Инфоурок Директору, завучу Другие методич. материалыПсихологическая атмосфера урока (на узбекском языке)

Психологическая атмосфера урока (на узбекском языке)

Скачать материал

Дарсда қулай психологик иқлим яратишнинг

замонавий омиллари

 

        

Маълумки, педагогик фаолият турли шаклларда амалга оширилиши мумкин. Улар орасида дарс алоҳида ўрин тутади.

Дарс ўқитишнинг асосий шакли сифатида ривож топди, такомиллашди, узоқ ва оғир йўлни босиб ўтди.

Айни пайтда, такомиллашган замонавий дарс ўқув мақсадлари билан узвий боғлиқлиги, етук аҳлоқий шахсни шакллантириш қўшимча куч талаб қилиши, мақсадга эришиш йўлида ўқитувчининг ўз устида тинмай ишлаши зарурат эканлиги ҳеч кимга сир эмас, албатта.

Дарснинг инсонийлик, одамийлик негизларига асосланганини аввал бошданоқ кузатиш мумкин: ўқитувчи ўқувчиларга самимий табассум билан мурожаат қилади, “бугун биз сиз билан нафақат дарсда, балки ҳаётда ҳам керак бўладиган ахборот билан танишамиз” каби  қизиқтирувчи хабар билан бошлайди. Биринчи дақиқаларидан барча ўқувчиларни бир хил қамраб олишга ҳаракат қилади: кучли, ўрта ва ночор ўқувчилар унинг назаридан четда қолмайди. Дарсда дўстлик, бир-бирига тасалли бериш, оқибатда муваффақият мақсадида ҳаракат қилиш муҳити диққат марказида бўлади.   

Услубий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, муаммоларни ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда енгишга бўлган ҳаракат, улардаги умумийликни топишга бўлган қизиқишни рағбатлантиришдан иборат.

Т.С.Шуркова таъкидалганидек, замонавий дарс – бу ҳақиқатни излаш, топиш ва англаб етиш йўлидаги ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятидир. 

Замонавий дарсдаги эзгулик, одамийлик - бу муваффақиятга элтувчи қизиқарли изланиш фаолиятини таъминлашдир. Замонавий дарснинг диққат марказида ўқувчи туради: таълим жараёни эзгуликка суянади, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва ҳаракатларига асосланади, талаб ва истакларни рўёбга чиқариш рағбатлантирилади, меҳнат маҳсулидан завқ оладиган ўқув-ижодий ишига жалб этилади, ҳурмат ва қадр-қиммат улуғланади.

Ўқитувчи ва ўқувчининг руҳий ва ҳиссий кайфиятларида намоён бўладиган дарснинг психологик иқлими ҳам муҳим аҳамият касб этади, ҳиссий ва руҳий даражадаги муносабатлар намоён бўлади. Педагогик адабиётларда руҳий иқлим ҳақида етарлича таъриф берилган. А.С.Макаренко: “стиль” ва “тон” тушунчаларига тўхталиб,  синфдаги оҳангга асосий урғу берган. Оҳанг тушунчаси остида у қуйидагиларни назарда тутган:

«устоз - шогирд» орасидаги дўстона муносабат. Тарбияланувчиларни ич-ичимиздан ёмон кўриб, баъзида “лаънатлашимиз” ҳам мумкин, лекин ташқи қиёфада уларга адолат билан муносабатда бўлишимиз, тенгдошлари орасида уялтирмаслик,  хафа қилмаслик, аксинча, ҳимоя остига олишимиз лозим;

- ички ишончли хотиржамлик намойиши; кўтаринкилик; доимий хурсандчилик; ўзининг ва ўзганинг қадрини билиш ҳисси;

жамоа аъзолари ҳимоя остида: ўқувчи ўзини кучсиз ва ёлғиз сезмасин! 

 барчанинг  онгли равишда фойдали фаолияти;

ҳаракатларда ва сўзлардаги босиқлик.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўқитувчининг дарсда ўзини тутиши, сўзлашув маданияти, услуби, хулқи руҳий иқлимга катта таъсир ўтказади. Ўқитувчининг СЎЗИ асосий мазмун касб этади. Яна А.С.Макаренкога мурожаат қиламиз:

 «… Шундай гапириш керакки, ўқувчилар сизнинг гапингиз орқали иродангиз, маданиятингиз, шахсингизни ҳис этишсин. Бу ишни рўёбга чиқариш учун эса албатта ЎҚИШ керак! Ўқитувчининг касбий камолотида сўз маданияти етакчи ўрин эгаллайди.  Бу ўзига хос қийин йўл, бу жабҳада ўқитувчи биринчи навбатда ўз-ўзига жиддий баҳо бера олиши керак!

Ижодий топшириқлар дарс самарадорлигини оширишда катта салоҳиятга эга. Дарс таркибини бойитиш билан бир қаторда уларнинг тарбиявий жиҳати ҳам диққатга  сазовор.

Дарснинг муваффақияти жуда кўп омилларга боғлиқ.

Дарсдаги руҳий ҳолатнинг дарс бошланишидан аввал шаклланиши доимо ўқитувчининг диққат марказида бўлиши керак.

Ўз ишига бўлган муносабати, болалар, уларнинг ота-оналари билан қай тарзда сўзлашиши,  муваффақиятларидан нечоғлиқ баҳраманд бўлиши, мағлубиятларида таскин бериши, ҳис-туйғуларини қандай намойиш этиши, ўз-ўзини бошқариши – буларнинг барчаси ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабатга ўз таъсирини ўтказмай қўймайди.

Қулай руҳий  иқлим яратишнинг қатор омиллари  белгиланган:

- Ўқитувчи хуш кайфият билан дарсга кириши, ўқувчиларга ҳам худди шу ҳолатни “юқтириши” керак!

- Ўқувчи билан дўстона мулоқот қилиш тўғрисида ўқитувчида табиий истак пайдо бўлиши керак!

 - Ҳар қандай,  шу жумладан салбий, эмоционал ҳис-туйғулар нозик тарзда ифода этилиши керак!

- Ўқувчининг ёш хусусиятлари, шунингдек, педагогик кузатувчанликни ривожлантириши, мослашувчан ва тегишли бир синфда муайян бир вазиятни у ёки бу йўсинда талқин қила олиши керак!

- Дарснинг энг “портловчи” босқичи – ўқувчининг дарсдаги тартибини назорат қилиш ва изга солиш, билим ва кўникмаларини баҳолаш.

- Ҳаддан ташқари рағбат ва/ёки жазо зарарлидир.

Маъқуллаш, рағбатлантириш ўқувчилар томонидан турлича идрок этилади.

- Таълим ва тарбия  шовқин-суронсиз ва жазосиз амалга оширилиши керак (В.А.Сухомлинский.)

- Дарсдаги психологик ноқулайлик (ўқитувчи учун, сўнг ўқувчи учун)  энг аввало профессионал дармонсизлик сабабли юзага келади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи ўз устида тинимсиз ишлаши лозим.

- Дарсга қўнғироқдан бир неча дақиқа аввал келишга одатланиш. Дарсни бошлаш учун “ҳамма нарса” тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилиш. Дарсни уюшган турда ташкил  этишга эришиш.

- Синф журналида ўз фани саҳифасини излашга вақт сарфламаслик. Навбатчи ўқувчининг дарс қолдирган ўқувчилари исм фамилиясини стол устида қолдирилишига одатланиш.

- Дарсни шиддат билан бошлаш. “Уй вазифасини ким бажармади?” қабилидаги саволлар билан дарс бошлашга одатланмаслик. Биринчи ва охирги дақиқагача ўқувчиларни иш билан банд қилиш.

- Ўқувчиларни дарс материали билан қизиқтириш. Дарс тезлигини назорат қилиш. “Ночор”ларни ўз кучига ишонтириш! Бутун синфни диққат марказида ушлаш. Айниқса, диққати беқарор ўқувчиларга эътибор қаратиш. Иш ритмини бузиш ҳаракатларига чек қўйиш! Чалғиши осон ўқувчиларга саволлар билан тез-тез мурожаат қилиб туриш.

- баҳоларни изоҳлаш пайтида ўқувчи нималар устида кўпроқ ишлаши кераклигини билиб олиши лозим. Бу уларда интизомни кучайтиради. Ўқувчида “ўқитувчининг кўрсатмаларини албатта  бажаришим керак”, деган тушунча ривожлана бошлайди.

- Дарсни синфнинг ва баъзи ўқувчиларнинг ютуқларига урғу бериб тугатишга одатланинг. Ҳар бир ўқувчи дарсдаги фаолиятидан қониқиш ҳиссини сеза олсин. Итоатсиз ўқувчиларнинг ишларини ҳам (гоҳ-гоҳида) ижобий баҳолашга одатланинг.

- Дарсни қўнғироқ билан бирга тугатишга одатланинг. Навбатчининг вазифалари ҳақида эслатишни канда қилманг. Ортиқча эслатма беришдан тийилинг

-  Ёдингизда бўлсин, “интизомни йўлга қўйиш” педагогикада ҳар доим ҳам фойда беравермайдиган бир соҳа бўлиши мумкин.

- Ўқувчиларнинг ўзларидан ёрдам изланг. Синф қўллаб қувватламайдиган тўполончиларни “бартараф” этиш осонроқ.

- Бутун бир синф билан низо чиқишига йўл қўйманг. Мабодо бундай “мусибат” бошингизга тушса, у ҳолда тезда муаммонинг ҳал қилиш  йўлини излаб топинг. Акс ҳолда...

 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дарснинг руҳий ҳолати кўп жиҳатдан ўқитувчи ва ўқувчининг эзгуликка асосланган мулоқотига боғлиқ.

Просмотрено: 0%
Просмотрено: 0%
Скачать материал
Скачать материал "Психологическая атмосфера урока (на узбекском языке)"

Методические разработки к Вашему уроку:

Получите новую специальность за 3 месяца

Эксперт по взаимоотношениям

Получите профессию

Интернет-маркетолог

за 6 месяцев

Пройти курс

Рабочие листы
к вашим урокам

Скачать

Краткое описание документа:

Маълумки, педагогик фаолият турли шаклларда амалга оширилиши мумкин. Улар орасида дарс алоҳида ўрин тутади.

Дарс ўқитишнинг асосий шакли сифатида ривож топди, такомиллашди, узоқ ва оғир йўлни босиб ўтди.

Айни пайтда, такомиллашган замонавий дарс ўқув мақсадлари билан узвий боғлиқлиги, етук аҳлоқий шахсни шакллантириш қўшимча куч талаб қилиши, мақсадга эришиш йўлида ўқитувчининг ўз устида тинмай ишлаши зарурат эканлиги ҳеч кимга сир эмас, албатта.

Дарснинг инсонийлик, одамийлик негизларига асосланганини аввал бошданоқ кузатиш мумкин: ўқитувчи ўқувчиларга самимий табассум билан мурожаат қилади, “бугун биз сиз билан нафақат дарсда, балки ҳаётда ҳам керак бўладиган ахборот билан танишамиз” каби қизиқтирувчи хабар билан бошлайди. Биринчи дақиқаларидан барча ўқувчиларни бир хил қамраб олишга ҳаракат қилади: кучли, ўрта ва ночор ўқувчилар унинг назаридан четда қолмайди. Дарсда дўстлик, бир-бирига тасалли бериш, оқибатда муваффақият мақсадида ҳаракат қилиш муҳити диққат марказида бўлади.

Услубий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, муаммоларни ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда енгишга бўлган ҳаракат, улардаги умумийликни топишга бўлган қизиқишни рағбатлантиришдан иборат.

Т.С.Шуркова таъкидалганидек, замонавий дарс – бу ҳақиқатни излаш, топиш ва англаб етиш йўлидаги ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятидир.

Скачать материал

Найдите материал к любому уроку, указав свой предмет (категорию), класс, учебник и тему:

6 662 946 материалов в базе

Скачать материал

Оставьте свой комментарий

Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.

  • Скачать материал
    • 19.02.2015 1017
    • DOCX 49.5 кбайт
    • Оцените материал:
  • Настоящий материал опубликован пользователем Юлдашов Мирхамид Мирабдивахабович. Инфоурок является информационным посредником и предоставляет пользователям возможность размещать на сайте методические материалы. Всю ответственность за опубликованные материалы, содержащиеся в них сведения, а также за соблюдение авторских прав несут пользователи, загрузившие материал на сайт

    Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.

    Удалить материал
  • Автор материала

    • На сайте: 9 лет и 3 месяца
    • Подписчики: 1
    • Всего просмотров: 51687
    • Всего материалов: 10

Ваша скидка на курсы

40%
Скидка для нового слушателя. Войдите на сайт, чтобы применить скидку к любому курсу
Курсы со скидкой

Курс профессиональной переподготовки

Копирайтер

Копирайтер

500/1000 ч.

Подать заявку О курсе

Курс профессиональной переподготовки

Инженерная защита окружающей среды

Специалист по обеспечению охраны окружающей среды

300 ч. — 1200 ч.

от 6500 руб. от 3600 руб.
Подать заявку О курсе

Курс повышения квалификации

Руководство вокальным коллективом: использование современных методов управления

36/72/108 ч.

от 1580 руб. от 940 руб.
Подать заявку О курсе
  • Этот курс уже прошли 13 человек

Курс повышения квалификации

Управление кадровыми процессами в организации

144 ч.

2160 руб. 1290 руб.
Подать заявку О курсе

Мини-курс

Общие понятия и диагностика антивитального поведения

3 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе

Мини-курс

Вероятность и статистика: формирование общеучебных умений и навыков

3 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе

Мини-курс

Психологическая экспертиза в работе с детьми и родителями

2 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 78 человек из 38 регионов
  • Этот курс уже прошли 48 человек