Инфоурок / Другое / Другие методич. материалы / Сценарий открытого урока (факультатив) по узбекской литературе на тему: "Маънавий меросга бир назар"
Обращаем Ваше внимание, что в соответствии с Федеральным законом N 273-ФЗ «Об образовании в Российской Федерации» в организациях, осуществляющих образовательную деятельность, организовывается обучение и воспитание обучающихся с ОВЗ как совместно с другими обучающимися, так и в отдельных классах или группах.

Педагогическая деятельность в соответствии с новым ФГОС требует от учителя наличия системы специальных знаний в области анатомии, физиологии, специальной психологии, дефектологии и социальной работы.

Только сейчас Вы можете пройти дистанционное обучение прямо на сайте "Инфоурок" со скидкой 40% по курсу повышения квалификации "Организация работы с обучающимися с ограниченными возможностями здоровья (ОВЗ)" (72 часа). По окончании курса Вы получите печатное удостоверение о повышении квалификации установленного образца (доставка удостоверения бесплатна).

Автор курса: Логинова Наталья Геннадьевна, кандидат педагогических наук, учитель высшей категории. Начало обучения новой группы: 27 сентября.

Подать заявку на этот курс    Смотреть список всех 216 курсов со скидкой 40%

Сценарий открытого урока (факультатив) по узбекской литературе на тему: "Маънавий меросга бир назар"

библиотека
материалов

Маънавий меросга бир назар

(мусобақа, фикр – мулоҳаза

дарсининг сценарийси)

Дарс мақсади:

Илмий: ўқувчиларда маънавий мерос ва қадриятларимизга

меҳр уйғотиш.

Тарбиявий: ўқувчиларнинг тафаккурини ўстириш орқали

чин инсоний фазилатларни шакллантириш.

Ривожлантирув: ўқувчиларни ижодий фикрлашга ўргатиш

орқали нутқни ўстириш.


Дарс режаси:

  1. Гуруҳлар шарҳи

  2. Хотирани тиклаш (тест)

  3. Тафаккур ривожи (ривоят)

  4. Донолар ўгити (мақол)

  5. Гўзал мажлис (чистон)

  6. Улуғлар нигоҳи сўзлар

  7. Дарс якуни


І гуруҳ «Шижоат»
ІІ гуруҳ «Заковат»

Дарснинг бориши:

(Тўра Сулаймоннинг «Илтижо» шеъри билан айтиладиган дилрабо қўшиқ оҳиста янграб туради, «Баҳор келса бошланар...»).

Дарс ўқитувчининг қуйидаги сўзлари билан бошланади:

- Ассалому алайкум, меҳмон Устозлар!

Тарихсиз келажак йўқ, дер халқимиз,

Келажакка боргувчи йўлдамиз-ку, биз.

Тарихнинг залворли юкин кўтариб,

Келгуси авлодга бергувчимиз биз.

Ҳа, асрларга сирдош бўлиб келаётган урфу одобимиз, тарихимиз мада-ниятимиз ва тилимизни асраб-авайлаб келгуси авлодга етказиш сизу бизнинг зиммамиздадир.

Бугунги дарсимиз мавзуси ҳам айнан шу меросни дилга жойлаб, комил инсонлик сари интилиб, тафаккуримизни ўстирсак нур устига аъло нур бў-лади.

Бугунги дарсимизда меҳмон Устозлар қатнашаётган экан, шу дарсимиз улар олдига ёзилган оппоқ дастурхону билимимиз бараканинг боши бўлган нон, бугун наврўзий кунларнинг бири экан, қадриятларимиздан бири бўлган наврўз таомларидан сумалак қайнатиб, уларни сийлайлик.

Сиз ўқувчилар эса, билимларингизни синаш орқали наврўзий таомлар-дан бири бўлган «Наврўз кўжа»сини тайёрлаш учун масаллиқ тўплангиз.

1. Марҳамат, дарсимиз режасига мувофиқ гуруҳлар номингизни шарҳланг:

(Буғдойни саралаб сувга соламиз).

Биринчи гуруҳ сардори:

- Биз гуруҳимиз номини «Шижоат» деб атадик. Шижоат – оғир ва қийин шароитда кўрсатиладиган ғайрат, қатъийлик, мардлик, жасорат деган маъ-нони англатади. Шижоатли инсон ҳеч нарсадан қўрқмайди, балки ҳар қандай шароитда ҳам мардлик ва жасурлик уларни тарк этмайди.

Иккинчи гуруҳ сардори:

- Заковат - арабча сўз бўлиб, ўткир ақл идрок, зеҳн, зако, донишмандлик деган маънони англатади. Биз ҳам заковатли инсон бўлишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун гуруҳимиз номини «Заковат» деб номладик.

(Ҳар иккала гуруҳга рағбат – буғдой масаллиғи берилади).

2. Биринчи мусобақа. Тест билан ишлаш. (Тест саволлари интерактив доскада илова қилинади).

(Рағбат – арпа масаллиғи). Ивитилган буғдойни сувдан олиб, тахтага ёямиз.

3. Ривоятларни тинглаб ибрат олмоқ ва давом эттирмоқ илми. (Шогирд устозидан шижоат, саховат, хушхулқликдан қай бири улуғдир, деб сўради устоз: энг улуғи хушхулқликдир, - деб жавоб берди). Нима учун? (Баҳс-муно-зара уюштирилади).

Иккинси мусобақа. Ҳар гуруҳдан бир ўқувчи чиқиб бахт-саодатга эл-тувчи фазилатлар ва бахтсизликка олиб борувчи иллатларни ёзадилар ва уларнинг айримларини шарҳлайдилар.

Бахт-саодатга элтувчи фазилатлар: ҳаё, хушхулқлик, номус, мурувват, адолат, меҳнат, омонат, садоқат, сахийлик, шижоат.

Бахтсизликка олиб борувчи иллатлар: ҳасад, адоват, такаббурлик, ёлғончилик, мунофиқлик, чақимчилик, хиёнат, жоҳиллик, ялқовлик (рағбат: маккажўхори). (Меҳмонларга ундурилган буғдой кўрсатилади).

4. Учинчи мусобақа. Илм ва билим ҳақидаги мақолларни айтиш. (Унган буғдойни гўшт қиймалагичдан чиқарамиз).

Масалан:

  • Аввал ўрган, кейин ўргат.

  • Бахт белгиси - билим.

  • Илм олишнинг эрта-кечи йўқ.

  • Илм кўп, умр оз.

Керагини ўқи. (Рағбат: нўхат).

(Қоришмага сув қуйиб ширали сувни докадан ўтказамиз).

5. Гўзал мажлис томоша қилинади. Шоиралар ҳақида қисқача маълумот берилади.


Тўртинчи мусобақа. Чистонлар. (Рағбат: мош).

(Олов ёқилиб, ёғ доғланиб, масаллиғ солинади).

Бешинчи мусобақа. Сардорлар баҳру байт айтадилар. (Рағбат: гуруч).

(Қозон қайнамоқда) икки гуруҳ биргаликда лапар айтадилар.

(Қозонга ният айтилиб тош солинади).

6. Улуғ инсонлардан Лутфий, Навоий, Бобур, Нодира, Увайсийлар сий-молари намойиш этилади. (Ўзбек тилига асос солган Навоий унинг устози Лутфий, ўз Ватанидан йироқда яшаган Бобур, қизларга мактабдорлик қилган Увайсий ва унга ҳомийлик қилган Нодиралар нияти тингланади).

Лутфий:

- Ул менинг жони жаҳонимға салом,

Жондин ортуқ меҳрибонимға салом.

Ассалому алайкум аҳли азизлар, доимо эзгулик бошида бўлинг!

Навоий:

- Одами эрсанг демагил одами,

Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

Барча одамлар бир-бирига меҳру муҳаббатли бўлсинлар.

Бобур:

- Ҳар ким ўз диёрида давру даврон сурсин.

Ватани обод бўлиб нурга тўлсин.

Нодира:

- Фиғонким, ғардиши даврон айирди шоҳ суворимдин,

Ғамим кўп, эй кўнгул бехабарсен ҳолу зоримдин.

Ота оналар фарзандидан, болалар ота-онасидан айрилмасин, бахтли яшасин.


Увайсий:

- Дунёни букун давр ила даврони ғанимат,

Келтурди халойиқники, меҳмони ғанимат. Бу ғанимат дунёда соғу саломат бўлиб узоқ умр кўрингиз. (Рағбат: ловия).

Навбат ўқувчилар ва меҳмон устозларга берилиб, уларнинг тилаклари ҳам тингланади. (Қозондаги сумалак димланиб қўйилди).

Дарс якуни. Ўқувчилар таассуротлари.

- Дарс давомид тест синовлари орқали билимларимизни текширдик. Аждодларимизнинг буюк маънавий мерослари ва қадриятлари билан яқиндан танишдик. Булар наврўз таомларидан бири «Сумалак»ни қайнатиш техноло-гияси билан танишдик.

- Қозоқ халқининг наврўзий таоми бўлган «Наврўз кўжа»сини тайёрлаш-даги етти хил дон масаллиғи билан танишдик, булар буғдой, арпа, маккажў-хори, гуруч, мош, нўхат, ловия экан.

- Дарсда илм, билим ҳақидаги мақолларни айтдик. Ривоят томоша қилиб устоз ва шогирд муомаласидан мамнун бўлдик.

- Ота-боболаримиз томонидан яратилган мақоллар ҳаётий тажрибаларда синалганлиги учун бизларга ҳаёт йўлида катта ёрдам беришига ишонамиз.

- Дарс бошланишида ажойиб мусиқани тингладик. Дилрабо куй барчани ўзига ром этди. Гўзаллик олдида катта-ю кичик бирдай мафтунлигини хис этдик. Шоиралар Нодира ва Увайсийнинг нутқи бизда катта таассурот қолдирди.

Ўқитувчининг якуний сўзи.

- Ҳақиқатдан ҳам, гўзалликка барча шайдо. Гўзал баҳор кунларидан бирида ўтаётган дарсимизда қайнаган сумалагимиз мана тайёр.

Марҳамат, гуруҳ сардорлари оппоқ дастурхонда қуёшдай кулиб турган нон ва пиёлаларда сузилган сумалакни меҳмонларга узатинг. Ёқимли иштаҳа.

Ўқувчилар билми изоҳланиб интерактив доскада баҳоланади.

Уйга вазифа (интерактив доскада илова қилинади).

Дарс ниҳоясига етди.


«Маънавий меросга бир назар»

дарсидан фото-лавҳалар


hello_html_667cdb48.jpghello_html_7756731d.jpg













hello_html_66e60dfa.jpghello_html_58934e7e.jpg
















hello_html_58f590b8.jpghello_html_m13507636.jpg










hello_html_3b6f8f97.jpghello_html_3417b2c1.jpg












hello_html_mb97505.jpghello_html_6fa6d400.jpg












hello_html_7b377c91.jpghello_html_244565a2.jpg












Самые низкие цены на курсы переподготовки

Специально для учителей, воспитателей и других работников системы образования действуют 50% скидки при обучении на курсах профессиональной переподготовки.

После окончания обучения выдаётся диплом о профессиональной переподготовке установленного образца с присвоением квалификации (признаётся при прохождении аттестации по всей России).

Обучение проходит заочно прямо на сайте проекта "Инфоурок", но в дипломе форма обучения не указывается.

Начало обучения ближайшей группы: 27 сентября. Оплата возможна в беспроцентную рассрочку (10% в начале обучения и 90% в конце обучения)!

Подайте заявку на интересующий Вас курс сейчас: https://infourok.ru

Общая информация

Номер материала: ДВ-030133

Похожие материалы

2017 год объявлен годом экологии и особо охраняемых природных территорий в Российской Федерации. Министерство образования и науки рекомендует в 2017/2018 учебном году включать в программы воспитания и социализации образовательные события, приуроченные к году экологии.

Учителям 1-11 классов и воспитателям дошкольных ОУ вместе с ребятами рекомендуем принять участие в международном конкурсе «Законы экологии», приуроченном к году экологии. Участники конкурса проверят свои знания правил поведения на природе, узнают интересные факты о животных и растениях, занесённых в Красную книгу России. Все ученики будут награждены красочными наградными материалами, а учителя получат бесплатные свидетельства о подготовке участников и призёров международного конкурса.

Конкурс "Законы экологии"