Инфоурок Информатика ПрезентацииШығармашылық жұмыс: Операцион тізім

Шығармашылық жұмыс: Операцион тізім

Скачать материал
библиотека
материалов

Мавзу: Операцион тизим (ОТ). 5-синф

  1. Дарснинг мақсади:

  1. Ўқувчиларга янги темани тушунтириб бериш.

  2. Мисоллар орқали ўқувчиларнинг онгини кенгайтириш.

  3. ХХI аср компьютер асри бўлганлиги учун ўқувчиларга тўлиқроқ тушунтириш.

  1. Дарснинг жихози: Компьютерда кўрсатиш, плакатлар.

  2. Дарснинг бориши:

  1. Ўқувчилар ташқи қиёфасини кўздан кечириш.

  2. Ўтилган темалардан саволлар.

1.Компьютернинг асосий қурилмалари қайсилар?

2.Клавиатуранинг вазифаси қандай?

3.Компьютер қандай ишга туширилади?

4.Мониторнинг вазифаси

Операцион тизим (ОТ) – бу ЭХМ захираларини бошкариш, амалий дастурларни чикариш ва уларнинг ташки курилмалар, бошка дастурлар билан ўзаро алокасини амалга ошириш учун, шунингдек, фойдаланувчининг компьютер билан мулокотини таъминловчи дастурий воситалар йигиндисидир. 
ОТ фойдаланувчига хисоблаш тизими билан кулай мулокот килиш усули (интерфейс)ни такдим этади. Интерфейслар иккига булинади, яъни дастурий ва фойдаланиладиган интерфейсларга булинади.
Дастурий интерфейс – хисоблаш тизими доирасида курилма ва дастурлар узаро таъсирини таъминловчи воситалар йигиндисидир.
Фойдаланилувчи интерфейс – фойдаланувчининг дастурий ёки ЭХМ билан узаро таъсиридаги дастурий ва аппарат воситаларидир.
Кўпгина операцион тизимлар хатоларни тузатиш ва янги имкониятларни киритиш йуналишида модификациялашади ва такомиллашади. Ворисликни саклаш максадларида операцион тизимнинг янги модификацияси кайта номланмайди , балки версиялар (тахмин) номини олади. ОТ версиялари одатда 6.00, 2.1., 3, 5, ва хоказо куринишида унли касрни англатади.Бунда ракамларни нуктагача ошиб бориши ОТ га киритиладиган жиддий узгаришларни нуктадан кейин турувчи ракамнинг ошиб бориши эса унча ахамиятсиз ўзгаришларни акс эттиради. (масалан хатоларни т
ўгирлаш). Версиянинг тартиб номери канча ортик бўлса система шунча имкониятга эга бўлади. 
UNIX оиласидаги ОТ лар 32 разрядли куп вазифали куп киши фойдаланадиган ОТ лардир. UNIX нинг кучли томони шундаки битта тизимнинг узи турли компьютерларда – супер компьютерлардан ШК гача фойдаланилади. Бу хол тизимни бир машина архитектурасидан бошкасига кам сарф билан утказиш имконини беради. UNIX таксимловчи маълумотлар базасига кириш, локал тармоклар, олис масофадан алока килиш ва оддий модем ёрдамида глобал тармокларга чикиш имконини узида бирлаштиради. UNIX да почта хизмати унинг асосий таркибий кисмларидандир. Хозирги пайтда UNIX учун куплаб иловалар мавжуд булиб, DOS ва Windows учун оммавий булган иловалардан хам унда фойдаланилиши мумкин. 

UNIX ОТ нинг файлли тизими фойдаланувчига ва фойдаланувчилар гурухи даражасида файлларни берухсат киришдан мухофаза этишни таъминлайди. Корхоналар тармоклари учун мулжалланган UNIX Ware 2.0 - 32 разрядли куп киши фойдаланувчили куп вазифали ОТ лар UNIX оиласидаги тармокли ОТлар орасида кенг таркалмокда. 

UNIX ОТ нинг камчилиги – катта ресурслар сигими ва бу ШК асосидаги куп фойдаланувчилар тизими учун купинча ортикча булади. 

Windows оиласидаги ОТ лар Microsoft фирмаси томонидан тайёрланган. Улар кулай график интерфейсни узида намоён этувчи кўп вазифали ОТ лардир. Windows 95 ОТ ва Windows NT ОТ лар шу оиланинг асосий вакилидир. Windows 95 MS DOS ОТ ва Windows 3.х. операцион кобиклари негизида ишлаб чикилган; у кисман 32 разрядли ва кисман 16 разрядли ОТ дир. 

Windows NT ОТ энг куп таркалган 32 разрядли тармокли ОТ дир. У икки хил - Windows NT Server ва Windows NT WorkStation модификацияларида чикарилади. Windows NT Server биринчи навбатда тармок захираларини бошкаришга мулжалланган. Тизим самарадорлиги зарар етмаган холда юкори сафарбарлик ва хавсизликни таъминлайди. У ахборотнинг тезкор ишлашини ташкил этиш ва глобал тармоклар захираларини куриб чикиш учун воситаларни узида саклайди, исталган алока каналларида (оддий телефон линиялари хам) фойдаланиш имкониятларини таъминлайди. Бир серверга бир вактнинг узида 256 тагача ШК уланишини куллаб-куввтлайди. Бир неча сервер эса хаммабоп тармок химатини ташкил этиш учун фойдаланилиши мумкин.

Windows NT WorkStation - Windows NT ОТ нинг версияси булиб, локал компьютерлар ва ишчи станцияларда ишлаш учун мулжалланган. У жуда яхши химояланган ва ишончли 32 разрядли ОТ дир. Ундаги барча иловалар куп вазифали режимида ишлайди. Айни пайтда унда MS DOS ва 16 разрядли Windows дастурининг барча иловалари хам ишлайвермайди. 

Windows NT WorkStation дан махфий маълумот ёки дастурни ишончли мухофаза килиш зарурияти тугилганда шунингдек, катта хажмдаги маълумотлар тахлилида юкори самарадорлик мухим булган мухандислик, илмий, статистик ва бошка ишларни бажаришда фойдаланиш максадга мувофикдир. 

ОТ лар ривожланишининг анъаналари. ОТ ривожланиш сохасида анъаналарни аниклаш ва узок муддатли олдиндан куришларни тузиш мураккаб, чунки у компьютер бозорининг тезкор ривожланувчи сохасидир. Шу боис факат мулжалдаги анъаналари ва ОТ лар ривожланишининг эхтимолдаги йуналишини белгилаш мумкин:

  • биринчи йуналиш ОТ ларнинг мураккаблашуви. Замонавий ОТ лар, масалан, Windows 95 ва OS/2 Warp дастурларининг улкан туркумларига айланмокда, улар баъзан дискда дастурдан хам куп урин эгалламокда;


  • иккинчи йуналиш экранда такдим этилиши усулидан катъий назар турли объектларни компьютерда монипуляция килишга имкон берувчи ОТ ларни яратишнинг объектли йуналтирилган технологияларини яратишдир;


  • учинчи йуналиш шу далил билан богликки, ОТ лар ва дастурий таъминот компьютернинг аппарат кисмидаги архитектура карорларини доимо акс эттиради. 


Жуда тез суръатларда ривожланаётган интернет технологияси ОТ лар ривожланиши анъаналарида вазиятни кескин узгартирмокда. ОТ ривожланиши тенденцияларидан бири ШК дан то суперкомпьютергача булган хисоблаш тизимларининг барча йуналишида ишлашга кодир булган ОТ ни яратишдир. Мисол тарикасида Indy туридаги столда ишлайдиган тизимлар ва Power Callenge ва Onix сериясидаги суперкомпьютерларда ишлайдиган UNIX оиласидаги IRIX ОТ ни келтириб утиш мумкин. Бу ОТ нинг мухим имкониятлари куп жихатдан бугунги кунда замонавий 64 разрядли ОТ ни белгилаб беради. Унинг тезкор хотираси 16 Гбайтни , виртуаль хотира фойдаланилганда 1 Гбайтни ташкил этиш мумкин. Мазкур ОТ га бир каталогда 64 млн. гача файл саклашга имкон берувчи 9 млн. тагача Т байт (титобайт) хажмидаги файллар билан ишловчи XFS файл тизими уланган

  • Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.
    Пожаловаться на материал
Скачать материал
Найдите материал к любому уроку,
указав свой предмет (категорию), класс, учебник и тему:
также Вы можете выбрать тип материала:
Общая информация
Скачать материал

Вам будут интересны эти курсы:

Курс повышения квалификации «Методика преподавания информатики в начальных классах»
Курс повышения квалификации «Организация работы по формированию медиаграмотности и повышению уровня информационных компетенций всех участников образовательного процесса»
Курс профессиональной переподготовки «Информатика: теория и методика преподавания в образовательной организации»
Курс повышения квалификации «Облачные технологии в образовании»
Курс повышения квалификации «Развитие информационно-коммуникационных компетенций учителя в процессе внедрения ФГОС: работа в Московской электронной школе»
Курс повышения квалификации «Использование компьютерных технологий в процессе обучения в условиях реализации ФГОС»
Курс профессиональной переподготовки «Управление в сфере информационных технологий в образовательной организации»
Курс профессиональной переподготовки «Теория и методика обучения информатике в начальной школе»
Курс повышения квалификации «Современные тенденции цифровизации образования»
Курс повышения квалификации «Применение интерактивных образовательных платформ на примере платформы Moodle»

Оставьте свой комментарий

Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.