Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Конспекты / Статья на тему: «ҚОМУСИЙ ОЛИМЛАРНИНГ ХАЁТИ ВА ИЖОДИ»

Статья на тему: «ҚОМУСИЙ ОЛИМЛАРНИНГ ХАЁТИ ВА ИЖОДИ»


  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

Мавзу :

КОМУСИЙ ОЛИМЛАРНИНГ ХАЁТИ ВА ИЖОДИ.


hello_html_4eed1812.jpg


































hello_html_40dd3321.png
































MUXAMAD IBN

MUSO XORAZMIY

(783-847)


Кадимги Хоразм диёрида тугилиб, вояга етади. Гоятда уткир зехнли, ноёб кобилият сохиби булган ал-Хоразмий ёшлик чогидан бошлаб аник ва табиий фанларни урганишга кизикди, араб, форс, хинд ва Юнон тилларни эгаллади, бу тилларда ёзилган китобларни кунт Билан укиб, мутолаа килди. У дастлабки таълимни хусусий муаллимлардан олди ва сунгра уша даврнинг йирик маърифат марказларидан бири булган Марв мадрасасида укиди. Халифа Хорун ар- Рашиднинг угли Маъмун халифалик тахтига утиргач (813 й) у Мухаммад Мусо ал- Хоразмийни узи Билан бирга Богдодга олиб кетади ва у ерда ташкил этилган «Байт ул- хикма» га бошлик этиб тайинланди. Богдодда у Сурия, Ирок, Эрон, Хуросон ва Моварауннахр олимлари билан ижод килади.

Хоразмий математика, геометрия, астрономия, география, тарих илми ва бошка фанлар сохасида баркамол ижод килди. Унинг «Ал жабр вал мукобала» («Тенгламалар ва каршилантириш»), «Хисоб ал- хинд» («Хинд хисоби»), «Китоб сурат ал Арз» («Ер сурати хакида китоб»), «Китаб ат-тарих» («Тарих китоби»), «Китоб ал- Амал Бил Устирлабат» («Устурлоб Билан ишлаш хакида китоб») каби асарлари олимга жахоншумул шухрат келтирди. Хоразмий яратган 20 дан ортик асардан бизнинг давримизгача факат 10 таси етиб келган.

Хоарзмий ижоди меросида «Алжабр ва ал- мукобала» китобнинг илмий ахамияти нихоятда буюкдир. Бу китоби Билан у математика тарихида биринчи булиб алгебра фанига асос солди. «Ал-гебра » атамаси Ушбу китобнинг «ал-жабр» деб юритилган кискача номининг айнан ифодасидир. Хоразмий номи эса математикада «алгоритм» атамаси шаклида уз ифодасини топди. Унинг «Ал жабр» асари асрлар давомида авлодлар кулида ер улчаш, арик чикариш, бино куриш, меросни таксимлаш ва бошка турли хисоб ва улчов ишларида дастуруламал булиб хизмат килди.

Хоразмийнинг бу рисоласи ХII асрдаёк Испанияда лотин тилига таржима килинади ва кайта ишланади. Кейинчалик асрлар давомида Европа олимлари Хоразмий асарларини кайта-кайта ишлаб, у асосида асарлар ёздилар. Хоразмийнинг арифметик рисоласи Хинд ракамларига асосланган унлик позицион хисолаш тизими Европада, колаверса, бутун Дуне тараккиётида буюк ахамият касб этди, алгебрани мустакил Фан даражасига кутарилди.

Олимнинг «Китоб ат-Тарих» («Тарих китоби») да Хуросон, Кичик Осиё ва Моварауннахрнинг VIII-IX асрлар тарихиги оид киска ва аник маълумотлар уз ифодасини топган. Хоразмийнинг «Зиж» («Астрономик жадвал»), «Куёш соати хакида рисола » асарлари фалакиётшунослик фанининг ривожланиш тараккиётига катта хисса кушди.

hello_html_10ec218c.jpg



































А л – Ф а р г о н и й

( 7 9 7 – 8 6 5 )



Абул Аббос Ахмад ибн Мухаммад ибн Носир ал- Фаргоний 797-865 йилларида яшаб ижод килган ватандошимиздир. Ахмад Фаргоний уз асарлари Билан Фан тарихида катта из колдирди. У математика, география, астрономия, тарих сохаларида ижод килди. Ахмад Фаргонийнинг ижодий фаолияти Богдодда улуг мутафаккир олим Ал Хоразмий рахбарлигидаги «Байтул Хикма» Билан богликдир. У араб атмашунослигининг пайдо булиши ва илмий тараккиётига муносиб хисса кушган. Богдод ва Дамашкда расадхоналар курилишида шахсан катнашади. Ахмад Фаргонийнинг китоблари дунёга маълум ва машхурдир «Китоб фи Усул илм ан- Нужум» («Фалакиёт илмининг усуллари хакида китоб»), «Фалакиёт рисоласи», «Фалакиёт сабабияти », «Ал мажисти», «Илм хайя», «Ал Фаргоний жадваллари», «Устурлоб Билан амал килиш хакида », «Ой, ернинг устида ва остида булганида вактни аниклаш рисоласи », «Етти иклим хисоби», «Устурлоб ясаш хакида китоб» асарларининг кулёзмалари Англия, Франция, Германия, Миср, Хиндистон, АКШ ва Россияда сакланмокда.

Ахмад Фаргонийнинг бу асарларида илмий кашфиётлари бутун жахон Фани ва маданиятига улкан ва муносиб хисса кушди. У 812 йилда куёш тутилишини олдиндан башорат килиб берди, ернинг думалок эканлигини илмий далиллар Билан исботлаб, бир хил фазо ёритгичларини хар-хил вактда курилишини, тутилишини, хамма жойда хар-хил кузатиш мумкинлигини исботлаб берди

Ахмад Фаргоний яратган илмий кашфиётлар натижалари кайси Фан сохасида булишидан катъий назар гоятда пишик, пухта ва нихоятда мукаммал булган. XII асрда олимнинг асарлари лотин тилига таржима килинганлиги ва Европага таркалганлиги бу фикрнинг исботидир. Европаликлар Ахмад Фаргонийнинг «Ал Фраганус» деб атаганлар. Унинг асарларини лотин, инглиз, немис, француз, рус ва бошка тилларга таржима килганлар.


hello_html_m7fc56a41.png

























FAROBIY

(875-950)


Абу Наср Мухаммад ибн Мухаммад Фаробий 873 йилда Фароб (Утрор) якинидаги Васиж шахарчасида таваллуд топган ва 951 йилда Дамашкда вафот этган.

Урта осиёнинг йирик комусий олимларидан бири, Шарк уйгониш даврининг энг кузга куринган арбоби, Шарк фалсафасининг отаси Фаробий аввал Фароб, Бухоро ва Самарканда илм олди ва турли тилларни урганди. Багдодга келгач фаннинг турли сохалари буйича билимларини чукурлаштиришда давом этди. У илмий даражасини оширгач, фаннинг деярли барча сохаларини эгаллаб 160 дан ортик асарлар ёзди. Фаробийнинг риёзиёт, фалакиёт, табобат, мусика, фалсафа, тилшунослик ва адабиётга оид асарлар бутун оламга машхур булди. У ёзган «Аристотелнинг «Метафизика» асари максадлари хакида», «Тирик мавжудот аъзолари хакида», «Мусика китоби», «Бахт саодатга эришув хакида», «Сиёсат ал-Мадания» («Шахарлар устида сиёсат юритиш»), «Фозил одамлар шахри», «Масалалар мохияти», «Конунлар хакида китоб», «Тафаккур юргизиш мазмуни хакида», «Мантикка кириш хакида китоб», «Фалсафанинг мохияти хакида китоб» ва бошка асарлар буюк олимнинг илм ва дунёкараш доирасининг бекиёс даражада кенглиги ва чукурлигидан далолат беради.

Фаробий фаннинг назарий ва фалсафий томонларини ёритишга харакат килган. У Платон, Аристотелнинг барча фалсафий, табиий, илмий асарларига , Птоломейнинг осмон жисмлари харакати, Александр Афродийнинг Рух хакидаги психологиясига оид, Галеннинг тиббиёт буйича асарлари, Эпикур, Зенон, Евклид рисолаларига такриз ва шархлар ёзди. Агар илм Фан ривожидаги узининг кушган буюк хизматлари учун Аристотел «Биринчи муаллим» унвонига сазовар булса, Фаробий донишмандлиги Аристотелнинг яхши билганлиги комусий акли ва илм Фан тараккиётига кушган катта хисса кушганлиги учун «Ал-муаллим ас-Соний – Иккинчи муаллим», «Шарк Аристотели» деган унвонлар сохиби.

Форобийнинг «Инсон танасининг аъзолари хакида»ги рисоласи тиббиёт илмининг макса два вазифаларини аниклашга багишланган. «Астрологиянинг тугри ва нотугри хакида»ги рисоласида астрологларнинг рухий ва ижтимоий ходисалар ва жараёнларни осмоний жисмлар хакидаги илмий тахминларга асосланган фаолиятини, ёлгон тасаввурлар ва уйдурмалардан фарклаш зарурлигини таъкидлайди.

Олимнинг куп жилдли «Мусика хакида катта китоб» асари мусика илмининг катта билимдони, созанда ва ажойиб бастакор хам булганлигини тасдиклайди. У Янги мусика асбобини ихтирочиси хам булган.

Урта аср фанинг ривожи ва тараккётида Форобийнинг илмий таснифи буйича олиб борган илмий ижодий ишлари гоятда кимматлидир. У «Илмларнинг келиб чикиши хакида», «Илмларнинг таснифи хакида» ва бошка рисолаларида уша даврда маълум булган 30 га якин илм сохасининг тартиби, таснифи ва тафсилотини беради.

Форобийнинг илмий- фалсафий мероси халкимизнинг буюк маънавий бойлиги сифатида асрлар Оша авлодлар учун мухим ижод манбаи булиб хизмат килиб келмокда.
















hello_html_m78b5cb63.jpg



























Abu Rayxon Beruniy

(973-1048)


Беруний 362 хижрий йили (973 й) Хорзамнинг кадимги Кат шахрида тугилди. У ёшлигиданок илм фанга жуда кизиккан, кобилиятли, жуда мехнаткаш булган, бир канча тилларни – сугдий, форс, хинд, юнон ва кадимги яхудий тилларни хам урганган. У Хиндистон булар экан тез орада нафакат Хиндистон тарихини, маданияти хатто санксрит тилини хам урганади. Кадимги Маъмун академиясининг энг кузга куринган фаол иштирокчиларидан бирига айланади. Шу Билан бирга у Шох Маъмун II нинг энг якин маслахатчиси сифатида мамлакат сиёсий ишларида хам фаол катнашади.

Беруний Урганчда яшаган даврида Ибн Сино Билан ёзишма олиб борган. Бизгача уларнинг савол-жавобларидан 18таси етиб келган. Бу ёзишмалар Беурнийнинг табиати фалсафаси ва физика масалалари Билан канчалик кизикканлигидан гувохлик беради. Савол-жавобларнинг мазмунида Аристотелнинг акл Билан хис этиш оркали чикарган хулосаларига Беруний тузатиш ва тажрибалари оркали аникланган хулосаларини Карши куйган. Ибн Сино эса Аристотелни химоя килганлиги маълум булади.

Беруний Хоразмда яшаганлиги вактида хали жуда ёш булишига карамай, Кат шахрида мухим астрономик кузатишлар утказилган. Бу кузатишлар учун узи асбоблар ихтиро килган. Беруний 22 ёшида узи тугилиб усган ватанини ташлаб кетишга мажбур булади ва олдинига Райга кейин Журжонга келади. Бу ерда машхур табиб, астроном, файласуф Абу Сахл Исо ал Масихий Билан танишади ва ундан таълим олади. Беруний узининг машхур асарларидан бири булмиш «Кадимги халклардан колган ёдгорликлар » асарини Журжонда ёза бошлайди.

Беруний табиат фанларининг ривожига бебахо хисса кушган олимдир. У узининг илмий асарларида дунёнинг тузилиши хакида фикр юритганда Птоломей фикрига суянса хам, амалда ернинг харакат хакида Птоломей тартибига зид келувчи фикрларни баён килади. У «Геодезия» асарида геоцентризм Билан боглик булган назарияларнинг тугрилигига шубха Билан караганлигини очикдан очик баён килди. Бу Билан у дунёнинг гелиоцентристик тузилиши хакидаги назариянинг ишлашига хисса кушганлардан бири хисобланади.

Беруний 1030 йилда «Хиндистон» номи Билан машхур булган энг йирик асарини ёзади. Бу асар жуда катта ахамиятга эга булган асар булиб, бу хакда жуда куп Гарб ва Шарк олимлари узларининг фикр-мулохазаларини билдирганлар. Берунийнинг бу асари устида 20 йил иш олиб борган Э.Захау унинг арабча танкидий тексти Билан инглизча таржимаси 1888 йилда Лондонда нашр эттиради. Ана шу олим «хиндшуносликда Берунийга тенг келадиган бирор олим на ундан олдин ва на ундан кейин булганлигини билмаймиз » - деган эди. Йирик арабшунос олим Р. Розен «Хиндистон» асари кадимги ва урта аср Гарб ва Шарк адабиётида «мисли курилмаган» - деб бахолайди. Хинд олимларидан Хамид Ризо эса «Урта аср ва янги замон муаллифларидан хеч бири хинд маданиятининг чигал масалаларини илмий рухда тушуниш буйича Абу Райхон Берцний эришган ютукларига эриша олмади. Берунийнинг «Хиндистон» асари классик намуна булиб колиши Билан бирга уз муаллифининг кадимги хинд маданияти ва фанига тортигидир» - деган эди.
















hello_html_m6f280e88.jpg































Abu Ali Ibn Sino (990-1037)

Ибн Сино Бухоро якинида жойлашган Афшона кишлогида таваллуд топган. У успиринлик йилларида, 16 ёшидан шунчалик чукур билим олганки, хатто Бирон бир кеча хам туйиб ухламаган экан. Фан асослари Билан бундай шугулланиш, куп вактлар давомида машаккатли бу мехнат тез орада уз самарасини беради. У 17 ёшидаёк олим сифатида шаклланиб, табиб деган ном чикара бошлайди, мукофот сифатида Сарой кутубхонасидан фойдаланиш имкониятига сазовор булади.

Ибн Сино хакикий энциклопедик олим, уз даврининг деярли барча фанлари Билан муваффакиятли равишда шугулланган ва шуларга оид илмий асарлар яратган. Турли манбаларда унинг 450 дан ортик асарлари кайд килинган булса хам, замонлар утиши Билан уларнинг йуколиб кетган ва бизгача факат 242 таси етиб келган.

Ибн Синонинг тогларнинг пайдо булиши тугрисидаги жуда ажойиб фикрлари, минералогия ва геология фанларига кушган хиссаси жуда салмоклидир. Жумладан, у минералларни турт гурухга булиб, уларнинг оригинал классификациясини таклиф этади. Бу классификация то XIX асргача деярли узгаришсиз сакланиб келди. Олимнинг минереология сохасидаги ишларининг мухимлиги таъкидланиб, 1956 йилда Узбекистонда топилган минерал Авиценит деб аталган.

Ибн Сино ботаника масалалари Билан хам куп шугулланган. Чунки табобатда ишлатиладиган доривор моддаларнинг аксарияти усимликлардан олинади. Машхур швед ботаниги Карл Линней(1707-1778) Ибн Синонинг ботаника сохасидаги хизматларини таъкидлаб, тропик мамлакатларда денгиз сувида хам усувчи ва доимо яшил холда коладиган бир дарахтни Авиценна деб атади. Хам Гарбда, хам Шаркда «Авиценна» ва «Шайхур- Раис» номи Билан шухрат козонган бобокалонимиз хакикатдан хам мустакил Узбекистон ёшлари калбида уз тарихида Билан фахрланиш хис- туйгуларини уйготади.

И м о м Б у х о р и й

(809-870)

Бухорода тугилиб, илк сабокларини хам шу шахардан олади, сунгра билимини чукурлаштириш максадида Макка, Мадина, Багдод, Дамашк, Куфа, Нишопур каби шахарларга боради. Манбалардан бизга маълумки, Имом Бухорий ислом дини масалаларига багишланган 20 га якин асар ёзган. Шу китоблар орасида Бухорийнинг бутун дунёга машхур килган асари «Ал Жомеъ ас-Сахих» («Ишончли туплам») дир. Бу асар 160 кисмдан иборат булиб 3450 бобни уз ичига олади. Бухорий хадисларини туплаш ва баён этишда унинг хакикийлигига асосий эътибор берган, унинг хакикатга якинлигини исботловчи далилларни келтирган ва шу асосда хадисларни классификация килган олимдир. Унинг диккат марказида фаннинг инсон учун тарбиявий ахамияти, унинг маънавий юксалиши, фозиллиги, донолиги, яхши ва ёмонлигини ажрата олиши туради. Умрининг охирида у уз ватанига кайтиб келади ва Самарканд якинида вафот этади.

Имом ал- Бухорийнинг «Ал-Жомеъ ас Сахих» асари мусулмон шаркида карийб 12 аср давомида ислом таълимотида Куръони Каримдан кейинги асосий манба сифатида юкори бахоланиб келинмокда. Бу бебахо асарга 7275 хадис киритилган.

1998 йил октябр ойида буюк мутафаккир Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги нишонланди. Самарканд якинидаги Хартанг кишлогида «Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи» барпо этилди. 4 жилдлик «Ал Жомеъ ас- Сахих» китоби илк бор узбек тилида нашр этилиб, китобхонларга такдим этилди.


Имом ат- Термизий

Термиздан унча узок булмаган Буг кишлогида тугилган.Уёшлигидан мукаммал олий мусулмон диний таълимни олган. У хадислар туплаш максадида Хуросон, Изок, Кижок диёрларида саёхат ва зиёратда булган ва истикомат килган. У хам Бухорий сингари Шаркнинг жуда куп шахарларида булиб, уз билимини оширишга харакат килади. Пайгамбаримиз хадисларидан туплашда икки йулдан боради. 1) Хадисларнинг нисбатан бериш занжирини богланишига ёндашган, 2)Хар бир хадис атрофидаги мазхаблараро нуктаи назаридан келиб чиккан.

Ат-термизий хадислардан ташкари филология, тарихга оид асарлар хам ёзди. Унинг 10 дан ортик асарлари орасида номини бутун мусулмон оламига машхур килган асари «Жомеъ ат-Термизий» ёки «Сунан ат - Термизийдир». Бу асар исломда уламолар томонидан хакикат деб тан олинган машхур хадислар тупламидан биридир. Термизийнинг илмий мероси диний ахамиятга эга булиш Билан бирга, ахлокий, дидактика тарихида хам ката урин эгаллайди.

Ислом динининг мамлакатда асосий дин сифатида тан олиниши, бошка диний эътикодларнинг оёк-ости килиниши, мехнаткаш халк оммаси турмуш тарзининг огирлашиши улар орасида уларни юпатишга, огирлигини енгил килишга ёрдам берувчи гояни кидиришга мажбур кила бошлади. Бу гоя тасаввуф гояси булди.



IX-XII асрларда ислом дини уламолари.



IX-XII асрларда ислом дини Урта Осиё халклари давлатчилиги тарихида катта рол уйнай бошлади. Моварауннахрда бу давр Араб халифалигидан мустакил булган булса, ислом бу вактда Шаркда кенг таркалиб жахон дини даражасига кутарилади, мусулмон дунёсининг мафкурасига айланади. Араб тили давлат тили даражасига кутарилади. Азалдан саводли булган маданият даражаси юкори даражага кутарилган халк тез орада нафакат араб тилини, балки исломни хам чукур урганиб араб тили ва шариат масалаларида китоблар ёзадиган олимларни етиштириб чикара бошлади.

Халифаликдан ажралиб чиккан мустакил давлатларни янада мустахкамлаш учун ислом динига, унинг таълимотига, тарихий ахкомларига эътибор бир неча бор кучая бошлайди. Шахарларда масжидлар ва мадрасалар курилишига эътибор берила бошланди.

Бухородаги дастлабки мадраса Кавушдозлар тими якинида барпо килинади. Хатто конуншунослар учун хам махсус «Факихлар» мадрасаси деган ихтисослаштирилган мадраса курдирилган. Бундай билим масканларида Куръони Карим, Хадис илми ва шариат асослари хар томонлама мукаммал урганилган.

Уша давр шахарлари орасида ислом дини таълимотини чукур таргиб килишда Бухоро шахри алохида урин эгаллайди. Шунинг учун Бухоро шу даврдан бошлаб «Куббатул Ислом» - «Ислом дининг гумбази » номи Билан шухрат топа бошлайди.

Бу даврда ислом таълимотига бебахо хисса кушган Имом ал-Бухорий ва Исо ат- Термизий каби куплаб уламолар етишиб чикдилар. Улар шу кунга кадар хадис илмининг энг кузга куринган, бутун мусулмон дунёси томонидан тан олинган алломалари даражасига кутарилган зотлардир.








Кириш


Ватанимиз мустакилликга эришгандан сунг тарихимизни урганиш учун кенг имкониятлар пайдо булди. Тарихшуносларимиз бу имкониятлардан фойдаланган холда юртимиз тарихини, узбек халкини пайдо булишидан тортиб, то уни давлат булиб шаклланишига кадар булган жараёнларни боскичма-боскич урганиб, уларни даврларга ажратиб кенг ёритиб беришга харакат килишмокда. Бу эса юртимиз тарихини ва бу тарихий жараёнларни мактаб давридан то олий даргохгача давом эттириб урганамиз. Ва биз бу тарихий жараёнларни урганар эканмиз , хар гал Янги мавзу урганганимизда ёки шу мавзуни такрорлаганимизда тарихимизни очилмаган кирраларини курамиз, чунки у мустакилликдан олдин юртимиз тарихи анча узгартилиб ва сохталаштирилиб урганилган.

Истиклолимиз шарофати Билан бундай сохта, кузбуямачиликлар бартараф этилиб, хакконий тарихимизни урганиш учун ката ишлар олиб борилмокда.

1993 йил Узбекистон ЮНЕСКО ташкилотига аъзо булди. Бу ташкилот оркали аждодларимиз ва алломаларимиз хаётлари ва ижодлари, асарлари, мадрасалари ва кабрларини урганиб, уларни кайта тиклаш ишлари йулга куйилди.

Мустакиллик йилларида республикамизда утказилган Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги, Ахмад ал-Фаргоний, Имом ал-Бухорий, Ж. Мангуберди каби буюк шахсларнинг юбилей тантаналари, Бухоро ва Хива шахарларининг 2500 йиллиги, «Алпомиш» достонининг 1000 йиллиги каби тадбирлар бевосита ЮНЕСКО хомийлигида утказилди.

Яна бир бор таъкидлашимиз жоизки, бу албатта Мустакиллигимизнинг шарофатидир.




Режа :


I.Кириш

II.Асосий кисм


1.Мухаммад ибн Мусо Хоразмий


2. Фаробий


3. Абу Райхон Беруний


4. Ислом дининг уламолари


III.Хулоса


АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БУЛАЙЛИК !!!





















ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ.



  1. «Узбекистон тарихи» Р.Х. Муртазаева.

«Янги аср авлоди» Тошкент -2003

2. «Узбекистон тарихи» 7-синф.


3. www.Referatlar. uz

















Xулоса


Бу мавзуни ёритишда мен аждодларимиз накадар буюк ишлар килишганини, Дуне маданияти ривожланишида, жахон цивилизациясига катта хисса кушганликларини англадим.

Атамалар, фанларнинг пайдо булиши ва уларни номи Билан аталишлари уларнинг катта ишлар килишганидан ва уз номларини тарих сахифаларига мухрлашганидан далолатдир.

Юртбошимиз томонидан бу алломаларимиз хаёти ва фаолиятларини урганишда имкониятлар яратиб, ёшларга таништиришда, уларни номини абадийлаштиришда купгина ишлар амалга оширилди. Олий таълим даргохларига уларни номларини бериш, бог-хиёбонлар яратиш, уларни хаёти Билан боглик алохида китоблар яратилди.




Нафакат юртимизда балки бошка давлатларда хам уларнинг хайкаллари барпо этилди.





















Автор
Дата добавления 04.05.2016
Раздел Другое
Подраздел Конспекты
Просмотров294
Номер материала ДБ-065946
Получить свидетельство о публикации


Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх