Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Презентации / Презентация творческой работы на тему: "Маънавиятга ошно дил".

Презентация творческой работы на тему: "Маънавиятга ошно дил".

  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

Саодат Абдиева Шеърият шайдолари унинг сермаҳсул ижод намуналари билан вилоя...
И ж о д к о р у с т о з Саодат Отақўзи қизи Абдиева 1958 йил 23 ноябрда Чимке...
Э л и м Қозоғистон аталган қадрдон элим, Турли миллат, элатга бағри кенг элим...
Оллоҳнинг назари тушган ўлка бу, Алпомишдай ботирлар тарбият қилган. Тўмарис...
Наврўзда сумалакдан тотмаган ким бор, Баҳорда наврўз – кўжа ичмаган ким бор,...
Она шаҳрим – Чимкентим, Бағрингда топдим камол. Қайга борсам соғиниб, Қўмсаб...
Она тилим, она тилим – жон тилим, Томиримда оқиб турган қон тилим. Дилгинамн...
Ғ а л а б а к у н и Музаффарлик байрами Унут бўлмас ҳеч қачон. Қалбда сурур,...
Соғлом турмуш тарзимиз, Асло йўқдир арзимиз. Лек осуда ҳаёт-чун Ҳис этамиз қ...
Ўғлим, икки буванг ҳам Фашист билан жанг қилган. Берлингача қувалаб, Ёв ҳоли...
Йигитлик шўх даврида Жангоҳларда солишган. Ватаним, элим дея, Ажал билан оли...
Оналар бор экан, дунёдир чаман, Оналар бор экан, фарзанд кўкси бут. Оналар м...
Б а р ҳ а ё т с и з Меҳрингиз кўп кўрдиму, лек меҳрибон бўлолмадим, Ўлимни ҳ...
Доно халқимиз дейди: Уста бўлсанг, гарчи сен, Устозингни унутма. Мағрурланиб...
Илм ўлчови ақлингга, Ақлин қўшган устоздир. Зеҳн ўлчови нақл ила, Ибрат бўлг...
Нон... Шу биргина сўзнинг замири, Олам-олам маънога кондир. Фақат дастурхон...
Бир куни бир донодан сўрабдилар: –Тил нимадир? - айтиб бергил дебдилар. Бир...
Бир кун шогирд устозидан сўради: – Имон нима? Кимдир имонли инсон? Устоз боқ...
Мулойим халқ ила покликни кўзла, Камтаринлик касб айлаб, доим рост сўзла. Са...
Мақоллар сўз кўркидир, Имон эса ишончдир, Буни барча билади. Яратганга муҳабб...
Дерлар, торга тор дунё бу – кенг бўлинг, Яхшилар-ла нону тузни тенг бўлинг....
Атойи ғазалларин ўқиб мен такрор, Париваш ёр, сени кўргим келади. Гоҳида зав...
Аввало, ишва-ла боқибсан ўзинг, Кулиб ақлу хушни олибсан ўзинг. Лек, тушунма...
Кеча келгумдир дебон,келмаган ёр ўзингиз, Мижжа қоқмай чиқди ошиқ, ўйда хумо...
Наврўзим! Баҳорий гул-чечаклар, Товусдайин товланар, Лола юзи лов ёнар, – Нав...
Сиз барҳаётсиз! Покиза сўзингиз уққанлар кўпдир, Ва ҳалол тузингиз тотганлар...
Етимларнинг бошларини силаган ҳам Сиз, Улишингиз камхаржларга бўлиб берган С...
(Муҳаммад Юсуф шеърларин ўқиб) О, қадрдон Ватан, Ота маскансан Сен, она ўлка...
Сени билганларга таъзим қиларди, Сени билмасларга раҳми келарди. Тупроғингни...
(Ғафур Ғулом ижодига бағишланган адабий-бадиий кечадан фото – лавҳалар) Шеър...
(Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган адабий-бадиий кечадан фото – лавҳалар) Ба...
Элим-----------------------------------------------------------1 Фахрлансам...
1 из 33

Описание презентации по отдельным слайдам:

№ слайда 1
Описание слайда:

№ слайда 2 Саодат Абдиева Шеърият шайдолари унинг сермаҳсул ижод намуналари билан вилоя
Описание слайда:

Саодат Абдиева Шеърият шайдолари унинг сермаҳсул ижод намуналари билан вилоят давр нашрлари орқали яхши таниш. Унинг асарларини ижод намунаси чўққисининг зинапояси деб айта оламиз. Муаллифнинг қўл урган мавзулари шеърий кўринишда қалбларга осон сингишини таъкидлашни жоиз деб, билдик. Шеърият бўстонида Саодатхондек қалам- кашларнинг чарх уриши – мухлислар бахти. Бу йўлда унга илҳом ва сабр – тоқат ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз. Ҳавазмат Қўчқоров, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси умумий бўлим бошлиғи.

№ слайда 3 И ж о д к о р у с т о з Саодат Отақўзи қизи Абдиева 1958 йил 23 ноябрда Чимке
Описание слайда:

И ж о д к о р у с т о з Саодат Отақўзи қизи Абдиева 1958 йил 23 ноябрда Чимкент шаҳрида таваллуд топди. 1976 йил Антон Павлович Чехов номли мактабни «олтин медаль» билан тугатгач, Тошкентдаги Низомий номли Давлат педагогика институтида таҳсил олди. 1980 йилдан буён ўзи ўқиган мактабда ўзбек тили ва адабиётидан дарс бермоқда. Айрим намунали дарслари матбуотда эълон қилинган (Ўзбекистонда чиқадиган «Ўзбек тили ва адабиёти таълими» журнали, 1998 йил 4-сон, «Сайрам сабоси» газетаси). Қарийб 30 йил устозлик қилаётган Саодат Абдиеванинг ижод намуналари «Жанубий Қозоғистон», «Жамият ва маърифат» газеталари, «Бойчечак» журналида чоп этилиб бормоқда. Ҳ . Муҳиддинов “Жанубий Қозоғистон” газетаси бўлим мудири.

№ слайда 4 Э л и м Қозоғистон аталган қадрдон элим, Турли миллат, элатга бағри кенг элим
Описание слайда:

Э л и м Қозоғистон аталган қадрдон элим, Турли миллат, элатга бағри кенг элим. Ўтар кунлар, йиллару ҳатто асрлар, Фоний дунё бор экан, доим бор элим. -1-

№ слайда 5 Оллоҳнинг назари тушган ўлка бу, Алпомишдай ботирлар тарбият қилган. Тўмарис
Описание слайда:

Оллоҳнинг назари тушган ўлка бу, Алпомишдай ботирлар тарбият қилган. Тўмарису Широқлар севган ўлка бу, Қанча-қанча даҳолар етишиб чиққан. Фахрлансам арзийди, Қозоғистоним, Ҳурлигинг кетмасин бошингдан сенинг. Яссавий бобом тариқат қилган, Ал-Фороб бобом ҳисобот тузган. Қўрқит ота сўзи панду-насиҳат, Қурмонғози куйи янграгай абад. Фахрлансам арзийди, Қозоғистоним, Ҳурлигинг кетмасин бошингдан сенинг. Қимиз сузиб, меҳмон қилган соҳиблари бор, Яйдоқ отни миниб учган чавандозлар бор, Айтишувда енгилмаган чечанлари бор, Маърифатни аъло билган оқинлари бор, Фахрлансам арзийди, Қозоғистоним, Ҳурлигинг кетмасин бошингдан сенинг. Фахрлансам арзийди -2-

№ слайда 6 Наврўзда сумалакдан тотмаган ким бор, Баҳорда наврўз – кўжа ичмаган ким бор,
Описание слайда:

Наврўзда сумалакдан тотмаган ким бор, Баҳорда наврўз – кўжа ичмаган ким бор, Қозоғу ўзбекнинг уйин тўрида, Меҳмонни азиз, деб билмаган ким бор, Фахрлансам арзийди Қозоғистоним, Ҳурлигинг кетмасин бошингдан сенинг. Онамиз бирдайин алла айтади, Отамиз фарзанд деб жонин тикади. Айтинг-чи, қайси бир миллат, элатда, Ватанингни суйма дебон айтади. Фахрлансам арзийди Қозоғистоним, Ҳурлигинг кетмасин бошингдан сенинг. -3-

№ слайда 7 Она шаҳрим – Чимкентим, Бағрингда топдим камол. Қайга борсам соғиниб, Қўмсаб
Описание слайда:

Она шаҳрим – Чимкентим, Бағрингда топдим камол. Қайга борсам соғиниб, Қўмсаб қайтаман дарҳол. Кундан-кунга яшариб, Истироҳат боғларинг, Кўркингга кўрк қўшяпсан. Маскан ёшу қарига. Ёшинг улғайган сари, Зилол сувли булоғинг Ёш шаҳардек жўшяпсан. Мўлдир илҳом парига. О н а ш а ҳ р и м -4- Илм масканларингда, Халқим доно сўзи бор: Зиё олар ўғил-қиз. “Ўз уйим-ўлан тўшак”. Келажакда хизматинг Ўланим боши Чимкент, Улар қилади, бежиз. Сени севаман бешак.

№ слайда 8 Она тилим, она тилим – жон тилим, Томиримда оқиб турган қон тилим. Дилгинамн
Описание слайда:

Она тилим, она тилим – жон тилим, Томиримда оқиб турган қон тилим. Дилгинамнинг илк жарчиси ўзингсан, Таржимони, қулф-калити ўзингсан. Навоий бобомлар асос солган тил, Сўзласам жўш уриб, яйраб кетар дил. Ҳар сўзки, ўрнида қўлласам дейман, Оҳорин тўкмай ҳеч, йўлласам дейман. Дунёда тиллар кўп, диллар ҳам бисёр, Ҳар бири бир миллат, элат ёғдуси. Мен учун ўз тилим кўнглим очгуси, То жисмим бор экан, нурин сочгуси. -5- Она тилим, бўл омон

№ слайда 9 Ғ а л а б а к у н и Музаффарлик байрами Унут бўлмас ҳеч қачон. Қалбда сурур,
Описание слайда:

Ғ а л а б а к у н и Музаффарлик байрами Унут бўлмас ҳеч қачон. Қалбда сурур, кўзда нур, Ҳаяжон олам-жаҳон. “Ғалаба кун” қўшиғи, Янграганда мардона. Бутун вужуд тўлғаниб, Кўзлар сўзлар ёшлана: Урушнинг бор даҳшатин, Ваҳшати-ла тиклайди. Эришилган ғалаба Шарафлигин ёқлайди. Бу кунга етганлар бор, Етмаганлар ҳам бисёр. Уларни ёд айламоқ Биз – тирикка хайрли кор. -6-

№ слайда 10 Соғлом турмуш тарзимиз, Асло йўқдир арзимиз. Лек осуда ҳаёт-чун Ҳис этамиз қ
Описание слайда:

Соғлом турмуш тарзимиз, Асло йўқдир арзимиз. Лек осуда ҳаёт-чун Ҳис этамиз қарзимиз. Ватан учун жанг қилган Оталар авлодимиз. Душман ҳолин танг қилган Мардлар зурриёдимиз. Кўкси тўла нишонлар Ғуруримиз тоблайди. Қаҳрамонлик сифати Қалбимизни софлайди. Улар суйган Ватанни Биз ҳам ардоқлагаймиз. Мустақил эл эркини Қўлдан асло бермаймиз. “Ғалаба кун” қўшиғин Биз ҳам айтамиз бирга. Музаффарлик байроғин, Маҳкам тутгаймиз қўлда. -7-

№ слайда 11 Ўғлим, икки буванг ҳам Фашист билан жанг қилган. Берлингача қувалаб, Ёв ҳоли
Описание слайда:

Ўғлим, икки буванг ҳам Фашист билан жанг қилган. Берлингача қувалаб, Ёв ҳолини танг қилган. Кўксиларин безаган Қўш-қўш орден, медаллар. Билгил, улар ғурурдир, Авлодларга сурурдир. Бизни руҳлар кечирмас, Айтмасам, жон тинчимас. Хотиралар қат-қатдир, Бу Ғалаба шавкатдир. Шонли ғалаба шавкатдир (ўғлим Зафаржонга) -8-

№ слайда 12 Йигитлик шўх даврида Жангоҳларда солишган. Ватаним, элим дея, Ажал билан оли
Описание слайда:

Йигитлик шўх даврида Жангоҳларда солишган. Ватаним, элим дея, Ажал билан олишган. Гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб, Яна жангга киришган. Ҳурли ҳаёт бўлсин деб, Ғолибона урушган. Бизни руҳлар кечирмас, Айтмасам, жон тинчимас. Хотиралар қат-қатдир, Бу Ғалаба шавкатдир. -9-

№ слайда 13 Оналар бор экан, дунёдир чаман, Оналар бор экан, фарзанд кўкси бут. Оналар м
Описание слайда:

Оналар бор экан, дунёдир чаман, Оналар бор экан, фарзанд кўкси бут. Оналар меҳри нур, қалбларда ғурур, Она уйимизда баракаю қут. Онасиз ҳаётда омад, бахт кемтик, Оналар пойидир жаннат уфори. Она меҳри фарзанд қалбига чироқ, У зотга бахшида умримиз бари. Она қалби чинни, нозикдан нозик, Йўқдан бор қилгувчи бизларни, ҳайҳот. Неча бор симобдай балқиб, неча бор, Метин иродага айланган бот-бот. Дунёдан кўз юммай, дийдиё бошлаб, Юзга тупроқ сочиб, бўлмай жигар хун. Борида эъзозлаб, бошда тутайлик, Кейин афсус чекиб қолмаслик учун. Онани эъзозланг -10-

№ слайда 14 Б а р ҳ а ё т с и з Меҳрингиз кўп кўрдиму, лек меҳрибон бўлолмадим, Ўлимни ҳ
Описание слайда:

Б а р ҳ а ё т с и з Меҳрингиз кўп кўрдиму, лек меҳрибон бўлолмадим, Ўлимни ҳақ билдиму, лек мен ҳамон кўнолмадим. Айрилиқнинг чўғлари дилгинамни ўртайди, Ҳануз қалбдан чиқар дуд, руҳингиздан сўрайди: Онажоним, Худодан сўраб олган бизларни, Тунда чиққан у ойдан сўраб олган бизларни, Нечун, бирга бир йўла, бирдан ташлаб кетдингиз, Бўзлатиб ўғил-қизни, қандай қийиб кетдингиз. Орзу, умид, ниятлар дунёча бор эди-ю, Бизга айтар сўзингиз яна бисёр эди-ю?... Саволларим кўпириб, дилдан тилга тошади, Жавоб топмай ўксиниб, кўз ёш бўлиб томади. Дийдорингиз хуморин ёниб-ёниб сўзлайман, Суҳбатингиз хотирлаб, соғинчлардан бўзлайман. Мадад берар меҳрингиз қайда бўлсам, не қилсам, Онажоним, сиз мангу барҳаётсиз мен билсам!... (Онажоним Мукаррама ая Эргаш қизига бағишлайман) -11-

№ слайда 15 Доно халқимиз дейди: Уста бўлсанг, гарчи сен, Устозингни унутма. Мағрурланиб
Описание слайда:

Доно халқимиз дейди: Уста бўлсанг, гарчи сен, Устозингни унутма. Мағрурланиб, мақтаниб, Элдан эъзоз сен кутма. Шуни билгил: сен ўғлон, Ёдингда тут ҳар қачон: Эл сийлайди устозни, Оталардек улуғ деб. Устози бор шогирднинг, Доим йўли ёруғ деб. -12- Уста бўлсанг

№ слайда 16 Илм ўлчови ақлингга, Ақлин қўшган устоздир. Зеҳн ўлчови нақл ила, Ибрат бўлг
Описание слайда:

Илм ўлчови ақлингга, Ақлин қўшган устоздир. Зеҳн ўлчови нақл ила, Ибрат бўлган устоздир. Сендан Сени яратган, Одоб – аҳлоқ ўргатган. Эзгулик дилга жойлаб, Сени юртга танитган – Устозингни унутма! Ҳаддинг бил, асло шошма. Илм ўрганиб сен ундан, Чин бахтингни топгайсан. Эъзозласанг устозинг, Эл олқишин олгайсан! -13-

№ слайда 17 Нон... Шу биргина сўзнинг замири, Олам-олам маънога кондир. Фақат дастурхон
Описание слайда:

Нон... Шу биргина сўзнинг замири, Олам-олам маънога кондир. Фақат дастурхон кўрки эмас – у, Тириклик мазмуни, манбаи нондир. Шунинг учун аждодларимиз, Муқаддас, деб нонни билганлар, Ерда кўрса ушоқми, увоқ, Дарҳол олиб кўзга суртганлар. Оналар оқ сути мўътабарлиги, Оталар билаги бақувватлиги, Болажон кулгуси беғуборлиги, Шу нон эвази, шу нон эъзози. Қадрдон юртимиз гўзаллиги ҳам, Турмушимиз чиройи, афзаллиги ҳам, Бугунимиз, эртамиз нурлилиги ҳам, Шу нон эвази, шу нон эъзози. Н о н а з и з -14-

№ слайда 18 Бир куни бир донодан сўрабдилар: –Тил нимадир? - айтиб бергил дебдилар. Бир
Описание слайда:

Бир куни бир донодан сўрабдилар: –Тил нимадир? - айтиб бергил дебдилар. Бир зум ўйланиб доно, сўнгра дебди: – Бунда кўп маъно! Тил, аввало, танамизнинг аъзоси, Таом есак, у хизматда бўлғуси. Қалбимизнинг кўзгуси ҳам ўша – тил, Кимлигимиз аён этар, доим бил. Яна шу тил дилни дилга боғлайди, Дўстлик ипин минг бир жойдан боғлайди. Лекин, ёдда тутгил такрор ва такрор, Ақл бошқармаган тилда илон заҳри бор. Ўйлаб гапир, ҳар бир айтган сўзингни, Хор қилмагин тилинг бирла ўзингни. -15- Т и л ҳ а қ и д а

№ слайда 19 Бир кун шогирд устозидан сўради: – Имон нима? Кимдир имонли инсон? Устоз боқ
Описание слайда:

Бир кун шогирд устозидан сўради: – Имон нима? Кимдир имонли инсон? Устоз боқиб шогирд кўзига деди: -– Имон – комилликка бошловчи мезон. Унинг белгисидир қалбдаги ишонч, Ҳар бир амалларда у бўлар таянч. Саъйи-ҳаракатлар келтирса қувонч, Демакки, имон ёр ўша инсонга. Имонли дилда жо барча фазилат, Ота-она, ватанга чексиз муҳаббат. Бир бора тингла-ю, минг бора уққил, Ишончни тил бирла дилда бир тутқил. Илм-фанга ташна бўл, нонни эт эъзоз, Хайру эҳсон айла, этма эътироз. -16- Имонли дилда жо

№ слайда 20 Мулойим халқ ила покликни кўзла, Камтаринлик касб айлаб, доим рост сўзла. Са
Описание слайда:

Мулойим халқ ила покликни кўзла, Камтаринлик касб айлаб, доим рост сўзла. Сабр-тоқат, ишонч-ла имонинг бутла, Яратганга шукр айлаб, уни сен қутла. Хуллас, Имонлига ёрдир бахту саодат, Имон тарк этмасин абадул-абад. -17-

№ слайда 21 Мақоллар сўз кўркидир, Имон эса ишончдир, Буни барча билади. Яратганга муҳабб
Описание слайда:

Мақоллар сўз кўркидир, Имон эса ишончдир, Буни барча билади. Яратганга муҳаббат. Аммо ушбу мақолни Имон бир-ла андиша, Ким қандай тушунади? Шубҳасиз зўр-саодат. Андишанинг отини Эҳ, қанийди, ҳар вужуд, Нечун қўрқоқ аташар? Имондан айрилмаса. Ахир, андишалилар, Ишонч савлати бўлгач, Оқибатни кўзлашар. Андишани асраса. Борига шукр қилиб, Чунки азал ҳақиқат, Йўғингга сабр айлашар. Аччиқ бўлади албат. Ибою ҳаё бир-ла, Виждон бўлмаган жойда, Камтарингина яшар. Андишадан ном қайда? Хуллас, жами фазилат, Қўрқоқ номли андиша, Андишада жамланса. Фазилатгадир пеша. Бу қандайин синоат, Муродга етай деган Қўрқоқ номин у олса? Ҳалол бўлсин ҳамиша! Энг аввало, андиша, Яратгандан қўрқади. Шак келтирмоқ ёмондир, Имонлилар билади. Андишанинг оти -18-

№ слайда 22 Дерлар, торга тор дунё бу – кенг бўлинг, Яхшилар-ла нону тузни тенг бўлинг.
Описание слайда:

Дерлар, торга тор дунё бу – кенг бўлинг, Яхшилар-ла нону тузни тенг бўлинг. Нокаслардан йироқ бўлинг ҳар қачон, Гар учрашмоқ насиб этса, гунг бўлинг. Лек ҳар нокас-чун гунг бўлмоқ ҳожат эмас. Индамаслик мард инсонга нажотмас. Айтар сўзни айтмоқ керак пайсалсиз, Айтмас сўздан қайтмоқ керак малолсиз. Дерлар, торга тор дунё бу – кенг бўлинг, Кам бўлмайсиз, сиз кўнгилни кенг қилинг! -19- Д е р л а р

№ слайда 23 Атойи ғазалларин ўқиб мен такрор, Париваш ёр, сени кўргим келади. Гоҳида зав
Описание слайда:

Атойи ғазалларин ўқиб мен такрор, Париваш ёр, сени кўргим келади. Гоҳида завқланиб, гоҳида ранжиб, Хаёлан суратдан сўргим келади, Атойи севгани, ул ёр, қайдасан? Жамолинг васфини тинглаган чоғда, Уялиб гул-ғунча қизарса доғда. Бўйи сарв, кўзи наргиз, юзлари гул деб, Ором тамом йўқолса, жаннати боғда, Атойи севгани, дилбар қайдасан? Узун сочларингдан кўнгил узмасдан, Жонона пойида бошим жо, деса, Ҳатто ул дунёда жаннат ўрнида, Кафанда остонанг ҳоки, бас деса, Атойи севгани, дилдор қайдасан? -20- Қ а й д а с а н

№ слайда 24 Аввало, ишва-ла боқибсан ўзинг, Кулиб ақлу хушни олибсан ўзинг. Лек, тушунма
Описание слайда:

Аввало, ишва-ла боқибсан ўзинг, Кулиб ақлу хушни олибсан ўзинг. Лек, тушунмам, паридек йўқолмоқ нега, Умид учқунларин сўндирмоқ нега, Атойи севгани, рухсор, қайдасан? Атойи суйгани, кимсан, ўзинг айт, Ё жонона сифатли ул эркмисан айт, Садоқатми, софлик ёки ҳақиқат, Атойи севгани, кўп қийнамай қайт, Атойи севганин тополсам қани? -21-

№ слайда 25 Кеча келгумдир дебон,келмаган ёр ўзингиз, Мижжа қоқмай чиқди ошиқ, ўйда хумо
Описание слайда:

Кеча келгумдир дебон,келмаган ёр ўзингиз, Мижжа қоқмай чиқди ошиқ, ўйда хумор кўзингиз. Лаҳза-лаҳза чиқди-ю, кўринмади бўйингиз, Келди-ю, жон оғзига, пойлай-пойлай изингиз, “Сиз ўшаму?” деб қалбда, ишқ чўғини ёққан Сиз, “Бегим”, дея нозланиб, қиё-қиё боққан Сиз. Бериб туриб ваъдалар, нечун инкор этасиз, Ўтга солиб ошиқ дилни, нечун бекор этасиз. Ё берган ул ваъдалар ёлғонмиди, эй Санам, Ё ҳаммаси атай эсдан чиққанмиди, эй Санам. Лек сизга ярашади минг ишва-ю минг ҳаё, Таърифлашга қалам ожиз, Сиз – малаксиз, Сиз – рўё. Сиз Гулими, Сиз Кумушми ё Санам? Чин севгига Сиз лойиқсиз, Сиз лойиқсиз чинданам. Муножатга мурожаат -22-

№ слайда 26 Наврўзим! Баҳорий гул-чечаклар, Товусдайин товланар, Лола юзи лов ёнар, – Нав
Описание слайда:

Наврўзим! Баҳорий гул-чечаклар, Товусдайин товланар, Лола юзи лов ёнар, – Наврўзим, хуш келдинг, – деб. Само узра камалак, Сеҳри айлар жон ҳалак. Мисли тенгсиз ҳур-малак, – Наврўзим, хуш келдинг, – деб. Чор-атроф гўзал, сурур, Дилга бағишлар ҳузур. Жилғалардан оқар сув, – Наврўзим, хуш келдинг, – деб. Қиз бошида толбаргак, Сен бергин эзгу маслак. Дилда яширин тилак, – Наврўзим, хуш келдинг, – деб. -23-

№ слайда 27 Сиз барҳаётсиз! Покиза сўзингиз уққанлар кўпдир, Ва ҳалол тузингиз тотганлар
Описание слайда:

Сиз барҳаётсиз! Покиза сўзингиз уққанлар кўпдир, Ва ҳалол тузингиз тотганлар кўпдир. Виждон ила гўзал қилиб ушбу оламни, Шеъриятни жонидан севганлар кўпдир. Сиздан ўрганмоқлик керак ғурур, шуурни, Ғафур бобо, Сиз барҳаётсиз! Гўзалликни ҳур меҳнатдан ахтаролган Сиз, Келажакка умид боғлаб, яшатолган Сиз. “Иннай-кейин” саволларга жавоблар топиб, Бир болани бийронгина сайратолган Сиз. Сиздан ўрганмоқлик керак ғурур, шуурни, Ғафур бобо, Сиз барҳаётсиз! -24- (Бағишлов)

№ слайда 28 Етимларнинг бошларини силаган ҳам Сиз, Улишингиз камхаржларга бўлиб берган С
Описание слайда:

Етимларнинг бошларини силаган ҳам Сиз, Улишингиз камхаржларга бўлиб берган Сиз. Ўксик дилни ҳам яйратган, қувонтирган Сиз, Бор аламни қалбингизда яширолган Сиз. Сиздан ўрганмоқлик керак ғурур, шуурни, Ғафур бобо, Сиз барҳаётсиз! Ватанни севгансиз чиндан, ҳам дилдан, Ҳар бир унган майсасин кўзга суртгансиз. Жаннати-жаннати ўзга юртлардан Ўз Ватан тупроғин аъло билгансиз. Сиздан ўрганмоқлик керак ғурур, шуурни, Ғафур бобо, Сиз барҳаётсиз! Келажакнинг меваси – болажонлармиз, Мақсадимиз ўқимоқ ҳамда ўрганмоқ. Ота-она бахтига, Ватан бахтига, Аларнинг корига доим ярамоқ. Сиздан ўрганмоқлик керак ғурур, шуурни, Ғафур бобо, Сиз барҳаётсиз! -25-

№ слайда 29 (Муҳаммад Юсуф шеърларин ўқиб) О, қадрдон Ватан, Ота маскансан Сен, она ўлка
Описание слайда:

(Муҳаммад Юсуф шеърларин ўқиб) О, қадрдон Ватан, Ота маскансан Сен, она ўлка! Саволим айтайин, қулоқ тут менга. Қани ул шоиринг, қани Муҳаммад? Соянгга жонини тўшаган ҳар вақт. Қушдай учиб қучоғингдан дунё кезган, Лек доимо сени қўмсаб, изга қайтган. Майса унган қир-адиринг, бедапоянг, Гўзал Римдан афзал билган, дилдан суйган. Қани ул шоиринг, қани Муҳаммад? Улуғимсан, дея севганди беҳад. А й р и л и қ -26-

№ слайда 30 Сени билганларга таъзим қиларди, Сени билмасларга раҳми келарди. Тупроғингни
Описание слайда:

Сени билганларга таъзим қиларди, Сени билмасларга раҳми келарди. Тупроғингни ёруғ олам, деярди, Юрагида орзу, ҳавас порларди. Қани ул шоиринг, қани Муҳаммад? Айрилиқ азоби беҳаддир, беҳад. Сукунат... Жимжитлик... Жавоб йўқ албат. Ўлим ҳақ, ўлим ҳақ, Бу таскин фақат. О, қадрдон Ватан, Ота маскансан, Сен, она ўлка! Бўзлабон турибсан, бу аён менга. Дардингни айтмайсан, айтолмайсан ҳам. Айрилиқ азоби ёмондан-ёмон, Таърифин айтмоққа соқовдир забон. -27-

№ слайда 31 (Ғафур Ғулом ижодига бағишланган адабий-бадиий кечадан фото – лавҳалар) Шеър
Описание слайда:

(Ғафур Ғулом ижодига бағишланган адабий-бадиий кечадан фото – лавҳалар) Шеъриятга ошно дил -28-

№ слайда 32 (Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган адабий-бадиий кечадан фото – лавҳалар) Ба
Описание слайда:

(Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган адабий-бадиий кечадан фото – лавҳалар) Бадиий муҳаррир: Ҳ.Қўчқоров Рассом: Ч.Ахмаров ижодидан. Дизайн: И.Рўзиматов Мангуликка машъал сатрлар -29-

№ слайда 33 Элим-----------------------------------------------------------1 Фахрлансам
Описание слайда:

Элим-----------------------------------------------------------1 Фахрлансам арзийди----------------------------------2-3 Она шаҳрим-------------------------------------------------4 Она тилим, бўл омон-------------------------------------5 Ғалаба куни-------------------------------------------------6-7 Шонли ғалаба шавкатдир-----------------------------8-9 Онани эъзозланг-----------------------------------------10 Барҳаётсиз-------------------------------------------------11 Уста бўлсанг---------------------------------------------12-13 Нон азиз-----------------------------------------------------14 Тил ҳақида--------------------------------------------------15 Имонли дилда жо--------------------------------------16-17 Андишанинг оти-------------------------------------------18 Дерлар--------------------------------------------------------19 Қайдасан---------------------------------------------------20-21 Муножатга мурожаат------------------------------------22 Наврўзим-----------------------------------------------------23 Сиз барҳаётсиз------------------------------------------24-25 Айрилиқ----------------------------------------------------26-27 Шериятга ошно дил (фото – лавҳалар)----------28 Мангуликка машъал сатрлар (фото – лавҳалар)--29 М у н д а р и ж а -30-

Выберите курс повышения квалификации со скидкой 50%:

Автор
Дата добавления 28.10.2015
Раздел Другое
Подраздел Презентации
Просмотров487
Номер материала ДВ-105491
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх