Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Другие методич. материалы / Сценарий по внеклассной работе по узбекской литературе на тему: "Етти водий ичра Навоийга назар".

Сценарий по внеклассной работе по узбекской литературе на тему: "Етти водий ичра Навоийга назар".

Международный конкурс по математике «Поверь в себя»

для учеников 1-11 классов и дошкольников с ЛЮБЫМ уровнем знаний

Задания конкурса по математике «Поверь в себя» разработаны таким образом, чтобы каждый ученик вне зависимости от уровня подготовки смог проявить себя.

К ОПЛАТЕ ЗА ОДНОГО УЧЕНИКА: ВСЕГО 28 РУБ.

Конкурс проходит полностью дистанционно. Это значит, что ребенок сам решает задания, сидя за своим домашним компьютером (по желанию учителя дети могут решать задания и организованно в компьютерном классе).

Подробнее о конкурсе - https://urokimatematiki.ru/


Идёт приём заявок на самые массовые международные олимпиады проекта "Инфоурок"

Для учителей мы подготовили самые привлекательные условия в русскоязычном интернете:

1. Бесплатные наградные документы с указанием данных образовательной Лицензии и Свидeтельства СМИ;
2. Призовой фонд 1.500.000 рублей для самых активных учителей;
3. До 100 рублей за одного ученика остаётся у учителя (при орг.взносе 150 рублей);
4. Бесплатные путёвки в Турцию (на двоих, всё включено) - розыгрыш среди активных учителей;
5. Бесплатная подписка на месяц на видеоуроки от "Инфоурок" - активным учителям;
6. Благодарность учителю будет выслана на адрес руководителя школы.

Подайте заявку на олимпиаду сейчас - https://infourok.ru/konkurs

  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан министрлиги

А. П. Чехов номли 21-умумий ўрта мактаб


hello_html_m32e881ea.jpg

570 ёш


6-7-синф ўқувчилари билан

ўзбек адабиёти фанидан

синфдан ташқари уюштирилган

«“Етти водий” ичра Навоийга назар »

бир соатли кечанинг сценарийси

(Адабий- бадиий кеча)






Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси: С. А. Абдиева





ШЫМКЕНТ – 2011

«“Етти водий” ичра Навоийга назар »

кечасининг мақсади:


  1. Ўқувчиларни ўзбек адабиёти ва адабий тили асосчиси ҳаёти ва ижоди билан таништириб, адиб ва маърифатпарвар, давлат арбоби, жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси яратган асарларидан намуналар ўқишга чорлаш.


  1. Алишер Навоий яшаган давр билан танишиш.


  1. Алишер Навоий ўгитларидан завқланиб комилликка интилиш.



Жиҳоз:

Интерактив тахта, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид миниатюралар, фото-монтажлар, буклетлар, рефератлар, маълу-мотлар, фикрлар ва ҳикматли сўзлар.



Режа:


Кириш: “Лисон ут-тайр”даги қушлар мажораси ва водийлар сари

парвози.



Асосий қисм:

1. Талаб водийси. Алишернинг дунёга келиши ва болалиги.

2. Ишқ водийси. Алишерга Лутфийнинг лутфи.

3. Маърифат водийси. Навоийнинг назм ва наво гулшанидан

гулдаста.

4. Истисно водийси. “Етти гўзал”.

5. Таваҳҳуд (яккаланиш) водийси. Одамий инсон умри.

(Навоий ғазали асосида видео-тасвир).

6. Ҳайрат водийси. Ўзбек тили бойлиги ва гўзаллигининг

тараннуми.

7. Фано водийси. Кўрдилир ўзни қаёнким тушди кўз,...

Ўзларин кўрдилар ул Симурғ, бас.



Хулоса:

Одамий сифат афзали.

Адабий-бадиий кеча Товуснинг ҳироми, Кабутар, Қарға, Бургутларнинг ўрин ва мавқе талашишлари мажораси ҳамда Ҳудҳуднинг қушларга бош бўлиб (Симурғни ахтариш учун) етти водий сари парвозлари билан бошланади.


1.Талаб водийси. Талаб водийсида мақсад айлайлик,

Навоий ҳаётин бир-бир сўйлайлик:

hello_html_27dc1cba.png

Ҳирот тупроғида вояга етган,

Қуш тили” йўлларин мунаввар этган,

Йиллар тўзонидан соғ-омон ўтган,

Навоий бобомлар-буюк одамлар.


Неча йил ўтди, ёддасиз ҳамон.

Ғазал мулкида, ўзингиз султон.

Илм боғбони-Навоий бобом,

Ғазал султони-Алишер бобом.


Ўзбек адабиётининг асосчиси, шоиру олим, маърифатпарвар, файласуф мусиқашунос, давлат арбоби Мир Алишер Навоий 1441йил 9 февралда Ҳирот шаҳрида Ғиёсиддин Муҳаммад оиласида дунёга келди.

Алишернинг отаси Ғиёсиддин кичкина шеъриятга ва илм олишга қизиққан замонасининг билимдон кишиларидан эди.

Алишер 4-5 ёшларида шаҳзода Ҳусайн билан бирга мактабда таълим

олади ва ёш Алишернинг зеҳни барчани қойил қолдиради.


Бош ва қилич (саҳна кўриниши).


Муаллиф: Алишер Навоий билан Ҳусайн Бойқаро ёшлигидан жуда қалин дўст бўлганлар, мактабда ҳам бирга ўқиганлар. Уларнинг домласи ғоят

ўткир зеҳнли киши экан. У киши бир куни шогирдларининг зеҳнини,

нимага қизиқишларини билмоқчи бўлибди. Ҳар иккаласига бош ва қилич расмини кўрсатибди.


Устоз: - Мана шу расмлардан бирини шарҳланг.


Алишер: - Сўз гавҳариға эрур онча шараф,

Ким бўлса олмас анга гавҳар садаф.

Тўрт садаф гавҳарининг дуржи ул,

Етти фалак ахтарининг буржи ул. 1

Ҳусайн: - Мен қиличга ҳамду санолар айтамен, жангу жадаллар ҳақида мад-

ҳия куйлаймен.


Устоз шарҳларни тинглабди-да, осмонга қараб чарақлаган қуёшни Алишерга,

қора булутни эса Ҳусайн Мирзога кўсатиб, Алишерга: “Офарин!”- дебди.

Ҳусайн: -Устод, мени тақдирлашни унутдингиз чоғи?!


Устоз шаҳзодага қараб: - Сизга “водариғ” мукофати ёзилган экан. Бош ақл

рамзи бўлиб, инсонларга хизмат қилади. Қилич эса ақлга қарши туриб, бошга

водариғ” кулфатини солади.

Ҳусайн: - Уқдим, устод.


2. Ишқ водийси. Одамийлик ишқи мужассам инсон,

Суюкдир улуғу кичикка ҳар он.


Мамлакатдаги тартибсизликлар (тахт талашишлар натижасида) 8 ёшли

Алишерлар оиласи Ироққа кўчиб, Тафт шаҳрида яшайди. Тафтда машҳур

тарихчи Шарафиддин Али Яздий турар эди. Ёш Алишер бу олимнинг суҳба-

тида бўлди. Али Яздий ёш Алишернинг ақли ва фаҳм-фаросатидан ғоят хур-санд бўлди.


Навоий 12 ёшларида ўз шеърлари билан замонасининг машҳур шоирлари

диққатини тортди. Хондамирнинг ёзишича, шеърлари билан эндигина тани-либ кела бошлаган Алишер ўз даврининг донгдор шоири Мавлоно Лутфий хизматига боради. Мавлоно ундан шеър ўқишини илтимос қилади.


Ёш Алишер ва Лутфий (саҳна кўриниши) .


Лутфий: - Алишербек, янги ёзилган шеърларингиздан тингласак.


Алишер: - Оразин ёпқоч кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,

Бўйла ким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч қуёш...


Лутфий: - Офарин, - Валлоҳ, агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг форсий ва туркий тилларда айтган ўн-ўн икки минг байтимни шу ғазалга алмаштирар-

дим ва буни ўзимнинг катта ютуғим деб ҳисоблар эдим.


Алишер: - Қуллуқ, устоз.


Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади.

Навоийнинг билим савияси ва адабий қобилиятидан мамнун бўлган Жомий

уни ҳам шогирд, ҳам фарзанд деб билади. Кўп ўтмасдан шогирд ва устоз-

нинг муносабатлари икки улуғ шоир ва мутафаккирнинг дўстлиги ва ҳам-

корлигига айланди. 2


1459 йилда Хуросон тахтини эгаллаган Абусаид саройида Навоий бир оз

вақт хизмат қилган. Аммо унинг жоҳил ва золим ҳукмдорлигидан қаттиқ

ғазаблана бошлади, эл-юртнинг мусибатли ҳаётига ачинди. Буни сезган Абусаид Навоийнинг отасидан қолган мол-мулкни мусодара қилдириб,

ўзини Ҳиротдан Самарқандга “ихрож” (сургун) қилди. Навоийнинг моддий қийинчиликлари ва шунга қарамай, баланд ҳимматлилиги ҳақида Хондамир

шундай хабар берган.


Навоийнинг ҳимматлилиги (саҳна кўриниши).

Дарвеш: - Аёлманд бир кишиман, бир неча оч-яланғоч болаларим бор, эрта-

дан буён ўтириб тиланаман, ҳозиргача ҳеч ким бир пул бергани йўқ.


Навоий (ўзича): - Ёнимда бир тангам бор экан, ундан бошқа дунё молидан ҳеч нарсам йўқ. Майда ва йирик нарсаларни яратувчига таваккал қилиб, бу

тангани шу дарвешга берсанг, токи, бола-чақаларининг бугунги овқатини

тўғриласа, сенинг эса эрталик ризқингни худонинг ўзи етказар(тангани гадойга бериб, ўтиб кетди).


Намозшом, ҳалиги дарвеш ўз жойидан жилмаган.


Навоий: - Ажабо! (таажжубланиб) Ҳаддан ташқари ёлғончи экан, бориб ай-тайму? Йўқ!

Қил яхшилигу демакни дохил қилма,

Миннат била яхшиликни ботил қилма.


Навоий шу аҳволда Самарқандга келди. Самарқандда ҳам дастлабки пайт-ларда моддий қийинчиликда яшади, лекин шунга қарамай, Самарқанд мад-

расаларига қатнади, илм-фан, санъат ва адабиёт аҳли билан яқинлашди, би-

лим савияси, истеъдоди ва қобилияти билан тез орада обрў ва эътибор қо-

зонди.


Самарқанддаги маданий ёдгорликлар, айниқса Улуғбек мадрасаси ва обсер- ватория (расадхона) си унда катта таассурот қолдирди.


1469 йили Ҳусайн Бойқаро Ҳирот тахтини эгаллайди. Ўша вақтда Ҳиротга

қайтган Навоийни саройга чорлаб, муҳрдорлик вазифасини топширади.

Муҳрдорлик вазифаси Навоийнинг ижодий ишлар билан кўпроқ шуғуллани-

шига имкон бермас эди. Шунинг учун Навоий бу вазифадан истеъфо берди.

1472-1476 йилларда вазир бўлиб хизмат қилади. Буюк шоир “Амири кабир”,

Амирул мукарраб” унвонларига мушарраф бўлди. Унинг вазирлик йиллари

Ҳиротда ободончилик ишлари авж олган, маданият гуллаб яшнаган давр

бўлди.


3

3.Маърифат водийси. Бу водийдан назм ила наво таралар,

Бизларни ўз бағрига сеҳрлаб олар.


Алишер Навоий шеърни, шоирликни ҳамма нарсадан баланд тутди. У шеъ-

риятнинг 16 жанрида қалам тебратди. (ғазал, мустазод, мухаммас, мусаддас,

мусамман, таржиъбанд, таркиббанд, маснавий, қасида, соқийнома, қитъа,

рубоий, муаммо, чистон, туюқ, фард).

hello_html_1407cb83.gif


Алишер Навоий ғазалларида ёшлик, беғуборлик, гўзаллик, суюкли ёр, вафо, садоқат, тўғрилик, ҳамдардлик, самимийлик каби яхши сифат ва фазилатлар-ни улуғлайди.

Иcтангиз” ғазали

Истаганлар, бизни саҳрои балода истангиз,

Водийи ҳижрон ила дашти фанода истангиз...

Кеча келгумдир дебон” ғазали

Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрў келмади,

Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмади...


Қора кўзум” ғазали

Қора кўзум, келу мардумлиғ эмди фан қилғил,

Кўзим қаросида мардум киби ватан қилғил...


Мени мен истаган киши” ғазали

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас...

Ўн саккиз ёш хайратлари”

Ўнсаккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,

Не ажаб, сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур...



4

Навоий фард, рубоий ва қитъаларида фалсафий, ижтимоий-сиёсий ва ахло- қий-таълимий фикрларини бир хулоса ёки ўгит тарзида баён этади, мисра- ларни ҳикматли сўзлар даражасига кўтаради, туюқнинг ажойиб намунала-

рини яратади.


Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,

Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз.

Ҳар неники севмак андин ортиқ бўлмас,

Ондин сени кўп севармен, эй умри азиз.

***

Бошни фидо қилғил ато бошиға,

Жисмни қил садқа ано қошиға.

Тун-кунингга айлагали нур фош,

Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

***

Карам ва мурувват ато ва анодурлар,

Вафою ҳаё икки ҳамзод фарзанд.

***

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила.

Айламак осон эмас ҳаққин адо минг ганж ила.

***

Гул борди эса, чаман муаттар бўлсун,

Шамъ ўчти эса, қамар мунаввар бўлсун.

Шаҳзодаға гар равза муяссар бўлди,

Султонға жаҳон мулки муяссар бўлсун.

***

***

Кўнглум гулу сарв майли қилмас, нетайин?

Сарву гул ила даме очилмас, нетайин?

Ҳар шўх кўрунса, кўзга қилмас нетайин?

Бир шўхким, ул тилар-топилмас, нетайин?

***

Эй, улки, сўзунг тушти ҳабиб олдида хўп,

Мендин йўлиға бошинг қўюб, туфроғин ўп,

Аҳбобға ҳам бирин-бирин хизмат этиб,

Арз айла, ниёз ила дуо кўптин-кўп.

Бердинг манга дайр аро иқомат, эй, муғ

Туттунг қадаҳи майи маломат, эй муғ,

Бу ишни худ айладинг каромат, эй муғ,

Ё рабки, ҳамиша бўл саломат, эй муғ.

***

Эй, жони ҳабибу кўнгли аҳбобға лол,

Мен ҳам қилдим жону кўнгулни ирсол. 5

Кўнглумга бер аҳбоб била жони висол,

Жонимни ҳабиб оёғи туфроғига сол.

***

Жонимга етибтурур хумор, эй соқий,

Май тутқилу берма интизор, эй, соқий,

Аввал ўзунг айла ихтиёр, эй соқий,

Тутқил манга сўнгра зинҳор, эй соқий.

***

Олмани отти нигорим, “ол”,-деди.

Олма бирла бу кўнгилни ол”,-деди.

Сўрсам эрса оламсини рангини,

Олма рангин не сўрурсан, ол”,-деди.

***

Неча дедим ул санамга: Бормоғин!

Қилмади ул тарк охир бормоғин;

Мунчаким худройлиқ кўргузди ул,

Ақл ҳайрат қилди тишлаб бармоғин.

***

Гавҳару дурни қулоқ озори бил,

Сўзни қулоқнинг дури шаҳвори бил.

***

Илм Навоий, сенга мақсуд бил,

Эмдиким илм олди, амал айлагил.

***

Бу гулшан ичра йўқдир бақо гулига сабот,

Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от.

Рақс (Навоий шеъри, “Шириндур” қўшиғи).


4. Истисно водийси.

Истисно водийда мустасно айлаб,

Гўзаллар таърифин тинглайлик сайлаб.


hello_html_m1bb1d105.gif

6

hello_html_6c222051.png

Ҳинд гўзали

Луъбати ҳиндзоду чиниваш

Лаъли жонбахшу сунбули дилкаш.

Ҳулласин ойдек айлабон шабгун,

Дурлар ул ҳулла узра кавкабгун.

Тахту рахтини айлабон мушкин,

Мушк уза ер тутуб ғазолаи чин.

***

hello_html_6c222051.png

Румий гўзали

Жилва қилди нигори румий чеҳр.

Сариғ олтун аро нечекким мерҳ.

Жоми зар ичра бодан асфар,

Озар ичра эди яна озар.

Ламъа ҳар сори уйдин ошқондек,

Шуъла гунбад аро тутошқондек.

***

hello_html_6c222051.png

Шаҳрисабзлик гўзал

Жилвагар бўлди сарви сабзоранг,

Айлабон хилъатини мино ранг.

Ўзи сабзу табассуми шакарин,

Хуш турур сабзи гар эрур ширин.

***

hello_html_6c222051.png

Шафақ ранг либосли гўзал

Сарви гулчеҳр қилди истиқбол,

Гул киби борча рахти ҳуллаи ол,

Тахти гулранг уза тутуб ором,

Жоми лаъл ичра бодаи гулфом.

***

7

hello_html_6c222051.png

Нилуфар либосли гўзал

Нилуфардек либослар била ой

Бўлди хуршеддек жаҳон орой.

Ўйлаким кўз ёрутқали жовид

Чиқди кўк атласин кийиб хуршед.

***

hello_html_6c222051.png

Сандал тус либосли гўзал

Жилвагар бўлди сарви сандал бў,

Сандалигун либоси тў-бартў.

Ҳулла сандал насими турфа сижоф,

Сар-басар даврасида сандал боф.

***

hello_html_6c222051.png

Оқ либосли гўзал

Қилди, оламни ёрутиб нури,

Азми гунбаз саройи кофурий.

Ҳулла бирла ҳаририни бути чин,

Бериб эрди бу ранг ила ойин.

***

Жонимдаги “жим” икки долингға фидо,

Андин сўнг “алиф” тоза ниҳолингға фидо,

Нуни” доғл анбарин ҳилолингға фидо,

Қолғон ики нуқта икки холингға фидо.

***

Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,

Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.

Энг бирла менгинг яхши, сақоқинг яхши,

Бир-бир не дейин боштин-аёғинг яхши.

***

Гар ошиқ эсанг меҳру вафо қилма ҳавас,

Дард истаю дафъиға даво қилма ҳавас.

Хижрону висол мутлақо қилма ҳавас,

Дилдорингдан ғайри ризо қилма ҳавас.

8

5. Таваҳҳуд водийси. Одамий инсоннинг умри ибратдир,

Ҳар айтган каломи, фикри ҳикматдир.


Видео тасвир (Алишер Навоий “Дўстлар ахли замондин меҳр умиди тутмангиз”).


6. Ҳайрат водийси. Ҳайратлар ичида ажойиб ҳайрат,

Навоий “Хамса”си ўзбек элчун бахт.


Алишер Навоий улкан шоир бўлиб қолмай, балки шу билан бирга буюк эпик шоир-достоннавис ҳамдир. У 1482-1485 йилларда “Хамса” ни, 1499 йилда эса “Лисон ут-тайр” фалсафий достонини яратди.


Хамсачилик Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари адабиётида узоқ ва мураккаб та- рихга эга бўлган бир адабий анъанадир. Бу анъанани улуғ озарбайжон шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавий бошлаб, улуғ ҳинд шоири Хисрав Деҳлавий, улуғ форс-тожик шоири Абдураҳмон Жомий ва улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий давом эттирди.


Хамса” даги достонлар қуйидагилар:


hello_html_m4852bfae.gifhello_html_5204d1a4.gif


Навоий “Хамса” ни яратишда тарихий манбалардан ва, хусусан, халқ оғзаки ижоди бойликларидан: халқ афсоналари, эртаклари, қўшиқлари, мақол ва ҳикматли сўзлари ҳамда халқ асарларининг бадиий услубидан моҳирлик билан фойдаланди.

7. Фано водийси.

Бу фоний дунёда ҳар инсон меҳмон,

Умри яратгандан энг улкан эҳсон.

Кабутар: - Эй йўл бошловчи, Фано водийсида галамизда фақат 30 қуш

қолибмиз.

Ҳудҳуд: - Си мурғ?

Бургут: - 30 қуш, демак, Симурғ эканмиз.

9

Кўрдилар ўзни қаёнким тушди кўз,

Олло-олло, не ажойибдур бу сўз,

Ким қилиб Симурғ ўттуз қуш ҳавас,

Ўзларин кўрдилар ул Симурғ, бас.


Ҳудҳуд: - Эй, қушлар, истиғфор айтинг.

Бургут: - Хоҳлаганимизча яшаб ўтайлик.

Товус: - Эй, қушлар, диёнатингизга қараб жазо оласизлар, инсофли бўлинг.

Ҳудҳуд: - Инсоф сари барака.

Товус: - Инсофи борнинг баракати бор.

Кабутар: - Инсофи йўқнинг имони йўқ.

Бургут: - Ноинсофга эрк берсанг элни талар.

Ҳудҳуд: - Инсофли ошини ер,

Инсофсиз бошини.


Бургут: Гар инсон бадани салтанат эрса,

Кўнгул шу салтанатнинг шоҳидир, албат.

Унутманг, азизлар, кўнгул соз бўлса,

Бутун танингиз ҳам соғу саломат.

Эй, кўнгул Навоий ҳикмат сўзларин,

Мулкингга жойлагил, тўкмай оҳорин.


Навоий ҳикмат сўзлари:

Ки ҳар ким аён этса яхши қилиқ,

Етар яхшилиқдин анга яхшилиқ.

***

Кимники инсон десанг, инсон эмас,

Шаклда ҳам феълда яксон эмас.

***

Одами эрсанг, демагил одами,

Оники, йўқ халқ ғамидин ғами.

***

Оз иш учун тунду итоб айлама,

Қатлу сиёсатда шитоб айлама.

***

Парвонани ишқ этмаса маст,

Урғайму ўзини ўтқа пайваст?

***

Сўзни кўнгилда пишқармагунча тилга келтирма,

Ва ҳарнеким, қўнгилда бор – тилга сурма.

***



10

Одамий сифат афзали

Навоий ҳикмати мисоли – қуёш,

Маърифат осмонида мангу порлайди.

Ҳар заррин нурида оқил товланиб,

Одамийлик сари бизни чорлайди.

Одамий сифатнинг афзали инсоф,

Инсофсиз кимсанинг номи ноинсоф.

Бу нуқсон инсонни ҳақдан айирар,

Адолатпешалик йўлдан қайирар.


Омон бўлсин десанг, бу азиз бошинг,

Ҳалол бўлсин десанг, еганда ошинг,

Дилинг тарозбони ақлингни чарҳла,

Инсоф қувватила ҳар ишни бошла.


Бошлаган ишингдан ўз кўнглинг тўлсин,

Самараси хайрли, кўп савоб бўлсин.

Умр ўтар елдек, шодон яшагин,

Ортингдан эзгу ном ва изинг қолсин.


hello_html_12f4b80b.gif


Мучал ёшлига насиҳат” (саҳна кўринишли рақс).






11

Самые низкие цены на курсы профессиональной переподготовки и повышения квалификации!

Предлагаем учителям воспользоваться 50% скидкой при обучении по программам профессиональной переподготовки.

После окончания обучения выдаётся диплом о профессиональной переподготовке установленного образца (признаётся при прохождении аттестации по всей России).

Обучение проходит заочно прямо на сайте проекта "Инфоурок".

Начало обучения ближайших групп: 18 января и 25 января. Оплата возможна в беспроцентную рассрочку (20% в начале обучения и 80% в конце обучения)!

Подайте заявку на интересующий Вас курс сейчас: https://infourok.ru/kursy



Автор
Дата добавления 28.09.2015
Раздел Другое
Подраздел Другие методич. материалы
Просмотров242
Номер материала ДВ-015302
Получить свидетельство о публикации

УЖЕ ЧЕРЕЗ 10 МИНУТ ВЫ МОЖЕТЕ ПОЛУЧИТЬ ДИПЛОМ

от проекта "Инфоурок" с указанием данных образовательной лицензии, что важно при прохождении аттестации.

Если Вы учитель или воспитатель, то можете прямо сейчас получить документ, подтверждающий Ваши профессиональные компетенции. Выдаваемые дипломы и сертификаты помогут Вам наполнить собственное портфолио и успешно пройти аттестацию.

Список всех тестов можно посмотреть тут - https://infourok.ru/tests


Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх