Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Свидетельство о публикации

Автоматическая выдача свидетельства о публикации в официальном СМИ сразу после добавления материала на сайт - Бесплатно

Добавить свой материал

За каждый опубликованный материал Вы получите бесплатное свидетельство о публикации от проекта «Инфоурок»

(Свидетельство о регистрации СМИ: Эл №ФС77-60625 от 20.01.2015)

Инфоурок / Другое / Рабочие программы / Статья на тему: «МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ»
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 28 июня.

Подать заявку на курс
  • Другое

Статья на тему: «МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ»

библиотека
материалов

МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ.


Ривожлантирувчи таълим технологиясининг асосий бўғини муаммоли таълим йўналиши саналади.

Муаммоли ўқитишни чуқур ўрганиш XX асрнинг 60-йилларида бошланган бўлиб, унинг асосида “Тафаккур- муаммоли вазиятдан бошланади”-деган ғоя ётади.

Фикрлаш психологияси нуқтаи назаридан муаммоли ўқитиш ғояси ва тамойиллари С.Л.Рубинштейн, М.И.Махмутов, В.Оконь, И.Я.Лернер томонидан ишлаб чиқилган.

Муаммоли таълим тури илмий-услубий жиҳатдан 3 хил кўринишга эга.

1. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш.

2. Муаммонинг қўйилиши.

3. Муаммонинг ечимини топиш.

Муаммоли вазиятни ўқув машғулотларининг барчасида шакллантириш мумкин. Уни дарс жараёнида қанча кўп шакллантириш ўқитувчига боғлиқ. Муаммоли вазиятнинг аҳамияти шундаки, у ўқувчилар диққатини бир жойга (муаммога) қаратади ва ўқувчиларнинг изланишига, фикрлашга ўргатади.

Муаммоли таълим ўқитувчи раҳбарлигида муаммоли вазият вужудга келтирилиб, мазкур муаммо ўқувчиларнинг фаол, мустақил фаолияти натижасида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни ижодий ўзлаштириш ва ақлий фаолиятни ривожлантиришга имкон берадиган таълим жараёнини ташкил этишни назарда тутади.

Муаммоли ўқитиш жараёнида бериладиган топшириқлар Муаммоли ўқитиш жараёнида ўқувчиларга

тадқиқий,

эвристик,

муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш бўйича топшириқлар берилади.

Бунда:

ностандарт масалаларни тузиш бўйича;

шакллантирилмаган савол билан;

ортиқча маълумотлар билан;

ўзининг амалий кузатувлари асосида мустақил умумлаштириш;

йўриқномалардан фойдаланмасдан қандайдир объект моҳиятини баён этиш;

олинган натижаларни қўллаш чегараларини ва даражаларини аниқлаш;

ҳодисанинг намоён бўлиш механизмини аниқлаш;

«бир лаҳзада» топиш каби топшириқларни бериш мумкин.

Муаммоли вазиятларда ечимга келишнинг алгоритми қуйидаги тартибда амалга оширилади Муаммони қўйиш, маълумотлар фондини тўплаш, қайта ишлаш, ечим моделини аниқлаш, қўшимча маълумотлар тўплаш ва уларни танланган ечим моделида акс эттириш, янги маълумотлар ва ечим модели ўртасидаги зидликни аниқлаш, зидликни ечимини топиш, янги ечим моделини яратишдан иборатдир.


6. МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИДА БЕРИЛАДИГАН ТОПШИРИҚЛАРДАН НАМУНАЛАР


Бу каби технологияларни қўллашда, дарс ва машғулотда қайси даражадаги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назарда тутилганига боғлиқдир.

Ривожлантирувчи таълим технологияларининг муаммоли таълим йўналиши кенг қамровли бўлиб, ўқувчиларни ўйлашга, муҳим хулосалар чиқаришга қаратилган.

Дарс жараёнларида ўқитишнинг муаммоли топшириқлардан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкил этиш- ўқувчиларнинг мустақил тадқиқотчилик фаолияти ошириш билан бирга ташаббускорлик туйғулари ортиб, ўқувчилар ўз-ўзини бошқаруви амалга ошади, яратувчанликка ундайди, яратувчанликни ўрганган бола бошқа ҳар қандай соҳага ҳеч қийинчиликларсиз эришади.

Маълумки, она тили фанининг билим, кўникма ва малакаларини ўзлаштиришда сўз, гап, унинг тузилиши ҳақида билим берса, адабиёт фани кўпроқ оғзаки баён қилиш, ифодали ўқиш, асар моҳиятини сўзлаш, ижодий иншолар ёзиш каби мақсадларни назарда тутади.

Муаммоли ўқитиш жараёнида бериладиган топшириқлар асосан ўқувчиларга тадқиқий, эвристик, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш бўйича топшириқлар берилади.

Бунда муаммоли таълим технологиясида кўрсатилгандек, :

ностандарт масалаларни тузиш бўйича;

шакллантирилмаган савол билан;

ортиқча маълумотлар билан;

бир лаҳзада топиш каби топшириқлар асосида она тили фанига мурожат қиламиз.

Она тили фанининг айрим мавзулар асосида муаммоли топшириқларнинг қўлланилиши ҳақида тўхталиб ўтсак:



1.Фонетика бўлими бўйича муаммоли топшириқлар


1-топшириқ. п-б товуш жуфтлари иштирокида сўзлар ясанг. Сўзнинг туб ва кўчма маъноларини шарҳланг.

Намуна:

1) парда-барда 2) а) паст-туб сўз, (ўрин-жой пастда)

паст- баст б) бўй-баст, қомат, бўйи паст( паст-кўчма маънода пасткаш, разил).


2-топшириқ. т-д товуш жуфтлари иштирокида сўзлар ясанг. Ушбу сўзлар ёрдамида жумла қуринг.

Намуна:

1) тош-дош

тоғ-доғ

2) Мана бу ерга тош ётқизилади.

Шунча қийноғ-у азобларга дош бериб келган йигит, бу ёғига ҳам бардоши етар ….


3-топшириқ. Бир товуш ортириб, янги сўзлар ясанг.

Намуна:

от-ота, отам, ҳотам, иҳотам

тор-торт, торти, тортиқ, …..

орт-орти, ортиқ, каби.


4-топшириқ. Бир товушни ўзгартириб, янги сўз ясанг. Сўзлар маъносини шарҳланг.

Намуна:

тош-теш, тиш, туш, тўш; тўп-тўр, тўс, тўл

тўз, тўй, тўк, тўқ; дўқ-лўқ; лиқ-миқ, жиқ,

зиқ, сиқ, тиқ в.ҳ.


5-топшириқ. Берилган сўздан бир товуш камайтириб, янги сўз ясанг.

Намуна:

тошир-ошир, оши, ош.

тортиш-торти, торт, орт, от.


6-топшириқ. Бир товуш ўзгариб, қофиядош сўзлар ясанг.

Намуна: бўлади, тўлади, сўнади, қўнади, жўнади в.ҳ.


7-топшириқ. з-ш товуш жуфтлари ёрдамида товушдош сўзлар ясанг. Уларга зид маъноли сўзлар топинг.

Намуна:

1) зил-сил 2) зил-енгил, қиз-ўғил, қис-оч

зим-сим

зиқ-сиқ

қиз-қис

8-топшириқ. Қўш ундошли сўзларнинг гуруҳланг.

Намуна:

арра патта якка

алла шартта иссиқ

амма битта ясси

марра тўртта масса

дарра саккиз ҳасса


9-топшириқ. Ёзилиши ҳар хил, маъноси бир хил сўзлар рўйхатини тузинг.

Намуна:

арава-ароба

каптар-кабутар

аста-секин

азоб-азият

ғариб-мискин


10-топшириқ. Талаффузи ўхшаш, лекин маъносида фарқи бор сўзлар топинг.

Намуна:

рубоб-арбоб зулмат-зумрад

чопон-чўпон кулдон-гулдон

ҳиммат-қиммат хижолат-тижорат

тамбур-танбур музей-муздай

ҳамроҳ-гумроҳ мурожаат-муножот


11-топшириқ. Қўш ундош сўзларни гуруҳланг.

Таассуф, тоабад, манфаат, бадиий, мурожаат, маориф, муомала, муаммо,

Сурайё, Муҳайё, Муаззам.


12-топшириқ. Қўш ундош ва бир бўғинли сўзлар топинг. Кимки 2 дақиқада энг кўп сўз топса, ўйин ғолиби саналади.

Намуна:

барг қавм ҳажм

шарқ қавс ҳажв

ғарқ қарз ҳазм

фарқ қарс жазм в.ҳ.


Лексикология бўлими бўйича муаммоли топшириқлар


1-топшириқ. Тескари ўқилганда ҳам мазмуни ўзгармайдиган сўзлар топинг.

Намуна:


боб

кийик

арра

дод

кўк

амма

тит

нон

кичик

кучук

ака

ана

тот

қозоқ

алла

тут

қолоқ

аза

поп

қизиқ


шош

қилиқ



қуруқ



2-топшириқ. –ий, -вий сўз ясовчи қўшимчалари ёрдамида сўзлар ясанг, сўз бирикмалари ва гаплар тузинг.

Намуна:

1) илмий, руҳий, маънавий, мафкуравий, бадиий, Фузулий, луғавий, ашёвий, ҳажвий, жисмоний, дунёвий, насрий, ақлий, кимёвий, ахлоқий самовий, насимий, лисоний,фазовий


2) дунёвий илмлар

кимёвий моддалар

ҳажвий ҳикоялар

самовий жисмлар

ашёвий далиллар


3) Суд раиси жиноят иши билан боғлиқ ашёвий далиллар билан танишиб чиқди.


3-топшириқ. Нутқлар ўрнига битта ҳарф қўйинг. Ҳосил бўлган сўзларга маънодош ва уядошлар танланг.

Намуна:

1) …ил …ул …ол 2) маънодошлари

бил бул бол бил-ўрган

дил гул лол дил-кўнгил

жил кул мол жил-қўзғал

зил пул сол зил-оғир

йил тул тол бул-шул

нил шул қол бол-асал ….

сил қул ҳол в.ҳ.


3) уядошлари

дўл-жала, ёмғир, сел, қор…

мол-сигир, ҳўкиз, буқа,

новвос, бузоқ ….


4-топшириқ. “Зинапоя” ўйини.

Тик терилган сўзнинг ҳар бир ҳарфидан янги сўз ясанг, сўзлар кўриниши “зинапоя” шаклида бўлсин. Ҳосил қилинган сўзлар иштирокида бирикмалар ва гаплар тузинг.


Намуна:


Т

о


л






У

л

о

қ

Р

и

х

с

и

К

и

м

х

о

б

И

с

т

о

ҳ

з

о

Й

ў

л

б

о

ш

ч

и


5-топшириқ. Бир сўз танлаб у сўзнинг бош ҳарфидан ҳарф сонига тенг сўзлар топиш.

Намуна:

а б д г ж

алп базм давр ганч жабр

авф баст даҳл ганж жалб

арк банк дард гард жазм

асп банд даст гашт жан

азм барқ дашт герб жаҳд

авж барг дафн гипс жаҳл

айб бахт даҳо гирд жилд

адл бахс донг грек жисм

акс баҳр динг граф жипс

арз берк гурс жуфт


6-топшириқ. “Пирамида” ўйини.

Ихтиёрий сўзлар иштирокида янги сўз ясанг, биринчи сўзнинг бирор ҳарфи кейинги янги сўзларда иштирок эттириб, кетма-кетликда жойлаштиринг. Сўзлар кўриниши “Пирамида” шаклида бўлсин (ҳар сафар ўнг ва чап томонда орттирилади).

тот

қозоқ

базмгоҳ

7-топшириқ. От сўзнингбарча маъноларини шарҳланг. Сўзнинг ҳар бир маъносига маънодош ва уядошлар топинг.


От – уй ҳайвони:

Жинси: айғир, байтал, бия.

Ёши: қулун, той, дўнан, ғунон, от.

Тури: саман, жайрон, ёърға, бедов, қорабайир, тулпор, қирчанғИ, чопқир,

От – исм, ном: Динора, Гулчеҳра, Зулхумор, Музаффар, Зебо; лақаблар, тахаллуслар: Мош, Тарғил, Қоракўз, Тўрткўз, Арслон, Ёълбарс, “Оазис”, “Тян-Шан”, “Илга”, “Баҳор”, “Рекорд”.

От – ҳаракат: отмоқ, улоқтирмоқ, ирғитмоқ, итқитмоқ.

От – сўз туркуми: Морфология.

Уядошлари: сифат, сон, олмош, феъл, равиш, сифатдош, равишдош, ҳаракат номи в.ҳ.

От – ҳаракат, буйруқ феъли, маъноси – отиш, ўқ узиш.

Уядошлари: милтиқдан отмоқ, тўппончадан отмоқ, пулемётдан отмоқ, нагандан отмоқ.


8-топшириқ. Кўз сўзининг ўз ва кўчма маъноналари билан сўз бирикмаси ҳосил қилинг. Уларнинг маъносини шарҳланг. Зид маъноли сўзлар топинг.


Намуна:

ўз маъноси кўчма маъноси

1) шаҳло кўз ишнинг кўзи

қора кўз деразанинг кўзи

қисиқ кўз булоқнинг кўзи

кўк кўз булоқнинг кўзи

бўта кўз ақлнинг кўзи

ўткир кўз ёғочнинг кўзи

мунчоқнинг кўзи

узукнинг кўзи ….

2) шаҳло кўз – қисиқ кўз

қора кўз – кўк кўз

ўткир кўз – хира кўз

кўзи очилди” – “кўзи ёғ босди”


Она тили фани фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, мантиқий давомини топиш бўйича “бир лаҳзада топиш” вазифаларини бажариши мумкин.

Жумладан, мавзу мазмунига қараб, ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш учун мантиқий саволлар берилади.

1. Фикрнинг энг кичик бўлаги-?

2. Ерга тушмай синади -?

3. Муомала воситасининг энг кичик бўлаги -?

4. У ким, бу-?

5. Тил-дил...?

6. Матннинг олий кўриниши -?

7. Жамиятда қонуний заруратлардан бири-?

Жавоблар: 1) Гап 2) Кўнгил 3) сўз 4) Нима 5) кўзгуси 6) Иншо 7) Фикр алмашиш.


Шунингдек, ўқувчилар фикрини умумлаштириш, дам олиш дақиқаси учун мақолардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Мақолларнинг бошланғич қисми ўқиб эшиттирилади, ўқувчилар уни давом эттиришлари керак.

  1. Яхши сўз жон озиғи … (ёмон сўз бош қозиғи)

  2. Она юртинг омон бўлса, … (ранги рўйинг сомон бўлмас)

  3. Узма дўстлик торини … (уни боғлаш қийин)

  4. Ишсизнинг куни ўтар … (ишчининг иши битар)

  5. Тўғри одам … (эгри сўздан ор қилади)

  6. Яхши билан юрсанг етарсан муродга … (ёмон билан юрсанг қоларсан уятга)

  7. Ўзига боқма, … (сўзига боқ)

  8. Дўст сўзини ташлама, … (ташлаб бошинг қашлама)

  9. Ширин сўз билан илон инидан чиқар … (ёмон сўз билан пичоқ қинидан чиқар)

  10. Тўғри узади … (эгри тузади)

  11. Аввал ўйла … (кейин сўйла)

  12. Кўп билган оз сўзлар, … (оз сўзласа ҳам соз сўзлар).


Сўздан сўзнинг фарқи бор, ўттиз икки нархи бор” мақолини изоҳланг. Бу муаммоли топшириқда ўқувчилар ўзларининг турличи фикрларини айтишади. Ўқитувчи энг тўғри жавобни, сўзнинг қудрати буюк эканлиги ҳақида ўқувчиларнинг жавобларидан умумлаштиради.

Хулоса қилиш мумкинки, ақлий заковати билан ахлоқий камолотини билан уйғунлаштира олсакгина, биз жамият учун керакли шахсни тарбиялаган бўламиз.




Подайте заявку сейчас на любой интересующий Вас курс переподготовки, чтобы получить диплом со скидкой 50% уже осенью 2017 года.


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Автор
Дата добавления 10.05.2016
Раздел Другое
Подраздел Рабочие программы
Просмотров322
Номер материала ДБ-073534
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх