Инфоурок Другое Другие методич. материалыВнеклассная работа по узбекской литературе на тему: «Сўзда сеҳр, шеърда ҳикмат бор» (Зулфия ҳаёти ва ижоди асосида).

Внеклассная работа по узбекской литературе на тему: «Сўзда сеҳр, шеърда ҳикмат бор» (100-летию Зульфии).

Скачать материал

           Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан министрлиги

                       А. П. Чехов номли 21-умумий ўрта мактаб

 

 

 

 

 

 

 


                                                                                                                           

 

 

                                                                                                                              

 

                                                                                                                                   Зулфия таваллудининг 100 йиллиги

 

мушоира

«Сўзда сеҳр, шеърда

ҳикмат бор»

 

 

                                              Ўзбек тили ва адабиёти

                                                                   ўқитувчиси: С.А.Абдиева

 

 

 

 

 

                                

 

                                                                                                                                                                    

 

 

                                                                                                                                                                    шымкент – 2015

Мақсад:

а) таълимий мақсад: мавзу ҳақида тушунча бериш, Зулфия ижоди ҳақида яқиндан таништириш, шеърларидан ёддан ўқиш. 
б) тарбиявий мақсад: Зулфиянинг ҳаётбахш мисралари орқали Ватанга,

ота-онага,ёрга, фарзандга, табиатга муҳаббат уйғотиш.

в) ривожлантирувчи мақсад: ўқувчиларни мустақил фикрлашга, ҳозиржа-вобликка ва ўз фикрини эркин баён эта олишга ўргатиш.

Услуб:

Ноанъанавий  (мушоира, суҳбат, савол-жавоб, ифодали ўқиш).

Жиҳоз:

Интерактив тахта (слайдлар), Зулфия ҳаёти ва ижодига оид фото-монтажлар, шоиранинг шеърий тўпламлари.

Режа:

1. Зулфия - меҳр-муҳаббат ва садоқат тимсоли, маънавий жасорат соҳибаси.

2. Мушоира

3. Видео лавҳалар (шоира билан дийдорлашув).

4. Зулфия ва унинг шеърияти ҳақида (“Ўзбек қизи-Зулфия”).

5. Якун.

                                    Мушоиранинг бориши:

 

 

 


     Бошловчи Роза Файзуллаева:

 

 

 

 

1 март. Мунаввар тонг отди. Бу сира оддий тонг эмас. Айни дамда у нафо-сатга тўлиқ баҳорий кунларга йўл очибгина қолмай,  ўзининг дилбар куй-чиси номини ҳам  олқишлаб уйғонди. Шоира Зулфияхоним ёди, ҳаётбахш мисралари бугун халқимиз руҳиятига баҳор қуёшидай ёқимли, оқ, пушти гуллардай  ҳарир туйғулар каби ташриф этди. 

   Бутун дунё Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним тимсолида замонавий ўзбек шеъриятининг энг порлоқ саҳифаларини кўради. Европа, Осиё минбар-ларидан туриб, ўзбек аёлининг қалами ва сўзи қудратини кўрсата олган хас-сос шоиранинг тонг куйчиси деб ном олгани ҳам бежиз эмас, албатта. Бугун-ги кунни шеърсевар халқимиз, айниқса, устоз юрган ижод йўлидан қадам ташлашни орзулаётган издош қизлар чинакам байрам деб биладилар. Ҳар йили шоира таваллуд топган ушбу кунда унинг Тошкент шаҳрида жойлаш-ган муҳташам ҳайкали пойи қучоқ-қучоқ гулларга – меҳр ва соғинч, эҳтиром ифодаларига тўлади.

                            Бу назм боғига киролмас хазон,

                            Бизни маҳв этолмас завол лашкари.

                            Мен кетсам мунғаймас умрим ҳеч қачон,

                            Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали …

 

 


               Азиза Мухсимова:

 

 

 

                  Халқимга айтар сўзларим

Ўзинг ташна этдинг, ўзинг сув тутдинг,        Йўл юрдим, соғиндим, тўкилди байтим

Қалбимдаги саҳром, дарёмсан, халқим!         Хорижнинг шомлари, саҳарларида,  

Сени сева-сева мен бойиб кетдим,                  Эзгу истакларинг жаранглаб айтдим

Дунё ичра топган дунёмсан, халқим!        Осиё, Африка минбарларида.

 

Юрак чақмоқ теккан осмон юзидай,         Пахта хирмонининг ўсди бўйлари,

Лекин эътиқодим, иймоним бутун,           Таниди, тан олди яқину йироқ

Умримда қилганим озми-кўпимдан,          Ғурурдан денгиздай тўлиб куйладим,

Меҳрим дарёсидан серобман бу кун.         Толелар тиладим бундан ёрқинроқ.

 

Менга Навоийдан айтинг алла деб,            Мактублар ёздинг сен, мактублар битдим,

Лутфийдан онгимга зиё таратдинг,            Гоҳ кўзга нам қалқиб, гоҳида хушбахт.

Қийналган оламга бўлгин далда деб          Шеър билан, сўз билан қалбингга етдим,

Асли ўзинг мени шоир яратдинг...             Ўша қалб мен учун энг шарафли тахт.

 

Ёш шуур, курашчан туйғулар билан           Кўзим устидасан бу туғёнли дам,

Сенинг тақдирингга маҳкам туташдим,     Сен билан такдирдош кундузли бўлдим.

Не-не ғанимлар-ла курашганинг он            Сени деб сийлади Умр, азиз Ватан

Кўпнинг бири бўлиб малҳамга шошдим.   Эъзозли бўлдим мен, юлдузли бўлдим.

 

Сарғайган даштларга бердинг яшил қон,         Ҳали бор олдимда ўтмаган бурчим,

Тупроқ тепаларда шаҳар кўтардинг:                 Ўтайман кўзимда тирик турса нур. 

Ҳар бир ғалабангни кўрган суюк он                 Умримдаги барча фасллар учун

Дилдаги ўз ғамим куйи чўкарди.                       Ўзига бек халқим, Сенга ташаккур.

                                                                                                                                   1985

 

 

 

                                                                                          Малика Карабаева,

                                                                             Покиза Рахимжанова:

 

 

 

                Кўрганмидинг кўзларимда ёш?

Соғинганда излаб бир нишон,                      Кўкда менинг бошимда туриб      

Қабринг томон олар эдим йўл.                     Гўё юрагимдай қалқди у.

Келтирардинг менга бир замон,                   Кўзимдаги ёшимни кўриб  

Энди ҳар чоғ мен элтаман гул.                     У ҳам тўкди ёшини дув-дув.

     

Келдим. Узоқ қолдим мен сокин,                 Биз йиғладик тепангда шу кун,           

Сенинг азиз бошингда ёлғиз,                        Келдингми, деб кўтармадинг бош.

Осмон тиниқ эди ва локин,                           Айт-чи, сен-ла бахтиёр онлар,

Парча булут етиб келиб тез,                         Кўрганмидинг кўзимда бир ёш?   

                                                                                                                       1945

 

 

                  Озода Усманова:

 

 

 

 

                      Ўрик гуллаганда

«Теразамнинг олдида бир туп                     Сен тугатгач чанқоқлик билан

Ўрик оппоқ бўлиб гуллади...»                     Ўқиб мафтун бўлганим ҳаёт.

Гулни кўриб ишқпараст қалбим,                «Қалай деган» бўлиб термулган

Минг айтилган дарддан куйлади.               Кўзларингнинг оташи ҳаёт. 

 

Сени қўмсаб оқшом чоғида                         Ҳали ҳаёт, такрор ўқиркан

Ҳижрон қўшар экан ҳарорат.                      Завққа тўлиб яйраган кўксим.     

Ўлгудайин муштоқ бўлибман —                Юзингдаги улуғвор, майин, 

Висолингга, йўқ чоғи тоқат.                       Бир жаҳонга арзир табассум.

 

Сени қўмсаб оқшом чоғида                        Бари ҳаёт, муҳаббат каби,

Кириб келдим шу таниш уйга.                   Ҳамма ерда кўринар изинг.         

Биз бир чоқлар яшаган уйда                       Паррандалар нағма куйида

Тунаб қолдим хаёл-ла бирга.                      Жаранглайди товушинг, сўзинг.

 

Бунча иссиқ, бунча ҳам шинам                  Мени ўраб олди ҳаяжон,

Ёшлик кечган торгина шу жой.                  Яна ортди севгининг кучи.

Бунда яшар ажиб онлардан,                        Шарқ қизариб, чиқмоқда қуёш,

Ишқ-ла ўтган тунлардан чирой.                 Олтинланди теракнинг учи.

 

Ҳар бурчаги элитар ҳушим,                       Сен куйлаган ўрик шу кеча

Нақадарлик ошно, яқин.                             Бурканди оқ — оппоқ чечакка.

Худди тунда камолга етган                        Мен қадрдон хотира билан  

Қўшиғингда чақнаган чақин.                     Жўнаб кетдим уйимга якка.

                                                                                                                 1947

Бунда ҳаёт — илҳом онлари

Қаламингдан тўкилган гавҳар.

Гул бўйини олганда шамол

Рашкка тўлиб тўнган у кўзлар.

 

 

            Роза Абдувахабжанова:

 

 

                                                 Олтин куз

Севаман, олтин куз, севаман жондан,           Мен ғамгин боқмайман, кўнглимда баҳор,

Атлас табиатли гўзал чоғингни.                    Олтин япроқларга қараб толмайман.

Дарахтлар либоси ранго-ранг, гулгун,          Ясан келинчакдай ҳар бир дарахтни

Кўзни эркалаган чаман боғингни.                 Севаман! Нигоҳим уза олмайман.

 

Севаман, ерларга рангдор япроқлар,             Булут чодирини йиртиб, мўралаб,

Юмшоқ ва ранг-баранг гилам тўшаса,          Чиқса қуёш, кўкка бўламан мафтун,

Гул тергандай териб барг қизалоқлар,          Севаман нурларда пати ялтираб,

Қушлардай гурпанглаб яйраб ўйнаса.           Оппоқ кабутарлар қилсалар ўйин.  

 

Далада пахталар кумуши порлаб,                  Тўзони ювилган барглар шамолда,

Момиқ юзларини қуёшга тутса,                     Рангини кўз-кўзлаб қилганда ҳузур,

Теримчи чечанлар этаклаб, қоплаб                Ҳозир тинган ёмғир томчиларида,

Тоғдай хирмонларга келтириб тўкса —        Олтин япроқларда ёниб тоза нур —

 

 

Мен беҳад севаман! Енгим шимариб,            Гавҳар маржон каби ялтираб турса,

Қизлар орқасидан юраман мен ҳам.               Мени ҳам ўрайди шеърий ҳаяжон!

Кенг водий қўйнида кўксим қабариб,            Қуёшни қаршилаб чиқиб айвонга,

Яйрайман, нашъага тўламан бу дам.              Нурларга кўмилиб юраман шодон.

 

Симоб тўлқинлари тутиб осмонни,                Севаман олтин куз, севаман жондан!

Муттасил ёмғирлар зериктирса ҳам,              Товусдай безанган дарахт, боғларни!

Кумуш булокдарнинг сувлари сокин,            Ёмғирли оқшоминг, қуёшли тонгинг,

Қушлар инларига кириб олса ҳам.                 Хаёлга чўмганим гўзал онларни!

                                                                                                                                 1943        

 

 

 


                        Шухратова Диана:

                                                             

 

 

 

                                                     Тун

Тоғ ортига ўтиб кетди кун,                     Соф ел эсар... Парвона учар,

Секин чўкди тоза, салқин тун...              Чироқ атрофида ўгрилиб, 

                                                                    Ўзин уриб парт бўлади-ю, 

Мен дераза очганим чорбоғ,                    Столимга тушади келиб.

Сокин ухлар тун кўрпасида.

Майин қўшиқ ёйилар ҳар ён,                   Мен ёзаман, юлдузлар ўтар,

Эсиб ўтган ел шарпасида.                        Ҳар бириси сўйлар бир эртак.

                                                                     Мана, Ҳулкар қаршимда чақнар,  

Сув оқади аллалаб тунни,                         Ёрқин тонгдан келтириб дарак.

Ҳамма ухлар, уйда мен уйғоқ,

Парча қоғоз, кичик бир қалам,                 Тун ўтади, яна чорбоғдан  

Бошим узра порлайди чироқ.                    Кўтарилар саҳарги туман.   

 

Тунда қанча хаёл, қанча куй,                     Мен-чи, аста чироқ сўндириб,     

Мен берилиб қулоқ соламан.                     Отаётган тонгаи кутаман.

Сўз тополмай ифодасига,

Ранг ахтариб шошиб қоламан.                  Кўзларимда эриб кетди тун,

                                                                      Ёйилмоқда ёрқин жувон кун...      

                                                                                                                  1944

 

 

 


                     Роза Файзуллаева:  

 

 

 

                                         Лола

Лола,                                                           Тушда юлдуз чўлин кечганман тоғда,     

Лола,                                                           Булут силсиласин ўтганман яёв.

Бутун коинот лола,                                    Мен маслак йўлида умтилган чоғда

Кўзим қамашади,                                       Бўлмаган мен кесиб ўтолмаган ғов.

Акдим завқдан лол.                                   Энди-чи? Лолани топтаса биров,

Ўнгирга тўкилган қизил шалола,             Ё яшноқ бир гулни бўлса узмоқдай.

Пойимда бепоён ол гилам мисол —         Ўйлайман:     

Боқаркан кўз каби тўлиқ зиё-ла                Лола чўл улкан ёнокдай,

Босиб,                                                           Қуёшдан,

Йўлим давом этмагим маҳол.                    Баҳордан ял ёниб лов-лов —  

 

Ёшлик экан:                                                 Шу фусун,

Босиб,                                                           Гўзаллик она тупроқда     

Янчиб ўтганман,                                          Беҳадик яшнасин, 

Лолалар ёниғин домига тушиб —             Мен бўлай аёв!

Ёнига борибоқ, ёнлаб ўтганман,                Завқимни чодирдай ёзай ардоғда, 

Ўзгасин жилваси дилимда жўшиб.            Узмоққа ҳеч кимда дил бермасин дов!    

Узганман,

Юлганман илдиз-ла қўшиб,

Қучоғим тўлдириб кўзга суртганман.

Салқин кўрпасига узала тушиб,

Қуёшдан лоладай қўшиқ кутганман.

 

 

 

 

                              Аброр Рахимов:

 

 

                                            Дарахт

Бир дарахт турарди йўл чеккасида,       Энди ел бўшликда кезар дарбадар,

Шамол урар эди уни муттасил.              Танҳо қурбонининг қақшашин излаб...         

Аввал кўк, сўнг заъфар-хазон тусида,     Биламан, дарахтдай қуласам агар

Кўркини йўқотди... ҳамон урар ел.          Менинг ҳаёт боғим қолмас ҳувиллаб. 

                                                                                                                             1963

Қурғади, букчайди курашда танҳо,

Зилол қонларидан қолмади зарра.

Шамол, шамол саваб қўймади аммо

Илдиз-ла йиқилди охир бир зарбдан.

 

 

                      Динара Турсунбаева:

                Ўғлим, сира бўлмайди уруш

Тўлишарми ўлкада баҳор,

Қуёш кезар осмон кўксида.

Қалдирғочлар қанотми қоқар,

Ундан соя лаби устида.

 

Мана, ўғлим лаби устида                        Ота бўлиб солдим мен йўлга,

Қалдирғочнинг майин қаноти.               Она бўлиб меҳримга олдим.

Ўспириним тоза кўксида,                       Мана, юртга ўғил ўстирган

Кунда ошар янги ҳис тоти.                     Бир давлатманд бой бўлиб қолдим.

 

Бўйи ошиб кетди бўйимдан,                   Қанча ишонч, умид бахш этар,

Боса олар кўксига бошим.                       Ҳам Ватанга, ҳам менга бу дил, 

Севгим кўриб берган уйимда,                 Қоя каби ёнимдан чиқиб,

Ўсди менинг катта йўлдошим.                Суян, — дейди, — кифтимга дадил.

 

Юрак тўла шодлик, меҳр, бахт,                Мен онаман, менинг юрагим               

Унинг кўзларига боқаман.                        Фарзандларим қувончига кон.

Нигоҳидай тиниқ ва ёрқин                        Дил орзиқар, баъзан тилагим

Орзу тўлқинида оқаман.                            Ваҳималар ўраган замон.

 

Орзулари қалбимга зийнат,                       Йўқ, урушнинг номи ҳам ўчсин,

Ҳаётидир кўзим қораси.                            Менинг ўғлим керак ҳаётга.

Ўкинаман, баъзида фақат,                         Истамайман, унинг дудлари

Ёнида йўқ унинг отаси.                              Қўнсин лаби узра қанотга.

 

Уруш! Номинг ўчсин жаҳонда,                 Бас, бас, эзгу оналар қалби,           

Ҳамон битмас сен солган алам.                 Яшай олсин бехавф, бахт билан.  

Сен туфайли кўп хонадонда                       Меҳнатимиз, ғазаб, севгимиз   

Ота номли буюк шодлик кам.                    Тинчлик, дейди бутун халқ билан.

 

Юлдинг ота демак бахтини,                       Кўкрак сути ва меҳнат билан                          

Жуда мурғак гўдакларимдан,                     Биз жаҳонга берганмиз турмуш,

Яхши ҳам бор шундай Ватани,                   Она қалби оёққа турса,

Далда бўлди юракларимга.                         Ўғлим, сира бўлмайди уруш!

                                                            Мадина Юсвалиева:

                                                           Невара

Неварам қуюндай отилиб кириб,                        Нақ бобоси сиёқ зеҳндай тийрак,

Қаламим тагидан қоғозни юлар.                         Кўкиш алангада ёнар сочу қош. 

Дамда варрак ясаб кўкка учириб,                       Борлиғи эзгу бир ўт бўлса керак,

Изидан қоп-қора кўзлари юрар.                          Томирларда қонмас, кезади қуёш.  

 

Варрак тортар шекил, мурғакни куч-ла,            Дака варрак тиниқ зангори фазо

Оёқ тираб силтар дакани кибор.                         Тубига интилар, шўнғир нақ хаёл.

Айрилиб қоғоздан, шеърдан ва хушдан             Талпинган кўксингда, болакай, не бор,   

Боқаман варракбоз жонга бахтиёр.                     Сен иқболга, сенга не тутар иқбол?

 

                                                                                Невара бўлмаса, одамзод албат,    

                                                                                Ўзи кашф этарди, кашф этгандай бахт.  

 

                                                             Камола Толкунова:

 

                                                    Шалола

 

 

Меҳнат берган олтин шодликдай,           Бу кучга танг қолиб офтоб,  

Отилиб тошади шалола.                           Ташлайди камалак ёйини.

Шовқини илҳомдан ёрлиқдай,                 Қулайди шалола сершитоб,

Юракда кўтарар тарона.                            Ахтариб каналу сойини.

 

Қайнайди ўзлигин йўқотиб,                      Югурар яшиндай, чақмоқдай,  

Тўзитар осмонга кумуш чанг.                   Ахтарар канал, сой, наҳрни.

Қирғоққа тўлқиндан тош отиб,                 Бахтиёр ёйилар қаймоқдай,

Гўё у эрк учун қилар жанг.                        Топганда ташналаб бағрини.      

 

Борлиқни тутади гулдурос,                        Нақ шундай:

Ҳаммани чулғайди эзгулик.                       Умрни этиб боғ,

Қишдан муз олгандай ўч, қасос                 Оқасан куй-нақрим, кўкракдан,

Ҳаётбахш куч бўлиб кезгудек.                   Фарзандим, шеъргинам, бор тезроқ,

                                                                       Макон қур, энг тоза юракда...   

                                            

                                                 Назмина Усманова:

                                                            

                                                        Мен ўтган умрга

 

 

Ҳаёт китобимни бехос варақлаб,                       Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим,   

Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим.                    Ҳеч кимда кўрмайин умримга ўхшаш:

Табассум ўрнида кулдим чарақлаб,                   Суйдим,

Суйиш керак бўлса — телбача суйдим.            Эркаландим,

 

Кийганим ипакми, читми ё кимхоб,                   Айрилдим,  

Юрак бойлигидан қилмабсан парво.                  Куйдим,    

Мени оғушлаган ҳаёт нақ офтоб,                        Иззат нима билдим,

Янги қўшиқ талаб бунда ҳар сабоҳ.                    Шу-да бир яшаш! 

                                                                                                         1973

 

 


                 

                Устоз Саодат Абдиева:

 

 

                                   

                     Ўзбек қизи – Зулфия

Жаҳонга танилган, жаҳон тан олган

Эътиқоди ҳақиқат, ҳақ бўлган инсон.

Мурғак ёшлигидан умрин сўнгича,

Назмга садоқатла бағишлаган жон.

Ўзбек қизи –Зулфия элнинг фахридир,

Унут бўлмас ҳар назми санъат сеҳридир.

 

                                                  Тонг билан шом аро, гоҳо тунда ҳам

                                                  Ижод денгизида эркин сузолди.

                                                  Томчида акс этган қуёш мисоли,

                                                  Ҳар шеърда офтобнинг тафтин беролди.

                                                  Ўзбек қизи –Зулфия элнинг фахридир,

                                                  Унут бўлмас ҳар назми санъат сеҳридир.

 

Садоқат ва тоқат, фароғат, меҳнат

Покдомон кўнглига келмади малол.

Баҳорми, чиллами, кузми ёки қиш

Ажойиб назм бўлиб кўрсатди жамол.

Ўзбек қизи – Зулфия элнинг фахридир,

Унут бўлмас ҳар назми санъат сеҳридир.

 

                                                 Ҳижронда йиғлади, куйди ва енгди,

                                                 Чунки имонида ирода бут эди.

                                                 Умр фаслида-чи, бўлса ҳамки қиш,

                                                 Дилида доимо баҳор яшнади.

                                                 Ўзбек қизи –Зулфия элнинг фахридир,

                                                 Унут бўлмас ҳар назми санъат сеҳридир.

 

Ўрик гулларига айтди дил розин,

Наздида товусдай товланди ҳар куз.

Ёзнинг оташида тоблаб қаламин,

Қорнинг поклигига сайлади дур-сўз.

Ўзбек қизи –Зулфия элнинг фахридир,

Унут бўлмас ҳар назми санъат сеҳридир.

 

                                                Бахтли онлар яйради, кулди,

                                                Оёқдан чалса-да, ғаним бўронлар.

                                                Қалами изланиш ўтида ёнди,

                                              Дилбар ҳаётни этиб баёнлар.

                                              Ўзбек қизи –Зулфия элнинг фахридир,

                                              Унут бўлмас ҳар назми санъат сеҳридир.

 

Дунёлар кезди у, дунёлар кўрди,

Она юрт соғинчин жойлаб дилига.

Осиё, Африка минбарларида

Шеъриятга айланиб кўчди дилига.

Ўзбек қизи –Зулфия элнинг фахридир,

Унут бўлмас ҳар назми санъат сеҳридир.

 

                                              Гўё назм боғида бўлиб у – боғбон,

                                              Тарбия этолди қанчалар ниҳол.

                                              Ва ҳануз ардоқлар, эъзозлар номин,

                                              Дориломон кунларда шогирдлар хушҳол.

                                              Ўзбек қизи –Зулфия элнинг фахридир,

                                              Унут бўлмас ҳар назми санъат сеҳридир.

 

                                         Устоз Мамура Абдухаликова

 

 

 

 

 

 

 


 

 

   Мушоирада иштирок этиб, Зулфия шеърларини ёд ўқиган қизларга

ҳавасим келиб шоиранинг «Лобар қизларга» шеъридаги самимий сатр-

ларни ҳадя этмоқчиман:

                                        Салом менинг азиз дугоналарим,

                                        Азизим, лобарим, чеварим қизлар!

                                        Эй тоза қалбимнинг ошнолари,

                                        Куйларим илҳоми, севарим қизлар!...

  

   Ҳақиқатан ҳам, садоқатнинг рамзи бўлган: истеъдодли шоира, моҳир, таржимон, машҳур жамоат арбоби, суюкли ёр, қадрдон дўст, меҳрибон бувижон Зулфиянинг 100 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ҳанузгача унинг

қудратли овози, майин ва меҳр тўла қўшиқлари, тинчликка ва эркинликка ташна инсоннинг орзуларини ифодалаган ҳароратли шеърлари баланд янг-

рамоқда. Бу мушоирада айнан шунинг гувоҳи бўлдик. Устозингиз Саодат-хонга ҳамда сизларга омад ёр бўлсин. Раҳмат!

                              

 

Просмотрено: 0%
Просмотрено: 0%
Скачать материал
Скачать материал "Внеклассная работа по узбекской литературе на тему: «Сўзда сеҳр, шеърда ҳикмат бор» (Зулфия ҳаёти ва ижоди асосида)."

Методические разработки к Вашему уроку:

Получите новую специальность за 3 месяца

Портной

Получите профессию

Фитнес-тренер

за 6 месяцев

Пройти курс

Рабочие листы
к вашим урокам

Скачать

Скачать материал

Найдите материал к любому уроку, указав свой предмет (категорию), класс, учебник и тему:

6 662 251 материал в базе

Скачать материал

Вам будут интересны эти курсы:

Оставьте свой комментарий

Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.

  • Скачать материал
    • 28.09.2015 1008
    • DOCX 2.6 мбайт
    • Оцените материал:
  • Настоящий материал опубликован пользователем Абдиева Сахадат Атакузиевна. Инфоурок является информационным посредником и предоставляет пользователям возможность размещать на сайте методические материалы. Всю ответственность за опубликованные материалы, содержащиеся в них сведения, а также за соблюдение авторских прав несут пользователи, загрузившие материал на сайт

    Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.

    Удалить материал
  • Автор материала

    Абдиева Сахадат Атакузиевна
    Абдиева Сахадат Атакузиевна
    • На сайте: 8 лет и 6 месяцев
    • Подписчики: 0
    • Всего просмотров: 119393
    • Всего материалов: 37

Ваша скидка на курсы

40%
Скидка для нового слушателя. Войдите на сайт, чтобы применить скидку к любому курсу
Курсы со скидкой

Курс профессиональной переподготовки

Бухгалтер

Бухгалтер

500/1000 ч.

Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 22 человека из 16 регионов

Курс профессиональной переподготовки

Организация деятельности библиотекаря в профессиональном образовании

Библиотекарь

300/600 ч.

от 7900 руб. от 3650 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 282 человека из 66 регионов
  • Этот курс уже прошли 849 человек

Курс повышения квалификации

Специалист в области охраны труда

72/180 ч.

от 1750 руб. от 1050 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 33 человека из 20 регионов
  • Этот курс уже прошли 153 человека

Курс профессиональной переподготовки

Руководство электронной службой архивов, библиотек и информационно-библиотечных центров

Начальник отдела (заведующий отделом) архива

600 ч.

9840 руб. 5600 руб.
Подать заявку О курсе
  • Этот курс уже прошли 25 человек

Мини-курс

Развитие детей: сенсорика, самостоятельность и моторика

3 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 24 человека из 13 регионов
  • Этот курс уже прошли 12 человек

Мини-курс

Эффективная самоорганизация и планирование

3 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 109 человек из 37 регионов
  • Этот курс уже прошли 44 человека

Мини-курс

ФАОП: регулирование образовательного процесса и программ

4 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе
Сейчас в эфире

"С понедельника — начну!.." Практическое руководство к модификации образа жизни

Перейти к трансляции