Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Технология / Рабочие программы / УРОК Эгов турлари ва вазифалари

УРОК Эгов турлари ва вазифалари


  • Технология

Поделитесь материалом с коллегами:

Юлдашев Кабулжан Усманбекович

Учитель технологии ОСШ № 26 им. М. Кашкари

Южный Казахстанский область

Эгов турлари ва вазифалари

Дарснинг мақсади:

а) Таълимий: ўқувчиларга эгов турлари ҳақида тушунча бериш ва эгов турлари билан ишлашни ўрганиш.

б) Ривожлантирувчи: ўқувчиларни эгов асбобларидан тўғри фойдаланиш усулларини, мустақил фикрлаш ҳамда эсда сақлаш қобилиятларини ривожлантириш.

в) Тарбиявий: ўқувчиларни меҳнатсеварликка ҳамда мустақил ишлашга ўргатиш. Эстетикалик тарбия бериш.

Кутиладиган натижа. Ўқувчиларда қўл асбоблари билан ишлаш.Қўл асбоблари ҳақида билим ва тушунчага эга бўладилар,келгусида турли муаммоли вазиятлар ҳамда масалаларни ҳал этишга тўғри ёндашадилар.

Услуб: Оғзаки, кўргазмали.

Шакл: Савол-жавоб, тушунтириш

Восита: Эгов турлари, темир чўтка.

Дарснинг технологик харитаси

Дарс босқичлари

Ажратилган вақт

1

Ташкилий қисм

3 дақиқа

2

Ўтилган мавзуни сўраш,янги мавзуга замин тайёрлаш

10 дақиқа

3

Янги мавзу баёни

15 дақиқа

4

Янги мавзун мустаҳкамлаш

10 дақиқа

5

Хулосалаш,ўқувчиларни баҳолаш

5 дақиқа

6

Уйга вазифа

2 дақиқа









Дарснинг бориши:

І. Ташкилий қисм. Ўқувчилар билан саломлашиб,навбатчи ахбороти тингланади,синф журнали тўлдирилади,синф тозалиги кўздан кечирилади,ўқувчилар жуфтликларга бириктирилади.

ІІ. Ўтилган мавзуни сўраш, янги мавзуга замин тайёрлаш.

Ўтилган мавзуни юзасидан саволлар берилиб,ўқувчиларнинг тайергарлиги текширилади.

ІІІ. Янги мавзу баёни.

Муаммоли вазият яратиш мақсадида берилади. Эгов тузилишини ўқитувчи томонидан доскага чизилади.Ўқувчиларнинг жавоблари ўқитувчи томонидан изоҳланади, жавоблар турлича ёки бир хил бўлишининг сабаби тушунтирилади.

Эговлар-асбобсозлик пўлатидан ясалади.Эгов қирқувчи қурол бўлиб,юз ва ён ёқларга кесувчи тишлар вазифасини ўтовчи кесикчалар қилинган пўлат стержандан иборат.

Эговнинг тузилишиэгов

Тишларни ҳосил қилиш усулига қараб эговлар кесик, фрезерланган ва накатка қилинган хилларга бўлинади.

Кесик тишли эговлар энг кўп тарқалган. Кесиклар махсус арралаш-кесик ҳосил қилиш станокларида зубила ёрдамида ҳосил қилади.

Эговлаш пайтида узоққа чидамлилиги, арзонлиги туфайли кесик тишли эговлар жуда кўп ишлатилади.

Тишлари фрезерланган эговларда эговлаш анча осон,лекин қиммат турганидан фақат махсус ишлар учунгина ишлатилади. Масалан:автомобил кузовларини тоза эговлаш учун ишлатилади.

Тишлари накатка қилинган эговларнинг тишлари махсус накаткалар билан ўйилади.Бундай эговлар кам тарқалган.

Эговларда кесиклар якка, қўшалоқ, рашпилли ва ёйсимон бўлади. Якка кесикли эговларнинг тиши эгов ўқига қия жойлашади,бундай эговлар юмшоқ металлар қўрғошин, рангли металларнинг қотишмалари, ёғоч тиқинлари, пластмассаларни эговлаш учунгина ишлатилади.

Кўпчилик эговлар қўш кесик, айқаш кесикли қилиб тайёрланади.

Жуда юмшоқ ва металлмас материалларни эговлашда рашпиль кесикли эгов ишлатилади. Рашпилли кесик махсус уч ёқли зубила билан ҳосил қилинади. Бу зубила эгов сиртида шахмат тартибида жойлашган ўйиқлар ҳосил қилади.

Фрезерланган эговлар ёйсимон кесикли бўлади.Эгов кесикларининг қўшни тишлари орасидаги масофа қадам деб аталади.

Вазифасига қараб эговлар 5 группага бўлинади:

1.Умумий ишлар учун мўлжалланган слесарлик эговлар.

2.Махсус эговлар ва махсус ишларни бажаришга мўлжалланган эговлар.

3.Машина эговлар.

4.Надфиллар.

5.Рашпиллар.

Умумий ишларни бажаришга мўлжалланган слесарлик эговларнинг 8 хили ишлаб чиқарилади. C:\Users\Admin\Desktop\эгов 001.jpg

Эговлаш-эговлар ёрдамида қиринди олиш йўли билан металлга ишлов бериш операциясига айтилади. Эговлар ёрдамида исталган сиртга ишлов бериш, исталган аниқликни олиш ва тозаликка эришиш мумкин. Эговлар ёрдамида текис юзалар,қавариқ ва ботиқ эгри чизиқли сиртлар ариқчалар ва ўйиқлар, исталган шаклдаги тешиклар,турли бурчак остида ётган сиртлар ва ҳ.к.з.га ишлов берилади.

4. Янги мавзуни мустаҳкамлаш.

1. Эгов қандай асбоб?

2. Қандай эгов турларини биласиз?

3. Вазифасига қараб неча турга бўлинади?

4. Эговлаш деб нимага айтилади?

5. Эговлар ёрдамида қандай сиртларга ишлов берилади?

5. Ўтилган мавзуни ўрганиб келиш.






Автор
Дата добавления 22.12.2015
Раздел Технология
Подраздел Рабочие программы
Просмотров230
Номер материала ДВ-279318
Получить свидетельство о публикации

Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх