Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Свидетельство о публикации

Автоматическая выдача свидетельства о публикации в официальном СМИ сразу после добавления материала на сайт - Бесплатно

Добавить свой материал

За каждый опубликованный материал Вы получите бесплатное свидетельство о публикации от проекта «Инфоурок»

(Свидетельство о регистрации СМИ: Эл №ФС77-60625 от 20.01.2015)

Инфоурок / Начальные классы / Конспекты / Разработка на тему "Саводхонлик муборак"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 28 июня.

Подать заявку на курс
  • Начальные классы

Разработка на тему "Саводхонлик муборак"

библиотека
материалов

Қозоғистон Республикаси Билим ва Фан министрлиги

Жанубий Қозоғистон Билим Бошқармаси Кентов шаҳар билим бериш бўлими

Махмуд Қошғарий номли табиий фанлар йўналишидаги мактаб-лицей.







Саводхонлик муборак!















1-“Б” синф

Ўқитувчи:Маматирзаева М








Қарноқ 2015 йил.

Мавзу: Саводхонлик муборак!


Мақсад:Ўқувчиларнинг саводхонлигини намойиш қилиш,алифбедан олган билимларини умумлаштириш,ўқувчиларнинг Ватанга ,ота-оналарга ,устоз мураббийга

Бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини тарбиялаш,саҳна нутқи маданиятини ўргатиш.

Дарс тури: эрталик

Жиҳози: шарлар,гуллар,деворий газета,мультипроекор.

Дарснинг бориши:

I.Ташкиллаштириш:

Ўқувчилар қўшиқ садолари остида байрам кечасига кулиб кириб келади.Келажагимиз давомчиси бўлган жажжи болажонларимизни даврага таклиф этамиз!


Мактаб вальси.


Ўқитувчи:


Ассалом халқимизнинг энг улуғ сиймолари,

Ассалом юртимизнинг устоз меҳрибонлари.

Ассалом синфимизнинг доно ўғил – қизлари,

Ассалом эрталигимизнинг азиз меҳмонлари.


Хуш келибсиз илму-фаннинг сохиби давронлари,

Хуш келибсиз даврамизнинг энг азиз меҳмонлари.

Хуш келибсиз муаллимлар ҳамда мунис оналар,

Хуш келибсиз кечамизга барча азиз меҳмонлар.

Рухсат беринг бошламоққа саводхонлик байрамин,

Ўйин – кулги, қўшиқ билан хурсанд этайлик сизни!


Олтин кузнинг биринчи кунида қувонч билан илм масканига қадам қўйган

болажонларимиз. Бугун кумуш қиш қўйнида Алифбо сабоқларидан қониб,

диллари яшнаб, бўйлари ўсиб, орзиқа кутган “Саводхонлик муборак”

тантанамизга хуш келибсиз!

Кўз ўнгимизда ўсиб.улғайишиб бораётган фарзандларимиз”Алифбе” даврини

тугатиб,савод таълимига ўтишмоқчи.Азиз ота-оналар, сизлар болангизни илк бора мактабга олиб келганингизда оналарга ҳос ҳадик сираш билан болам ўқишни эплай олармикан деган ҳаёллар билан етаклаб келган эдингиз Саводхонлик байрами

ҳам қувончли, ҳам синовли байрам. Мана бугун сизлар ўз фарзандларингизни

илк маротаба мактаб саҳнасида туриб зукколигини, билимдонлигини гувоҳи бўласиз.

Аввало, сизларни кириб келаётган янги йил байрами билан қутлаб, жисмингизни соғлик- саломатлик,қалбингизни эса иймон- эътиқод, меҳр-оқибат тарк этмасин .

Яна бир бора хуш келибсизлар деймиз!


Табрик сўзи: Мактабимиз директори: Акмурзин Адилбек Амангелдиевичга

Ўқув – тарбия иши бўйича директор ўринбосари:Асенова Жаннат Азамовнага

Бошланғич синф ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари:Азизова Дилафруз опага.

Тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари:Расаулова Озода опага.




Бугун катта тантана, Оқ сут берган оналар,

Саводхонлик байрами. Меҳрибон бувижонлар.

Доим бўлсин анъана, Қутлаймиз сизларни ҳам,

Билимдонлик байрами. Саводхонлик муборак.

Мўъзижа шеърларга кўп Ўқувчилар бош эгар

Ўзини бахтли синар, Изингиз кўзга сурар

Унга кирган ҳар инсон! Устозин барча қутлар,

Саводхонлик муборак!


Ўқитувчи:


Бугун бизнинг синфда жуда катта тантана,

Билимини намойиш қилади ҳар бир бола.

Болажонлар,соғ бўлсин, вақти доим чоғ бўлсин,

Қўшиқ куйлар бор бўлсин, байрамингиз зўр бўлсин!


Қўшиқ:”Учать в школе”


Кўриниш:

Онаси: Қизалоғим,сенга мен атлас олиб берайми?

Қизи: Йўқ-йўқ ,ойижон!

Онаси: Чамандаги алвон ранг, гулдан териб берайми?

Қизи: Йўқ, керакмас ойижон!

Онаси: Нима бўлди айт қизим? Олақолгин ўйинчоқ.

Қизи: Эй, мени севсангиз ойи, олиб беринг Алифбе!


Ўқитувчи:

Бахтли ота-оналар, ва ширинтой болалар.

Бугун катта тантана, унутилмас шодиёна.

Алифбе тўйи билан сизларни табриклайман.

Байрам шодлик муборак, саводхонлик муборак!


Ҳамма: Раҳмат устоз опажон, миннатдормиз ҳар қачон.


Алифбени ўргатган Билим бериб одобдан

Тўғри йўлни кўрсатган Ойу- юлдуз офтобдан

Элга меҳр уйғотиб Ташналигим қондирган

Бийрон- бийрон сўзлатган Биринчи ўқитувчим

Биринчи ўқитувчим. Биринчи ўқитувчим


Рақс: Даврада ватанимиз поспонлари “Моряклар” ўйини.




Ўқитувчи: Бу байрам сабабкори, билимлар пойдевори.

Маъноли ҳар бир сўзи, Алифбе қани ўзи?

Алифбени чақирсак, баровар қарсак чалсак.


Ҳамма: Алифбежон келақол,олқишлаймиз қулоқ сол

Китобларнинг бобоси, йўл бошловчи донаси.


Алифбе: Ассалому алайкум, азиз ота-оналар.

Ва қадрдон болалар, саводхонлик муборак.

Байрам шодлик муборак, мен”Алифбе” китоби

Келажакнинг офтоби,сенга билим берганман.

Доим дўстинг бўлганман.

Ҳамма: Раҳмат сенга, Алифбе! Раҳмат сенга Алифбе!


Шахзода: Чиндан қадрдон бўлдинг,сен Алифбе китобим.

Кўзга гўё нур бердинг, чарақлаган офтобим.

Ўқитувчим ҳижжалаб, барча харфни танитди.

Билимимга сен сабаб, ўқий оламан энди

А дан я гача сендан, ўқиб бўлдим билағон

Сенга дилдан ташаккур, унутмайман ҳеч қачон.


Суғдиёна: Алифбени билиб олдим,энди навбат ўқишга.

Китобимга дўст тутиниб,эга бўлдим”4” ва “5” га

Зеҳним қўйиб, савоқ билан, жило бериб ҳарфларга

Тўғри аниқ кўчираман,ҳар бир сўзни дафтарга.

Қийналмасдан такрор ўқиб,шеър.қўшиқлар ёд олиб.

Алифбежон байрамини,ўтказамиз шодланиб.


Алифбе: Мен энг тўнғич китобман,Алифбеман офтобман.

Савод чиқардинг мендан,сўраб кўрайин сендан

Алфабитда ҳарф нечта?


Ҳамма: 35 та.

Алифбе: Азиз болажонлар, яна нималарни ўргандингиз?

Сарвиноз: Чизиқчалар чизишни,ўқиш ва ёзишни.

Ҳарфларинг 35 та, товушларинг 33 та.

Малохат: Узун чизиқ, қисқа чизиқ, ёзувларим жуда қизиқ.

Айлантириб О дейман,илмоқ илиб, А дейман.

Н О ёзиб, но дейман,Н ни қўшиб “НОН” дейман.

Алифбе: Балли эй дили оқлар, фан билимига чанқоқлар

Миннатдорман сизлардан, бахтли ўғил қизлардан.

Яна саволга қалайсиз, қай товушлар биласиз?

Жасмин: Товушлар унли ундош, бири кўзу бири қош.

Унлилардир ўнта харф,бари тетик лўнда харф.

Ундошлардир қолгани,улар ҳам бўлинади.




Дона: Алифбени энди мен,ҳеч қийналмай ўқийман.

Унли,ундош товушлардан,турли сўзлар тўқийман.

Сени тоза сақладик,рангли суратларинг бор.

Шеър ҳикоянг ўргандик,бизлар сиздан миннатдор.

Алифбе: Раҳмат аҳил болалар,гуё қизил лолалар.

Не дейсизлар баъзида,берсам сизга саволлар.

Баҳор: Айта қолинг топамиз,жавобини айтамиз.

Алифбе: Бир нарсаки қатма-қат,ҳар бир фандан гапирар.

Агар чиндан дўст бўлсанг,Муродингга етказар.

Ҳамма: Алифбе.

Алифбе: Сони унли товушлар сонига тенг,сўзда қанча унли бўлса шунча денг.

Ҳамма: Буни ҳамма билади.Бу –бўғин.

Алифбе: Тугал мазмунни билдирар,сўнгида нуқта бўлар.

Ҳамма:Будир гап.

Алифбе: Офаринлар сизга бўлсин,зеҳнингизга офарин

Қани ўйлангчи обдон,қайси ҳарфлар қадрдон

Бирин-кетин тикиб кўз,ҳарфлар айтмоқ сўз.

Товушлар тилга кирсин.

Назар: Ўнтамиз биз унутманг,баримиз оға-ини.

Бизда бор фақат овоз,ҳамма билсинда буни.

О ва А биз қариндош,И ва Е эса сафдош.

У ва Ў ҳам бор яна,Ё ва Я сафда.

Баримиз сўзда бош-қош.

Дилнура: Йигирма уч қадрдон,дейишар бизни ундош.

Овоз шовқин рақс тушсак,қувнаймиз бўлиб қадрдон.

Ҳар сўзда бор ўрнимиз,аввал, охир, жуфт ва тоқ.

Биз маънога зеб берсак,бизда бор унли ўртоқ.

Ўқитувчи: Товушларни тариф этай,улар тилнинг заргари.

Шу боисдан алифбеда,жой олишибди бари.

А. Асалари.ҳой ари,асил асал бер, ари.

Асалингдан тузалсин,касал кетсин ,от нари.( Шахзат)

Б. Балиқ сувда сузади,борлиқни у сезади.

Бақа каби вақиллаб,ўтмас куни лақиллаб. (Малохат)

В. Варрагим кўкка учар,Ватаним икўксин қучар.

Баландга парвоз қилиб,бизга шодлик улашар. (Жасур)

Г. Гулларга сув қуяр боғда, Гулбаҳорой ҳар тонг чоғда.

Гулларидир ранг-баранг, кўрмаганлар кўп доғда. (Дона)

Д. Денгизчи бўлай дер Даврон,дадасин қолдириб ҳайрон.

Денгиз дельфинга тўлар, у одамга дўст бўлар. (Руслан)

Е. Елда елар елкан кема,елсиз сувда сузар дема.

Ел бўлмаса бекор кема, ундан афзал сув чана.

Ё. Ёнғоқ эккан бобомиз,ёнғоқни биз қоққанмиз.

Ёнғоқ чақиб ҳаммага,ёғдай бўлиб ёққанмиз. (Назар)

Ж. Жўжаларим сап-сариқ,жуда чаққон,оқ, момиқ.

Жип-жип қилиб сайрашар, кўнглимизни хушлашар.( Зилола)

З. Зийрак отли итмни, този итлар кувлашар.

Този итлар тезликда,зийрак билан дўстлашар.(Нурдаулет)


И. Инсон,ишонч, ирода,илиқ сўзлар дунёда.

Илм, истак ҳам зиёда, изн берар у бунёда. (Айшабону)

Й. Йўл-йўл чопон устида,йўлбарс йўлни пойлар.

Йўлида йўлиққанларни,йирик қорнига жойлар. (Мурод)

К. Карамнинг кўйлагидир,қават-қават,беш қават.

Қайнаса у қозонда,ширин бўлар ҳар овқат. (Жасмин)

Л. Лола қирда очилди,қирга алвон сочилди.

Лола терган болалар, тезда уйга шошилди. ( Дилрух)

М. Мошвой отли мушугим,тонгда ювар тумшуғин.

Қочиб қолар кўрса гар,Олапар номли кучугим. (Дилнура)

Н. Нок мевалар асали,нокнинг кўпдир асили.

Боғда пишар осилиб, лампа дейсан мисоли. ( Шахзода)

О. Олға учар оқ отим, отлар ичида отим.

Оламни тутар чанги, темир туёқ оқ отим. ( Н. Шахрияр )

П. Пахта кийим демакдир, ипак олинар пилладан.

Ҳар иккиси қимматли,қолишмайди тилладан. (М. Шахриёр)

Р. Раҳматжонга кўп киши, айтиб юрар кўп раҳмат.

Раҳматжондир одобли, кўпни у қилар ҳурмат. ( Камрон)

С. Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига.

Роса алдар мушукни, қарши қўйиб кучукни. ( Баҳор)

Т. Тулпорларнинг туёғи,тоғнинг тошин кесади.

Тоғда ўсган тойчоқлар,тоққагина сиғади.(Элбек)

У. Улоқ.улоқ, шўх улоқ, ўтламоқда қорни тўқ.

Кенг яйловда ўйнайсан, ҳеч ташвиши йўқ улоқ. ( Сарвиноз)

Ф. Фермер бўлиб ўйнаймиз, фалсафа қилиб ўйнаймиз.

Футболни ҳам қўймаймиз,финалда биз ўйнаймиз. (Суғдиёна)

Х. Хонтахтанинг устида, хоккей ўйнар шўх Толиб.

Толиббой ҳар ўйинда, ўзидан-ўзи келар ғолиб. ( Бегзот)

Ц. Циркда ўйнаб қизиқчи,мотоцикл юргизди.

Цилиндр кийган айиқ-чи, ҳаммани жойидан турғизди. (Эльвина)

Ч. Чўққига чиқар эчким, уни тутолмас ҳеч ким.

Чўчимай чайнар бутоқ, ёқмас ям- яшил ўтлоқ. ( Н. Шахрияр)

Ш. Шердир ҳайвонлар шоҳи, сояда ухлар гоҳи.

Шохдан баланд сакрайди, ўлжасин сезган чоғи. ( Сарвиноз)

ъ. Мактабда олиб таълим,Билимдон бўлди Салим.

Маънолидир ҳар сўзи, барча ундан кўп рози. ( Суғдиёна)

ь. Лагерь – менинг қувончим, лагерь – менинг ишончим.

У ерда мен чиниқиб, ўйнаб келдим мириқиб. ( Бегзот)

Э. Электрнинг нурида , кўчалар тўлиб кетди.

Дон ортган машиналар, элеватор томон кетди. ( Баҳор)

Ю. Югуриб юмронқозиқ, ўзига излар озиқ.

Сезса душман сасини, шу замон бўлар қозиқ. (Мурат)

Я. Яхши сўз – жон озиғи, ёмон сўз- бош қозиғи.

Яхши сўз ёндан ўтар, ёмон сўз ёндан ўтар. ( Назар)

Ў. Ўрик,олма, кўп маза, шафтоли ҳам кам эмас.

Қалампир сал бемаса, уни ким аччиқ демас? (Жасмина)

Қ. Қизил менинг қанотим, қирғовул мен бўламан.

Уйим тикон бўлса ҳам, уни яхши кўраман. (Шахзода)

Ғ. Ғалла бизнинг бойликдир, ғалла элга борликдир.

Ғалла билан чароғон, юртим бўлсин фаровон. (Дилнура)

Ҳ. Ҳайда деҳқон ерингни, кенг далалар кўкарсин.

Сариқ, яшил ранг олиб, қир, адирлар гулласин. (Камрон)

Ўқитувчи: Алифбени олиб ёд, бугун ҳамма,ҳамма шод.

Авжга чиқсин куй ялла,янграйверсин баралла.

Энди дўстлар даврамизни, янада кенг олайлик.

Муҳаббату- меҳримизни,куй-қўшиққа солайлик.

Малоҳат: Ҳаммамиз шод ва хурсанд, катта байрам биз учун.

Миннатдормиз Алифбе, хайрлашамиз бугун.

Алифбе: Бежирим болаларим, жон дилим лолаларим.

Нур сочдингиз дилимга, қувонч тўлди қалбимга.

Мени доим тоза тутган, ширин-шакар болалар.

Хайрлашаман сизга атаб, савод таълим китобим совға.

Тоза тутинг худди мендай, билим бўлсин мустаҳкам.

Ўқитувчи: Болалар, сизлар энди китобларни қийналмай ўқий оласизларми?

Болалар: Ҳа

Ўқитувчи: Энди даврамизга Савод таълимини таклиф қиламиз.

Савод таълими: Бахтли авлод болажонлар,сизга дилдан ассалом.

Илмга чанқоқ укажонлар, сизга чексиз эҳтиром.

Шу бугундан киришамиз,сизлар билан дўст-иноқ.

Ака-ука тутинамиз,вақтларингиз бўлсин чоғ.

Кўп ҳикоя шеърларим бор,ўқиб бўлинг билимдон.

Асло бўлманг беэътибор, борман хизматга тайёр.

Элбек: Очиб бир-бир саҳифанг, ўқийман ҳар сўзингни.

Сендан билим чироғи, очган менинг кўзимни.

Қўшиқ: “ Онажон”

Жавобсиз сўроқлар кўпдир дунёда,

Савобдан гуноҳлар кўпдир дунёда.

Ер юзин пиёда кезган чоғда ҳам,

Отанг ва онангдан йўқдир зиёда.

Ўқитувчи: Азиз болалар .сизларга ўқиш,ёзиш билан бирга санаш.мисол, масалалар ечишда ҳамроҳ бўлган математика китобини даврага чақирамиз.


Математика: Ассалому алайкум, бахтли авлод болажонлар.

Мен математика китоби,менинг саҳифамни очгани.

Қўшиш ва айиришни, тезроқ билгин болажон.

Ечолмайман демагил,қийин бўлса масала.

Ялқовларда бўлмайди.ишламоққа ҳафсала.

Мисолларни ечмоққа,сен доим тиришгин.

Эплолмасанг илк марта, яна такрор киришгин.

Ўқитувчи: Даврани олсин сонлар, эшитайлик не деркан.

Тинглаб дилдан сўзларни,қувонайлик биз ҳам.

0. Жуда пуч ҳам эмасман,ўйлагандек баъзилар.

Ўтсам сонлар ортига,кучим яққол сезилар. ( Дано)

  1. Нолдан кейин тураман,чизғичингга қараб боқ.

Тартиб сонлар ичида,биринчиман эй ўртоқ. ( Камрон)


  1. Қоматимни кўргшанлар, қиёс этар оққушга

Мендан дир-дир титрайди,ихлоси йўқ ўқишга. (Малохат)

3.Билимингни баҳолаб, ноилож қониқаман.

Қачон ўтар тўртга деб, кўз тутиб толиқаман. ( М. Шахрияр)

4.Тўнкарилган стулга,ўхшаб кетар бўй- бастим.

Отим яхши тўртта ҳарф,беш менга яқин дўстим. (Индира)

5.Рассом чизар ўхшатиб,юк кўтаргич илмоққа.

Мен муаллим совғаси, билимдон ҳар ўртоққа. (Руслон)

6. Копток мисол қорнимни, соябонга оламан.

Бир,икки,уч ўзимга, тенг бўлина қоламан. (Нафиса)

7. Бошга тутиб соябон, белбоғча боғлаганман.

Ҳисоб-китобга дўстлар, ўзимни чоғлаганман. (Нурдаулет)

8.




Подайте заявку сейчас на любой интересующий Вас курс переподготовки, чтобы получить диплом со скидкой 50% уже осенью 2017 года.


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Автор
Дата добавления 06.10.2016
Раздел Начальные классы
Подраздел Конспекты
Просмотров179
Номер материала ДБ-239783
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх