Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Презентации / Презентация по узбекской литературе на тему "Тўра Сулаймон хаёти ва ижоди"

Презентация по узбекской литературе на тему "Тўра Сулаймон хаёти ва ижоди"

  • Другое
8- синф Ўзбек адабиёти Тилдан айрилганинг – элдан айрилганинг, Тилдан тонгани...
Дарснинг мақсади: Таълимий мақсад: Ўқувчиларга шоир Тўра Сулаймон хаёти ва иж...
Уйга вазифа 1-гуруҳ Жаннат хола 2-гуруҳ Турсунбой 3-гуруҳ Икромжон Нима учун...
Янги мавзу баёни Тўра Сулаймон хаёти ва ижоди. 1934 -2005 йил
Биография Тўра Сулаймон 1934 йил 15 февралда Бахмал туманида туғилган. 1936 й...
Фаолияти Тўра Сулаймон шоир сифатида матбуотда 1958 йилдан кўрина бошлади. 1...
шеърият бўстонига сайр айлаб
Гул бир ён, чаман бир ён
Мавзуни мустаҳкамлаш учун топшириқлар: I топшириқ: Тўра Сулаймон ҳаёти ва иж...
Уйга вазифа Тўра Сулаймоннинг ҳаёт ва ижодини ўқиб келиш
1 из 10

Описание презентации по отдельным слайдам:

№ слайда 1 8- синф Ўзбек адабиёти Тилдан айрилганинг – элдан айрилганинг, Тилдан тонгани
Описание слайда:

8- синф Ўзбек адабиёти Тилдан айрилганинг – элдан айрилганинг, Тилдан тонганинг – элдан тонганинг. Шарқ халқлари ҳикмати.

№ слайда 2 Дарснинг мақсади: Таълимий мақсад: Ўқувчиларга шоир Тўра Сулаймон хаёти ва иж
Описание слайда:

Дарснинг мақсади: Таълимий мақсад: Ўқувчиларга шоир Тўра Сулаймон хаёти ва ижодий фаолияти ҳақида тушунча бериш. Тарбиявий мақсад: Шоир шеърлари мисолида ўқувчиларни сабр бардошли бўлишга, тинимсиз изланиш ва курашишга чорлаш . Ривожлантирувчи мақсад: ўқувчиларни ифодалий ўқишга ўргатиш, фикрлаш қобилиятларини ривожлантириб, оғзаки нутқни ўстириб бориш. Дарснинг услуби: Ноанънавий ,аралаш дарс. Дарс жиҳози: интерактив доска,дарслик,расмлар

№ слайда 3 Уйга вазифа 1-гуруҳ Жаннат хола 2-гуруҳ Турсунбой 3-гуруҳ Икромжон Нима учун
Описание слайда:

Уйга вазифа 1-гуруҳ Жаннат хола 2-гуруҳ Турсунбой 3-гуруҳ Икромжон Нима учун парча “Қочоқ” деб номланган? Жаннат хола тўқайзорга нима учун ҳар куни овқат ташийди? Икромжон ўғлини тўқайзорда, қамишлар орасида кўрганда қандай холатга тушди? Ўғлини отишга отиб: “Ҳайрият тегмабди” деган бечора отанинг хиссиётлари, туйғулари ҳақида мулохаза юритинг. 5. Турсунбой ота-она учун қандай фарзанд? 6. “Икромжон қабр тепасидан кета олмади. Ҳар хал ўрнидан туриб кетмоқчи бўларди-да, яна фарёд уриб, ўзини қабр устига отарди.” тасвирини изоҳланг.

№ слайда 4 Янги мавзу баёни Тўра Сулаймон хаёти ва ижоди. 1934 -2005 йил
Описание слайда:

Янги мавзу баёни Тўра Сулаймон хаёти ва ижоди. 1934 -2005 йил

№ слайда 5 Биография Тўра Сулаймон 1934 йил 15 февралда Бахмал туманида туғилган. 1936 й
Описание слайда:

Биография Тўра Сулаймон 1934 йил 15 февралда Бахмал туманида туғилган. 1936 йилда Мирзачўлга кўчирма қилингач, сирдарёлик бўлиб олган. «Менинг қайси йили туғилганим аниқмас, - деб ёзади у ўз таржимаи ҳолида. - Энамнинг айтишларига қараганда, ўзимнинг қачон мактабга бориб, қачон рўзғор ишлари билан катталардай жиддий шуғуллана бошлаганимни эсласам, туғилган йилим ўттиз иккинчига тўғри келади. Ҳужжатларда эса унинг туғилган йили 1934 йил, деб кўрсатилган. Тўра Сулаймон ўрта мактабни 1952 йилда тугатгач, мактабларда ўқитувчилик қилган. У 1958-1964 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини сиртдан ўқиб битирган. Аввал «Гулистон» номли туман, сўнг «Сирдарё ҳақиқати» номли вилоят газеталарида масъул котиб бўлиб ишлаган. 1972-1977 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоятининг масъул котиби, 1986 йилдан умрининг охиригача эса адабий маслаҳатчи бўлиб хизмат қилиб келди. 2005 йил Гулистон шаҳрида вафот этган.

№ слайда 6 Фаолияти Тўра Сулаймон шоир сифатида матбуотда 1958 йилдан кўрина бошлади. 1
Описание слайда:

Фаолияти Тўра Сулаймон шоир сифатида матбуотда 1958 йилдан кўрина бошлади. 1962 йилда эса унинг «Истар кўнгил» шеърий тўплами чоп этилади. Шундан кейин унинг йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлари нашр этилган. Булар орасида «Қорасоч» достони (1964), «Ҳамқишлоқларим» (1968), «Жаҳонгашта» (1970) достони, «Менинг қора кўзгинам» (1972), «Мен қайта борар бўлсам» (1976), «Алҳазар» (1979), «Интизор» (1980), «Сизни эслайман» (1982) ва «Истар кўнгил» (1982) сайланма тўпламлари китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган. Мазкур китоблари орасида унинг «Алҳазар» номли ҳажвий шеърлар тўплами 1979 йилда «Муштум» журнали совринига сазовор бўлган. У ҳаётининг сўнгги кунларида «Ал-қасосу мин Ал-ҳақ» номли эпопеяси устида ишлади. Ўнлаб қўшиқлари Ўзбекистоннинг энг машҳур хонандалари томонидан севиб куйланмоқда. 1999 йилда Тўра Сулаймонга «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилди.

№ слайда 7 шеърият бўстонига сайр айлаб
Описание слайда:

шеърият бўстонига сайр айлаб

№ слайда 8 Гул бир ён, чаман бир ён
Описание слайда:

Гул бир ён, чаман бир ён

№ слайда 9 Мавзуни мустаҳкамлаш учун топшириқлар: I топшириқ: Тўра Сулаймон ҳаёти ва иж
Описание слайда:

Мавзуни мустаҳкамлаш учун топшириқлар: I топшириқ: Тўра Сулаймон ҳаёти ва ижодига доир қуйидаги саволларга жавоб қайтаринг. 1. Тўра Сулаймоннинг ҳаёт йўли ҳақида нималарни биласиз? 2. Шоирнинг ижоди фаолияти қачон бошланди? 3. Тўра Сулаймоннинг шеъларида қандай мавзулар қаламга олинади? 4. Адибнинг қандай шеърий тўпламларини биласиз?  

№ слайда 10 Уйга вазифа Тўра Сулаймоннинг ҳаёт ва ижодини ўқиб келиш
Описание слайда:

Уйга вазифа Тўра Сулаймоннинг ҳаёт ва ижодини ўқиб келиш

Автор
Дата добавления 27.01.2016
Раздел Другое
Подраздел Презентации
Просмотров181
Номер материала ДВ-383124
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх