Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Начальные классы / Рабочие программы / Разработка на тему "Янги йил саргузаштлари"

Разработка на тему "Янги йил саргузаштлари"

Самые низкие цены на курсы профессиональной переподготовки и повышения квалификации!

Предлагаем учителям воспользоваться 50% скидкой при обучении по программам профессиональной переподготовки.

После окончания обучения выдаётся диплом о профессиональной переподготовке установленного образца (признаётся при прохождении аттестации по всей России).

Обучение проходит заочно прямо на сайте проекта "Инфоурок".

Начало обучения ближайших групп: 18 января и 25 января. Оплата возможна в беспроцентную рассрочку (20% в начале обучения и 80% в конце обучения)!

Подайте заявку на интересующий Вас курс сейчас: https://infourok.ru/kursy

  • Начальные классы

Поделитесь материалом с коллегами:


ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги

баркамол авлод” республика болалар техник ижодиёт маркази











янги йил саргузаштлари” байрам кечаси

сценарийси























тошкент-2013








































янги йил саргузаштлари” байрам кечаси сценарийси

Зал. Янги йил руҳида байрамона безатилган. Янги йил мавзусида тайёрланган деворий газеталар, плакатлар, шарлар, ясатилган арча тадбирга кўтаринки руҳ бағишлайди. Болалар байрамона либосларда, эртак қаҳрамонлари образларида ташриф буюришган.

1-Бошловчи: Ассалому алайкум, меҳри дарё устозлар ва қалби қайноқ болалар!

Табрик айлай сизни, дўстлар-ёронлар,

Янги йил ҳам янги иқболлари билан.

Ер-у осмон чин кўнгилдан жўр бўлар

Нурли хуш айёмда хушҳоллар билан.

2-Бошловчи:

Яйрайлик то саҳар тўлқин бўлиб,

Чеҳралар гулгун бўлиб,

Даврамизда рақсга тушсин ой бўлиб,

Рақсга тушсин арчалар толлар билан.

1-Бошловчи: Мана, 2011 йил тугаб, 2012 йил кириб келишига ҳам оз фурсат қолган.

2-Бошловчи: Барчангизга янги йилда янги бахт, янги куч-қуват, соғлиқ-саломатлик тилаймиз.

(Эшик орасида ғала-ғовур бошланади.

Эшик очилиб, Оппоғой ва 3 та миттивой кириб келади).

1-Бошловчи: Ия, булар ким бўлди экан?

2-Бошловчи: Ахир бу Оппоғой билан миттивойлар-ку! Байрамимизга ташриф буюриб, бизларни жуда хурсанд қилдингиз.

1-Бошловчи: “Топган гул, топмаган бир боғ пиёз” дейишади. Оппоғой, сизлар ҳам байрамимизга қуруқ келмаган бўлсангиз керак.

Оппоғой: Тўғри айтасиз. Янги йил табрикларимизни қабул қилинг. Қани, миттивойлар!

Миттивойлар:

Биз – митти-миттивойлар,

(Биргаликда) Хушчақчақ чаққонвойлар!

Гар ўйинга тушсак биз,

Қаттиқ қарсак чалинг сиз.

Оппоғой: Сўзларингиз исботи билан бўлсин, Митивойлар, даврага марҳамат!

(Шўх куй янграйди. Миттивойлар меҳмонларни ҳам даврага тортиб, бирга рақсга тушадилар. Шу пайт қароқчилар секин кириб келиб, Оппоғойни ўғирлаб кетишади. Рақс тугагач, ҳамма унинг йўқлигини сезиб қолади).

1-миттивой: Вой,Оппоғой йўқ-ку, қаёққа кетди экан?

(Эшикдан қизил қалпоқча кириб келади).

Қизил қалпоқча: Салом, болалар! Ҳаммангизни Янги йил билан табриклайман. Мен ҳам сизлар билан байрамда ўйнасам майлими?

1-Бошловчи: Қизил қалпоқча, бизнинг Оппоғойимиз йўқолиб қолди. Сен уни кўрмадингми мабода?

Қизил қалпоқча: Кўрдим. Уни қароқчилар ўрмон томонга олиб кетишаётганди. Шу йўлдан тўғри кетсангиз, уларни топасиз.

(Миттивойлар чиқиб кетишади. Шу пайт бўри кириб келади).

Бўри: Қизил қалпоқча, мен сени ейман!

Қизил қалпоқча: Шошма, бўривой! Аввал шартимни бажар. Агар ғолиб чиқсанг, майли, еявер. Лекин ютқизиб қўйсанг, Оппоғойни топишда миттивойларга ёрдам берасан. Бўптими?

2-Бошловчи: Теннис коптогини қошиқда манзилга етказишингиз керак. Лекин қошиқни қўлда эмас, оғзингда ушлашинг керак бўлади.

1-Бошловчи: Қани, бўривой билан беллашадиган мард болаларимиз борми? Марҳамат . . .

(Бўри ва 2 бола ўзаро беллашади. Ғолиб болага совға берилади).

2-Бошловчи:

Эҳ, мақтончоқ бўривой,

Ютди-ку бу болакай.

Жазосига ўйнайсан,

Баланд-баланд сакрайсан.

Бўри: Майли, розиман. Мана шу чаққон болажонлар билан ўйнаганим бўлсин. Машшоқлар, чалинглар “Багдадури”га!

(Шўх қўшиқ янграйди. Бўри ва болалар рақсга тушишади. Мусиқа тугагач, Бўри чиқиб кетади. Шум бола ва Шумтака кириб келади. Улар ўзаро баҳслашади).

Шум бола: Ҳа, тополмадингиз-ку, “Ақлда тенги йўқман” дердингиз-ку. Шуниям тополмадинг.

Шумтака: Қийин эканда, топишмоқларинг, осонроғини сўрагин.

1-Бошловчи: Ҳой-ҳой, Шум бола, Шумтака. Нега баҳслашаяп-сизлар? Янги йилни жанжаллашиб кутиб олмоқчимисизлар?

2-Бошловчи: Бирон нимани билмаётган бўлсангиз, келинг, болалардан сўраймиз.

Шум бола: Тўғри айтасиз. Болажонлар, Шумтака айтган топишмоқларимга жавоб тополмаяпти. Унга ёрдам берасизларми?

Болалар: Ҳа.

Шум бола: Унда эшитинглар.

  1. Томорқада ўсади,

Тилингни хўб чақади.

(гаримдори)

  1. Ўзи битта, кўзи иккита,

Мўйлови ўзидан ҳам узун.

(суварак)

  1. Дунёда энг мазали,

Седанали, жиззали.

(нон, кулча)

  1. Бўғирсоқдай думалоқ,

Иссиқда босар чанқоқ.

(тарвуз)

  1. Ёз бўйи у меҳнатда,

Қишда ухлар, албатта.

(чумоли)

  1. Айёрликда тенги йўқ,

Товуқ, ғознинг тинчи йўқ.

( тулки)

(Шум боланинг топишмоқларига тўғри жавоб берган болаларга совға берилади).

1-Бошловчи: Қойил, офарин, болалар! “Ақлда тенги йўқ” деб сизларни айтса бўларкан.

2-Бошловчи: Шумтака, Шум бола, сизлар мабодо қароқчиларнинг қаёққа кетганини билмайсизларми? Улар Оппоғойни ўғирлаб кетишди. Миттивойлар эса уларнинг кетидан қувиб кетишганди.

Шумтака: Кўрдик, кўрдик уларни. Қаёққа кетишганини ҳам биламиз. Лекин аввал болалар билан бир “Андижонча”сига рақсга тушмоқчимиз.

Шум бола: Аввал мазза қилиб ўйнаб олайлик. Кейин Миттивойлар қаёққа кетганини айтамиз. Қани, болалар даврага марҳамат!

(Шум бола, Шумтака ва болалар рақсга тушадилар).

Шумтака: Эй, раҳмат. Зўр ўйнаркансизлар. Мазза қилдим.

Шум бола: Ана энди айтсак бўлади, Миттивойлар қаёққа кетганини. Улар Алишох саройига кириб кетишганини кўрдик.

1-Бошловчи: Ия, қаранглар, олампаноҳимизнинг ўзлари баковул-ясовуллари билан бирга ташриф буюришибди байрамимизга.

2-Бошловчи: Марҳамат, давра сизларга мунтазир.

(“ Алишох” гуруҳи ижросида рақс ижро этилади. Рақсдан сўнг Миттивойлар, Шумтака, Шумбола, Бўри, Ялмоғиз кампирни, қароқчиларни судраб олиб келишадилар).

2-Миттивой: Мана, биз уларни тутдик.

3-Миттивой: Ялмоғиз кампирнинг буйруғи билан манавилар Оппоғойни ўғирлаб, беркитиб қўйишди.

1- Миттивой: Қайтариб бер, Оппоғойни, ярамас кампир!

Ялмоғиз: Бўпти, бўпти. Агар биз билан ўртоқ бўлсанглар, биз билан бирга рақсга тушсанглар,Оппоғойни қайтариб бераман.

1-Бошловчи: Болажонлар, ялмоғиз кампир билан, қароқчилар билан рақсга тушамизми?

Болалар: Ҳа, майли.

2-Бошловчи: Унда ҳамма рақсга тушсин!

(Шўх куй янграйди. Ҳамма рақсга тушади. Мусиқа тўхтаганида, Оппоғой кириб келади).

Оппоғой: Ҳаммангизга катта раҳмат. Мени бандиликдан озод қилдинглар.

1-Бошловчи: Оппоғой, Ялмоғиз кампир ҳам, қароқчилар ҳам “Энди ёвузлик қилмаймиз” деб сўз беришмоқчи ҳаммамизга.

Ялмоғиз ва қароқчилар: Сўз берамиз! Энди ҳеч ҳам ёмонлик қилмаймиз.

2-Бошловчи: Жуда соз. Ана энди байрамимиз байрамдай ўтади.

1-Бошловчи: Болажонлар, янги йил кириб келиши учун яна 2 та меҳмонни таклиф қилишимиз керак бу ерга.

Оппоғой: Ким экан у меҳмонлар?

Болалар: Қорбобо! Қорқиз!

Шумбола: Тўппа-тўғри. Энди ҳаммамиз биргаликда Қорбобо билан Қорқизни чақирамиз.

Ҳамма: Қорбобо! Қорқиз! ( 3 марта).

(Қорбобо Қорқиз билан кириб келади)

Қорбобо: Салом, мени азиз болажонларим. Кириб келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин.

Қорқиз: Бобожон, байрам авжида-ку. Ўйин-кулги-га, мусобоқалар ҳам қизиқарли ўтган бўлса керак. Янги йил совғаларсиз бўлмайди, албатта.

Қорбобо: Тўғри айтасан, қизим, ҳаммангизга етарли совға бор қопимда.

(Қорбобо болаларга совға улашади).

Қорбобо: Ия, арчамиз ухлаб қопти-ку. Байрам чироқларини ёндиришим учун менга ёрдам беришингиз керак, болажонларим. Ҳаммамиз биргаликда “Арча, ён” деймиз.

Бир, икки, уч . . . арча ён! ( 3 марта). (Арча ёнади).

1-Бошловчи: Янги йил муборак, азиз Ватаним!

Фарзандлари соғлом, қудратли юртим!

Янги йил муборак, меҳнаткаш ҳалқим!

Фидоий, мардона, жонкуяр элим!

(Янги йил ҳақида қўшиқ янграйди. Болалар рақсга тушади)

2-Бошловчи: Мана, бугунги байрам дастуримиз ҳам ниҳоясига етди. Барчангизга ўқишларингизда катта муваффақиятлар тилаб қоламиз. Хайр, саломат бўлинг!


  1. 1-Бошловчи.

  2. 2- Бошловчи.

  3. Оппоғой

  4. 3 та миттивой

  5. Қизил қалпоқча

  6. Бўри

  7. Шум бола

  8. Шумтака

  9. Қорбобо

10.Қорқиз




Тузувчи: А.Шамсиева – БАРБТИМ услубчиси



















































Китобча бетлари:


4-5

2-7


8-1

6-3

















Идёт приём заявок на самые массовые международные олимпиады проекта "Инфоурок"

Для учителей мы подготовили самые привлекательные условия в русскоязычном интернете:

1. Бесплатные наградные документы с указанием данных образовательной Лицензии и Свидeтельства СМИ;
2. Призовой фонд 1.500.000 рублей для самых активных учителей;
3. До 100 рублей за одного ученика остаётся у учителя (при орг.взносе 150 рублей);
4. Бесплатные путёвки в Турцию (на двоих, всё включено) - розыгрыш среди активных учителей;
5. Бесплатная подписка на месяц на видеоуроки от "Инфоурок" - активным учителям;
6. Благодарность учителю будет выслана на адрес руководителя школы.

Подайте заявку на олимпиаду сейчас - https://infourok.ru/konkurs

Автор
Дата добавления 23.12.2015
Раздел Начальные классы
Подраздел Рабочие программы
Просмотров548
Номер материала ДВ-281532
Получить свидетельство о публикации

УЖЕ ЧЕРЕЗ 10 МИНУТ ВЫ МОЖЕТЕ ПОЛУЧИТЬ ДИПЛОМ

от проекта "Инфоурок" с указанием данных образовательной лицензии, что важно при прохождении аттестации.

Если Вы учитель или воспитатель, то можете прямо сейчас получить документ, подтверждающий Ваши профессиональные компетенции. Выдаваемые дипломы и сертификаты помогут Вам наполнить собственное портфолио и успешно пройти аттестацию.

Список всех тестов можно посмотреть тут - https://infourok.ru/tests

Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх