Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Конспекты / Внеклассная работа на тему "Аёл билан мунаввар олам"

Внеклассная работа на тему "Аёл билан мунаввар олам"

Идёт приём заявок на самые массовые международные олимпиады проекта "Инфоурок"

Для учителей мы подготовили самые привлекательные условия в русскоязычном интернете:

1. Бесплатные наградные документы с указанием данных образовательной Лицензии и Свидeтельства СМИ;
2. Призовой фонд 1.500.000 рублей для самых активных учителей;
3. До 100 рублей за одного ученика остаётся у учителя (при орг.взносе 150 рублей);
4. Бесплатные путёвки в Турцию (на двоих, всё включено) - розыгрыш среди активных учителей;
5. Бесплатная подписка на месяц на видеоуроки от "Инфоурок" - активным учителям;
6. Благодарность учителю будет выслана на адрес руководителя школы.

Подайте заявку на олимпиаду сейчас - https://infourok.ru/konkurs

  • Другое

Поделитесь материалом с коллегами:

Аёл билан мунаввар олам


Саҳна узра оналар мадҳини тараннум этувчи ёқимли, хазин куй таралади.


Қўшиқ “Онам йиғлар” – Файзуллаев Оғабек


Ўқитувчи: - Жаннат оналарнинг пойида эмиш...

Оналардан туғилган пайғамбарлар ҳам”,

Мунис онажонлар сочлари кумуш,

Топар дуосида минг дардлар малҳам.

Табрик сўз айтилади


  1. бошловчи: Ассалом давранинг қари-ю ёши,

Давранинг меҳмони ҳамда йўлдоши.

Азиз устозларга таъзим ва калом,

Тенгдошларим сизга салом ассалом.


  1. бошловчи: Ассалом устозлар! Меҳри гиёлар,

Юраги қуёш-у, қалби дарёлар.

Сизга ҳам меҳмонлар дилдан эҳтиром,

Қўллар кўксимизда деймиз ассалом.


1- бошловчи: Ассалому алайкум муҳтарама устозлар, ҳурматли меҳмонлар, меҳрибон ота-оналар, мунис опа – сингиллар ҳамда мактабимизнинг азиз ўқувчилари!


2- бошловчи: Бугун мактабимизнинг 5-А,Б,Г синф ўқувчиларининг “Аёл билан мунаввар олам” мавзуидаги бадиий мусиқали табригига хуш келибсизлар!


Шеърлар.

Онам, онажоним, нури жаҳоним,

Тенги, тимсоли йўқ, фаришта онам.

Жаннат иси анқир жанбул, райҳоним,

Чин ибрат мактаби ҳар ишда онам.


Бугун ўзгачадир жилваи олам,

Бугун ўзгачадир борлиқда ханда.

Бугун кўзларингга гўё қуёш ҳам,

Шафақ гулшанида таранг чирманда.


Сизга қутлов, сизга таъзим,

Сизга қутлов ассалом.

Чин юракдан сизга дермиз,

Эҳтиром шеърий калом.






Азиз онажонлар, дилбар сингиллар,

Истиқлол кунида орзу ушалсин.

Тошлардан юрсангиз тўшалсин гуллар,

Қутлуғ пойингизга жанбул тўшалсин.


1- бошловчи: Хўш, болажонлар, энди оналаримиз, бир қўли билан дунёни, бир қўли билан бешикни тебратадиган меҳрибонларимиз ҳақида нималар дейсиз?


- Оналар қанчалик улуғ, қанчалик мўътабар зот!

- Аёл! У аввало волида, Ватан қадар улуғ зот!

- Онажонлар! Сиз меҳри дарё, қалби пок, дилимизнинг қувончи,

кўзларимизнинг нурисиз!

- Унинг қалб тафти жумлаи жаҳонни ҳам иситишга қодир.

- Сизнинг таърифингизни баён этишга тил ҳам ожизлик қилади.

- Оналар сизлар ҳақингизда қанчалар гапирсак, шунчалар оз туюлади.


1- бошловчи: Ҳа, тенгдошлар! Рост айтасизлар, Она! Нақадар улуғ сўз! Буни биз оналаримизнинг фарзандларига бўлган меҳр – муҳаббатидан билишимиз мумкин.


2- бошловчи: Она! Бу сўз замирида олам – олам маъно бор. Оналаримиз бизни асраб – авайлаб ўстириб, вояга етказибгина қолмасдан ҳамиша ҳаётимизга нур ато этадилар. Шунинг учун ҳам энг яхши қўшиқлар, энг гўзал достонлар, энг ёқимли куйлар ана шу меҳрибон волидаларимизга бағишланган.


Шеърлар.

Она ҳаёт осмонида

Ёрқин қуёш бўлиб чарақлар,

Фарзанд учун керак бўлса у,

Ҳатто чўғни кафтида сақлар.

Борми бу дунёда онадан азиз,

Она билан ҳар бир хонадон лазиз.


Фарзандининг оёқларига

Тасодифдан кирса бир тикан

Энг аввало у мушфиқ онанинг

Юрагига санчилар экан

Борми бу дунёда онадан азиз,

Она билан ҳар бир хонадон лазиз.


Бу дунёда йўқдир қиёсинг

Улуғворлик номингдан аён

Минг ташвишлар қўйнига олсин

Далда бериб бўлдинг намоён





Инсон умри турфа хил оҳанг

Жаранглайди гоҳ ғамгин, гоҳ шод

Курашлардан қалб тортса таранг

Кўз олдингга келаркан бир зот.


Гоҳи дардда, гоҳ ғамда беҳад

Типирчилаб қийналаркан жон

Бу лаблардан тўкулур фақат,

Сенинг азиз номинг онажон.


Гўдак чоғингдан онангга қараш,

Тинмас меҳнаткаш отангга қараш

Агар ота-онанг буюрса бир иш,

Фарзанддан лозимдир лаббай деб туриш


2- бошловчи: Она! Мен бу сўзни чақалоққа бешик ёнида куйланаётган аллага, нон ҳиди анқиётган тандир олдида, эрталабки соғилган оппоқ сут ёнида, паҳлавон қўллар узатиб турган гуллар ёнида ҳеч кетмас баҳор бўлиб туришини истайман. Зеро, она сўзи бизни баҳор билан ошно этувчи фақат тинчликдир.


Қўшиқ: “Алла” Бобохонова Ойша


1- бошловчи: Она! Энди тили чиқиб келаётган норасида гўдакнинг илк бор айтадиган сўзи! Бу сўз унинг дилидан тушмайди, ёдидан кетмайди. Бошига бахтли кунлар ёр бўлганда ҳам, оғир кунлар тушганда ҳам лабларининг беихтиёр: “Она!”- дея шивирлашини, ким билмайди дейсиз?!


2- бошловчи: Қани, кўрайликчи, она сўзи қандай маънони англатар экан? Она сўзи учта ҳарфдан иборат бўлиб, ўзида орият, нафосат, андиша сўзларининг маъноларини тўлиқ мужассамлаштиргандир.

  1. бошловчи: Бу сўзларда гўзаллик, маънавият, покиза сўзлари уйғунлашиб

она сўзи бунёд бўлади. Аёл гўзаллик таратмоқ учун ва гўзаллик яратмоқ учун дунёга келган. Она! Бу зот нафосат гулшанининг ягона соҳибасидир. Гўдак қалбини иситувчи илк нур онанинг меҳр – муҳаббатга тўла кўзларидан тушади. Бу нур гўдак учун ягона ва сахийдир.


Шеърлар.

Аёлни ардоқла, кўзларингга сурт,

Унинг ул покиза бармоқларини

Аёлни ардоқла, кўз ёшини арт,

Худо ёрлақаган ёноқларини.


Аёлни ардоқла кўнглига қара,

Аяма ер юзининг гавҳарларини.

Шерозийдек мард бўл, холига бахш эт

Дунёнинг энг гўзал шаҳарларини


Хушхабар келтирса ким, фарзандидан,

Йўлига поёндоз тўшайди аёл.

Бўлсин у олима,ишчи,шифокор-

Дунёда болам деб яшайди аёл


Саҳна: “Фарзандлик бурчини унутганлар”


2-бошловчи: Оилада қиз фарзанд туғилди дейлик , қиз туғилди деб хафа бўлманг, азизлар, дунёга яна битта она келди, деб айтинг.Орият, нафосат, гўзаллик келди денг. У авлод-аждодларни, халқларни бир-бирига туташтирувчи, пайвандловчи зотдир.


1-бошловчи: оналаримиз хозирги кунда агроном,инженер, олим, мухандис, профессор, ўқитувчи,шифокор. Келинг, шундай аёлларнг қалбига бир қулоқ солиб кўрайлик, улар нима дер эканлар.


  1. бошловчи: Қай бир касбда, қандай мансабда,

Ишламасин, аёл бу - она

Покиза у наслу насабда

Фарзандига мудом парвона.




1-бошловчи: Жасоратда эрлардан ўтар,

Ибо, хаё, йўл бермас хиёл.

Дилин фақат бир соғинч ўртар

Болам дейди дунёда аёл.


Рақс: Омон – омон – омон – эй.


2-бошловчи: Бир киши пайғамбардан сўрадилар: - Эй, Оллоҳнинг Расули, яхшилик қилишга энг лойиқ одам ким? – Онанг! Киши шу бора Расулуллоҳдан уч марта сўрабдилар. Расулуллоҳ учала жавобида онанг деяверибди. Киши тўртинчи маротаба сўраганида у: “Отанг” деб жавоб берибдилар.


Шеър:

Кимдир савол берди айтгил Муҳаммад

Ёлғиз сен Расулсан бутгул оламга

Кимга кўп яхшилик айлай ўзинг айт

Ота – онамгами, ёҳуд боламга?

Расул жавоб қилди, тингла биродар,

Гапимни уч бора қулоққа илгил

Имконин тополсанг ушбу дунёда

Аввало онангга яхшилик қилғил

Шу ҳикмат марҳини ўйладим узоқ

Ростдан она эрур қиблаи олам

Гарчи биз падармиз барчамиз бироқ

Онадан туғилган пайғамбарлар ҳам.


1- бошловчи: Пайғамбаримиз саҳобаларидан бири юрт айланиб юриб аза устидан чиқиб қолибдилар, кириб азадорларга ҳамшерик бўлибдилар. Марҳумни олиб кетар чоғда тобуткашларга йўл бермай, тобутни қучоқлаб йиғлаётган мўйсафидроқ кишининг ғамини англаб, марҳумнинг ёшини сўрабдилар, одамлар марҳумнинг 90дан ошиб қолганини айтишибди. Шунда саҳоба: “Кўп куюнманг, аслида бу онангизнинг тўйлари монанд кунлари экан”- дебдилар. Марҳумнинг ўғли эса: “Ҳазратим, мен қандай чидайман бу кўримга? Ахир бу менинг онамку” деб афғонланибди. Саҳоба шунда: “Онангизни тириклигида қадр этган бўлсангиз, Худойим кўнглингизга қаноат бергай” дебдилар.


2-бошловчи: Кўнглида она меҳри уйғоқ зот ҳар қандай қабиҳликлардан, дилозорликлардан, ахлоқий тубанликлардан мутлақо йироқ бўлади.


Шеърлар:

Оналар бор олам қўшиқ хонадур,

Она номин куйласак дил ёнадур,

Фарзанд учун ким қувониб ёнадур,

Онадир ул, онадир ул, онадир.




Одамзотнинг даврасида табаррук,

Табарруклар даврасида энг буюк,

Энг буюклар даврасида энг суюк,

Онадир ул, онадир ул, онадир.


Юрагидан янги юрак кўчирган,

Оқ сутига меҳрин қўшиб ичирган,

Гуноҳ қилсак энг биринчи кечирган,

Онадир ул, онадир ул, онадир.


Ортимда қол” деган улуғ дуода,

Фарзанд учун яшагувчи дунёда,

Жаҳонларни кеза олган пиёда,

Онадир ул, онадир ул, онадир.


1-бошловчи: Онанинг қадри, уларни сийлаш ва ҳурматлаш фарзанднинг бурчи эканлиги халқ оғзаки ижодида ҳам самимият билан куйланиб келинади.


- Отасини оғритган,

Эл ичида хор бўлар.

Онасини оғритган,

Бурда нонга зор бўлар.


- Ота – билак, она – юрак


- Она меҳри тошни эритар,

Ота қаҳри тоғни қулатар.


- Ота – она дуоси,

Ўтга, сувга ботирмас.


- Йўқ бизга онадек меҳрибон,

Сийнага қалқон, бош узра соябон.


- Ота – ақл, она – идрок.


- Отангни қуёш деб билсанг,

Онангни ой деб бил!


- Она кулса хона тўлар,

Ота кулса ғаминг кетар.


- Шаҳар тожини излама, онанг ризолигини изла!


- Қуёш танни иситар, она – қалбни.


- Она меҳри офтобдан ҳам иссиқ.

1- Сендан юксак нима бор, юлдуз?

2- Оналар меҳри.

1- Сендан кескир нима бор, олмос?

2- Оналар қаҳри.

1- Қайдан олдинг оташни, қуёш?

2- Она қалбидан.

1- Пўлат, қандай сендан зўр бардош?

2- Она сабрида.

1- Сенми кўклам, ҳаётбахш фасл?

2- Йўқ, она ҳиди.

1- Сенми тотли шифобахш, асал?

2- Йўқ, она сўзи.

1- Денгиз, недир кенгликда танҳо?

2- Она оғуши.

1- Сендан шаффоф не, тонги зиё?

2- Она боқиши.

1- Яратувчи сенми, табиат?

2- Йўқ,йўқ оналар

1- Бахт битувчи сенмисан, ҳаёт?

2- Йўқ, йўқ оналар.


Саҳна: Ў.Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асаридан парча “Илтижо”


1-бошловчи: Тарих ғилдираги айланаверади. Дунёга не – не буюк зотлар, не – не ғарибу гадолар келиб кетаверади. Улар ҳамиша табаррук зот бўлмиш она олдида бош эгиб таъзимда бўлишади. Ҳозир ёш қаламкаш тенгдош дўстларимизнинг ижодларидан намуналар тингланг.


2-бошловчи: Шундай экан, келинг азизлар, бу беш кунлик фоний дунёда оналаримизга фақат яхшилик қилайлик, уларнинг ҳар бир оқ тола сочлари биздандур. Оналаримизнинг олдида бир умр қарздормиз. Уларнинг бизга берган оқ сутини оқлайлик, дўстлар!


1-бошловчи: Мен фурсатдан фойдаланиб, ер юзидаги барча оналарга фақат соғлик тилайман ва сиз азизларни қўлингиздан келгунча мунис онажонларимизга яхшилик қилишга чақираман. Она учун фарзанд доғидан мушкул дард бўлмайди. Ва яна фарзанддан қимматлироқ давлат ҳам бўлмайди. Она учун фарзандлар “Онам” ламаса, оналар “Болам”ламаса илло муҳтарамдан муҳтарам зот – онанинг товонини ўпмоқликка муносиб бўлайлик.


Ашула: “Онаси бор одамлар ҳеч қачон қаримайди”.



Самые низкие цены на курсы профессиональной переподготовки и повышения квалификации!

Предлагаем учителям воспользоваться 50% скидкой при обучении по программам профессиональной переподготовки.

После окончания обучения выдаётся диплом о профессиональной переподготовке установленного образца (признаётся при прохождении аттестации по всей России).

Обучение проходит заочно прямо на сайте проекта "Инфоурок".

Начало обучения ближайших групп: 18 января и 25 января. Оплата возможна в беспроцентную рассрочку (20% в начале обучения и 80% в конце обучения)!

Подайте заявку на интересующий Вас курс сейчас: https://infourok.ru/kursy

Автор
Дата добавления 23.01.2016
Раздел Другое
Подраздел Конспекты
Просмотров134
Номер материала ДВ-370374
Получить свидетельство о публикации

УЖЕ ЧЕРЕЗ 10 МИНУТ ВЫ МОЖЕТЕ ПОЛУЧИТЬ ДИПЛОМ

от проекта "Инфоурок" с указанием данных образовательной лицензии, что важно при прохождении аттестации.

Если Вы учитель или воспитатель, то можете прямо сейчас получить документ, подтверждающий Ваши профессиональные компетенции. Выдаваемые дипломы и сертификаты помогут Вам наполнить собственное портфолио и успешно пройти аттестацию.

Список всех тестов можно посмотреть тут - https://infourok.ru/tests


Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх