғонади ва нурлайди.

№ слайда 10 Яримўтказгичли лазерларнинг муҳим хусусиятлари Ихчамлилик Электр энергиясини
Описание слайда:

Яримўтказгичли лазерларнинг муҳим хусусиятлари Ихчамлилик Электр энергиясини когерент нурланиш энергиясига айлантиришнинг юқори самарадорлиги (30—50% гача); Малая инерционность, обусловливающая Частоталарнинг тўғри модуляцияланишининг кенг полосасини белгиловчи кичик инерционлик (109 Ггц дан юқори); Конструкциясининг соддалиги; Нурланиш тўлқини узунлигини ўзгартириш имконияти ва тўлқинлар узунликлари интервалини узлуксиз қамраб олувчи яримўтказгичлар сонининг кўплиги: 0,32 мкм дан до 32 мкм гача.

№ слайда 11 ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТ: 1959 й. – Лазер яратиш учун яримўтказгичларни қўллаш мумкин
Описание слайда:

ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТ: 1959 й. – Лазер яратиш учун яримўтказгичларни қўллаш мумкинлиги ҳақида биринчи мақола чоп этилган. 1961 й. – Ушбу мақсадлар учун p-n ўтишлардан фойдаланиш таклиф этилган. 1962 й. – GaAs асосида яримўтказгичли лазерлар яратилган (АҚШ). 1964 й. – Электрон уйғотишли яримўтказгичли лазерлар яратилган; оптик дамлашли яримўтказгичли лазерлар яратилганлиги хабар қилинган. 1968 й. – гетероструктралар қўлланилган яримўтказгичли лазерлар яратилган.

№ слайда 12 Яримўтказгичларда люминесценция (а) Яримўтказгичларда эгалланганликларнинг ин
Описание слайда:

Яримўтказгичларда люминесценция (а) Яримўтказгичларда эгалланганликларнинг инверсияси (б)

№ слайда 13 Яримўтказгичли лазерларда дамлаш (накачка) методлари р—n ўтиш, гетероўтиш ёки
Описание слайда:

Яримўтказгичли лазерларда дамлаш (накачка) методлари р—n ўтиш, гетероўтиш ёки металл-яримўтказгич контакти (инжекцияли лазерлар) орқали заряд ташувчиларнинг инжекцияси; Тез электронлар дастаси билан дамлаш (накачка); Оптик дамлаш (накачка); Электр майдонда тешилиш йўли билан дамлаш (накачка). Дастлабки икки тур яримўтказгичли лазерлар энг кўп ривожланмоқда.

№ слайда 14 Инжекцияли лазерлар
Описание слайда:

Инжекцияли лазерлар

№ слайда 15 Электрон дамлашли (накачкали) яримўтказгичли лазерлар
Описание слайда:

Электрон дамлашли (накачкали) яримўтказгичли лазерлар

№ слайда 16 Яримўтказгичли лазер материаллари Яримўтказгич	Нурланиш тўлқини узунлиги, мкм
Описание слайда:

Яримўтказгичли лазер материаллари Яримўтказгич Нурланиш тўлқини узунлиги, мкм Максимал ишчи температура, К Дамлаш (накачка) усули ZnS ZnO Zn1-xCdxS ZnSe CdS ZnTe CdS1-xSex CdSe CdTe 0,32 0,37 0,32—0,49 0,46 0,49—0,53 0,53 0,49—0,68 0,68—0,69 0,79 77 77 77 77 300 77 77 77 77 Э Э Э Э, О, П Э Э, О Э, О Э, О GaSe GaAs1-xPx AlxGa1-xAs InxGa1-xP GaAs lnP InxGa1-xAs InP1-xAsx InAs InSb 0.59 0,62—0,9 0,62—0,9 0,60—0,91 0,83—0,90 0,90—0,91 0,85—3,1 0,90—3,1 3,1—3,2 5,1—5,3 77 300 300 77 450 77 300 77 77 100 Э, О Э, О, И О, И О, И Э, О, И, П О, И, П О, И О, И Э, О, И Э, О, И PbS PbS1-xSx PbTe PbSe PbxSn1-xTe 3,9—4,3 3,9—8,5 6,4—6,5 8,4—8,5 6,4—31,8 100 77 100 100 100 Э, И О, И Э, О, И Э, О, И Э, О, И

№ слайда 17 Яримўтказгичли лазерларнинг қўлланилиши Оптик алоқа (ихчам оптик телефон, кўп
Описание слайда:

Яримўтказгичли лазерларнинг қўлланилиши Оптик алоқа (ихчам оптик телефон, кўп каналли стационар алоқа линиялари); Оптик локация ва махсус автоматика (узоқни ўлчаш, баландикни ўлчаш, автоматик кузатиш ва ҳ.к.); Оптоэлектроника (оптрон нурлагич, мантиқий схемалар, манзилли қурилмалар, голографик хотира системалари), Махсус ёритиш техникаси (тезкор фотография, бошқа лазерларни оптик дамлаш (накачка) ва б.); Турли муҳитларда ифлослик ва киришмаларни аниқлаш; Телевидениеда лазер проекциялаш 1 — электрон замбарак; 2 — фокусловчи ва оғдирувчи система; 3 — яримўткагич кристалл — резонатор; 4 — объектив; 5 — экран.

№ слайда 18 ХУЛОСА Ҳозирда замонавий фаннинг ҳамма соҳаларида: физика, химия, биология, э
Описание слайда:

ХУЛОСА Ҳозирда замонавий фаннинг ҳамма соҳаларида: физика, химия, биология, электроника, микроэлектроника, наноэлектроника, голография, техника ва технология, тиббиёт, саноат, алоқа, космос, илмий, мудофаа, тадқиқот ва ҳ.к. соҳаларда ўта кенг ва чуқур қўлланилмоқда. Ушбу ҳолат юқорида таҳлил қилинган лазер нурининг ўзига хос ўта нозик хусусиятларидан келиб чиқмоқда. Ушбу тақдимотда яримўтказгичли лазерлар ҳақида умумий тушунча, уларнинг материаллари ва ишлаш принциплари, қўлланилиши ҳақида қисқача маълумот берилди.

№ слайда 19 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ Звелто О. Физика лазеров. Москва, “Мир”, 1979. Ландсбер
Описание слайда:

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ Звелто О. Физика лазеров. Москва, “Мир”, 1979. Ландсберг Г.С. Оптика. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1981. Ўзбек миллий энциклопедияси. Тошкент, 1975. Т.12. Физическая энциклопедия. Москва, 1990. Т.2. WWW.ZIYONET.UZ

№ слайда 20 Эътиборингиз учун раҳмат!
Описание слайда:

Эътиборингиз учун раҳмат!


Автор
Дата добавления 06.05.2016
Раздел Физика
Подраздел Конспекты
Просмотров104
Номер материала ДБ-069601
Получить свидетельство о публикации

Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх