Инфоурок / Другое / Конспекты / Разработка на тему "Биз касблар оламидамиз!"

Разработка на тему "Биз касблар оламидамиз!"

Такого ещё не было!
Скидка 70% на курсы повышения квалификации

Количество мест со скидкой ограничено!
Обучение проходит заочно прямо на сайте проекта "Инфоурок"

(Лицензия на осуществление образовательной деятельности № 5201 выдана ООО "Инфоурок" 20 мая 2016 г. бессрочно).


Список курсов, на которые распространяется скидка 70%:

Курсы повышения квалификации (144 часа, 1800 рублей):

Курсы повышения квалификации (108 часов, 1500 рублей):

Курсы повышения квалификации (72 часа, 1200 рублей):
библиотека
материалов





Мавзу: БИЗ КАСБЛАР ОЛАМИДАМИЗ


Мақсади:Уқувчиларга хозирги даврда қайси касблар зарурлиги, касбнинг белгилари, хозирги замонда қандай касбларга эхтиеж борлиги хакида,маълумотлар бериш орқали уқувчиларни касб танлашга йуналтириш.

Кўргазмали қуроллар: Касб-хунар тугрисида мақоллар:”Хунар эгалламагунча киши-очилмайдур унга иқбол эшиги”(М.Бедил) “Хунари йуқ кишининг- мазаси йуқ ишининг” (Мақол) мультипроектор,суратлар,гуллар,шарлар.

Тадбирнинг бориши:

  1. Кириш

Психологнинг кириш сўзи:Ассалому алайкум хурматли укувчилар ва устозлар Бугунги “Биз касблар оламидамиз” мавзусида утказилаетган кечамизга хуш келибсизлар.Бу кечани утказишдан мақсад укувчиларга касб танлаш, касб турлари, касбнинг белгилари, туплами хакида маълумотлар бериш орқали уқувларни касб танглашга йуналтириш.

Камол эт касбим,олам уйидан

Синга фарз улмағай ғамнок чиқмоқ.

Жахондин натаман утмак биайних

Эрур хаммомдин нопок чиқмоқ.

Демакки,ушбу қитъанинг мазмуни: А.Навоий бобомиз айтгандек илму-хунарга эга булмасак,хаммомга кириб нопок чиқиб кетиш билан баробар булар экан.

Энди,Хамидов Хамид ижросидаги “Ассалому алайкум” қушиғи

Психолог: Ҳаммамиз энг аввало “Балким?” тренинггини (Слайд № 3) ўйнаймиз.

Балким???

  • Ўқитувчи

  • Китобхоначи

  • Заргарлар

  • Футболчилар

  • Артистлар

  • Рассомлар

  • Қурувчилар

  • Дурадгорлар ва ҳакоза. (Слайд №4,5,6 касб ҳақида ўқувчиларга мультипроектордан белгили бир касб эгалари кўрсатилади).

Психолог: Сизлар қандай ўйлайсизлар, буларни нима бириктиради? Умумлаштириб айтайликчи.

Ўқувчилар: Касб эгалари (мутахассис).

Психолог: Тўғри айтасизлар. Касб деганимиз нима экан??? Қани ким уз фикрини билдиради мархамат(Ўқувчилар фикри)

Шакирова М: Касб – бу инсоннинг келажаги. Касб танлаш орқали инсон ўз келажагини ечади ва аниқлайди.


D:\ \18.02.2015.2\IMG_4666.JPG

Султанова Н: Келажакдаги ҳаёт касб орқали ҳал этилади. Тўғри касб танлаш инсонни бахтга етаклайди.

Сатанова Д: Касб бу инсоннинг орзуси, бахти. Инсон касб танлашда ҳеч қачон адашмаслик керак.

Искаков Б: Ота-онам олтин қанотим. Улар менинг келажагимни кўра олади ва менга касб танлашда тўғри йўлланма беришади.

Асанов Д: “Ҳунарли одамнинг ҳаёти бахтга, хурсандчиликка тўла” деб бежиз айтилмаган. Ҳунарнинг одам ҳаётидаги фойдаси бениҳоят катта деб уйлайман.

Ангарбаева Л: Ҳунарманд одамларнинг умрлик тутинишларини ўзини ўраб турган атроф-муҳитга бўлган муносабатлари ўзгача бўлади деб уйлайман.

Психолог: Демак,(Слайд №7 ) касб деганимиз – оддий умр суриш кўзи бўлиб ҳамда қандай да бир таёргарликни жавобгарчиликни талаб этадиган меҳнат бўлагидир.

Касб танлаш – тақдиримизни танлаш демакдир. Кейинги ҳаётимизда афсусланмайдиганимиздек ўз қобилиятимизга ишонган ҳолда касб танлашимиз керак. Бу жудаям маъсулиятли ва аҳамиятли ишдир.

Психолог:Сизлар қайси касб эгаси булишни хохлайсизлар?Мархамат

Шакирова Мафтуна: Менинг ҳам танлаган касбим бор. Бу – бухгалтер экономист. Мен ҳам касб танлашдан олдин жуда кўп ўйландим. Аслида атрофдагилар, ота–онам менга таржимон бўлишимни маслаҳат беришди. Тилларни яхши билсам ҳам, математик йўналишни танладим. Чунки математикани ҳамма фанлардан устун қўяман.

Мухтарова Севара:Мен келажакда шифокор булишни хохлайман. Хар бир кишининг соғлиги туғрисида ғамхурлик қилиб ва хар-хил касалликларнинг олдини олишга уз хиссамни қушгим келади.

Искаков Бобомурод: Мен келажакда терапевт бўлгим келади. Ҳали сири очилмаган касалликларга даво топишни олдимга мақсад қилиб қўйган ҳолда беморлани даволайман. Оқ халатга бўлган эхтиёжни қондириш менинг истагим.

Сатанова Дияра: Шифокорга бемор ўз умрини ишониб топширади. Баъзан мана шу шифокорларнинг нотўғри қўйган ташхис(диагноз)лари оқибатида бемор оламдан кўз юмиши ҳам мумкин. Шифокорларнинг иши оғир ва маъсулиятли ишдир, шундай бўлишига қарамасдан мен ҳам шифокор бўлмоқчиман.

Айнитдинова Нилуфар: Мен акушергинеколог бўлишни хохлайман. Менга бу касбнинг ёқиши ҳаётга янги авлодни олиб келаётган оналарга ўз хизматимни кўрсатиб, оналарнинг ва болаларнинг соғлом турмуш кечиришларини таъминлашга ҳиссамни қўшгим келади.

D:\ \18.02.2015.2\IMG_4662.JPG



Низамова Райхон: Мен келажакда архитектор бўлишни хохлайман. Менинг бу касбни танлаш сабабим, элимизнинг ривожланишида янги услубдаги биноларнинг кўпайиши, қишлоғимизнинг чиройига- чирой қўшади деб ўйлайман.

Атажанова Мохидил: Мен халқ табобатидан фойдаланган ҳолда беморларни даволашни хоҳлайман. “Касал бўлиб шифо қидиргунча, касал бўлмаслик йўлини қидир” деб халқимиз бекор айтмаганлигини оддий халққа тушунтириб бораман. Чунки касални даволагандан унинг олдини олган моддий ва маънавий жиҳатдан яхшироқ.

Нажимова Индира: Мен бошланғич синф уқитувчиси бўлишни хоҳлайман. Менга айниқса жажжи болақайлар билан иш юритиш,уларни парваришлаш, ва уларга хизмат курсатиш жуда хам еқади.


ІІ. Асосий қисм.

Ўқувчиларнинг бугунги орзу ниятлари ва келажак мақсадлари ҳақида. Психолог:Энди болалар (Слайд № 8) “Ҳарфли касблар” ўйинини ўйнаймиз. Ҳар бир гуруҳга бир ҳарфдан берилади. Қайси гуруҳ ана шу ҳарфдан бошланадиган касблар номини кўпроқ топа олар экан. Шу билан бирга ўзингиз танлаган касбларнинг сир-асрорларини айтасиз.

1 гуруҳ. (9-А) “А” 3 гуруҳ (9-В) “М”

2 гуруҳ (9-Б) “Д” 4 гуруҳ (9-Г)“Т” ҳарфи.

А архитектор, артист,

Д дизайнер,

М менеджер, металлург, машинист,

Т тарбиячи, тракторист, тикувчи, таксист, таржимон.

Психолог:Жуда яхши. Ўзингиз қайси касбни танладингиз? Нима учун айнан шу касбни ёқтирдингиз? Сизга ким маслахат берди?

Махкамбаева Арофат: Ойижоним сингари мен ҳам тиббиёт ходими, ҳамшира бўлмоқчиман.

D:\ \18.02.2015.2\IMG_4674.JPG



Саметова Нилуфар: Янги технологик аппаратларни ўқиш учун мутахассис етишмайди. Ана шундай янги инновацион технологияни ўрганиб, амалда қўллаш менинг олдимга қўйган мақсадимдир.

Абдумаликов Элзод: Мен тиш шифокори (стомотолог )бўлишни хохлайман. Одамларнинг тиш касаллигини даволаш орқали ўзимни элга танитаман.

Джураханов Камалитдин: Мен хам медицина сохасининг хирург мутахассиси булишни хохлайман. Чунки мен медицина сохасига болалигимдан қизиқаман ва отоқли хирурглардан бири булишига интиламан.

Ангарбаева Лолахон: Мен шифокор (кардиохирург) бўлгим келади. Шу сабабли биология фанига қизиқаман. Менга юракнинг тузилиши, юракнинг қандай функция бажаришини ўрганиш ёқади. Менинг қариндошларим орасида шифокор одамлар кўп, мен шуларга қизиқаман, шифокорлик касб – энг муқаддас касблардан бири деб ўйлайман.

Абдужалилов Фаррух: Касб танлаш мен учун осон эмас. Отаонам ўқитувчи ёки шифокор бўл дейди. Нефт ва газ соҳасидаги касбни ҳам осон дейишга бўлмайди. Ҳар бир касбнинг ўз қийинчиликлари бор, лекин одамнинг белгили бир касбни эгаллаши учун қизиқиши билими булиши керак. Ота–онам – билан куп ақллашдим, кейин афсусланма дейди. Шунинг учун мен эколог бўлишни хохладим. Отаонам бу фикримни маъқуллади.

Асанов Давлат: Менга касбларнинг ичида энг ёққани бу архитектура. Мен бу касбга қизиқишимнинг сабаби, Европа ёки чет эллардаги турли туман чиройли биноларнинг бизнинг юртимизда ҳам қад кўтарганини хохлайман. Шунинг учун уларнинг лойиҳаларидан (проект ) намуналар олиб, ўзимнинг шахсий лойиҳамни яратгим келади ва Ватанимизнинг ривожига хиссамни қўшаман.

Султанова Насиба: Отаонамнинг кўрсатган йўлланмаси орқали мен ҳам шифокорлик касбини танладим. Олдимга қўйган мақсадим, илмий текшириш ишларига суяниб, чет эллардаги шифокорларнинг тажрибаларини қўллаб, медицина фанлари доктори бўлишга интиламан.

D:\ \18.02.2015.2\IMG_4667.JPG

Ўқувчиларнинг фикрларини тинглаб, ҳар бирига танлаган касбларига эришишларига тилак билдирилади. Ҳар бир ўқувчига касбий билим бериш орқали бўлажак касбни ҳар турли ўқув ўринларидан олишлари мумкинлиги ҳақида айтилади. Психолог:Болалар, биз уша орзу қилаетган касб эгалари булишимиз учун қуйидаги уқув уринларида таълим олишимиз мумкин; унинг асосий турлари:(Слайд №9 )

Бошланғич касбий билим: кўп соҳали лицейлар, касбий мактаблар.

Махсус ўрта билим: колледжлар.(Кентауда КМК,мед.колледж,Яссы ТуркистондаТұран колледжи)

Юқори касбий билим: олий ўқув юртлари, институтлар, университетлар, академиялар. Бу ўқув юртларига ўрта билим билан тушишга бўлади.(Кентау-Туркистонда МКТУ Астанада Н.Назарбаев Чимкентда М.Ауезов университетлари)

Саволлар бериш орқали ўқувчиларнинг фикрларини мустаҳкамлаш:Психолог: Болалар, мен сизларга саволлар хавола этмоқчиман.Сизлар эса шу саволлар юзасида уйланиб куриб, уз фикрларингизни айтинг. (Слайд №10)

  1. Қишлоғимиз учун энг муҳим бўлган касблар қайси касблар деб хисоблайсиз. Нима учун?

(Қишлоқ шароитида касалхоналар қишлоқ марказига яқин жойда жойлашади. Биз яшайдиган жой марказдан олисда. Шу сабабли ҳар бир оиланинг шахсий шифокори,психологи бўлгани маъқул.Хамда тўқимачилик, заргарлик, бичиш тикиш дуконлари булса фойдалироқ деб ўйлайман. Инсон ўзининг яратган қўл ҳунар нарсаларидан завқланади, уларга эстетик дид беради, гўзаллик бағишлайди).

  1. Танлаган касбингизнинг ҳаётдаги аҳамияти нимада деб ўйлайсиз?

Агар касбингнинг моҳир устаси бўлсанг биринчидан, ҳурматга сазовор бўласан. Иккинчидан моддий жиҳатдан тежамли бўласан. Учинчидан, ҳар бир юртга билимдон, ишбилармон, тадбиркор инсонлар керак.

  1. Касбингизга эришиш учун нима ишлар қиляпсиз?

Касбимга эришиш учун яхши ўқиб, хар бир фан буйича уз билимимни чуқурлаштириш мақсадида хар хил мусобақа, интернет олимпиадаларига қатнашиб, дунеқарашимни кенгайтиришга харакат киляпман.

  1. Хозирги вақтда энг кўп учрайдиган касб қайси касб деб ўйласиз?

Шифокорлик, программист, ўқитувчилик, менеджер.

  1. Касб танлаш учун пулингиз кўп бўлиши керак деб ўйлайсизми?

Йўқ, шарт эмас. Ҳамма нарса одамнинг ўзига боғлиқ.

  1. Чуқур билим олиш учун қиммат пул тўланадиган ўқув юртига тушиш шартми?

Йўқ. Билим олиш учун ўзинг изланишинг керак. Ўзингнинг интилишингга, ихлосингга, қизиқувчанлигингга боғлиқ.

Психолог:Хозир Нуритдинов Шохзод ижросидаги “Алға Қазақстан”қушиғи

D:\ \18.02.2015.2\IMG_4680.JPG


Ўқувчиларнинг тўғри касблар танлай олишига кўмак кўрсатиш мақсадида (Слайд №11,12 ) “Энг энг” ўйини ўтказилди.

Психолог: Ҳозир сизларга касбларнинг бир неча характеристикаларини айтаман сизлар эса айтилган изоҳлар орқали касбнинг номини айтасиз. Масалан: энг ширин касб ошпоз, кондитер

Саволлар:

  1. Энг маоши( пули) кўп касб бухгалтер, экономист

  2. энг яшил касб эколог, боғбон, гулчи, географ, урмончи

  3. энг кулгуни бахш этувчи касб карикатурачи, масхарабоз

  4. энг жавобгар касб –шифокор, суд, бухгалтер,уқитувчи

  5. энг сабрли касб ўқитувчи, юрист

  6. энг алоқаси кучли бизнесмен

Психолог: Болалар мана касбларни характеристикалари орқали бир - биридан ажрата билдингизлар.Жуда яхши!

Хулоса қилиб айтганда касбларнинг ёмони йўқ. Унинг учун сизнинг қобилиятингиз ва ихлосингиз керак. Инсон ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланганда олдига қўйган мақсадига эриша олади.

Расмли ” тест

Қатнашувчиларга кун, булут, емғир расмлари бор қоғозлар тарқатилади.Бугунги кечадан олган таассуротларингиз, тилакларингизни ана шу суратнинг бирига езамиз.

Куннинг сурати-яхши кунгилли

Булутнинг сурати- уртача

Емғирнинг сурати-паст

Элбошимиз айтгандек:(Слайд №13) “Ел болашағын – білімді ұрпақ айқындайды!”Мустақил Қозоғистонимизнинг келажак касб эгалари бўлиб етишишларингиз учун тилак билдириб қоламан. (Слайд №14 )Эътиборларингиз учун рахмат!!!

D:\ \18.02.2015.2\IMG_4682.JPG



Самые низкие цены на курсы переподготовки

Специально для учителей, воспитателей и других работников системы образования действуют 50% скидки при обучении на курсах профессиональной переподготовки.

После окончания обучения выдаётся диплом о профессиональной переподготовке установленного образца с присвоением квалификации (признаётся при прохождении аттестации по всей России).

Обучение проходит заочно прямо на сайте проекта "Инфоурок", но в дипломе форма обучения не указывается.

Начало обучения ближайшей группы: 25 октября. Оплата возможна в беспроцентную рассрочку (10% в начале обучения и 90% в конце обучения)!

Подайте заявку на интересующий Вас курс сейчас: https://infourok.ru

Общая информация

Номер материала: ДВ-457604

Похожие материалы