Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Свидетельство о публикации

Автоматическая выдача свидетельства о публикации в официальном СМИ сразу после добавления материала на сайт - Бесплатно

Добавить свой материал

За каждый опубликованный материал Вы получите бесплатное свидетельство о публикации от проекта «Инфоурок»

(Свидетельство о регистрации СМИ: Эл №ФС77-60625 от 20.01.2015)

Инфоурок / Другое / Рабочие программы / Творческая работа "Синфдошлар учрашуви"
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 28 июня.

Подать заявку на курс
  • Другое

Творческая работа "Синфдошлар учрашуви"

библиотека
материалов

20 йиллик учрашув сценарийси



  1. Бугуннинг гулоби хуш келдинг

Дўстларга дийдор офтоби,

Дийдоринг муборак устоз шогирдлар

Орзиқиб кутилган кунлар саломи

Қайтган қалдирғочлар баҳор саломи

Яшашга чорлайди яхшилар номи

Кимни соғинтирмас айтинг бу дийдор

Сизга бахт келтирсин сиз кутган баҳор.


Ассалому алайкум даврамизнинг энг азиз ва қадрли меҳмонлари,меҳрибон мураббийлар, ассалому алайкум умр деб аталувчи шонли ва машаққатли йўлнинг 20 йилини ортга ташлаб,қалбларда ҳаяжон билан меҳрибон мактаб бағрида учрашаётган,мактабимизнинг 1995йилги олтин қанот битирувчилари. 11 йил таълим олган мактаб ҳовлисида,синфдошлар билан учрашиш нақадар ҳаяжонли, қувончли.Тўғри сиз бу кунни орзиқиб кутгансиз,аммо ушбу дамда,синфдошлар даврасида,устозлар бағрида, лоақал яна бир кун, бир кунгина қолгингиз келади.Лекин ҳаёт, вақт, олдинга интилаверади, интилаверади.Учрашувнинг сўнгги айрилиқ, айрилиқнинг сўнгида яна дийдор бор.

Барчангиз бугунги дийдор кунига хуш келибсиз,азизлар!


Эй дўст, анча йўлни юриб қўйдик биз,

Яхши-ю ёмонни кўриб қўйдик биз.

Келиб бу дунёга не қилдинг деса,

Одамдек одамлик тўнин кийдик биз.

  1. Азизлар мен хозир микрафон олдига ҳурмат билан,мана шу бугунги файзли даврамизни очиб бериш учун бундан йигирма йил олдинги мактаб директори,мактабимиз физика фани ўқитувчиси, кўп йиллик меҳнатлари эвазига жамоат фидоийси медали соҳиби Абдурашид ака Қўзиметовни ва ҳозирги кундаги мактабимиз сарбони Сайдахмат ака Мирзаевни таклиф этаман.

Ҳақиқатан бизга ўзининг қалб қўри билан,кўзининг нури билан билим берган устозларни ҳар қанча эъзозласак, мақтасак, олқишласак оз бўлади.

Ҳозир сизларни мактабнинг 20 йил олдинги битирувчиларнинг 1 синф ўқитувчилари ва синф раҳбарлари билан таништираман.

11- синфнинг биринчи ўқитувчилари: Оқсувкент қишлоғидаги 6-интернат мактабининг 1-тоифали ўқитувчиси Мирахмедова Сайёра опалар Мактабимизнинг бошланғич синф ўқитувчиси жамоатчи, сўз устаси Низомова Атира опалар.

Синф раҳбарлари : Мактабимизда кўп йиллар математика фанидан дарс берган, ҳозирги кунда нафақадаги устоз Абдуллаева Болтажон опа ҳамда Юсубалиева Шохида опалар.

Синф раҳбарларига сўз.

Синф раҳбари Абдуллаева Болтажон опага навбатни берамиз.

4. Қандай сеҳринг бор экан, мактаб,

Бизга меҳринг мўл экан мактаб.

Дилда орзу тўлиб-тошганда,

Дунёда энг улуғсан мактаб

Армонимсан қадрдон кунлар,

Дармонимсан беармон тунлар,

Қўшиқ бўлди кўзларда ёшлар,

Бормисиз,бормисиз жон синфдошлар.

Устозлардан сабоқ олдингиз

Гоҳ мактабга кечга қолдингиз

Мана энди ушбу онларда

Дийдорлашиб,ўйга толдингиз.


Ҳурматли азиз меҳмонлар мен сизларнинг диққатингизни 1995 йил ушбу масканда билим олиб мустақил ҳаётга йўлланма олган 55 ўқувчига қаратмоқчиман.Албатта бу битирвчиларнинг кўпчилиги ,жамиятимизнинг турли жабҳаларида ишлаб келаётган ука-сингилларимиздир.

1. Шулардан 23 таси уй бекалари лавозимида ўтиришибди.

2. 6 таси фермерлар . Ҳар бир фермернинг 6-7 тадан фермаси бор . Фермалари 40-50 талаб қорамол ва зотдор отлар билан лиқ тўла.

3. 8 таси тадбиркорлар. 4 таси Қорабулоқ бозорида, 4 таси Қарағанда бозорида савдо –сотиқ билан банд.

4. 4 таси олий маълумотли мутахассислардир.

5. 9 таси жамиятимизга энг кўп фойда келтирадиган кўп болали оналардир

  1. Улар ҳақидаги бундай тўлиқ маълумот ҳозиргина интернет орқали менга етиб келди . Шу билан бирга уларга аталган ҳазил шерлар ҳам бир шоир акамиздан электрон почта орқали сюрприз тариқасида олдик. Бу шеърларни ҳукминингизга ҳавола этаман.







1.Ҳужжатингни тўғирлаб

Хаёлингни ўғирлаб

Тикилади боринга

Чўнтагингни тўғирлаб

Ишинг битар бир паста

Пул олади бир даста

Қўллаб қўйинг баралло

Чарчамасин Лутфулло

2. Машинага миндириб

Сўз сўзласанг синдириб

Савдолашма фойда йўқ

Айтганига кўндириб

Айлантириб қилар шод

Супер таксист Шомурод

3. Балиқ тутар қармоқда

Экин экар тармоқда

Кундан кунга ишлари

Бошдан ошиб бормоқда

Кеча кундуз тинмайдир

Акмал ука шундайдир

4. Ота касбин эъзозлаб

Юксак чўққин у кўзлаб

Унча мунча қилмас кор

Ҳам ўқитувчи тадбиркор

Мақсад кўп лекин оғир

Бу Махаммедов Ғофур

5. Уйни нолдан кўтарар

Ишин тезда битирар

Қўлда белнинг дастаси

Цемент ишнинг устаси

Қутлуғ бўлсин яхши ном

Бу Асатов Ғулом

6. Самад

Қачонгача ўқитувчиман билмайман

Камазимни маза қилиб минмайман

Нега энди бир касбда турмайман

Ишимни ҳам камазни ҳам қиймайман.

7. Шерзод

Қачонгача бозорларда оч наҳор ҳам юраман

Бу ишимни ўзимча кризис деб биламан

Пул топмадим энди уйга қандай қилиб кираман

8. Том бекитар куз ёзда

Дам олади аёзда

Ишинг тушса бош чайқаб

Лагандаю ҳар нозда

Пастга тушмас гап отар

Ўтиволиб парвозда

Гаплашсанг бир оламдир

Бу Исраилов Ғуломдир

9. Мактабда ҳам ишлайди

Евро ремонт бошлайди

Улгурмайди ишига

Бошгинасин қошлайди

Деймиз унга омад ёр

Бу укамиз Дониёр

10. Сувдан сузиб ўтади

Сувда камаз кемаси

Икки камаз тинмайди

Худди тошнинг эгаси

Оиласи учун бек

Унинг исми Ойбек

11. Излаб юрманг малада

Пресс қилар далада

Иши пухта хамки соз

Пул берсачи дерлар оз

Иш қилганда берар жон

Бу Солиев Рахимжон

12. Оқсув кезар эрталаб

Велигини етаклаб

Бошлиқ қўяр кўп талаб

Тошни эзар майдалаб

Карер унинг вохаси

Шовқин сурон соҳаси

Чарчамасдан юрар тек

Бу Низамов Мадамбек

13. Кўзда бор қувонч чақин

Техникага бир яқин

Ишини қилар тортишиб

Бериб қўймас ўз ҳаққин

Техникаси соз лекин

Бу Абобакиров Эркин

14. Афсусланмас ишидан

Гапи чиқмас оғзидан

Бўлса соғлик имкони

Излаб борар бўлсангиз

Чопраштидир макони

Меҳнат қилар ботиб тер

Бу Мавлонов Алишер

15. Ҳамма ишда бир сабаб

Бекор юрмас гариллаб

Кечасиям тинмайди

Трактори тириллаб

Иш соҳаси оғирдир

Бу Жуманов Тохирдир

Атира опа

Қачонгача шу синфда ишларканман

5-синфгача бўлса қон қақшарканман

Бу синфни 2-синфдаёқ ташларканман

Янги устоз келмас экан қачонгача.

1 Баходир

Қачонгача мен улфатга бош бўламан,

Сўзим ўтмай мен уларга ёш бўламан

Штрафсиз дўст қўшмайман тош бўламан

Бу ишларим давом этар қачонгача

2 Учқун

Қачонгача ювошману индамасман

Холида иш айтса то кечгача тинчимасман

Шу туфайли ресдан уйга тез қайтмасман

Қачонгача дўстга сиримни айтмасман

3-4 Умид,Қодир

Қачонгача оқсоқол айтса хеч қаердан қолмаймиз

Хотин гапин хеч қаерда қулоққа хам олмаймиз

Деб ёлғондан дутор тамбур чалмаймиз

Қачонгача рухсат олиб юрамиз .

5 Иристой

Қачонгача мен бир ишда юрмайман

Ё камазни ё таксини қўймайман

Нима қилай оиламни ўйлайман

Қачонгача бу ишимни қўймайман

6 Дилмурод

Қачонгача люмизинда юраман

Тун ухламай бозорларда тураман

Улфатларга кассирчилик қиламан

Қачонгача хижолатда юраман

7 Зайниддин

Қачонгача мен погрузчик хайдайман

Клентларни хозир дейман алдайман

Топган пулим оиламдан кизлайман

Қачонгача ёлғон яшик сўзлайман

8 Алишер

Қачонгача мен бир сўздан қайтмайман

Хотин гапин мен улфатга айтмайман

Таксидан хам мен уйга кеч қайтмайман

Қачонгача сирларимни айтмайман

9-10 Умид,Тохир

Қачонгача картошкаю,сабзавотлар сотамиз

Уйга келмай онда- сонда ўзга юртда ётамиз

Учрашувга чақиришди билингки вақт топамиз

Эрта яна камаз миниб Россияга чопамиз.

11 Абдураим

Қачонгача улфатларга таксичи бўламан

Улфатларнинг чўнтагини шиламан

Машинамда узоқларга тиламан

Ярим тунда уйга зўрға кираман.

12 Ўткир

Қачонгача томга чиқмай том ёпаман

Ерда туриб хари бериб нон топаман

Томга чиқсам оёқ қўлим қалтирайди

Хамкасбларим қўрқоқсан деб жиркирайди

13 Алихон

Қачонгача қўриқлайман толмайман

Зиёфатни охирлатиб қолмайман

Эрта кетсам ёмон ўйга бормайман

Оиламнинг тинчлигини ўйлайман

14 Шариф

Қачонгача районларда юраман

Ҳужжатларни жуда яхши биламан

Шу фақтгача Депутат кличкаси

билан юраман.

Айтинг мен қачон депутат бўламан.

15 Олим

Қачонгача мактабда эрта-ю кеч юраман

Концерт келса ўқувчидан алббата пул йиғаман

Етмаганга чўнтагимдан қўшиб ҳам бераман

Байрамларга оиламдан ансабль ҳам тузаман.

16 Тўхтамиш

Қачонгача мен бозорда юраман

Савдогарман савдо қилмай тураман

Сиз келсангиз савдонгизни бузаман

Сайдирахим ака билан қишлоқларни кезаман

17 Бахтиёр

Қачонгача қишлоқ ахли машиналарини Ялтиратиб бераману ўз машинамга вақт

топилмайди Қачонгача?

18 Мухайё

Қачонгача Рустам акам такси бўлади

Эрта кетиб ярим тунда келади.

Рустам акам қачон уйда бўлади

Таксистларнинг иш вақти қачонгача

19 Гулчехра

Қачонгача пикарнийда ишлайман

Ишлайманда кунда шоколат печение тишлайман

Фарзандларим учун ўша ерда ишлайман

Ишласам иш вақтим қачонгача

20-21 Нафиса ,Хабиба

Қачонгача пазандамиз пиёзли сомса ёпамиз

Ҳам ошпазу кулча ширмой нон ёпамиз

Шу иш билан оилада даромад топамиз

Кўряпсиз оилани биз шундай боқамиз.

22 Карима

Хам деҳқон ҳам устани

Фермерликка чорладим

10 сигир 10та бузоқ олиб

Оғзи бурнин мойладим.

23 Лола

Капалакдей беғубор эдинг

Синглим Лола

Бахтлимисан ҳаётингдан

Сўйла Лола

24

Нилуфар

Минг бор аразлаб, минг бор ярашганман,

Танаффусда кулгу гаплар улашганман.

Парталар устида минг бор курашганман

Мен борман унутмангиз.

25. Зилола

Келар Зилола мактабга

Кулишни ўргатади.

Ҳаммангизни изидан

Юришни ўргатади.

26. Саломатхон доим шундай жайдари

Иморат деб ўтар умр дафтари

Бу сафар ҳам оқлади ўз номини

Унсиз қолиб ёпиб олди томини

27. Моҳи чеҳра юзлари

Кулиб турар кўзлари

Салобатли сўзлари

Саодатдир ўзлари

5.Иккинчи соат дарс бошланди. Бу дарс “Дийдор “ деб номланади.

Ҳозир ўқувчиларга 20 йил олдинги даврлари юзасидан саволлар берилади уларнинг эслаш қобилияти ва ҳозиржавобликлари текширилади.

1.Эслайсизми синфингизда кросс югуришда ким ҳар доим биринчи келарди?

Энг охирида келадигани-чи? Ўрнидан турсин.

2.11-синфда партадошингиз ким эди ?

3. Синфингизнинг сочи узун қизи ким эди?

4. Синфингизда биринчи нос чеккан ким ?

5. Алифбе байрамида айтган шеърингизни айтиб бера оласизми?

6. Синфингизнинг қўшиқчиси ва раққосаси ким ?

7. Синфингизнинг рассоми ким эди?

8. Дарсда ухлаб қоладиган ўқувчи ким эди?

9. Ҳар доим дарсга кеч келадиган ўқувчи ким эди?

10. Ашула дарсидаги энг севимли қўшиқни эслай оласизми?

11. Охирги савол жавоб кутилмайди. Жавоб ҳар кимнинг ўзида. Менинг биринчи муҳаббатим ким эди?

6. 3-соат дарсимизни “Тақлид” деб номладик. Ҳозир иккала синфдан бир бирдан ўқувчи чиқиб ҳоҳлаган бир дарсдаги эсда қолган қизиқарли воқеа ёки бирор ўқитувчининг дарсини ўхшатиб беришади.

Марҳамат кимни чақирамиз?

7. Тўкилмоқ йўқ тўлмай қолганга,

Гулзорлар бор сўлмай қолганга.

Бурилмоқ бор ўлмай қолганга,

Осмон бугун паст келди Устоз

Кетганингиз рост бўлди синфдош.

Қуёш бугун сизсиз юз очди.

Қабрингизга баҳор нур сочди.

Соғинч милт-милт мижжамдан тошди.

Ўлиб ўлмай яшайсиз Устоз .

Сиз тирикка ўхшайсиз синфдош.



Хотира

1. Махаммедов Хонтўра ака мактабнинг тўнғич жисмоний тарбия ўқитувчиси, кўп йиллар профком бўлиб ишлаган.

2. Махаммедов Мухаммаджон ака мактабимизда дастлаб бошланғич ўқитувчи бўлиб иш фаолиятини бошлаган биринчи тарих ўқитувчиси ,1976-1981 йиллар илмий мудир бўлиб ишлаган.

3. Омонов Аваз ака тарих ўқитувчиси 1986-1991 йиллар мактаб директори,2003 йилдан умрининг охиригача илмий мудир бўлиб ишлаган.

4.Султонов Ҳасан ака дастлаб ҳарбий таълимдан дарс берган,кейин рус тили фанидан дарс бериш билан бирга, 1991 йилда илмий мудир ,2007-йилдан умрининг охиригача директор бўлиб ишлаган.

5. Абдурасулов Ҳаётжон дастлаб пионер вожатий бўлган,қозоқ тили ва қозоқ адабиётидан дарс берган,6 йил тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

6. Ибрагимов Аваз ака 1985-1995 йилларда мактабимизда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб иш фаолит юритган.

7. Байметова Меҳринсо опа 1989-1992 йиллар мактабимизда немис тилидан дарс берган.

8.Собиқ ўқувчилардан Азимбаев Дониёр, Алланазарова Муяссар, Саидметова Муяссар, Имамханова Одилжон.

Сайдметова Муяссар қизига сўз берамиз.



Ҳа азизлар! Умримиз оқар сув каби ўтиб бораверар экан,лекин ўтганларнинг сиймоси,ҳамиша инсон қалбидан ўчмайди.Шундай дамларда орамизда йўқ,ҳаётдан бевақт ўтган устозларимиз, укаларимизни эсга оламиз.Албатта, булар орамизда бўлганида қувончларимизнинг чеки йўқ эди,лекин биз ожиз бандалар оллоҳнинг қудрати олдида ҳамиша ожизмиз.Биз уларнинг охиритини обод бўлишини,ётган жойларининг жаннатлардан бир боғ бўлишини оллоҳдан сўраган ҳолда, қуръон тиловат қилиб қўяйлик,шояд оллоҳим уларнинг ётган жойларини ёруғ нурларга тўлдирсин.

Марҳамат қуръон тиловат қилиш учун Юлдашев Қувашбек хожи отани чақирамиз.

8. Саломингда саодат бўлсин,

Каломингда каромат бўлсин.

Сени худо хушласин,

Хуш ниятинг ижобат бўлсин. дея

Синфкомларга сўз навбатини берамиз.

11-синфнинг йигит- қизларига сўз навбатини берамиз. Улар устозларга аталган дил сўзларини изхор этиб ўз совғаларини топширишади. Укамиз Дониёр бугунги 20 йиллик учрашув қатнашчиларига ўз байрам табригини йўлламоқчи. Марҳамат давра сизларга мунтазир.

9. Устозлар кўкдаги дуогўй қуёш,

Дуога тўймаймиз,нурга тўймаймиз.

Дардларга дармонсиз, дилларга дилдош,

Устозлар биз сизни ерга қўймаймиз.

Қарилик дард бўлса дармони фарзанд.

Жон деб пойингизга меҳр тўшаймиз,

Ахир жонинингизга жонимиз пайванд,

Сиз бизни деб,биз сизни деб яшаймиз.

Бугунги 20 йиллик учрашувга яна мактабимизнинг 10 йиллик собиқ ўқувчилари ташриф буюрган. Сўз навбатини шу ўқувчиларга берамиз.



10.Эстафетани топшириш учун эстафетани қабуллаб олган ташкилотчи йигитларни ҳамда эстафета байроғини қабуллаб олувчи йигитларни даврага чақираман.

Юзга ажин тушди,

Сочга қиров инди.

Болаликда қолиб кетди шўх,

Қолиб кетди қанча яхши кунларим ,

Орқага қараш йўқ...

Қилган хатоларим ўзимга аён.

Хотира - изимдан тушган дайди ўқ.

Мен кимни унутдим,

Кимлар мендан тонди...

Орқага қараш йўқ.


Сўнди қанча яхши тилаклар.

Сўнди ҳайрат- юракдаги чўғ.

Кетдик қалбим,

Кетди қадрим...кетдик

Орқага қараш йўқ.


Анови ким деб сўраш йўқ.

Мана азизлар ,ҳар бир нарсанинг ибтидоси бўлганидек интиҳоси ҳам бор , шунингдек бугунги дийдор онларининг ташкилий қисми ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда,биз ,албатта,мана шу ширин дамларни қалбингизга муҳрланиб қолишини оллоҳдан сўраган ҳолда, тинчлик, омонлик, оилавий бахт тилаб қоламиз.40-50-йиллик учрашувларда ҳаммангиз бекаму кўст, мана шундай устозлар билан учрашиш насиб этаверсин.

11. Хайрлашиш олдидан бугунги учрашувнинг ташкиллаштирган барча собиқ битирувчилардан мактаб маъмурити жуда миннатдор, сабаби улар мактабимизнинг спорт майдонини таъмирлаб беришди.Ҳозир ана шу спорт майдонининг очилиши маросими бўлади ,сўнгра бугунги учрашувнинг иккинчи қисми “Бахт” тўйхонасида давом этади.Хайр ! Соғ-омон бўлинг!






Подайте заявку сейчас на любой интересующий Вас курс переподготовки, чтобы получить диплом со скидкой 50% уже осенью 2017 года.


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ

Автор
Дата добавления 06.01.2016
Раздел Другое
Подраздел Рабочие программы
Просмотров1196
Номер материала ДВ-310517
Получить свидетельство о публикации
Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх