Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Статьи / Статья "ЯНГИ КОНСТРУКЦИЯДАГИ ВАЛИКЛИ МАШИНАНИГ ТАЯНЧ ПЛИТАСИНИ ТАҲЛИЛИ "

Статья "ЯНГИ КОНСТРУКЦИЯДАГИ ВАЛИКЛИ МАШИНАНИГ ТАЯНЧ ПЛИТАСИНИ ТАҲЛИЛИ "

  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

ЯНГИ КОНСТРУКЦИЯДАГИ ВАЛИКЛИ МАШИНАНИГ ТАЯНЧ ПЛИТАСИНИ ТАҲЛИЛИ

асст. С.С Нурматова.

Республикамизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳалий хом-ашёлардан сифатли маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳалқ хўжалигининг негизи ҳисобланади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг сифатини ошириш ва таннархини камайтириш учун янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, ишлаб чиқаришда замонавий техникалардан фойдаланиш талаб қилинади.

Кўн ярим маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва самарадорлиги юқори даражада бўлишини таъминлаш учун, янги машина ва механизмларни лойиҳалаш муҳим ахамият касб этади.

Ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган кўнчилик корхоналарида кўн ярим махсулотларнинг механик ишлов бериш, сиқиш жараёни горизонтал турдаги валикли машиналарида амалга ошириб келмоқда. Бу машиналарда сиқиш жараёнларида баъзи камчиликлар келиб чиқмоқда: кўн ярим маҳсулотни сиқиб чиқаришда валлар орасида сув қатлами пайдо бўлиши, сиртида кўпинча ажин, буриш, ғижим кабилар ҳосил бўлади. Ушбу камчиликларни тўғрилаш учун турли хил механизмларни қўллаш билан бартараф қилинди. Бу эса горизантал валикли сиқиш машиналари тузилиши ва ишлаш принципини мураккаблашишига олиб келади.

Юhello_html_7e22e2a2.gifқорида келтирилган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида, ҳар хил турдаги кўн ярим махсулотига ишлов беришнинг таянч плитадан фойдаланган холда вертикал типдаги валикли машинани таклиф қиламиз.

Биз олдинги ишларимизда кўн ярим маҳсулотларига механик ишлов берувчи вертикал типдаги валикли машинанинг ҳаракатланувчи макети ёритилган [1] Таклиф қилинаётган таянч плита конструкциясини ишлаш принципи қуйидагича (1-расм) ишчи таянч плита-3, занжирли узатмага-2, махкамланган ва ишлов бериладиган ҳар хил турдаги тери ҳам ашёни-4 таянч плитага-3 илиниб, ишлов бериш (сиқиш) учун вертикал текислик бўйлаб ишчи валларга узатиш вазифасини бажаради.

Тавсия қилинаётган таянч плита горизантал типдаги валикли машинанинг юқоридаги барча нуқсонларни бартараф қилиш билан бирга кўн ярим махсулотларини механик ишлов бериш зонасига таянч плита ёрдамида вертикал текислик бўйлаб ишончли узатилади ва юқори сифатли ишлов беришни таъминлайди. Бундан ташқари, вертикал холда жойлашганлиги сабабли корхонанинг ишчи ҳодимига сиқишда ажралиб чиқувчи суюқлик оқиб келмайди ва санитар-гигиеник шароитлари яхшиланади.

Тhello_html_m2c36c1c5.gifаянч плита ўз тузилишига кўра турли хил бўлиши ва турли материаллардан тайёрланади, масалан ёғоч, металлокерамика, алюминий, резина, қора ва рангли металлардан тайёрланади. Умуман олганда уч хил, монолит, ғовак, бутун сирти бўйича тешикларга эга бўлган вариантларда ясалиши мумкин. (2-расм)

Таянч плитанинг ўлчамлари кўн ярим махсулотнинг параметрларига боғлиқ равишда танлаб олинади. Бундан ташқари таянч плитанинг асосий ўлчамлари, қалинлиги ва баландлиги кўн ярим махсулотни турига боғлиқ равишда танлаб олинади. Кўн ярим махсулотни ўлчамлари қанчалик катта бўлса, таянч плитанинг ўлчамлари ҳам шунчалик катта бўлади.

Кўн ярим махсулотдан суюқликнинг сиқиб чиқаришни эффективлигини ошириш мақсадида таянч плитанинг янги шакли таклиф қилинди (2-расм в, г). Бу масалани хал қилишда узунлиги бўйича тўлқинсимон сиртли, навбат билан бўртиб чиққан ва цилиндирик ботиқ сиртли таянч плита тайёрланди.

Таклиф қилинаётган таянч плитани бундай ясалиши ҳисобига кўн ярим махсулотига механик ишлов бериш, сиқиш жарёнида бир вақтни ўзида сиқиш, чўзиш ва эгиш ундаги намликни йўқотишни эффективлигини оширади. Таянч плитанинг мустаҳкамлиги масалалари ва унинг геометрик ўлчамлари кейинги илмий-тадқиқот ишларимизда янада пухта ўрганиб чиқилади ва асослаб берилади.

Адабиётлар.

1. Т.Ю.Аманов, А.М.Набиев. Разработка новой технологи механической обработки кожевенного полуфабриката и оборудование для ее осуществления. Международная научно-практическая конференция. «Инновационные технологии товаров народов потребления, их качество и безопасность» г. Алматы. Казахстон. 2010. 14-18 июнь. стр. 287-290.

т.ф.д., проф. Аманов Тилеубой Юлдошевич.

ст.тадқ.из. Эргашев Илхом Олимжонович.

ст.тадқ.из. Примов Бахром Хўжаёрович.

Выберите курс повышения квалификации со скидкой 50%:

Автор
Дата добавления 26.11.2016
Раздел Другое
Подраздел Статьи
Просмотров28
Номер материала ДБ-391053
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх