Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Начальные классы / Презентации / Сценарии для 9 мая

Сценарии для 9 мая

Международный конкурс по математике «Поверь в себя»

для учеников 1-11 классов и дошкольников с ЛЮБЫМ уровнем знаний

Задания конкурса по математике «Поверь в себя» разработаны таким образом, чтобы каждый ученик вне зависимости от уровня подготовки смог проявить себя.

К ОПЛАТЕ ЗА ОДНОГО УЧЕНИКА: ВСЕГО 28 РУБ.

Конкурс проходит полностью дистанционно. Это значит, что ребенок сам решает задания, сидя за своим домашним компьютером (по желанию учителя дети могут решать задания и организованно в компьютерном классе).

Подробнее о конкурсе - https://urokimatematiki.ru/


Идёт приём заявок на самые массовые международные олимпиады проекта "Инфоурок"

Для учителей мы подготовили самые привлекательные условия в русскоязычном интернете:

1. Бесплатные наградные документы с указанием данных образовательной Лицензии и Свидeтельства СМИ;
2. Призовой фонд 1.500.000 рублей для самых активных учителей;
3. До 100 рублей за одного ученика остаётся у учителя (при орг.взносе 150 рублей);
4. Бесплатные путёвки в Турцию (на двоих, всё включено) - розыгрыш среди активных учителей;
5. Бесплатная подписка на месяц на видеоуроки от "Инфоурок" - активным учителям;
6. Благодарность учителю будет выслана на адрес руководителя школы.

Подайте заявку на олимпиаду сейчас - https://infourok.ru/konkurs

  • Начальные классы

Поделитесь материалом с коллегами:

9-май «Хотира ва кадрлаш куни»

муносабати билан



Хотира муқаддас – қадр абадий

номли адабий кеча

hello_html_7bcc91c9.gif










hello_html_3ed67d5b.jpg






















2012 йил



9-май “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган

Хотира муқаддас – қадр абадий” номли адабий кечанинг


СЦЕНАРИЙСИ


1-Бошловчи: Ассалому алайкум ҳурматли китобхонлар, азиз устозлар ва ўқувчилар 9-май “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган “Хотира муқаддас - қадр абадий” номли адабий кечамизга хуш келибсиз. Бугунги кечамизни XX-асрнинг энг етук вакилларидан бири, ўзбекларнинг энг фидоий ўғлонларидан бири А. Қодирий бобомизнинг ёрқин хотирасига бағишлаймиз.


Йиллар ўтиб борсада ҳамон,

Қўмсаб-қўмсаб ўқиймиз сизни.

Сиз бамисоли зангори осмон,

Биз қўмсаймиз осмонимизни.

2-Бошловчи: Ҳурматли китобхонлар! Севимли адибимиз А.Қодирий ўзбек

романчилигининг асосчиси, ёзувчи, журналист ва таржимон бўлган.

Бирингиз Отабек, бирингиз Кумуш

Доим яшаб турсин севгингиз боғи.

Ҳақиқий муҳаббат билмасин сўлиш,

Устоз Қодирийнинг бу илк сабоғи.


1-Бошловчи: Ҳозир кечамизни очиб бериш учун сўзни мактабимиз директори

А. Узақовга берамиз.

(директор сўзи)


2-Бошловчи: Олис чағир тошли йўллардан

Отга елиб ўтамиз бирга

Айлантириб Кумушнинг оддий

Сўзларини бокира шеърга
Тўйиб дилда масъум унларни

Титраб-титраб дил ларзасидан,

Биз очамиз “Ўтган кунлар”ни

Юрагимиз деразасидан.


1-ўқувчи: 1926-йилда адибнинг “Ўтган кунлар” романи яхлид асар сифатида босилиб чиқди. 1928-йилда эса 2- романи “Мехробдан чаён” романи нашр этилди. 1934-йилда колхозлаштириш туфайли ўзбеклар хаётида рўй берган ўзгаришларни акс эттирадиган “Обид кетмон” қиссасини ёзди.


2-ўқувчи: Булардан ташқари, адиб неча ўнлаб публитистик мақолалар, бадиий савияси баланд хикоялар хам яратди. Қодирий “Амир Умархоннинг канизаги”, “Намоз ўғри”, “Даҳшат” сингари романлар ёзмоқчи бўлган. Аммо қонсираган шўъро тузуми адибнинг бу режалари амалга ошувига йўл қўймади:


Адиб юрагида аламлар қат-қат

Лекин биттаси бор ўчмасдир доғи

Жонни тик хақиқат йўлида фақат

Бу эса устознинг сўнгги сабоғи.


3-ўқувчи: Кимсасиз, тинч боғ четидаги

Ўриндиққа ўтирган бу чол кўксидаги –

Кўксидаги –сир ичидаги

Сирларини очди мисли фол:

...Қишми, ёзми ёки кузмиди-

Эсимда йўқ, фақат ёдимда:

Икки девдек йигит турарди

Қодирийнинг икки ёнида”.


4-ўқувчи: “Ўтган кунлар” варакларини

Шундан кейин ўқиди олов.

Шундан буён олов телбадир,

Ялов бўлай, дер энди, ялов!”

Чол шундай деб бошини эгди.

Деди: “Қандай одамлар ўтган!”

Сўнг у маъюс кўзини тикди

Яшнаб турган бир тутам ўтга.


5-ўқувчи: Яшил эди, ёш эди бу ўт

Ўйнашарди баргларида нур.

Балки бу ўт “Ўтган кунлар”нинг

Ёниб кетган варағи эрур.


6-ўқувчи: Кўкрагимни тутмоқчи бўлиб

Йўлин тўссам, тўхтар эди у.

Шивирлардим қайғуга тўлиб:

Бу дунёга қайтмас энди у!”.


7-ўқувчи:

Улар...минглаб, балки милён эдилар,

Яшашга туғилган инсон эдилар.

Ширин жон эдилар, иймон эдилар

Бу жахон уйига мехмон эдилар

Ҳали ушалмаган армон эдилар.


Улар ёшлар эди, мардона, асл

Севги-ю севинчга талпинган насл

Бағрида барқ урган бахорий фасл

Ерку истиқлолга чанқоқ мутассил,

Мехнату ижод-ла шодмон эдилар.




8-ўқувчи:

Юртим, адо бўлмас армонларинг бор,

Тошларни йиғлатган достонларинг бор

Ўтмишингни ўйлаб оғрийди жоним

Кўксинг тўла шахид ўғлонларинг бор.

Алҳазар, алхазар, минг бор алхазар,

Ана, юришибди кийганлари зар,

Қодирийни сотиб шоир бўлганлар –

Меҳробингдан чиққан чаёнларинг бор...


2-Бошловчи: Ҳурматли меҳмонлар! Ҳозир сизлариннг эътиборингизга ўқувчиларимиз иштирокида тайёрланган “Ўтган кунлар” романидан саҳна кўриниш ижросини хавола этамиз мархамат.


Юсуфбек хожи : - Ўғлим, хали сан эшитдингми, йўқми, хайтовур биз санинг

устингдан бир иш қилиб қўйдик...


Отабек, маълумки, уларнинг “Қилиб қўйган ёки қилмоқчи бўлган ишларини” албатта билар эди. Шундоқ ҳам бўлса билмаганга солинди:

- Ақлли кишиларнинг ўғиллари устидан қилган ишлари албатта номақул бўлмас, -деди.

Хожи ўғлининг бу жавобидан ерга қаради ва нима деб жавоб беришни билмай қолди. Истехзо аралаш хотиниға қараб олди. Яна ораға жимжитлик кирди. Бу сўзсизлик маъносига ўзбекойим тушуа олмаган эди. Бир оз қараб ўлтирғоч, юраги қайнаб кетгандек бўлди:

- Биз санинг учун Олим Пансодбошининг қизиға унашиб қўйдик... Энди сан билан

тўй маслахатини қилмоқчи эдик...

Отабек онасига бир сўз демай, маънолик қилиб отасига қараб олди. Хожи уятликсимон “Шундоғ” деб қўйди.

- Сизларни ранжитиб бўлса хам бир мартаба уйланган эдим-ку?

- Сан уйлансанг биз ранжирмидик? –деди кулиб хожи.

Ўзбек ойим Марғилонлиқ томонидан сеҳирланган ўглига қарши қизишиб кетди.

Бир йиллардан бери ичига йигиб келганкинасини тўкиб берди.

- Ман сани бу умид билан боқиб катта қилмаған эдим. Сан бизнинг наслимизни кўтариш ўрнига, ерга уриб буғладингиз. Биз сани Марғилон андисига муккадан кетишингни ўйламаган эдик, адабсиз... ўзингга қолса шу Марғилонлиқни хотинға хисоблаб кетаберар экансан-да, уятсиз!..

Отабек ҳам қизишди:

-Хотин бўлмаса нима, ахир?!

-Қошлиқ, кўзлик бир анди!

-Анди...анди...ўзи хитойми, нима бало.. ўзи қалмоқдан тарқаган бўладир. Тушунмаган бўлсанг, лўлиларнинг бир тоифаси...

Бу жавобга Юсуфбек ҳожи ўзини хахолаб кулишдан тўхтата олмағанидек, Отабек ҳам кулиб юборди. Юсуфбек хожи кўзига чиқған ёшларни артар экан, жиддият билан ўғлига деди:

-Ўғлим, сан онангнинг гапига аччиғланма. Ул ҳар нарса деса фақат Марғилондан уйланганингга қаршилиғидан айтадир. Ўғлим, бизнинг сандан бошқа умид нишонимиз, ҳаёт қувончимиз йўқ. Дунёда кўриб ўтатурғон барча орзумиз, хавасимиз фақат сенгагина қараб қолган. Бу кун онанг санинг олдинға тиз чўкиб ва онанг кўнгли учун мен хам ораға тушиб сандан сўраймиз: сан ўз хохишинг йўлида уйланган экансан, рафиқанг санга муборак бўлсин. Эслилик даъвосида юрган ота-онанг тилаги, албатта шундан бошқа бўлмас... шу билан бирга санинг сабаби вужудинг бўлғон бир киши ўз хаёти ичида боласи орқали бир орзу хавас кечирмакчи... унинг бу орзусиға хак берасанми, йўқми яна ихтиёр ўзингда...

-Мен сизларнинг орзуларингизни бажаришга –агар хурсандчилиғингиз шу билан бўлса –хар вақт розиман. Аммо бир бечорага кўра –била туриб жабр хам хиёнат...


А.Қодирий бўлиб бир иштирокчи бўлиб чиқади:


...Мен турли бўхтон, шахсият ва сохталар билан иккинчи оқланмайдурғон бўлиб қораландим. Кўнглида шамси ғубороти, тезкаричилик мақсади бўлмағон содда, виждоний йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир.


(1926 йил 15-июнь Самарқанд А.Қодирийнинг суддаги нутқидан.)

1-Бошловчи: Мухаммад Юсуфни 47 ёшида адабиёт осмонидан мангуликка олиб кетди. Мухаммад Юсуф бор йўғи 47 йил умр.

Кўрган бўлсада барча инсонлар қалбига кириб борди, у ўз шеърларида халқ дардини, мухаббатини очиб берди, шоирнинг хар бир сўзи шеър эди, шундай шеърларни битган шоир ўлиши мумкинми? Йўқ асло, у хамиша тирик, бетакрор шеърларда яшайди, қўшиқларда яшайверади. Хозирги шеърларимиз М.Юсуфнинг ёрқин хотирасига бағишланади.


1-ўқувчи: Дилда қолди яхши сўз, достон

Қолаверди мухаббатимиз.

Биз яхшироқ қараб олмасдан

Кетди бизнинг Муҳаммадимиз.


Сўзларини суйиб олмасдан

Бағримизга ўйиб олмасдан

Кўзларига тўйиб олмасдан

Кетди бизнинг Муҳаммадимиз.


2-ўқувчи: Онажони –қуриган оғоч

Сингиллар бир тунда оппоқ соч

Ғафлат босган, дунё кўзинг оч

Кетди бизнинг Муҳаммадимиз.


Тангрим, шукур, ўчмас хат бердинг

Пирдай улуғ бир уммат бердинг

Муҳаммад бердинг, Муҳаммад бердинг

Кетди бизнинг Муҳаммадимиз.


3-ўқувчи: Азаси ҳам баъзан байрам, тўй

Ғирром дунё, нозланмай бўй-бўй.

Бир сергаклан, бир силкиниб қўй

Кетди бизнинг Муҳаммадимиз.

Биз шошмадик ҳеч улгурмоққа

Бунда, балки, дил тўлгач доққа

Жаннатдами... давр сурмоққа

Кетди бизнинг Мухаммадимиз.


4-ўқувчи: Дилда қолди яхши сўз, достон

Қолаверди мухаббатимиз.

Биз яхшироқ қараб олмасдан

Кетди бизнинг Мухаммадимиз.


2-Бошловчи: Хурматли китобхонлар! Тадбиримиз қатнашчилари хозир сизларнинг эътиборингизга иштирокчиларимиз ижросида М.Юсуф қаламига мансуб Ўзбекистон халқ артисти Ю.Усмонованинг “Хеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон” номли қўшиғини хавола этамиз.


1-Бошловчи: Бу она заминимиз қанчадан-қанча буюк ёзувчи шоирларни етиштирган. Уларни хар қанча ёд этсак асарларини шунча ўқисак оз. Улар Х.Олимжон, Ғ.Ғулом, Ойбек, Зулфияхоним, Миртемир... бу рўйхатни охири кўринмайди. Хозирги шеърларимизни орамизда йўқ лекин ўзларининг бир-биридан гўзал шеърлари, асарлари билан қалбимиздан чуқур жой эгаллаган буюк сиймоларимизнинг ёрқин хотирасига бағишлаймиз.


1-ўқувчи: Ойбекни ёд этиб:

Бош кўтарди разил, олчоқ ёв,

Қонли йиртқич, захарли илон.

Биз тоғдек чўнг, ўмровли ва дов,

Ҳар ҳамламиз янчар беомон...

Гўзал ҳаёт, эрк жаллодига

Хақли жавоб –ўлим сиртмоғи.

Жаҳонда бахт, ҳаёт номига

Қонли изни ўчирмоқ чоғи!


2-ўқувчи: Ғ. Ғуломни ёд этиб:

Сен етим эмассан,

Тинчлан жигарим

Қуёшдай мехрибон

Ватанинг онанг.

Заминдай вазмину

Мехнаткаш, мушфиқ,

Истаган нарсангни тайёрлагувчи

Халқ бор –отанг бор.

Чўчима жигарим,

Ўз уйингдасан.

Бу ерда на ғурбат, на офат, на ғам.


3-ўқувчи: Х.Олимжонни ёд этиб:

Водийларни яёв кезганда

Бир ажиб хис бор эди манда.

Чаппар уриб гуллаган боғим

Ўпар эдим Ватан тупроғим.

Одамлардан тинглаб хикоя

Ўсар эди шоирда ғоя.

2-Бошловчи:

Йигитлар мактубин битганда қондан,

Келинлар фироқдан чекканда ёху,

Унинг хам панохи қайтмади жангдан

Ўн тўққиз ёшида бева қолди у.

-Ҳа шоир тўғри айтади. Уруш ўлимсиз бўлмайди. 1941-йил июнь ойида фашистлар ватанимизга ҳиёнаткорона бостириб кирдилар. Халқ оёққа турди, газандаларга қарши хужумга кирдилар. Улар не-не қийинчиликларга бардош бериб, жонини фидо айлаб, Ватанимизнинг, халқимизнинг тинчлигини сақладилар. Биз авлодлар мана шу мўътабар инсонлар қаршисида қарздормиз. Келажак авлод ўз қаҳармонларини ҳеч качон унутмайди.


4-ўқувчи: Ушбу кун қўйилди

Шонли деб нукта.

Уруш деб бошланган

Тарих бобига

Ғалаба кунлари

Ерда ва кўкда

Парвозин келтирди

Роса тобига.


5-ўқувчи: Ёв лашкари қадим тепадан

Ўққа тутар экан шахарни,

Жангчи қулаб тушди жангохда

Қонга бўяб яшил .ўтларни.

Кўзи хира тортиб борарди

Айри тушиб ёруғ оламдан.

Шунда кимдир эгилиб деди:


-Ўғлим, тургин, бу мен –онангман!

Қора тортиб бормоқда само,

Тургин ёвдан айлагин халос.

Жангчи жавоб бермади, аммо,

Куч бермади унга бу овоз.


Шундан сўнг бошловчи ижросида Ўзбекистон номли кўшик куйланди, иштирокчилар ҳаммаси биргаликда жўр бўлишди.


1-Бошловчи: Хурматли устозлар, китобхонлар, 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган “Хотирасиз келажак йўқ” номли адабий компазициямиз ўз поёнига етди.

Эътиборларингиз учун раҳмат.








ХОТИРАСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ” НОМЛИ АДАБИЙ КЕЧАНИНГ


БАЁНИ


07.05.2011 й Чексарой қ-и.


2011-йил 5-май куни ХТБ га қарашли 17-умумтаълим мактаби фаоллар залида 9-Май “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишлаб “Хотира азиз, хотира муқаддас” номли адабий кеча ўтказилди.

Залга шу мавзуга оид “Хотира уйғонса гўзалдир” номли кўргазма ташкил этилди.

Тадбирни АРМ ходимлари ва 17-мактаб кутубхоначилари ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда мактабнинг 5-А синф ўқувчилари иштирок этди. Тадбирни 17-мактаб ўқитувчиси Н.Маматқулова очиб берди. У ўз сўзида ўтган адибларни хотирлаб улар тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг ўқувчилар қатағон қурбонлари бўлган адибларнинг ҳаёти ва ижоди ҳакида маълумотлар айтишди.

Барча ўтган адибларимиз ва уламоларимиз ёркин хотирасига бағишлаб, шеър ва қўшиқлар куйланди. Ўқувчилар иштирокида кичик бир сахна кўриниши намойиш этилди.

Тадбир кўтаринки рухда ўтказилди. Тадбиримизда 200 нафарга яқин иштирокчи томошабин қатнашди. Тадбир натижасида 9 нафар янги китобхон аъзо қилинди ва 17 дона китоб ўқишга эришилди.



Мактаб кутубхоначиси: М. Ёқубова.

Самые низкие цены на курсы профессиональной переподготовки и повышения квалификации!

Предлагаем учителям воспользоваться 50% скидкой при обучении по программам профессиональной переподготовки.

После окончания обучения выдаётся диплом о профессиональной переподготовке установленного образца (признаётся при прохождении аттестации по всей России).

Обучение проходит заочно прямо на сайте проекта "Инфоурок".

Начало обучения ближайших групп: 18 января и 25 января. Оплата возможна в беспроцентную рассрочку (20% в начале обучения и 80% в конце обучения)!

Подайте заявку на интересующий Вас курс сейчас: https://infourok.ru/kursy



Краткое описание документа:

Бастауыш сынып мұғалімі Назира Тажиеваның

2014-2015 оқу жылында атқарған тәрбие жұмыстары туралы есебі.

  • 1.Оқу жылының 1-жарты жылдығында тәрбие жұмыстары және сынып жетекшілері құжаттарының жүргізілуін тексеру рейтингіде бастауыш сыныптар бойынша I орын, мектеп бойынша II орын алды. Оның сынып папкасы үлгілі деп табылды.
  • 2.Бастауыш сыныптар апталығында белсенділік көрсетіп апталық газетін шығарды.
  • 3.9 ақпан күні 2-«Б»сынып оқушылары мен «Әдепті бала – арлы бала» тақырыбында ашық тәрбие сағаты өткізді.
  • 4.12 ақпан күні математика пәнінен «Қосудың терімділік қасиеті» тақырыбында ашық сабақ өтті.
  • 5.19 ақпан күні ата-аналармен бірге «Бала тәрбиесіндегі қателіктер» тақырыбында тренинг-сабақ өткізді.
Автор
Дата добавления 11.05.2015
Раздел Начальные классы
Подраздел Презентации
Просмотров963
Номер материала 273392
Получить свидетельство о публикации

УЖЕ ЧЕРЕЗ 10 МИНУТ ВЫ МОЖЕТЕ ПОЛУЧИТЬ ДИПЛОМ

от проекта "Инфоурок" с указанием данных образовательной лицензии, что важно при прохождении аттестации.

Если Вы учитель или воспитатель, то можете прямо сейчас получить документ, подтверждающий Ваши профессиональные компетенции. Выдаваемые дипломы и сертификаты помогут Вам наполнить собственное портфолио и успешно пройти аттестацию.

Список всех тестов можно посмотреть тут - https://infourok.ru/tests


Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх