Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Статьи / Рассматриваются вопросы изучения мировых информационных ресурсовна основе комплексного использования современных педагогических технологий в системе образования.

Рассматриваются вопросы изучения мировых информационных ресурсовна основе комплексного использования современных педагогических технологий в системе образования.


  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

hello_html_m2608680c.gifhello_html_2c71121a.gifhello_html_m4f53163d.gifhello_html_14328176.gifhello_html_16ff6388.gifЖаҳон фан ва таълим ресурсларидан фойдаланиш ва

уларни илм-фанга татбиқ этиш масалалари


Зиядуллаев Д.Ш.

Низомий номидаги ТДПУ катта ўқитувчиси, т.ф.н

Зиёдуллаева Г.Э.

ТАТУ 1 – босқич магистранти


Таълим тизимида замонавий педагогик технологияда жаҳон ахборот ресурсларидан комплекс фойдаланиш масалалари ёритилган.

Таянч сўз ва иборалар: телекоммуникация технологиялари, компания, контентлари, тенденциялар, тезауруслар, мотивация.


Questions of studying of world information resources on the basis of complex use of modern pedagogical technologies in an education system are considered.

Keywords: telecommunication technologies, the company, a content, tendencies, the thesaurus, motivation.


Рассматриваются вопросы изучения мировых информационных ресурсов на основе комплексного использования современных педагогических технологий в системе образования.

Ключевые слова: телекоммуникационные технологии, компания, контент, тенденции, тезаурус, мотивация.


Президентимиз И.А.Каримовнинг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳозирги кунимизда чет тилини ўрганишга бўлган эътиборнинг моҳияти фан ва таълим соҳасидаги ривожланишларнинг асоси эканлигини англатади[1]. Сабаби аҳолининг барча қатламининг чет тилини ўрганишлари замон талаби асосида ривожланиш босқичини янада тараққий эттиришга ўз ҳиссаларини қўшиши, бугунги кунимизнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Замонавий ахборот телекоммуникация технологиялари жадал ривожланиб бориши натижасида барча соҳаларда тубдан ўзгаришлар пайдо бўлдики, бу мутахасисдан кенг қамровли билим ва чуқур салоҳият эгаси бўлишни тақозо этмоқда. Бундай талабларни қондиришда албатта, мамлакатда тайёрланаётган кадрлар илмий ва интеллектуал салоҳияти юқори бўлиши билан бирга фанга ёки иш бошқарувига умуман олганда юрт равнақига ҳисса қўшиш учун тинмай изланишда бўлиши даркор.

Жаҳон андозаларига интилиб ривожланаётган бир даврда, ҳукуматимиз томонидан тил ўрганишга катта кичикнинг бирдай жалб этилиши бу бизга жуда қимматли ва керакли ахборот ресурсидан фойдаланиш имконини беради. Ахборот асрининг асосий маҳсулоти бу электрон ахборот ресурси ҳисобланади. Ҳозирда жаҳонда шундай тенденциялар кетмоқдаки, бутун дунё илм-фани учун бебаҳо ресурслар яратадиган компаниялар ахборот агентликлари кенг фаолияти билан бирга бир-бири билан рақобатбардош, бу 30 дан ортиқ компаниялар, ҳозирда 5-6та йирик ахборот ишлаб чиқарувчилар бўлиб фаолият олиб бормоқда. Бу ахборот ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ўзининг катта ва қимматли ҳажмдаги маълумотлар базасига эгадир. Шу ўринда жаҳон ахборот ресурси нима? деган саволга жавоб бериб ўтиш жоиздир.

Жаҳон ахборот ресурси - бу жаҳоннинг етакчи ахборот ишлаб чиқарувчи компанияларининг маҳсулотлари бўлиб, бу маҳсулотлар фан, таълим ҳамда ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган.

Жаҳон ахборот ресурси структурасини қуйидагича [2;9] келтириш мумкин:

Жаҳон ахборот ресурси структураси





Фойдаланувчи учун ахборот

Воситалар ва тизим таъминотлари

Савдо сотиқ учун ахбороти





Таълимий ахборотлар

Мутахассислар учун ахборот




Албатта, бу ресурсларни тарқатувчи компаниялар дунёнинг етук ахборот бизнеси билан шуғулланувчи шахслардир.

Бундай компаниялар сирасига Annual Reviews, AEA Journals, JSTOR, EBSCO, Pro Quest, Emerald, Wiley Online, Library, Taylor & Francis, Springer Link, Oxford Journals, Cambridge Journals Online, ИВИС ва бошқалар киради. Ҳар бир компания ўзининг фондига қараб ресурсларининг контентлари (йўналишлари) бор. Яъни, асосан фан соҳаларига тегишли маълумотлар базасига эгадир.

Қуйида компаниянинг электрон ресурслари ҳақида маълумот келтирамиз: - EBSCO Publishing АҚШнинг етакчи компанияси бўлиб, 1984 йилда ташкил топган. Ушбу компаниянинг асосий вазифаси ахборот хизмати кўрсатишдир.

Асосий маҳсулотлари: EBSCO Discovery Service (EBSCO очиқ хизмати); EBSCO host (Тезкор интерактив маълумот библиография тизими); EBSCO китоблар (www.ebsco.com).

Фан соҳалари бўйича маълумотлар базаси йиғилган. Буларга 7000 номдаги журнал, 3500 тақризланган журналлар, 2000 дан ортиқ брошюралар, 500 га яқин китоб, рус тилидаги 500 журнал ва газета киради.

Ушбу ресурслар қуйидаги йўналишларга хизмат кўрсатади: мутахасислар ва ўқитувчилар учун, гуманитар соҳадаги ва жамиятшунослик фанларига оид базалар: иқтисод, молия, бошқарув, маркетинг ва бухгалтерлик ҳисоби бўйича базаларни тақдим этади.

Америка ҳудудий ва халқаро газеталари ахборот агентликлари ҳақидаги танланган обзорларнинг тўлиқ матнли МБсига рухсат берилган. Шу билан бирга бизнес соҳасидаги ҳудудий янгиликларнинг тўлиқ матнли МБси, АҚШ ҳудудида бизнесга оид журналларга, газеталарга, телеграф хабарларига доступ билан таъминланган.

ERIC МБ – таълим муаммоларига оид ахборот ресурс марказининг МБси мақолалар тўпламларига доступ бор бўлиб, таълим мавзусида илмий журналлардан мақолалар ва рефератлардан ташкил топган.

Эътиборли томони шундаки, МБ дан барча соҳага оид базаларни топиш ва улардан фойдаланиш асосан таълимга эътиборни кучайтириш учун ERIC МБси педагоглар учун муҳим манба ҳисобланади.

Қидирув тизими қуйидагиларни ташкил этади (калит сўзлар, муаллиф, тезауруслар орқали (бирор тилни мукаммал луғати)).

Қидирув майдони: тўлиқ матн, муаллиф, сарлавҳа, предмет, реферат, географик атамалар, ISSN, калит сўзлар, журнал номи, инвентар рақам.

Шу ўринда яна бир муҳим масала сифатида айтиш мумкинки, бу компанияларнинг аксарият маҳсулотларидан ва улар билан ҳамкорлик алоқалари, бизда Ўзбекистонда фақат тиббиёт соҳасида кенг ва самарали фойдаланилмоқда. Айнан, мана шу компаниянинг MEDLINE йирик тиббиётга оид МБ дан тиббиёт олимлари кенг фойдаланиб амалиётга татбиқ этмоқда.

Нима учун бошқа соҳаларда бу ресурслардан фойдаланиш жуда камчиликни ташкил этмоқда. Сабаби оддий бу ресурсларни тарғиб ва татбиқ қилувчилар бизда йўқ. Жаҳонда бу маъсулиятли вазифани кутубхона ходимлари бажаради. Уларнинг иш фаолиятларининг асоси ҳам ана шундай ресурсни тақдим этишдир.

Ушбу жаҳон ресурсларини барча соҳага татбиқ қилиш эса ҳозирги куннинг долзарб ва муҳим вазифасидир. Ана шундай манбаларни биз ҳам амалиётга татбиқ этсаккина жамият ривожига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Хўш бу ресурсдан қандай фойдаланамиз? Ресурслардан фойдаланиш масаласига келадиган бўлсак, албатта, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида ўнлаб шундай ресурсларнинг доступлари бор (www.natlib.uz). Кутубхонада компьютер хоналарининг ҳар бирида фойдаланувчининг иш ўрнида “Зарубежные информационные ресурсы” папкаси жой олган(1-расм).

Сиз ресурсдан фойдаланмоқчи бўлсангиз хорижий тилни албатта билишингиз лозим. Лекин компаниялар яна шундай имконият такдим этадики, тиллар интерфейси сайтнинг ўзида мужассам бўлиб керакли тил танланиб, ахборотни олиш мумкин.

hello_html_m3a5c1f71.png

1-расм. Хорижий ахборот ресурслари папкаси


Бу ердан фойдаланувчи тўғридан - тўғри компаниянинг порталига интернет орқали кириш имкони мавжуд.

Бизнинг бу миллий кутубхона бундай маҳсулотларга бир неча йиллардан буён аъзо бўлиб келади. Лекин кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, бу ресурслардан фойдаланувчилар сони жуда кам. Бунинг сабаби бизда кутубхоналарда тарғибот ташвиқот масалаларининг сустлигидир.

Албатта, бу ресурсларга обуна бўлиш жуда мушкул юридик шахс сифатида аъзо бўлиш мумкин халос. Ташкилотларга берилган доступлар эвазига фойдаланувчи фойдаланаётган вақтда IP адрес тўғридан - тўғри компанияларнинг сайтига уланади. Улар Ўзбекистоннинг IP адресларини расмийлаштириб доступни очиб беради.

EbscoHost платформаси ресурсидан фойдаланиш жараёнидан лавҳалар (амалий тажриба):

Зарубежные информационные ресурсы” папкасига кирамиз тўғридан тўғри интернетга уланамиз. Керакли компания белгиси устига чертилади ва қуйидаги ойна ҳосил бўлади.

hello_html_3c25db76.png

2-расм. Базалар рўйхати


Масалан, ERIC МБси танланади ва белги қўйилади. Тиллар бўлимидан керакли тил танланади.

hello_html_m600027f4.png

3-расм. Тил интерфейси танлаш.


hello_html_m27829aa1.png

4-расм. МБнинг сайт интерфейси

Таълимга оид ресурслар МБ адабиётларининг базаларида мавжуд. 1,4 млндан ортиқ библиографик ёзув ҳамда 337000 дан ортиқ тўлиқ матнли ҳужжатлар ўрин олган. Қидирув йўлига калит сўзлар ёзилса, ушбу мавзуга оид мақолалар рўйхати келиб чиқади. Бундан бемалол фойдаланиш имкониятига эга бўлинади.

Юқорида Ebsco Publishing компаниясининг таҳлил натижаларига келадиган бўлсак, биз фойдаланувчига бу компанияларнинг тарихи, иш фаолияти, мақсади, ресурси, фойдаланиш усуллари, компаниянинг фаолиятидан лавҳалар, сайт билан ишлаш қоидалари, унга аъзо бўлиш усуллари, маълумот олиш йўллари, интерфейси, контенти, манбалари, қидириш воситалари ҳақида тўла - тўкис таништира олсаккина юртимизда илм-фаннинг ривожланишига катта таъсир этган бўламиз.

Ушбу компания фаолияти билан танишар эканмиз, шундай муҳим нарсалар диққатимизни жалб этди: компаниянинг маълумотлар базалари ичида барча учун очиқ бепул маълумотлар базаси Green Fileда экологияга оид: инсоннинг атроф муҳитга таъсири, глобал ҳаво исиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, энергия манбаларининг тикланиши, чиқитни қайта ишлаш ва бошқа манбаларни китобхонга тақдим этилганлиги бўлди. Қолаверса, яна шундай имконият борки, ҳозирги кунимизнинг ажралмас техникаси ҳисобланмиш мобил телефонда компания ресурсидан фойдаланиш имкони шакллантирилганлигидир. Чунки ҳозир барчанинг қўлидаги бу аппаратдан улар илм-фан йўлида самарали фойдаланиш имконини яратган экан, биз ҳам бундан холи бўлмаслигимизни хоҳлардик.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, жаҳон ахборот ресурсларини Ўзбекистонга татбиқ қилишда ва фойдаланиш усулларини ишлаб чиқишда қулай ва осон йўл - йўриқлар кўрсатадиган дастурлар, услубий қўлланмалар яратилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бу борада ҳар бир соҳанинг ўз мутахассиси ўзига тегишли русурслардан фойдаланишни билиши ва олий ўқув юртида ўқиётган талаба, магистр ва ёш илмий изланувчига йўналиш берсагина мақсадга кўпроқ эришилади. Чунки ҳозир жаҳон тажрибасини таҳлил этиб амалга қўллаш ривожланган мамлакатлар қаторига кириш жамиятимизнинг муҳим босқичидир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК 1875-сонли Қарори. 2012 йил 10 декабрь.

  2. Андреева А.В. Учебно-методическое пособие по дисциплине «Мировые информационные ресурсы». – Смоленск: Универсум, 2010.–194 с.

  3. Селетков С.Н., Андреева М.Н., Днепровская Н.В., Днепровская И.В. МИРОВЫЕ ИНФОРМАЦИОННЫЕ РЕСУРСЫ: Учебное пособие, практикум по курсу / Московский государственный университет экономики, статистики и нформатики. – М., 2004. – 136 с.

  4. Хорошилов А., Селетков С. Мировые информационные ресурсы: Учебное пособие - СПб.: Питер, 2004. - 176 с.

  5. www.ivis.ru.

  6. www.ebsco.com

  7. www.e-linepress.uz

  8. www.natlib.uz


Жаҳон фан ва таълим ресурсларидан фойдаланиш ва

уларни илм-фанга татбиқ этиш масалалари” номли Д.Ш.Зиядуллаев ва Г.Э. Зиёдуллаеваларнинг мақоласига

Т А Қ Р И З

Ушбу мақолада ҳозирги кунда юртимизда олиб борилаётган ахборот коммуникация технологиялари ва кутубхоначилик соҳаларидаги ислоҳотлар ва уларнинг ижроси сифатидаги муҳим ахборотлар ўз аксини топган. Жаҳон фан ва таълим ресурсларидан фойдаланиш учун яратилаётган шарт-шароитлардан самарали ва оқилона фойдаланиш куннинг долзарб вазифаси саналади.

Юртимизда бу борада олиб борилаётган ишлар, уюштирилаётган халқаро конференцияларнинг ҳам мақсади Ўзбекистонлик фойдаланувчиларга бир неча муддатга ресурслардан фойдаланиш учун очиқ доступ имкониятини беришдир. Мақоладан мақсад эса ушбу ресурсларнинг фойдаланувчилари сонини кенгайтириш, илм-фанга татбиқ этиш ҳамда ўқитувчи мураббийлар томонидан уни талабага етказишдан иборат.

Мақола мавзу бўйича ёритилган бўлиб, ахборот ишлаб чиқарувчи нашриётлар томонидан тақдим этилган ресурслардан кенг фойдаланиш унинг беҳуда қолиб кетмаслиги ундан фан ва таълимга татбиқ қилиш ҳақида илмий ва таҳлилий фикрлар юритилган.

Лекин айрим камчиликлар ҳам йўқ эмас, айнан таълим соҳасига оид бўлган маълумотлар базаси ERIC ҳақида яна тўлиқроқ, яъни базадан маълумотни олишнинг қулай усуллари берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Кейинги мақолаларда барча учун очиқ ва бепул ресурслардан фойдаланиш ҳақида фикр юритилса, яна ҳам самарали натижа беради.

Шу боис Д.Ш.Зиядуллаев ва Г.Э. Зиёдуллаева томонидан таклиф этилаётган жаҳон фан ва таълим ресурсларидан фойдаланиш ва уларни илм-фанга татбиқ этиш масалалари долзарб мавзу ҳисобланади.

Авторлар томонидан олиб чиқилаётган масала илм-фан, таълим ривожланишининг муҳим манбаи саналади. Келтирилган назарий ва таҳлилий тадқиқот натижалари илмий аҳамият касб этади. Шу боис ушбу мақолани очиқ нашрда чоп этиш учун тавсия қиламан.





ТАТУ АКТ кафедраси

доценти п.ф.н. МАХМУДОВ М.Х.

Жаҳон фан ва таълим ресурсларидан фойдаланиш ва

уларни илм-фанга татбиқ этиш масалалари” номли Д.Ш.Зиядуллаев ва Г.Э. Зиёдуллаеваларнинг мақоласига


Т А Қ Р И З


Ушбу маколада ҳозирги кунда замонавий ахборот коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бориши натижасида барча соҳаларда тубдан ўзгаришлар рўй бераётганлиги ҳамда бу мутахасисдан кенг қамровли билим ва чуқур салоҳият эгаси бўлишни тақозо этиши ҳақида сўз юритилган. Ушбу талабларни қондиришда албатта, мамлакатда тайёрланаётган кадрлар илмий ва интеллектуал салоҳияти юқори бўлиши билан бирга фанга ёки иш бошқарувига умуман олганда юрт равнақига ҳисса қўшиш учун тинмай изланишда бўлиши даркор.

Жаҳон андозаларига интилиб ривожланаётган бир даврда, ҳукуматимиз томонидан тил ўрганишга катта кичикнинг бирдай жалб этилиши бу бизга жуда қимматли ва керакли ахборот ресурсидан фойдаланиш имконини беради. Ахборот асрининг асосий маҳсулоти бу электрон ахборот ресурси ҳисобланади. Мақолада илгари сурилган фикрлар эса ушбу ресурсларнинг фойдаланувчилари сонини кенгайтириш, илм-фанга татбиқ этиш ҳамда илмий изланиш олиб бораётганлар учун қўл келади.

Мақола мавзу бўйича ёритилган бўлиб, ахборот ишлаб чиқарувчи нашриётлар томонидан тақдим этилган ресурслардан кенг фойдаланиш унинг беҳуда қолиб кетмаслиги ундан фан ва таълимга татбиқ қилиш ҳақида илмий ва таҳлилий фикрлар юритилган.

Маколада авторлар барча учун очиқ ва бепул ресурслардан фойдаланиш ҳақида атрофлича фикр юритса, яна ҳам самарали натижа беради.

Шу боис Д.Ш.Зиядуллаев ва Г.Э. Зиёдуллаева томонидан таклиф этилаётган жаҳон фан ва таълим ресурсларидан фойдаланиш ва уларни илм-фанга татбиқ этиш масалалари долзарб мавзу ҳисобланади.

Авторлар томонидан олиб чиқилаётган масала илм-фан, таълим ривожланишининг муҳим манбаи саналади. Келтирилган назарий ва таҳлилий тадқиқот натижалари илмий аҳамият касб этади. Шу боис ушбу мақолани очиқ нашрда чоп этиш учун тавсия қиламан.





Низомий номидаги ТДПУ

Информатика ва уни укитиш методикаси

кафедраси мудири доц., п.ф.н. Мамаражабов М.М.

10




Автор
Дата добавления 07.03.2016
Раздел Другое
Подраздел Статьи
Просмотров95
Номер материала ДВ-508669
Получить свидетельство о публикации


Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх