Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Другие методич. материалы / Разработка открытого урока по узбекской литературе на тему: "Буюк сўз санъаткори" (Абай ҳаёти ва ижоди асосида).

Разработка открытого урока по узбекской литературе на тему: "Буюк сўз санъаткори" (Абай ҳаёти ва ижоди асосида).


До 7 декабря продлён приём заявок на
Международный конкурс "Мириады открытий"
(конкурс сразу по 24 предметам за один оргвзнос)

  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

Қозоғистон Республикаси таълим ва фан министрлиги

А. П. Чехов номли

21-ўрта мактаб








hello_html_m116e3a32.gif







(Абай ижоди асосида)









Бажарди: ўзбек тили ва ўзбек адабиёти ўкитувчиси Абдиева Саодат








Б у ю к с ў з с а н ъ а т к о р и


(конференция дарс)


Мақсад:

  1. Ўқувчиларни қозоқ халқининг оқини Абай ҳаëти ва ижоди (ўланлар, насиҳатлар, «Қора сўзлар») билан таништириш орқали инсон руҳиятини тушунишга ундаш.

  2. Баркамол инсон бўлмоқ учун зарарли бўлган нодонлик, эринчоқлик, золимликка нисбатан безовталик уйғотиш орқали инсонпарварлик ҳис-туйғуларини тарбиялаш.

  3. Ўқувчиларда маданий меросни ардоқлаб ўрганишида фахрланиш туйғусини уйғотиш.

Дарс услуби:

1. Чиройли сўзлаш санъати, ифодали ўқиш, ифодали ëддан айтиш, ролларга кириш, фикр ва мулоҳаза билдириш, хотирани тиклаш, изланиш, хулоса чиқариш.


Дарснинг жиҳозланиши:

  1. Абай, Ж. Жабоев, А. Навоий, Саъдий, Х. Шерозий, З. М. Бобур портретлари.

  2. Буклетлар: Абай, Ж. Жабоев, А. Навоий ҳаëти ва ижодига тааллуқли.

  3. Фото – монтажлар: «Буюк сўз санъаткори ҳаëти ва ижоди», «Семей ва Жидебайдаги уй музейлари», «Полигон барҳам топди», «2006 йил – Россияда Абай йили».

  4. Ўқув-техника воситалари: телевизор, видеомагнитофон, магнитофон.

  5. Ўқув дидактик материаллар: «Абай» энциклопедияси, «Абай эли» китоби, «Абай» І-ІІ томлик китоб, М. Авезовнинг «Абай йўли» эпопеяси, «Чингизтоғ этаклари» китоби. Ëш Абай ҳаëтидан лавҳалар тасвирланган ҳужжатли фильм, Абай ўланлари ëзилган магнит тасма. «Қора сўз»лар ва Абай ҳақида оқинлар айтган фикрлари ëзилган плакатлар. Дарс режаси ëзилган плакат.

  6. Кўргазма: болалар чизган табиат манзаралари, қозоқ халқининг миллий бош кийимлари: тақия ва саукеле, қозоқ халқининг миллий асбобларидан дўмбра, ўтов макети.

Дарснинг режаси:

  1. Абай (Иброҳим) таваллуди (Қўнонбой, Зийрак момо, Улжон ҳақида маълумот).

  2. Абай яшаган даврда Семей (шаҳар, кутубхона, музей, Аҳмад Ризо мадрасаси).

  3. Ëш Абай дунë қарашининг шаклланиши (Аҳмад Ризо мад­ра­са­си, «Приходская школа»), ëш Абай ҳаëтидан лавҳалар (ойнаи­жа­ҳон орқали кўрсатилади).

  4. Абайнинг элига қайтиши «Абай йўли» эпопеясидан бир кўри­ниш (Мухтар Ауезов ҳақида маълумот).

  5. Абай ижод тўлқинида «Мен ўланни ëзмайман эрмак учун». Абай насиҳатлари.

а) Инсон боласини ҳор қиладиган уч нарса.

б) Ғайрат, Ақл, Юрак баҳси.

Дарсликдаги шеърлар («Юрагим нени сезасан»,«Одамнинг қай бир кезлари», «Юрагим менинг қирқ ямоқ»).

Абай «Қора сўз»­лари.

  1. Лирик чекиниш «Кўзимнинг қароси», Абай ўланлари эл ардоғида.

  2. Оқин эл ëдида.

  3. Хулоса.

Дарснинг бориши


- Қозоғистон аталган қадрдон элим,

Турли миллат элатга бағри кенг элим.

Ўтар кунлар, йиллару ҳатто асрлар,

Фоний дунë бор экан, доим бор элим.,


Ҳа, ҳақиқатдан ҳам элимизда турли миллат, халқлар яшайди. Ҳар бир халқнинг ўз тарихи, ўз санъати, ўз маданияти ва ўз адабиëти бор. Мана шу жабҳаларда ўзининг саййи ҳаракатлари билан хизмат қилган фарзандлари борки, уларни халқ унутмайди, номини тилидан туширмайди, ëдини дилидан ўчирмайди. Чунки бу улуғ фарзандлар ўз элини бутун оламга танитганларки, улар билан фақат фахрланмоқ даркор.

Ана шундай азиз фарзандлардан бири қозоқ халқининг азиз ўғлони Абай (Иброҳим) Қўнонбоевдир.

Бугунги дарс конференциямиз мавзуси ҳам айнан шу оқиннинг ҳаëти ва ижодига бағишланиб, «Буюк сўз санъаткори» деб аталади.

Дарс конференциядан мақсад, оқин Абай ҳаëти ва ижоди билан яқиндан танишиб, илмга бўлган, маърифатга бўлган интилишимизни қарор топтириш, инсон руҳиятини чуқурроқ англаш ҳамда юртимиз ўғлони хизматидан фахр туйғусини туйиб, ўз фикр ва мулоҳаза­ларимизни билдириш орқали хулоса чиқариш. Бунинг учун синф ўқувчиларини уч гуруҳга бўлганмиз «Ëш олимлар», «Ўлкашунослар» ва «Китобсеварлар».

Коференция дарс режасига мувофиқ, аввало сўз навбатимизни «Ëш олимлар»имизга берамиз. «Ўлкашунослар» ҳамда «Китобсеварлар» ўз навбатида фикр ва мулоҳазаларини билдирадилар. Гуруҳ сардорлари ҳар бир ўқувчининг фикрини І балл билан белгилаб боришади.

- Қозоқ адабиëтининг асосчиларидан бири, улкан сўз санъаткори, маърифатпарвар шоир, оқин, мутафаккир олим, композитор ва таржимон Абай (Иброҳим) Кўнонбоев 1845 йил 10 августда Қозоғистоннинг Семей вилоятига қарашли Аякўз туманининг Чингизтоғ ëн бағрида жойлашган Қорауй овулида бой хонадонида туғилди.

Қўнонбой - Абайнинг отаси польшалик саëҳатчи-географ А. Януш­кевич ëзишича: Семейнинг эътиборли бойларидан бўлиб, саҳройи тўбиқли уруғида катта мавқега эга эди. Оддий оилада туғилиб, табиатан ақлли, идрокли бўлган хотираси ўта кучли бўлиб, сўзамол инсон эди.

Чўлда яшаш сирларини ҳамда қуръонни яхши билар эди. Россияда чиқарилган қозоқ халқига тегишли бўлган қонунларни яхши билар, нафақат ўз овулидаги балки бошқа овуллардан ҳам катта кичиклар бирор масалани ҳал қилмоқ учун унинг қошига келар эдилар. У ечол­маган ҳеч қандай масала бўлмас эди.

  • Қўнонбой овулида «Эски том» деган масжид қурдирди. Овулдаги болалар шу ерда дастлабки саводини чиқарди.

  • Қўнонбой 1874-75 йиллар орасида Маккага боради. У ерда мусулмонлар вақтинча яшайдиган «Тақия уй» қурдиради.

  • Кичкина Абай онаси Улжон ва отасининг онаси Зийрак момонинг таъсири асосида сўз дунëсига кириб келди. Фавқулудда қобилиятли бўлган бу икки аëл истеъдодли ва таъсирчан Иброҳимга болалигидан кўплаб эртак, достон, ўланлар айтиб беришарди. Шу икки аëл Абай маънавиятининг шакллантирилиши, унинг ижодий тараққиëтида катта роль тутди. Абай дастлабки саводини овулидаги Обидхон отли татар мулла қўлида чиқарди. Ўн ëшидан бошлаб у Семейдаги Аҳмад Ризо мадрасасида таҳсил олди.

Абай яшаган даврда Семей (шаҳар, кутубхона, музей, Аҳмад Ризо мадрасаси).

  • Аҳмад Ризо мадрасаси Семейда жойлашган. Семей шаҳри ҳозирда Семипалатинск деб аталади. Семей вилоятининг маркази бўлиб, бизнинг Жанубий Қозоғистон вилоятидан анча олисда шимолий-шарқ томонида жойлашган. Авваллари Дўржикент, Еттишатир номлари билан аталган. Шаҳар 1776 йил янгидан ташкил этилган. 1782 йили бир неча завод, савдо-сотиқ ўчоқлари бўлган.

Семейда Абай замонида 8 масжид ва улар қошида 8 мадраса бўлиб, 581 бола дарс олган.

  • Семейда 1883 йили «Ўлкашунослик» музейи очилди. Музейга Абай 60 қимматбаҳо экспонатлар топширди.

  • Семейда 1883 йили кутубхона очилди. Бу кутубхонага Ш. Валиханов, Ф. И. Достоевский ва америкалик сиëсий публицист Дж. Кеннан ташриф буюрган. Абай ҳам биринчилар қатори кутубхонанинг аъзоси бўлган, у шу кутубхонада А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонотов, И. А. Крилов, Л. Н. Толстой, М. Е. Салтиков-Шедрин асарларини ўқиди. Лермонтов, Пушкин, Криловларнинг асарларини қозоқ тилига таржима қилди ва ўз халқига тақдим этди.

  • Аҳмад Ризо мадрасасини Аҳмад Ризо деган имом томонидан қурдирилган бўлиб, унда диний таълим берилар эди. Шарқ халқларининг мумтоз адабиëт намояндаларининг асарлари араб, форс ва чиғатой тилларида ўрганилар эди. Мадрасада тарих, география, арифметика фанидан ҳам дарс берилар эди. Абай бу мажрасада уч йил таҳсил олди.

  • Мадрасада ўқиш йилларида Абай Навоий, Саъдий, Хофиз Шерозий, Фузулий каби шарқ мумтоз адабиëтининг буюк намояндаларининг ижодини қунт билан ўрганди. Алишер Навоийни ўз устози деб билди. Қуйидаги тўртлик бунинг исботидир:

Фзули, Шамси, Сәйхали,

Науаи, Сағди, Фирдоуси,

Қожа Хафис – бу һәммәси,

Мәдәт бер я шағири фәрияд.

Телевизор орқали Абайнинг болалик ҳаëтини акс эттирган бир неча лавҳалардан иборат ҳужжатли фильм намойиш этилади.


  1. Абайнинг болалаги ҳақида тавсиф.

  2. Семейдаги Аҳмад Ризо мадрасаси.

  3. Семейдаги «Приходская школа» ҳақида.

  4. Рус тили ва маданиятини ўрганиш ҳақидаги Абай фикрлари.

  5. Ëш Абайнинг ўз шеърини ўқиши.

  • Саҳна кўриниш. «Абайнинг ўз элига қайтиши». (М. Авезовнинг «Абай йўли» эпопеясидан олинган).

  • М. Авезов ëзувчи, драматург, қозоқ адабиëтининг классиги, адабиëтшунос ва абайшунос олимдир. У «Абай йўли» эпопеясини ëзган. Эпопеяни ëзишдан аввал у 1936 йили Абай элига борди. Абай билан яшаган, сўзлашган одамлар билан учрашди. Абайнинг ўланлари қачон ëзилганини ва нима сабабдан ëзилганини аниқлаб, бир жойга тўплади. Абай аралашган воқеаларини ўз асарида ëритди.


АБАЙ ИЖОД ТЎЛҚИНИДА.


  • Абай ўн икки ëшидан шеърлар ëза бошлаган. Лекин шеър ëзишдай юмуш билан шуғулланишни ор деб билган отасидан қўрқиб, у узоқ вақт ëзганларини ҳеч кимга кўрсатмайди. У ўттиз беш ëшларига етганда адабиëт оламига қайтади. 1886 йил ëши 40 дан ошганда «Ëз» шеърини биринчи марта эълон қилди.

  • Абай ўланларни ўз олдига мақсад қўйиб ëзади:

Мен ўланни ëзмайман эрмак учун,

Ўтган-кетган гапларни термак учун.

Мен ўланни ëзаман тушунганга,

Авлодимга бир сабоқ бермак учун.

Сўзимни тентак уқмас, зийрак уқар,

Кўнглининг кўзи очиқ сергак уқар.


Зийрак бўлиб, Абай насиҳатини тинглаймиз.

  • Инсон боласини хор қиладиган уч нарса бор, ундан қочмоқ керак. Биринчиси нодонлик, иккинчиси эринчоқлик, учинчиси - золимлик.

Нодонлик – билим-илмнинг йўқлиги, дунëда уларсиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Билимсиз одамнинг ҳайвондан фарқи бўлмайди.

Эринчоқлик - касб-ҳунар, санъатнинг, барча дунëдаги ҳунарнинг душмани. Талабсизлик, уятсизлик гадойлик – бари шундан чиқади.

Золимлик – одам боласининг душмани. Одам боласи душман бўлса, одам бўлмайди, бир йиртқич ҳайвон кабидир.

  • Абайнинг кейинги насиҳати Ғайрат, Ақл, Юрак баҳсининг ҳал қилинишидир.

Саҳна кўриниш:

Ғайрат:

  • Илм ўзинг айт, дунëда ҳеч бир нарса йўқки у менинг иштирокимсиз камол топсин. Аввало, мана, сенинг ўзингни билиш ҳам, эринмай, сабот, матонат билан излаб, ўрганиб яна уни ўз ўрнида ишлатиш ҳам менинг ишим. Шундай бўлгандан кейин Ақл билан Юрак нега мен билан масала талашади?

Ақл:

  • Илм, мени тингла, на бу дунëда ва на у дунëда нимаики фойдали, нимаики зарарли бўлса - биладиган бир менман. Сенинг сўзингни уқадиган ҳам мен. Менсиз инсон на ўз фойдасини билади ва на ўз зараридан қочиб қутила олади. Ҳатто илмни ҳам ўқиб ўргана олмайди. Шундай бўлгандан сўнг, бу иккаласи мен билан нега ғижиллашади. Мен бўлмасам, бу иккаласининг қўлидан нима иш келади.

Юрак:

  • Илм, энди мени тингла. Мен инсон танасининг подшосиман, қон мендан тарайди, жон менда макон қуради, менсиз ҳаëт йўқ, катталарга нисбатан ҳурмат-иззат, кичикларга нисбатан меҳр-шафқат қилдирадиган ҳам – менман. Менсиз буларнинг кўрган куни кунми? Шундай бўлгандан кейин қандай қилиб масала талашишади.

  • Илм:

  • Эй, Ғайрат сенинг айтган гапларинингнинг ҳаммаси тўғри, ҳатто у айтганларингдан бошқа ҳунарларингнинг борлиги ҳам рост, шунингдек, кўпгина фойданг билан бирга зараринг ҳам йўқ эмас. Баъзан яхшиликка, баъзан эса ëмонликка ëпишиб оласан – мана шунинг ëмон. Эй, Ақл, сенинг айтган гапларинг ҳаммаси тўғри, сенинг иштирокингсиз ҳеч нарсанинг бўлмаслиги ҳам рост, бундан ташқари ҳам сенинг қўлингдан кўп нарсалар келади: турли амал, ҳийла-найрангларнинг бари сендан чиқади, яхшининг ҳам, ëмоннинг ҳам таянгани сенсан. Сен иккаласига ҳам бирдай хизмат қиласан, истаганини топиб берасан – мана шу одатинг ëмон.

Энди мен уччалангнинг бошингни қўшиб, иттифоқларингни келиштириб қўйишим керак. Бу ишда йўл-йўриқ кўрсатадиган бошлиқ Юрак бўлса яхши бўлади. Чунки Ақл сениннг ножўя томонларинг кўп, шу сабабли Юрак сен етаклаган томонга қараб юравермайди: яхши йўлга бошласанг, жон-дили билан юради, ҳатто хурсанд ҳам бўлади, ëмон йўлга бошласанг – сендан жирканади, айтганингга юрмайди, балки кўкрагидан чиқариб ташлайди.

Эй Ғайрат, сенинг ҳам куч-қувватинг жуда ҳам кўп. Лекин Юрак бош бўлса, сени ҳам ўз эркингга кўймайди. Уни фақат ўринли ишларгагина сафарбар қилади. Менинг гапимга кириб, уч овлон бирга бош қўшинглар, бордию учовингиз ола бўлсангиз, у ҳолда мен фақат Юракнинг тарафинигина – ëқлайман. Чунки китобларда: одамгарчилик кишининг қалбида бўлади, қалбингни пок сақла, дейилган.

  • Дарслигимизда Абайнинг уч шеъри берилган:

«Одамнинг қай бир кезлари», «Юрагим нени сезасан», «Юрагим менинг қирқ ямоқ». Ҳар учала шеърда оқин киши руҳиятини зўр маҳорат билан тасвирлаган.


  • Одамнинг қай бир кезлари

Кўнгилда ғубор босилса,

Тангрининг берган ҳислари

Кўк булутдан очилса.


Шилдираб равон келиши

Тошбулоқнинг сувиндай

Кирлаган юрак ўз ичин

Туролмас аста ювинмай...


  • Юрагим, нени, сезасан,

Жон йўқми сендан бошқа?

Дунëни, кўнглим кезасан,

Таянч йўқ-ку, қўй тўхта.


Сезганинингни сездириб,

Етолмадинг ўртоққа

Тирик жондан бездириб

Етаклайсан қаëққа?


  • Юрагим менинг қирқ ямоқ,

Хиëнатчил дунëдан.

Қандай қолсин омон-соғ,

Зарба еса ҳар недан.


Бири ўлди, бири-ëв,

Кимни суйса бу юрак.

Кимки-қочқин, кими - дов,

Суянарга йўқ тиргак.


  • Абайнинг «Қора сўз» фалсафий дидактик асари унинг теран фикрлайдиган мутафаккирлигидан далолат беради.

Абай «Қора сўз»ларини ëзар экан: «Охири ўйладим, шу ўйимга келган фикрларни қоғозга ëза бошладим, оқ қоғоз билан сиëхни эрмак қилайин, кимда-ким унинг ичидан керакли сўз топса, ëзиб олсин, ë ўқисин, кераги йўқ деса, булар ўз сўзим – бошқаларда ишим йўқ», - деган эди.

  • Абай ўн тўққизинчи «Қора сўз»ида бундай дейди:« Адам анадан туғанда есті болмайды, естіп, көріп, ұстап, татып әр заттың қасиетін бес сөзім мүшелері арқылы ажыратып, солдан алған мағлуматты мида тоқу арқылы есті болады».

  • 352 «Қора сўз». Юрак, ақл, ғайрат бир одамда жам бўлса - у ҳақиқий инсон бўлади.

  • 360 «Қора сўз». Одам ўзини яхши одам билан солиштиргандагина, яхши инсон бўлади.

  • 401«Қора сўз». Одамлар ичида энг ëмони – талабсизидир.

Лирик чекиниш


  • Абай учун «Қора уй» дарëси билан тепалиги энг қадрли жойлардан эди. Шу ердан озгина юқорироқда Туяўркачда Тўғжон билан танишган. Ва умрининг охиригача ҳам қувончи ҳам армони бўлиб қолган Тўғжонни унутмайди. Унга атаб ўланлар битган:

Жарқ етпес қара көңілім не қылса да,

Асыпанда ай менен күн шағылса да.

Дүниеде сірә сендей маған жар жоқ,

Саған жар менен артық табылса да.


Абайнинг «Кўзиммнинг қороси» ўлани ҳам Тўғжонга аталган. Унинг куйини ҳам Абайнинг ўзи яратган. Магнит тасмасида қўшиқ эшиттирилади.

  • Абайнинг ўнлаб ўланлари Оқчўққида яратилган. Ўланлар тезда кўчирилиб, ëдланиб бутун овулга таралар эди. Ҳатто шу овулдан бошқа овулга узатилаëтган қизлар Абай қўл ëзмаси билан кўчирилган ўланларни ўзлари билан олишиб кетишар эди.

  • Қорауй дарëсининг қурилишида Жидебайда 1904 йил 23 июнда қозоқ халқининг азиз фарзанди вафот этди, аммо унинг асарлари ҳозирги кунгача ўз қадр-қимматини йўқотгани йўқ.

Оқин эл ëдида.

  • Абайнинг хотирасини абадийлаштириш ишлари доимо олиб борилмоқда. Қозоғистонннинг кўплаб щаҳарларида Абай ҳайкали ўрнатилган. Семей ва Жидебайда Абайнинг уй-музейлари очилган, бу музейда Абайга тегишли буюм-нарсалардан тортиб, уй жиҳозларигача асил ҳолида сақланган.

2006 йили Россияда Абай йили деб эълон қилиниши катта тарихий воқеадир.

  • Шу йили 3 апрелда Москвадаги Қозоғистон элчихонасининг яқинидаги Тозабулоқ ҳиëбонида Абай ҳайкалининг очилиш тантанаси бўлиб ўтди. Бу анжуманда Россия президенти В. Путин ҳамда бизнинг президентимиз Н. Назарбоев қатнашдилар. Н. Назарбоев ҳайкал очилишида сўзлаган нутқида, рус халқи билан дўстлашишни Абай авлодига мерос қилганини, тўлқинланиб айтди.

  • Бизнинг шаҳримиз Чимкентда Абай номли истироҳат боғи бор. Унда Абай ҳайкали ўрнатилган. Бизнинг мактабимиз жойлашган шоҳ кўча ҳам Абай номи билан аталади. Биз яшаëтган туман номи ҳам Абай номидадир. Буларнинг ҳаммаси оқинга бўлган чексиз муҳаббатнинг далолатидир.

  • Ўқитувчи сўзи:

  • Болалар, дарсимизнинг конференция қисмини якунлаб, хулосалаш қисмини эълон қилишдан аввал Абайнинг ҳаëти ва ижодига тааллуқли бўлган фикрларни айтган ўқувчиларнинг барчасига аъло ва яхши баҳолар қўйилади. Чунки, Абайнинг биргина «Қора сўз»ини дилига жойлаган бола ҳам, тугамас маънавий ҳазинадан баҳраманд бўлган бўлади. Бу эса ўз-ўзидан кўриниб турибди-ки, ҳар бир ўқувчи ўз ҳатти-ҳаракатларини кузатишига, ўйланиб иш қилиши­га олиб келади.

  • Абайнинг ҳаëти ва ижодига тааллуқли қўшимча материал­дан фойдаланиб дарснинг музокара-мунозара қисмини бош­лаймиз.

  1. Абай насиҳати «Инсон боласини хор қиладиган уч нар­са: нодонлик, эринчоқлик, золимлик» ҳақида фикрлар.

  2. Абайнинг 369 «Қора сўз»и: Одам ëмонликка бекор­чи­лик оқибатида учрайди.

  3. Хотирани тиклаш (Ушбу парча Абайнинг қайси асари­дан олинган, бош қаҳрамони ким?)

Мақтанишнинг хайри йўқ, яхши билгин,

Донолардан ўрганиб – амал қилгин.

Ўз баҳонгни ўзингдан ким сўрайди,

Яхши бўлсанг, ëруғлик сочиб келгин.

(Абайнинг «Искандар» достонидан)


  1. Ж.Жабоев Абайнинг 95 йиллик юбилейида унинг суратига қараб ëзган шеъри:

Мынау тұрған Абайдың суреті ме?

Өлең – сөздің ұқсаған қудіретіне

Ақыл, қайрат білімді тең ұстаған,

Өр Абайдың төтеген кім бетіне?


  1. Абай эли Семейдаги полигоннинг 1989 йили барҳам топиши. Шоир Ўлжас Сулеманов ташаббускорлиги ҳақида.

  2. Болалар чизган табиат тасвири расмлари Абайнинг «Кўклам» шеъри билан қиëсланади.

  3. Абай ҳаëтидан дарак берувчи бир неча воқеалар билан ўқувчиларни таништириш.

  4. Абай қозоқ халқ ўйинларидан «Тўққиз қумолоқ»ни яхши ўйнаши ҳақидаги маълумот.

Дарсни якунлашдан аввал уч гуруҳ сардорлари хулосалари тингланади.

Якуний сўз:Ҳақиқатан ҳам Абай буюк сўз санъаткори эканлигини далилловчи қозоқ оқини С.Турайғиров ëзганидек:

Асил сўзни изласанг,

Абайни ўқи,эринма,

Одамийлик кўзласанг

Ëдлаб жойла кўнгилга.

дея Қозоғистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, филология фанлари олими М.Саидов домланинг «Қозоқ ери – Ер шари» деб номланган шеърини ўқиш билан якунлаймиз:

Абай оға, юрагимдан

Сизга атаб гул тердим.

Нурдай ëруғ йўлингизга,

Таъзим бажо келтирдим.

«Қозоғим» - деб куйиб-ëниб,

Ўтказдингиз умрни.

Ҳатто бойваччалик қилиб,

Сурмадингиз даврни.

Хатоларни тузатмоқчун,

Этик билан сув кечиб,

Кечалари мижжа қоқмай.

Ширин уйқудан кечиб,

Улуғ кўрай халқимни деб,

Олишдингиз девдайин.

Севар бўлсам халқимни мен,

Сиздайин чин севайин.

Абай оға, бир зумгина,

Бош кўтаринг илтимос.

Мана бу кун,бу замонда,

Ниятингиз бўлди рост.

Қозоқ халқи эркинлигин,

Киритди ўз қўлига.

Ўрис, ўзбек, турку татар,

Шерик бўлди йўлига

Ҳамжиҳатлик байроқ бўлди,

Қозоқ эли – Ер шари.

Юз-юзлаган эл-элатлар,

Ватан тутмишдир бари.

Қозоғимиз юрагини

Даласидай қилиб кенг,

Барча халққа ишонч берди,

Хуқуқ берди теппа-тенг,

Абай оға, кемтинмангиз,

Ниятингиз ушалди.

Қозоқ ери бойлик билан,

Дўстлик билан тушалди.

Дўстлик деган асл бойлик,

Бошқасига эрмаймиз.

Бу бойликни ҳеч қачон биз

Ҳеч кимсага бермаймиз!


Дарс боришида муҳрланган онлар

hello_html_5a4d0122.jpg










hello_html_8f7a237.jpghello_html_4b28aa21.jpg










hello_html_m4e5ebefe.jpghello_html_m627d8254.jpg










hello_html_m22282a6c.jpg







hello_html_m500dd6ee.jpg


шплднгапш







hello_html_mb41fa3.jpg





hello_html_7211714b.jpg












hello_html_d44890c.jpg


hello_html_16454b73.jpg









hello_html_48e7e8e0.jpg

hello_html_76911ea5.jpg












hello_html_md383bb8.jpg














hello_html_m263eb448.jpg

















Қозоғистон Республикаси таълим ва фан министрлиги

А. П. Чехов номли

21-ўрта мактаб








hello_html_m116e3a32.gif







(Абай ижоди асосида)









Бажарди: ўзбек тили ва ўзбек адабиёти ўкитувчиси Абдиева Саодат









57 вебинаров для учителей на разные темы
ПЕРЕЙТИ к бесплатному просмотру
(заказ свидетельства о просмотре - только до 11 декабря)

Автор
Дата добавления 29.09.2015
Раздел Другое
Подраздел Другие методич. материалы
Просмотров265
Номер материала ДВ-017589
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх