Рабочие листы
к вашим урокам
Скачать
1 слайд
Ўзбек тили. 8-синф.
Мавзу:“Кесим ва унинг ифодаланиши”
Туркбоши тумани
А. Навоий номли умумий ўрта мактаб
ўқитувчиси Каримова Наима Эркиновна
2 слайд
Дарс режаси:
“Қувонч давраси”да “Билетсиз қуёнча” ўйини орқали психологик тайёргарлик. Гуруҳларга бирлашиш.
“Дўстингга ёрдам бер” техникаси орқали уй вазифаси таҳлили;
“Зинапоя” стратегияси бўйича жуфтликда ишлаш.
3. Дарс мавзуси ва мақсадини аниқлаш.
4. Янги мавзуни “Постер” стратегияси ёрдамида ўрганиш.
5. Дам олиш дақиқаси: “ Мевалар тилга кирганда...”
6. Янги мавзуни мустаҳкамлаш :
- 68-машқ;
-”А, Б, В, Г, Д”стратегияси бўйича тест топшириқлари билан ишлаш.
7. Уйга вазифа: 77-машқ.
- ”Болалар олами”, “Руҳият дунёси ” газеталаридаги бошқотирмаларни ечиш
8. Рефлексия:””Кесим” дарахти бўйлаб...”.
9. Дарсни якунлаш, ўқувчилар жавобини баҳолаш
3 слайд
Дарс шиори:
" Бўш ўтирма, бош қотир,
Ҳаммасига сен қодир! "
4 слайд
Дарс шиори:" Бўш ўтирма, бош қотир, ҳаммасига сен қодир! "
Уй вазифасини текшириш:
Жуфт бўлиб ишлаймиз а)«Дўстингга ёрдам бер»;
б) “Зинапоя”
5 слайд
Зинапоя
Зинапоя
6 слайд
Дарс мавзуси:
Кесим ва унинг ифодаланиши
(баяндауыш; predicative; сказуемое и способы его выражения)
7 слайд
Таянч сўзлар
кесим
баяндауыш сказуемое
predicative
8 слайд
Дарс мақсади:
-кесим ҳақидаги маълумотни такрорлаб, билимни кенгайтириш;
-унинг ифодаланиши ҳақида тўғри хулоса чиқара олиш;
-мустақил фикрлаш қобилиятни такомиллаштириш;
-фарқлаш, қиёслаш малакаларини ривожлантириш;
-ватанпарвар бўлиш
9 слайд
Гуру ҳ иши : “Постер”
10 слайд
Кесимнинг ифодаланиши
1. Феъл билан: Ҳалол меҳнат инсонни улуғлайди.
2. Сифат билан: Еримиз унумли.
3. От билан: Қозоғистоннинг пойтахти – Астана.
4. Сон билан: Икки ўн беш – бир ўттиз.
5. Олмош билан: Бизнинг қароримиз – шу.
6. Равиш билан: Дангасанинг важи кўп.
7. От билан: Собир сўзининг устидан чиқди.
8. Модал сўз билан: Менда Саид Аҳмаднинг “Уфқ” романи бор. Уйда ҳеч ким йўқ.
11 слайд
Дам олиш дақиқаси:
“Мевалар тилга кирганда...”
12 слайд
Қулупнай: Ёқимтой, хушмуомаласиз. Ҳамма билан бирдек тил топишасиз. Ҳасад сизга ёт тушунча. Арзимаган нарсалар учун асабийлашмасликка ҳаракат қиласиз. Бироқ куюнчак инсонсиз.
Шафтоли
Доимо марказида туришни истайсиз. Очиқкўнгил ва ҳақиқатгўй ҳамда кечиримлисиз.
Гилос: Назокатли, мулойим ва бағрикенгсиз. Туйғуларингиз, ҳар бир қилган ишингиз юракдан. Ҳазил-мутойибани севасиз, ғийбатдан эса узоқроқ юринг.
Олма: Ғайритабиийликни ёқтирасиз. Доим биринчиликка интиласиз ва буни уддалайсиз. Саёҳат қилиш жон-у дилингиз. Сиздан зўр раҳбар чиқади.
13 слайд
Банан: Севимли, ёқимли ва жўшқин инсонсиз. Сизга ўзингизга бўлган ишонч етишмайди, холос. Аслида сиз ҳамма нарсани уддалайсиз.
Апельсин: Сабр-тоқатлисиз. Умидсизликка тез бериласиз, дўстларингиздан ҳам ўринсиз шубҳаланасиз. Янгилик яратишни ва тезкорликни истайсиз. Омад сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлади.
14 слайд
Дарсни мустаҳкамлаш
68-машқ. Берилган гапларни ўқинг. Уларнинг тугал фикр ифодалай олмаслиги сабабини тушунтиринг
-”А, Б, В, Г, Д”стратегияси
15 слайд
1.Гапнинг иккинчи даражали бўлаклари қайси
қаторда тўғри кўрсатилган?
A. Эга, кесим.
Б. Ҳол, эга, кесим.
В. Эга, тўлдирувчи, кесим.
Г. Тўлдирувчи, аниқловчи, ҳол.
Д. Кесим, ҳол, эга
2. Гапда кесим вазифасида келган сифат қайси қаторда берилган?
A. Яхшидан от, ёмондан дод
Б. Нон азиз, ушоғи ундан азиз.
В. Мард майдонда синалади.
Г. Одоб - инсон зийнати.
Д. Меҳнат едиради, илм кийдиради.
3. Гапда кесим вазифасида келган от қайси қаторда берилган?
A. Гап билан шошма, иш билан шош.
Б. Одамнинг юзи офтобдан иссик.
В. Бирни кессанг, ўнни эк.
Г. Камтарлик инсонни безайди.
Д. Гапирганинг-кумуш, гапирмаганинг-олтин.
4. Қайси қатордаги гапда “бойлик " сўзи эга вазифасида келган?
A. Ғалла - бойлигимиз.
Б. Бойлигим - соғлигим.
В. Соғлигим - бойлигим.
Г. Бойлигингга ишонма, билимингга ишон.
Д. Билим - туганмас бойлик.
5. Кесим олмош билан ифодаланган гапни кўрсатинг.
А. Астана - Козоғистоннинг пойтахти.
Б. Ўқиш- яхши, уқиш ундан ҳам яхши.
В. Ҳаммасининг тили бир.
Г. Улар дам олиш учун йиғилишган.
Д. Биз ҳақимизда айтган - ўша.
16 слайд
-”А, Б, В, Г, Д” стратегияси
Баҳолаш меъёри
5 та саволга тўғри жавоб – “5”
4 та саволга тўғри жавоб – “4”
3-2 та саволга тўғри жавоб – “3”
17 слайд
Уйга вазифа:
- 77-машқ;
-“Болалар олами”, “Руҳият дунёси” газеталаридаги бошқотирмалар устида ишлаш.
18 слайд
Рефлексия: “Кесим дарахти бўйлаб...”
Рабочие листы
к вашим урокам
Скачать
6 663 647 материалов в базе
Настоящий материал опубликован пользователем Каримова Наима Эркиновна. Инфоурок является информационным посредником и предоставляет пользователям возможность размещать на сайте методические материалы. Всю ответственность за опубликованные материалы, содержащиеся в них сведения, а также за соблюдение авторских прав несут пользователи, загрузившие материал на сайт
Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.
Удалить материалВаша скидка на курсы
40%Курс профессиональной переподготовки
500/1000 ч.
Курс повышения квалификации
36 ч. — 144 ч.
Курс профессиональной переподготовки
300/600 ч.
Курс профессиональной переподготовки
500/1000 ч.
Мини-курс
6 ч.
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.