Инфоурок / Сайты учителей / Шамшиметова Нилуфар Пайзахматовна

Шамшиметова Нилуфар Пайзахматовна

  • преподаватель
  • №110 с/ш имени З.Хусанова
  • Казахстан
  • 07.04.1974

Категории по интересам:

Инсон дунёга келиб, ҳаёт моҳиятини билишга, ўзликни англашга ҳаракат қилади. Аждодлар босиб ўтган йўл, уларнинг шарафли хизматларига баҳо беради ва ўзи хам уларнинг ишини давом эттиришга имкони борича интилади. Буни дунё халқлари миқёсида талқин этсак, миллатни миллат сифатида танитувчи, бошқалардан фарқлашдаги жиҳатлар уларнинг тили ва урф-одатларида, анъаналарида яққолроқ кўринади. Қозоқ тили – давлат тилимиз хусусида сўз кетганда, шубҳасиз, унинг дунё тиллари орасида ўзига хос мавқега эга эканлигини кўрамиз. Миллатнинг, халқнинг борлигини билдириб, унинг узоқ тарихи ва бугуни ҳақида маълумот берувчи жиҳат бу унинг хослигидир. Элбошимиз Н.Назарбаев “Қозоғистон йўли -2050: Ягона мақсад, ягона тақдир, ягона келажак” деб номланган мактубида ҳам улкан маъсулиятли вазифаларни топширди. Миллатлараро таълим беришнинг барча бўғинларида билим сифатини оширишда бизни улкан ишлар кутиб турганлигини таъкидлаб жумладан, 2020 йилгача Қозғистондаги 3-6 ёш оралиғидаги болаларни мактабгача бўлган таълимга 100 фоиз жалб этиш режалаштирилаётганлиги, шу боис замонавий дастурлар орқали ўқитиш, юқори даражадаги малакали мутахассисларни тайёрлаш бугунги таълим соҳасининг асосий вазифаси эканлиги, умумтаълим мактабларини Назарбаев интеллектуал мактабининг ўқитиш даражасига етказиш асосий масала эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек мактаб битирувчилари қозоқ, рус ва инглиз тилларини мукаммал билганлари ҳолда, 2050 йилда қозоғистонликлар уч тилда бемалол сўзлаша оладиган, билимли, маданиятли, эркин халқ бўлишига тўлиқ ишонишини таъкидлаб ўтган эди. Шу билан бир қаторда, Элбошимиз учтиллиликка, яъни тил сиёсатининг ривожланишига алоҳида эътибор берди. Элбошимиз Н.Назарбаев: “Қозоқ тили – Қозоғистон халқини бирлаштирувчи омил. Рус тили - халқаро мулоқот тили. Инглиз тили - халқаро таълим муҳитига мослашиш тилидир”,- деган эди.

В друзьях у автора: 0

Автор в друзьях: 0

  • Материалы: 5
  • Просмотры: 2803
  • Коментарии автора: 0
  • Коментарии автору: 0