Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Начальные классы / Рабочие программы / Разработка на тему "Саводхонлик байрами"

Разработка на тему "Саводхонлик байрами"


  • Начальные классы

Поделитесь материалом с коллегами:


Жібек жолының жаңа жылдық ертегісі.


Экранда янгиликлар орқали “Ҳайир алифбе” байрами эълон қилинади. “Фарзандим – асал қандим” қўшиғи садолари остида болалар саҳнага кириб келади.

  1. Ўқитувчи сўзи:

Ассалому алайкум азиз ота-оналар, меҳрибон устоз мураббийлар ва жажжи қалби пок болажонлар. Саводхонлик қасрига йўл очган илк қадаминглар муборак бўлсин.

Мактаб остонасига қадам қўйган бу ширинтойлар, бугунги кунга келиб саводхон бўлдилар. Улар ўзларининг истак ва орзуларини шеърга, қўшиққа солиб бугунги тантанани бошлаб бермоқчилар.

  1. Ўқувчи:

Инсонга берилган буюк бир неъмат

Фазилатлар ичра дийдор ғанимат

Асрларки янграр мафтункор калом

Байрам меҳмонлари сизларга салом.

  1. Ўқувчи:

Бугун байрам тантана

Саводхонлик муборак.

Чин дилдан қутлаб сизни

Деймиз салом ассалом.

  1. Ўқувчи:

Қувончимиз сиғмасдан

Тўпландик барчамиз

Шодланиб деймиз яна

Салом ассалом

  1. Ўқитувчи:

Байрамни қизлар ижросида чиройли рақс билан бошласак.

Ўйна гўзал ўйна дилрабо

Сен ўйнасанг ўйнайди сабо

Сен ўйнасанг ўйнайди гуллар

Болалигинг бўлсин бир дунё.

  1. Йўлбарс ва қуёнвойнинг ташрифи.

  2. Ўқитувчи:

Бугинги кун ҳаммамизнинг эсимизда узоқ вақт қолишига ишончим комил. Чунки фарзандларимизнинг севимли китоби “Алифбе” билан хайрлашиш куни яъни саводхонлик байрами.

Азиз болажонларим сизларни саводхонлик байрамингиз билан чин юракдан муборакбод этаман. Сизлар ҳақиқий тиришқоқ, ақлли болаларсиз. Ўқимоқ бу меҳнат қилмоқдир. Сизлар менинг ишончимни оқладингизлар.



  1. Ўқувчилар:

Раҳмат устоз муаллим

Бердингиз бизга таълим.

  1. Ўқувчи:

Мактабимиз фахрисиз

Азиз устозлар

Миннатдормиз сизлардан

Меҳри дарёлар.

  1. Ўқувчи:

Биз учун заҳмат чекиб

Бердингиз таълим

Мартабангиз улуғ бўлсин

Азиз муаллим

  1. Ўқитувчи:

Болажонларим ўқувчиларим

Қунтла ўқинг ўрганинг таълим

Қайтиб келса болалик чоғим

Бўлар эдим тағин муаллим

Фақат “5” ўқиш шарт эмас

Диёнатли инсон бўлсанг бас.

  1. Ўқувчи:

Сиз бор экансиз дунёда тинчлик мангу яшайди, чунки сизларнинг машаққатли меҳнатларингиз туфайли ҳар бир инсон ўтмишни танийди, келажакка интилади.

  1. Ўқувчи:

Дунёнинг гўзаллигию сирларини англаб етмаган, мурғак ёш қалбларни қўлига қалам тутиб, олам узра саёҳатга йўл бошлайсиз.

  1. Ўқувчи:

Қилич билан кесиб бўлмас зиёингиз

Тош устидан гуллар терган боғбонсиз

Ўқитувчим сиз ёруғ дунёсиз

Олам ҳам ёруғ, сиз чароғбонсиз.

  1. Ўқувчи:

Бор меҳнатни аямай

Бизга билим ўргатган

Тўполонга қарамай

Бизга китоб ўқитган

Ҳам ёзишни ўқишни

Одоб-аҳлоқ ўргатган

Устоз деган улуғ зот

Миннатдормиз умрбот.




  1. Ўқитувчи:

Мен сизга қуёшни ҳадя этмайман

Шубҳасиз қурбим ҳам етмайди бунга

Қуёшдан тафтлироқ кунни тилайман

Энг ёрқин бахтни мен тилайман сизга

  1. Устозлар” қўшиғи янграйди.


  1. Ўқувчи:

Азалдан тарихинг достонларга тенг

Буюк номинг мангу асларга тенг

Остонангни босиб қўймаса қадам

Саводли бўлолмас ҳазрати одам

Эй она мактабим бағри кенг макон

Устозлар илмидан кўксимиз осмон.

  1. Ўқувчи:

Бахтли болалигим ўтар бағрингда

Менга зиё бердинг гўдак чоғимдан

Отамсан онамсан дўстим ўртоғим

Илм нурин сочган сахий офтобим

Эй она мактабим бағри кенг макон

Устозлар илмидан кўксимиз осмон.

Ўзбек, қозоқ, рус дўстдир қадирдон

Бу менинг мактабим бағри кенг макон.

  1. Дарёдан балиқнинг чиқиб келиши.

  2. Ўқитувчи:

Бизга ҳур ҳаёт берган қўшиқ ва қанот берган қаер?

  1. Ўқувчилар: Ватан

  2. Ўқитувчи:

Азиз ўқувчилар сиз Қозоғистоннинг энг бахтли фарзандсизлар. Чунки сизнинг саводхонлик байрамингиз Мустақил Ватанимизнинг 20 йиллиги нишонланган йилга тўғри келди. 20 йил ичида Ватанимизда жуда катта ўзгаришлар бўлди. Ўйлайманки Қозоғистонни келажакда янада гуллаб яшнашига сиз ҳам катта хисса қўшасиз.

  1. Ўқувчи:

Халқи ўнбеш миллионли

Бир ватан бор Қозоғистон

Элбошимиз Нурсултондир эл карвони сардорлидир

Тинчлик уйи” Астанада эҳром эрур виқорлидир

Келишув ва дўстлик” дея бино қурдик ҳамкорлидир

Жаҳон аро дўстлик бўлсин нара тортар Қозоғистон.

  1. Ўқувчи:

Осиёнинг “Қор барсидир” мақсат аниқ ва устивор

Келажакка президентим қўйиб қўйгандир пойдевор

Юксак етти йўналишда парвоз қилгин мардонавор

Ватан – 2030” дўстлик уйи Қозоғистон

  1. Ўқувчи:

Ҳаётим фаровон дўстлар қадрдон

Ўз эрким қўлимда қийналмас виждон

Исломдай диним бор комилдир иймон

Хаётим гуллайди чексиз имоним

Бу менинг Ватаним Қозоғистоним.


  1. Ўқувчи:

Мы разные но здесь мы все равны

Мы дети нашей матери страны

Мой Казахстан, для всех ты есть Отчизна

И мы горды тобой, тобой сильны.

  1. Ўқувчи:

Тебя, родной мой Казахстан

Тебя воспеть хочу,

Чтобы узнали люди других стран

Как я тебя люблю.

  1. Ўқитувчи:

Энди навбатни Ватанимиз посбонлари бўлган ўғил болалар ижросидаги рақсга берсак.

  1. Саҳна кўриниши.

Бугунги байрамга “Алифбе” ва “Савод таълими” китоби ҳам келиши керак эди, нимагадир ҳали келишмади.

Қуён китобларни олиб киради.

  1. Алифбе” ва “Савод таълими” китобларининг ташрифи.

Ассалому алайкум ўқувчилар! Сизлар мен ҳақида илиқ сўзлар айтиб мени яхши ўқиб, ёзишни ўргандингиз. Бетларимни букламай, тоза тутдингизлар. Энди менинг давомим бўлган “Савод таълим” китоби билан танишасизлар. Уни ҳам яхши ўқиб она тилингларни мукаммал ўзлаштириб билимли бўлинглар.

Савод таълими: Эй кўзимнинг нурлари

Қалбимнинг дурлари

Етти ёшга тўлибсиз

Бугун ўқувчи бўлибсиз

Саводхонлик муборак

Байрам шодлик муборак

Алифбе: Мен ҳақимда ким сўзлар

Билса айтар турмас жим.

  1. Ўқувчи: Ўқисанг ҳам тез аъло

Китобдан ол кўп маъно.

  1. Ўқувчи: Яхши ўқиб яхши бил

Шунда бўлар ширин тил




  1. Ўқувчи:

Мен ундан билим олдим

Ўқишни билиб олдим

Энди қийналмай ўзим

Ёзаман ҳамма сўзим.

  1. Ўқувчилар:

Раҳмат сенга Алифбе

Раҳмат сенга Алифбе

Савод таълими: Мен савод таълими китоби

Ўргатаман имлони

Агар билсанг имлони

Тузатасан хатони

Она тили доно тил

Ўрган она тилингни.

  1. Илон балиқ таълимнинг қулоғига шивирлаб бир гап айтади.

  2. Савод таълими:

Болажонлар илонвой ҳарфлар маршини тинглашни жуда яхши кўрар экан. У сизлардан ҳарфлар маршини айтиб беришингизни илтимос қиляпти. Айтиб берасизми?

Ўқувчилар: Ҳа!

  1. Алифбе: Яна саволга қалайсиз? Қандай товушлар биласиз?

  2. Ўқувчи:

Товушлар унли ундош

Бири кўзу бири қош

Унлилар 10та ҳарф

Ундошлардир қолгани.

  1. Алифбе: Зеҳнингизга офарин, товушлар кирсин тилга.

  2. Ўқитувчи: Унли ҳарфлар кирмоқчи тилга, қани улар не деркин бизга?

А: Адаб илимнинг боши

Ақл унинг йўлдоши.


О: Озода ва тоза синф хонамиз

Оппоқ рангда яйраб билим оламиз.


И: Илм нурларини ёритган бир нур

Истак унга элтар бир йўлчи эрур.


Ў: Ўйлаб қилинган ҳар иш

Ўртоқ келтирмас ташвиш.


У: Уйғоқ бўлмасанг болам,

Сен билан ухлар олам.


Э: Эътибор берсанг сен ўқишга, ишга

Эл сазовор этар сени олқишга.

Е: Ер бизни елкада кўтарган она,

Ер муқаддас, Ватан якка ягона.


Ё: Ёмонлик ёмоннинг бир қилмишидир,

Ёдда тут ниш урмоқ чаён ишидир.


Я: Яхши бўлса агар ҳулқу одобинг,

Ярақлар бошингда ой-у офтобинг.


Ю: Юрак эл-юрт билан бўлса жону-тан

Юрт ҳам у керакни айлагай Ватан.


  1. Ўқитувчи: Энди навбвт ундош ҳарфлар маршига. Марҳамат ундош ҳарфлар кирсин тилга. Қани улар не деркин бизга.


Н: Нест нобуд бўлмасин нон,

Нонни хор қилган нодон.


Т: Тузоққа тушдими қуш,

Тутқун эрур у беҳуш.


Д: Дилга очай десанг йўл,

Дўстим дўстликка бер қўл.


П: Пишиқ пухта кишига,

Парвоз ёрдир ишига.


Л: Лаббай деб турса лабинг,

Латиф чиқади гапинг.


Б: Бел боғласанг муттасил,

Билим йиғарсан асл.


Р: Ростгўйликни агар айласанг одат,

Ростгўйлик келтирар бахту – саодат.


Ш: Шоҳим бор деб керилма,

Шоҳламоққа берилма.


К: Камтарга камол чопар,

Кеккайган завол топар.


М: Мактаб илму одоб конидир,

Маърифатнинг жисми-жонидир.


З: Зеҳн билим чироғи,

Зўр диққат униг ёғи.


С: Сўзингда бўлса маъно,

Сеҳри тортар ҳаммани.


Қ: Қаламни баҳтим деб айлаганинг он,

Қалам ҳам бахт билан сийлар бегумон.


Ғ: Ғоздай гердайдингми бас,

Ғусса кутар ҳар нафас.


В: Вайронами кошона,

Ватан эрур ягона.


Г: Гулни севган бола бор,

Гўзалликлар унга ёр.


Й: Йўқот ҳулқинг бузар иккини, учни,

Йўқлаб қўлини тут мардона “5” ни.


Х: Хар ишдан ҳулоса чиқарсанг болам,

Хатто қулоқ тутар сенга доно ҳам.


Ж: Жиринглаб чорласа дарсга қўнғироқ,

Жим итоат этиб дарсга кир ўртоқ.


Ф: Фахм-фаросат албат,

Энг фойдали фазилат.


Ч: Чин меҳнат, чин сафни истасанг ўртоқ,

Чумоли сафига чидамига боқ.


Ц: Циркчи бўлсанг, цирк тайёрн,

Цеҳда ишласанг иш тайёр.


Ъ: Мактабдан олиб таълим,

Билимдон бўлди Салим.


Ь: Лагерь менинг қувончим,

Лагерь менинг ишончим.

У ерда мен чиниқиб,

Ўйнаб келдим мириқиб.



Алифбе: Раҳмат болажонлар. Бугун бизни жудаям ҳурсанд қилдингиз.

Савод таълими: Азиз болажонлар сизларга келгуси ўқишингизда улкан зафар ва омад тилайман.

43.Ўқувчи: Ҳайр қутлуғ Алифбем,

Кўп нарсани ўргатган

Таништириб ҳарфни,

Тақиллатиб сўзлатган.

44.Ўқувчи: Өтті үлкен сан сабақ

Бүгін үлкен салтанат.

Оқулықпен достассақ

«Әліппе»мен қоштассақ№

Өсті білім бойымыз

Құтты болсын тойымыз№

45.Ўқувси: Бар кітапқа бас болған

«Әліппе» ғылым атасы.

«Әліппе»ден басталған

Даналықтың данасы.

46.Ўқитувчи: Қўшиқ дуэт.

Қани ўйлангчи обдон, яна қайси сўзлар сизга қадрдон?

47.Ўқувчилар: Ота, она, дўстлик ва тинчлик.

48.Ўқувчи: Біз ғана емес

Қадыр тұтқан бабалар,

Аналардан туған не бір даналар

Ана деген тіршіліктің тірегі,

Армысыздар қасиетті аналар.

49.Ўқувчи: Шалқып тасып әніміз

Жадырайды жанымыз.

Ана сені құттықтап

Әндетеміз бәріміз.

50.Ўқувчи: Она деганимда оқсоч жафокаш

Мунис ва меҳрибон чеҳранг намоён

Сен мени бағрингда парвариш этиб

Кўзимга бахш этдинг кўзгудек жаҳон.

51.Ўқувчи: Алишерга алла айтиб ухлатган

Оғушида Бобур камолга етган.

Фаробийни оғир жангга йўнатган

Дохийлар бешигин бедор тебратган

Онадир ул, онадир ул, онадир.

Рақс туркча.


Қорбобонинг ташрифи.


Янги йил, қиш, арча ҳақида шеърлар.


Рақс: “ширин қизчаман”.


52.Ўқитувчи:

Ҳурматли меҳмонлар байрам ҳам ўз ниҳоясига етмоқда.

Тугатмасдан олдин мана шу байрамни ўтказишда ҳамма шароитни яратиб берган мактабимиз директори Юлдашев Холмурод акага, ҳар бир сўзимизни, қўйган қадамимизни ўргатиб маслаҳат беришда чарчамаган илмий мудира Ибрагимова Хурматой опойга, қўшиқларимизни янгратиб турган Азизов Отамурод акага, Алишер ва Зулхабира қўшиқчиларимизга, болаларнинг кийимларини ташкиллаштирган Мавжуда ва Шоҳида опойларга ҳамда балиқвой ва қуёнвойларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Тоза тилакларга бешикдир дунё

Очолсанг жаннатга эшикдир дунё

Хафизин ахтарган қўшиқдир дунё

Бир калам айтайин камлик кўрмангиз

Дўсту ёронларни ғамли кўрмангиз.


Шундай қилиб байрам ҳам ўз ниҳоясига етди. Кириб келаётган Янги йилимиз юртимизга, хонадонимизга тинчлик ва файзу – барокот олиб келсин.

Шеър ўқилади.
























85 Х.Олимжон номли умумий ўрта мактаб




hello_html_m39b62d1e.gif



hello_html_5052ae47.jpg












Ўтказувчи: 1- “Б” синф ўқитувчиси Ахметова Нзира







2015-2016 ўқув йили


Автор
Дата добавления 23.12.2015
Раздел Начальные классы
Подраздел Рабочие программы
Просмотров679
Номер материала ДВ-281590
Получить свидетельство о публикации

Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх