Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Свидетельство о публикации

Автоматическая выдача свидетельства о публикации в официальном СМИ сразу после добавления материала на сайт - Бесплатно

Добавить свой материал

За каждый опубликованный материал Вы получите бесплатное свидетельство о публикации от проекта «Инфоурок»

(Свидетельство о регистрации СМИ: Эл №ФС77-60625 от 20.01.2015)

Инфоурок / Классному руководителю / Рабочие программы / Сценарий по внеклассной мероприятие на 8-Марта "Оналарни мадх этайлик"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 28 июня.

Подать заявку на курс
  • Классному руководителю

Сценарий по внеклассной мероприятие на 8-Марта "Оналарни мадх этайлик"

библиотека
материалов

26 М.Қашқари номли умумий ўрта мактаб

Информатика фани ўқитувчиси

Абдинабиева Нафиса Раушанбековнанинг

Синфдан ташқари ўтказган тадбир сценарийси

Оналарни мадх этайлик”

(8-март байрамига бағишланган тадбир сценарийси)

Баҳорона кайфият билан безатилган чиройли саҳнага бошловчи йигит ва қиз кириб келади.

Ахрор: Ҳар саломнинг салмоғи алик билан ўлчанур

Чироқнинг жилмайиши пилик билан ўлчанур.

Кулиб турса толеинг дилбарликдан дил ёнур

Ассалому алайкум, ёнган диллар хуш кўрдик.

Лобар: Бу дунёда ҳар тонгдан офтоб сўраб яшайлик,

Тунни қора демасдан моҳтоб сўраб яшайлик.

Келинг кўнгил кўзини нурга ўраб яшайлик,

Ассалому алайкум, ёруғ кунлар хуш кўрдик.

Ахрор: Аёл борки, олам мунаввар.

Лобар: Аёл-нафосат кўзгуси.

Ахрор: Аёл –ширин ҳаё ва иффат рамзи

Лобар: Аёл- ҳаёт сарчашмаси

8-март дунёда энг улуғ зот бўлган онажонларнинг байрамидир.

Лобар: Биз сизларни шу қутлуғ айём 8-март байрами билан муборакбод этиб, сизларга гулзордаги турфа гулларни, чин дилдан дилрабо куй қўшиқ ва рақсларимизни армуғон этамиз.

Сахнада ўқувчиларнинг оналарининг расмлари қўйилган слайд кўрсатилади ва Шерали Жураевнинг “Сен барибир муққаддасан аёл ” қўшиғи куйланади.

Азиз онажонлар сизларни синфимиз йигитлари томонидан тайёрланган “Оналарни мадх этайлик” деб номланган байрам беллашувини кўришга таклиф этамиз.

Лобар: Энди даврага оналаримизни мадх этиш учун иштирок этувчи синфимизнинг султонларини чақирамиз.

(бошловчи ҳар бир иштирокчини шеър орқали таништиради.)

Ахрор: Абдурахимов Тоштемир

Қоқилса қайтиб турар,

Ҳур қўшиқ айтибтурар.

Қуёшдек балқиб юрар,

Сўзласанг кулиб турар.

Лобар: Гуотораев Комронбек

Тоққа чиқса тоғ бўлади,

Тошда унган боғ бўлади.

Кўриб кўнгил чоғ бўлади,

Бизнинг Комрон бек бўлади.

Ахрор: Каримов Самандар

Самандарнинг ҳамёнида турса пули

Минг битта қиз қаршилайди кулиб уни

Тақдир экан пул бўлмаса ҳамёнида

Йўлламайди бирор қиз ҳеч ёнинга

Лобар: Ирисдавлетов Шукрулла

Қобоғида қори йўқ,

Номардларга зори йўқ.

Иймони бут, ори чўғ,

Шукрулланинг ўзи шўх.

Ахрор: Акбаров Қахрамон

Ўтказса ҳам бир кунин уйда қола,

Лек,ҳеч кимга қилмайди у оҳу нола.

Хаёллари опасидан пул ундириш,

Аллақачон унитилган сут уйдириш.

Лобар: Юсанов Вохиджон

Кўк юзида пардадек,

Тўкилмаган зардадек.

Турар бурда-бурдадек,

Бизнинг Вохид сурмадек.

Ахрор: Йигитларга шеърлар айтиб,

Балоларга қолмай сиздан.

Ҳар мисрага ўнта байт қўшиб,

Қасд олмангиз биздан.

Хакамлар хайати билан таништирсак:

Лобар: Энди иштирокчиларимизни шартлар билан таништирамиз.

  1. Таништириш

  2. 8-Март табриги

  3. Онамга совға

  4. Спорт ўйини

  5. Эркин мавзу

Ахрор: Биринчи шартимиз бўйича иштирокчиларимиз ўзларини таништирадилар.

(иштирокчиларимиз ўзларини 2 дақиқа ичида таништирб чиқадилар).

Лобар: “Бахор валси” рақс

Ахрор: 2 шартимиз шартимиз 8-Март табриги бунда ўқувчилар оналарига табрик сўз ёзадилар. Ёзилган табрик сўзнинг маъносига, имло хатосига ва хуснихатига эътибор қилинади.

Иштирокчиларимиз шартни бажариб бўлганларидан кейин хакамлар баҳолайдилар.

Лобар: Сиз эмасму Навоийнинг онаси,

Сиз эмасму Амир Темур онаси,

Сиз эмасму Улуғбеку, Бобур онаси

Сиз барча барча улуғ зотлар онаси

Сизга таъзим сизга эхтиром

Сизга олқиш, сизга шараф-шон!!!

Ахрор: Буюк аллома Алишер Навоий онажонларимиз ҳақида шундай дейди:

Оналарнинг оёғи оститадур

Равзаи, жаннату жинон боғи,

Равза боғи висолини истар эрсанг,

Бўл онанг оёғин туфроғи.

Лобар: Оналар ҳақида шоирлар шундай дейдилар.

1-ўқувчи: Дунёда она муҳаббатидан ҳам муқаддас ва беғубор туйғу йўқ. Севимли шоиримиз Абдулла Орипов мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг онаси ҳақида ажойиб сатрларни битган:

Билмам қандай аёл бўлган

Алишернинг онаси

Балки унинг ақлига ҳам

Лол бўлган замонаси.

2-ўқувчи: Бошни фидо айла ато қошига,

Жисмимни қил садқа ано бошига.

Тун, кунингга айлагали нурпош

Бириси ой айла, бирисин қуёш.

А. Навоий

3-ўқувчи: Суянсам суянчиғим ўзингсан она.

Қувонсам қувончим ўзингсан она.

Тоғдай эътиқодим, тонгдай сурурим,

Қуёшдай таянчим ўзингсан она.

Омон Халил

4-ўқувчи: Сиз эмасму! Ўсишим кутган,

Ёшлар ўтса боқиб хавасда.

Қабул этдинг, онажон тутган,

Шеърим бўлсин сизга гулдаста.

5-ўқувчи: Бахордай беғубор инсон умрида,

Нақадар азиздир она деган ном.

Шу икки хижжали сўзнинг ўзида,

Биринчи шеъримга бергансиз илхом.

Ахрор: 3 шарт “Онамга совға” деб номланади. Бунда ўқувчиларимиз стол устида яшаринган совғаларни олишлари учун берилган мисолларни ишлашлари керак ва оналарига совғани ҳадя қилишлари керак.

Лобар: Парпиева Ситора ижросида Сайёра Қозиеванинг “Арзанда жоним ” қўшиғини тинглаймиз.

Ахрор: 4 шарт. Спорт ўйини. Иштирокчиларимиз ўзларининг чаққонлигини кўрсатадилар.

Лобар: Тохтарбекова Сарвиноз иштирикида “Она” монологини тингланг.

Ахрор: 5 шарт. Эркин мавзу.

Ўқувчиларимизнинг махоратларини ҳакамлар хайати баҳолайдилар.

Лобар: Азиз онажонлар! Сизларни, сизни фақат она ватанга-ю меҳрибон муаллимага тенглаштириш мумкин. Аввало, сиз аёлсиз, оламни муаввар этувчи сиймосиз!

Ахрор: Азиз даврамиз қатнашчилари, Аёл борки- олам мунаввар, Аёл дунё бешигини тебратади. Шундай экан аёлларнинг жамиятимизда тутган ўрни беқиёсдир. Аёл тўқувчи, аёл тикувчи, аёл шифокор, аёл устоз муаллима, аёл олима ва нихоят аёл рахбар. Шу сабабдан ҳозирги табриклаш навбатини синф рахбаримизга берамиз.

Хакамлар томонидан иштирокчиларимиз ҳамма шартлар бўйича бачарган ишлари изоҳланадилар ва иштирокчиларимиз тақдирланадилар .

Лобар: Ёмон кўзлар ётларга боқсин,

Кўз тегмасин, кўзлар тегмасин

Бизнинг султонлар туморлар тақсин

Кўз тегмасин, кўзлар тегмасин.

Ахрор:Азиз онажонлар, даврамиз қатнашчилари! Сизларни халқаро хотин-қизлар байрами 8-март билан яна бир бор табриклаймиз, сизларга сиҳат-саломатлик, ўқишда, меҳнатда, ижодда, шахсий ҳаётда омад тилаймиз.

Шу билан байрам дастуримиз ниҳоясига етди, хайр соғ-саломат бўлинг.

(барча кечада қатнашганлар бошловчилар томонидан , саҳнага таклиф этиладилар) 


Подайте заявку сейчас на любой интересующий Вас курс переподготовки, чтобы получить диплом со скидкой 50% уже осенью 2017 года.


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Автор
Дата добавления 13.12.2015
Раздел Классному руководителю
Подраздел Рабочие программы
Просмотров2681
Номер материала ДВ-255168
Получить свидетельство о публикации

Комментарии:

1 год назад
Ассалом алейкум. Сценарий учун катта рахмат. Ишларингизда омад!!!
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх