932989
столько раз учителя, ученики и родители
посетили сайт «Инфоурок»
за прошедшие 24 часа
+Добавить материал
и получить бесплатное
свидетельство о публикации
в СМИ №ФС77-60625 от 20.01.2015
Дистанционные курсы профессиональной переподготовки и повышения квалификации для педагогов

Дистанционные курсы для педагогов - курсы профессиональной переподготовки от 1.410 руб.;
- курсы повышения квалификации от 430 руб.
Московские документы для аттестации

ВЫБРАТЬ КУРС СО СКИДКОЙ ДО 90%

ВНИМАНИЕ: Скидка действует ТОЛЬКО до конца апреля!

(Лицензия на осуществление образовательной деятельности №038767 выдана ООО "Столичный учебный центр", г.Москва)

ИнфоурокНачальные классыКонспектыРазработка на тему "Устоз отангдек улуғ"

Разработка на тему "Устоз отангдек улуғ"

библиотека
материалов
Скачать материал целиком можно бесплатно по ссылке внизу страницы.

Мавзу: Устоз – отангдек улуғ!

Таълимий мақсади:

Ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш, шеър ва матнларни ифодали ва равон ўқишга ўргатиш.

Ривожлантирувчи мақсади:

Ўқувчиларнинг сўз бойлигини орттириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш.

Тарбиявий мақсади:

Ўқувчиларни жона-жон мактабини севишга, устозларни ҳурмат қилишга ва уларнинг берган таълим тарбиясига ситқидилдан амал қилишга ўргатиб бориш.

Жихозлар: шарлар, байроқчалар, плакат, гуллар, техник восита.

Тарбиявий соатнинг бориши:

Ассалому алайкум байрамимизга ташриф буюрган азиз меҳмонлар, меҳри дарё, қалби қайноқ, ўзининг бор куч қувватини, билимини, кўзининг нури-ю, қалбининг қурини ёш авлоднинг келажаги учун сарф этишга тайёр бўлган “Муаллим” деган шарафли касб эгалари бўлган азиз устозлар!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Сизларни яқинлашиб келаётган устозлар байрами билан чин дилдан табриклаймиз. Сизларга узоқ – умр, сихат-саломатлик келгусида барча ишларинингизда омадлар тилаймиз. Бугунги 2-“А” синфида “Устозларни эъзозланг” мавзусидаги тарбиявий соатимизни бошлаймиз.

Дедилар: дунёда асли ким азиз,

Айтдилар: устоздир – устоз ,бегумон.

Тағин айтдилар-ки, азиз шубҳасиз,

Устозлар қадрига етолган инсон.

Устоз! Мана шу бешта ҳарфдан иборат бўлган сўзнинг замирида олам-олам маъно бор. Устоз ер юзининг ҳамма жойида устоз ҳисобланади. Жамики инсонлар ота-она билан бир қаторда устоздан таълим ва тарбия олади.

Мавзу: Устоз – отангдек улуғ!

Таълимий мақсади:

Ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш, шеър ва матнларни ифодали ва равон ўқишга ўргатиш.

Ривожлантирувчи мақсади:

Ўқувчиларнинг сўз бойлигини орттириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш.

Тарбиявий мақсади:

Ўқувчиларни жона-жон мактабини севишга, устозларни ҳурмат қилишга ва уларнинг берган таълим тарбиясига ситқидилдан амал қилишга ўргатиб бориш.

Жихозлар: шарлар, байроқчалар, плакат, гуллар, техник восита.

Тарбиявий соатнинг бориши:

  1. Кириш сўз

  2. Шеър “Устозлар”

  3. Қўшиқ “Мектебім

  4. Маъруза “Ўқитувчи – гўзаллик сохиби”

  5. Рақс “Лазги”

  6. Шеър “Устозларимга”

  7. Қўшиқ “Учат в школе”

  8. Маъруза “Устоз – мураббийга ҳурмат”

  9. Рақс “Мама”

10.Шеър “ Азиз устозлар”

11. Маъруза “Устоз”

12.Қизиқарли ўйин

13. Қўшиқ “Устоз”

14.Якунлаш.

Шеър. Устоз!

Жасур: Ақлимизга нур зиё,

Мехрибон падар гўё.

Бериб таълим тарбия,

Омон бўлинг устозим

Комил одоб боғбони,

Юксалтувчи Ватанни.

Миллатнинг шараф шони,

Омон бўлинг устозим.

Диляра: Ғам кўрмай бу дунё тургунча туринг,

Минг йиллик меҳнатлар хузурин кўринг.

Шогирдлар бахтидан шодланиб юринг,

Эзгулик йўлида толманг устозим.

Ҳаёт йўлларимда дилдош деб билдим,

Йўлимни ёритган қуёш деб билдим.

Толе йўлларида йўлдош деб билдим,

Эзгулик йўлида толманг устозим.

Феруза: Ради вашей искренней улыбки,

И студент и каждый ученик.

В миг исправит все свои ошибки,

И вдольнейшом их не повторит.

Вы для всех несёте факел знаний

Тот, что не погаснет никогда.

Пусть ваши сбудутся желания,

Пусть ваш дом не навестит беда.

Фаррух: Дорогие наши педагоги

В этот праздник день учителей.

Позабудьте все свой тревоги,

И на мир смотрите веселей.

Вы для нас всегда источник света,

И ребята все как сговорясь.

Вам несут красивые букеты,

И для них сияние ваших глаз.

Мухиддин: Ұстаз болу – жүректің батырлығы,

Ұстаз болу – сезімнің ақындығы.

Ұстаз болу – мінездің күн шуағы

Азбайтұғын адамның алтындығы.

Ұстаз ана – болашақтың анасы

Ұстаз ана – ақыл, білім панасы.

Жүзіндегі пәк мейірім көргенде,

Әр шәкірттің оянады санасы.

Севинч: Ұстаз деген ұлық ат- сендегі

Балғындардың бәрін тең көресің

Балалықпен күн сайын жүздесесің,

Тазалық пен бетпе-бет сен келесің.

Сәулесіне шомылып жүрек нұрдың,

Талай мәрте таңы атты түлек күннің.

Шығарып сал сапарға сен солардың,

Жақсы азамат болғанын тілеп тұрдың



Фаррух: Маъруза.

Ўқитувчи – гўзаллик сохиби.

Ўқитувчи –гўзаллик сохибидир. У олийжаноб шарафли касб эгалари ҳақида не-не азиз одамлар қўлларига қалам олиб жўшқин ҳислар, энг яхши эзгу тилакларни оқ қоғозлар бетига битмаган дейсиз. Хаёт абадий. Аммо у ёш авлод билан бархаёт. Авлод бор экан, унга таълим ва тарбия берадиган мехри дарё ўқитувчилар ҳам абадий бархаёт яшайверади. Хаётнинг бу шарафли эгалари бўлган эхтиёжи ҳам абадийдир. Ўқитувчи бамисоли боғбон. У ёшлик гулшанининг боғбони. Мактаб, ўқув юрти ёшлик гулшани, ёш авлод унинг бебахо нихоллари, устоз, ўқитувчилар бу боғнинг оқил, мехрибон боғбонларидир. У ўз боғидаги меваларнинг ранг-баранг ва соғлом бўлишини умид қилади. Ҳар бир шогирдни бахтиёр кўришни орзу қилади. Дарахтнинг ширин мева, ўқитувчининг эса оқил, баркамол шогирд безайди.

Бу касбнинг фахру-ихтиро шундаки, ўқитувчи тарбиялаб ўстирган нихолларининг ҳосили қанчадан-қанча авлодларни бахраманд қилди. Энг бахтиёр, пири бадавлат одамларидан бири-ўқитувчи.

Ўқитувчи, энг аввало йўл кўрсатувчи эркин юлдуз бўлиб, у ўз фаолиятида юксак ахлоқ-одоб қоидаларига таяниб, иш кўради ва уни ижодий равишда бойитишга ўз хиссасини қўшиб боради.

Қўшиқ: “Мектебім”

Шеър.

Равшан: Зоти шарафингиз улуғдир устоз,

Инсонлар қалбида меъмор ўзингиз.

Эзгу ниятлардан қўйиб пойдевор,

Ганж бўлиб ўрнашган ҳар бир сўзингиз.

Фотима: Устозим бор меҳрибон,

Бошимизга соябон.

Ўзи жуда талабчан,

Бўлсин доим соғ-омон.

Мухаммад: Устозим юзга кирсин,

Давру давронлар сурсин.

Хассага суянмасин,

Бизга суяниб юрсин.

Данияр: Устоз дили баҳорим,

Булоқдай беғуборим.

Ишонган суянч тоғим,

Омон бўлинг устозим.

Ирода: Қилсак уни гоҳида хафа,

Меҳр ила зумдан кечирган.

Баъзан устоз, баъзида она,

Қалби доим меҳрга тўлиқ

Сидқи дилдан қилайлик таъзим,

Чунки устоз отадан улуғ.

Мен ҳам дилдан таъзимлар қилай,

Сиз туфайли хаётим соз.

Пойингизга гулдаста тўшай,

Меҳрибоним эй азиз Устоз!

Жасмина: Жажжи қўлларимга қалам бериб соз,

Илму – фан йўлига бошлаган хамроз.

Етаклаб яхшилик, шодликлар сари,

Бошимни осмонга етказган Устоз!

Қ Данияр: Сизни шунда учратдим,

Биринчи ўқитувчим.

Сиздан илк ҳарф ўргандим,

Биринчи ўқитувчим.

Кенг йўлга бошлади мени орзулар,

Қўшиққа ўшлигим билдирдингиз сиз.

Тойчоқдай шўхлигим билдирдингиз сиз,

Кўзимдан учмоқда энди уйқулар

Капалак учирган биринчи ўқитувчим,

Гуноҳимни кечирингбиринчи ўқитувчим.

Акмал: Мен ҳаёт йўлига қўйганда қадам,

Оқ йўл тиладингиз менга онамдек.

Табаррук сиймонгиз мен эслаган дам,

Сиз томон чопаман ҳамон боладек.

Биринчи ўқитувчим,

Олтин билим ўргатган

Биринчи ўқитувчим.

Бахром: Биринчи партада ўтирар эдим,

Икки кўзим эди кўзларингизда.

Аълочи бўлай деб интилар эдим,

Қулоқ тутар эдим сўзларингизга

Хуснихатим мақтаган

Биринчи ўқитувчим.

Расмим деворга осган,

Биринчи ўқитувчим.

Маъруза:

Устоз – мураббийга ҳурмат.

Ҳа! Ҳақиқатдан ҳам устоз – мураббий шундай буюк зот улуғ, инсонки, улардан бир умр қариздормиз. Мураббий, бу ахлоқ одоб, инсонийлик бўйича таълим ва тарбия берувчидир. Ўқитувчи улуғ зот. У мағрур жаранглайди. Ўқитувчи хаёт чароғбони. У ёш авлодга илм фан асосларини ўргатади, уларга таълим тарбия беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишиларни етиштиради. Ўқитувчи ўқувчиларни ўз фарзандидек, асраб-авайлайди, вояга етказади. Ўқитувчи ҳали бир ҳарфни ёзиш, чизишни, ўқишни билмайдиган, кўзи очилмаган ёш мурғакни илмли, саводли қилади, уларни тарбия, ахлоқ-одобга, касб-ҳунарга ўргатади. Устоз ўз шогирди ақлли, ўқимишли, одобли бўлишини орзу қилади..

Устоз – мураббий ўқитувчи, ўқувчи – шогирд учун мисоли кўзгу, ўқувчи ўша кўзгуга боқиб ўз аксини кўради ва қиёфасини тўғирлаб боради.

Муаллим “ маънавий падар” ҳисобланади. Агар кишининг рухи ўз танасига қанчалик яқин бўлса муаллим ҳам тарбия борасида ота-онага шунчалик яқин, ҳаттоки ундан ҳам устунроқ туради, чунки маънавий озуқа бериш қийинроқдир.

Нақл сўзлар.

  1. Устоз – улуғ зот!

  2. Устоз номи мағрур жаранглайди.

  3. Ўқитувчи софдил, камтарин, маънавий бой, ахлокий пок инсондир.

  4. Устолар ақл – идрокларини, билим ва зеҳнларини қалб қўрию сеҳрларини биз шогирдларга бахшида этган заҳматкаш инсонлардир.

  5. Улар бизга оқ – қорани, яхши-ю ёмонни танитиб, жажжи қўлларимизга илк бор қалам тутқазиб, “Она”, “Ота”, “Ватан”, “Эзгулик”, “Бахт” каби сўзларни ёзишга ўргатган буюк зотдир.

  6. Ҳаётнинг гўзаллиги, фаровонлиги, ободлиги, қолаверса, мустақиллигимиз равнақи муаллим меҳнати биландир.

  7. Ҳар бир авлод ўз жамиятини устоз – муаллимсиз тасаввур эта олмайди.

Рақс “Лазги”

Шеър.

Равшан: Зоти шарафингиз улуғдир устоз,

Инсонлар қалбида меъмор ўзингиз.

Эзгу ниятлардан қўйиб пойдевор,

Ганж бўлиб ўрнашган ҳар бир сўзингиз.

Темур: Ўқи, илм ол десангиз,

Ўқи олим бўл десангиз.

Қулоғимга илмасам гар,

Кечиринг устоз!

Ислам: Маған білім үйреткен,

Ақылшым менің ұстазым

Екінші анам ол менің

Жанашырым қамқоршым.

Қўшиқ: “Учат в школе”

Маъруза.

Устоз!

Устоз – отангдан улуғ” деб бежиз айтилмаган. Бу хикматда устоз мураббийга ҳурмат бобида олам-олам маъно етади. Ха устозлар ҳурматини жойига қўйиб, эъзозлаш барчамизга фарздир.

Оналар каби пок, меҳрибон мушфиқ,

Мўътабар инсонни кўрмаган дунё.

Шогирд камолига пайванддир умр,

Заррача ерни ҳам кўрмаган раво.

Бу буюк зотлардан биз шогирдлар бир умр қарздормиз. Устоз ва шогирд, қуёш ва ойга ўхшайди. Ой қуёшдан нур олиб борлиқни эритгани каби, шогирд устоздан зиё олиб, хаёт машъалини ёқади. Устоз бу – ўқитувчи, устоз бу касб-ҳунар, иш ўргатувчидир. Муаллим мураббий жамият кўзгуси деб айтишади доно халқимиз. Муаллим бу ахлоқ – одоб маънавияти, инсонийлик бораси, таълим-тарбия берувчи зотдир. У ёш авлодга илм-фан асосларини ўргатади, уларга таълим – тарбия беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишиларни етиштиради. Президентимиз Н.Назарбаев таъкидлаганидек ХХ1 асрни билимсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Мана шу муқаддас даргоҳларда, мактабларда ишлаётган инсонларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирамиз.

Устоз у нафақат ақл заковати билан ёш авлодни билим чўққиси сари етаклаган табаррук инсон, балки бир қўли билан дунёни тебратса, бир қўли билан бешикни тебратувчи муқаддас аёл, мунис онадир.Ҳозирги эътиборингизга ҳавола этадиган рақсимиз тарбиявий соатимиз меҳмонлари бўлмиш муниса оналаримиз билан бир қаторда ўқувчиларга ўз фарзандларидай тарбия ва меҳр бахшида этган азиз устозларимизга бағишланади.

Рақс: “Мама”

Шеър:

Шахияр: Билиб – билмай хафа қилсак,

Кўнглингизга яра қилсак.

Юрагингиз пора қилсак,

Кечиринг Устоз!

Фазилат: Сизни танимаган ким бор дунёда,

Қалбларда қасрини тиклайсиз бардам.

Буюк замоннинг серзавқ нақшини,

Уясиз туну-кун, толмайсиз бардам.

Хусан: Кундузи қуёш-у кечалари ой

Кўнгил осмонида ёруғлик чирой.

Жаҳонда энг буюк улуғ зот Устоз,

Вальс: ”Устозим”

Якуний сўз.

Тилагим ой балқиб пешонангиздан,

Яхшилик кетмасин остонангиздан.

Кимни дўст билибсиз, ошно билибсиз,

Ҳамиша яшасин дилхонангизда.

Тангрим ёмонликка дучор этмасин,

Номардлар ичида абгор этмасин.

Илму фан йўлида фидойи опам,

Сизга ҳеч бир зотдан озор этмасин.

Тангрим панохида сизни асрасин,

Халқнинг дуолари сизни қўлласин.

Фарзандлар мехрию ёр мухаббати,

Дўстларнинг вафоси насиб айласин.

Илохим тегмасин ёмонлар кўзи,

Ҳеч ҳам тугамасин ҳақ берган рўзи.

Эл аро ризқингиз зиёда бўлсин,

Сизни азиз қилсин Оллоҳнинг ўзи

Отган ҳар тонгингиз файзли бўлсин,

Хонадонингиз доим нурларга тўлсин,

Энг эзгу тилаклар ижобат бўлиб.

Устозлар байрами муборак бўлсин.

























2-А синф рахбари Мирзаева Барнонинг “Устоз отангдек улуғ”

мавзусидаги тарбиявий соатни ўтиш ҳақидаги

Ҳисоботи.



2016 йили 1 октябрь куни Махмуд Қошғарий номли табиий фанлар йўналишидаги мактаб-лицейида 2-А синф ўқувчилари томонидан тайёрланган намунали тарбиявий соат бўлиб ўтди.

Тарбиявий соатга мактаб маъмурияти, ўқитувчилар, 2-А синф ўқувчиларининг ота-оналари иштирок этди.

Ўтказилган бу тадбир мактаб маъмурияти ва ота-оналар томонидан юқори даражада баҳоланди.

Тадбирда яхши иштирок этганликлари учун ўқувчиларга ўз олқишларини билдиришди.

Тадбир учун олинган шеър, маъруза, қўшиқ ва рақслар ўқувчиларнинг ёшларига мос ҳолда олинганлиги алоҳида атаб ўтилди. Уларни намойиш этишда ўқувчиларнинг қийналмаганликлари ота-оналар томонидан таъкидлаб ўтилди.





























































Ўқитувчи – гўзаллик сохиби.

Ўқитувчи –гўзаллик сохибидир. У олийжаноб шарафли касб эгалари ҳақида не-не азиз одамлар қўлларига қалам олиб жўшқин ҳислар, энг яхши эзгу тилакларни оқ қоғозлар бетига битмаган дейсиз. Хаёт абадий. Аммо у ёш авлод билан бархаёт. Авлод бор экан, унга таълим ва тарбия берадиган мехри дарё ўқитувчилар ҳам абадий бархаёт яшайверади. Хаётнинг бу шарафли эгалари бўлган эхтиёжи ҳам абадийдир. Ўқитувчи бамисоли боғбон. У ёшлик гулшанининг боғбони. Мактаб, ўқув юрти ёшлик гулшани, ёш авлод унинг бебахо нихоллари, устоз, ўқитувчилар бу боғнинг оқил, мехрибон боғбонларидир. У ўз боғидаги меваларнинг ранг-баранг ва соғлом бўлишини умид қилади. Ҳар бир шогирдни бахтиёр кўришни орзу қилади. Дарахтнинг ширин мева, ўқитувчининг эса оқил, баркамол шогирд безайди.

Бу касбнинг фахру-ихтиро шундаки, ўқитувчи тарбиялаб ўстирган нихолларининг ҳосили қанчадан-қанча авлодларни бахраманд қилди. Энг бахтиёр, пири бадавлат одамларидан бири-ўқитувчи.

Ўқитувчи, энг аввало йўл кўрсатувчи эркин юлдуз бўлиб, у ўз фаолиятида юксак ахлоқ-одоб қоидаларига таяниб, иш кўради ва уни ижодий равишда бойитишга ўз хиссасини қўшиб боради.

















Устоз – мураббийга ҳурмат.

Ҳа! Ҳақиқатдан ҳам устоз – мураббий шундай буюк зот улуғ, инсонки, улардан бир умр қариздормиз. Мураббий, бу ахлоқ одоб, инсонийлик бўйича таълим ва тарбия берувчидир. Ўқитувчи улуғ зот. У мағрур жаранглайди. Ўқитувчи хаёт чароғбони. У ёш авлодга илм фан асосларини ўргатади, уларга таълим тарбия беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишиларни етиштиради. Ўқитувчи ўқувчиларни ўз фарзандидек, асраб-авайлайди, вояга етказади. Ўқитувчи ҳали бир ҳарфни ёзиш, чизишни, ўқишни билмайдиган, кўзи очилмаган ёш мурғакни илмли, саводли қилади, уларни тарбия, ахлоқ-одобга, касб-ҳунарга ўргатади. Устоз ўз шогирди ақлли, ўқимишли, одобли бўлишини орзу қилади..

Устоз – мураббий ўқитувчи, ўқувчи – шогирд учун мисоли кўзгу, ўқувчи ўша кўзгуга боқиб ўз аксини кўради ва қиёфасини тўғирлаб боради.

Муаллим “ маънавий падар” ҳисобланади. Агар кишининг рухи ўз танасига қанчалик яқин бўлса муаллим ҳам тарбия борасида ота-онага шунчалик яқин, ҳаттоки ундан ҳам устунроқ туради, чунки маънавий озуқа бериш қийинроқдир.



















Устоз!

Устоз – отангдан улуғ” деб бежиз айтилмаган. Бу хикматда устоз мураббийга ҳурмат бобида олам-олам маъно етади. Ха устозлар ҳурматини жойига қўйиб, эъзозлаш барчамизга фарздир.

Оналар каби пок, меҳрибон мушфиқ,

Мўътабар инсонни кўрмаган дунё.

Шогирд камолига пайванддир умр,

Заррача ерни ҳам кўрмаган раво.

Бу буюк зотлардан биз шогирдлар бир умр қарздормиз. Устоз ва шогирд, қуёш ва ойга ўхшайди. Ой қуёшдан нур олиб борлиқни эритгани каби, шогирд устоздан зиё олиб, хаёт машъалини ёқади. Устоз бу – ўқитувчи, устоз бу касб-ҳунар, иш ўргатувчидир. Муаллим мураббий жамият кўзгуси деб айтишади доно халқимиз. Муаллим бу ахлоқ – одоб маънавияти, инсонийлик бораси, таълим-тарбия берувчи зотдир. У ёш авлодга илм-фан асосларини ўргатади, уларга таълим – тарбия беради, замонамизнинг ҳар томонлама баркамол кишиларни етиштиради. Президентимиз Н.Назарбаев таъкидлаганидек ХХ1 асрни билимсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Мана шу муқаддас даргоҳларда, мактабларда ишлаётган инсонларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирамиз.







































Общая информация

Номер материала: ДБ-239274

Вам будут интересны эти курсы:

Курс повышения квалификации «Методика преподавания информатики в начальных классах»
Курс повышения квалификации «Возрастные особенности детей младшего школьного возраста»
Курс повышения квалификации «Использование мини-проектов в школьном: начальном, основном и среднем общем и среднем профессиональном естественнонаучном образовании в условиях реализации ФГОС»
Курс повышения квалификации «Актуальные проблемы обучения детей с нарушением слуха в образовательных организациях общего и среднего профессионального образования»
Курс «Сопровождение детского отдыха. Школа вожатых»
Курс повышения квалификации «Сопровождение детского отдыха: от вожатого до руководителя детского лагеря»
Курс повышения квалификации «Средства педагогического оценивания и мониторинга в работе учителя в условиях реализации ФГОС»
Курс повышения квалификации «Психолого-педагогические аспекты профессиональной компетентности педагогических работников в условиях реализации ФГОС»
Курс повышения квалификации «Тайм-менеджмент - персональная эффективность преподавателя»
Курс профессиональной переподготовки «Организация инклюзивного обучения в сфере образования»
Курс повышения квалификации «Методика обучения игре детей с особенностями развития в рамках реализации ФГОС»
Курс повышения квалификации «Разработка адаптированных образовательных программ в условиях ФГОС СПО»
Курс повышения квалификации «Продуктивность учебной деятельности младших школьников общеобразовательного учреждения в рамках реализации ФГОС НОО»
Курс профессиональной переподготовки «Инклюзивное образование в начальной школе»
Курс профессиональной переподготовки «Музыка: теория и методика преподавания в сфере начального общего, основного общего, среднего общего образования»

Благодарность за вклад в развитие крупнейшей онлайн-библиотеки методических разработок для учителей

Опубликуйте минимум 3 материала, чтобы БЕСПЛАТНО получить и скачать данную благодарность

Сертификат о создании сайта

Добавьте минимум пять материалов, чтобы получить сертификат о создании сайта

Грамота за использование ИКТ в работе педагога

Опубликуйте минимум 10 материалов, чтобы БЕСПЛАТНО получить и скачать данную грамоту

Свидетельство о представлении обобщённого педагогического опыта на Всероссийском уровне

Опубликуйте минимум 15 материалов, чтобы БЕСПЛАТНО получить и скачать данное cвидетельство

Грамота за высокий профессионализм, проявленный в процессе создания и развития собственного учительского сайта в рамках проекта "Инфоурок"

Опубликуйте минимум 20 материалов, чтобы БЕСПЛАТНО получить и скачать данную грамоту

Грамота за активное участие в работе над повышением качества образования совместно с проектом "Инфоурок"

Опубликуйте минимум 25 материалов, чтобы БЕСПЛАТНО получить и скачать данную грамоту

Почётная грамота за научно-просветительскую и образовательную деятельность в рамках проекта "Инфоурок"

Опубликуйте минимум 40 материалов, чтобы БЕСПЛАТНО получить и скачать данную почётную грамоту

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.