Узоқ муддатли режа бўлими:
ЯНГИ ЎЗБЕК АДАБИЁТИ
Мактаб:
Ўқитувчи исми-шарифи:
Куни:
Синф:
Қатнашганлар сони:
Қатнашмаганлар сони:
Дарс мавзуси: Ҳ.ОЛИМЖОННИНГ “ ҒАЗАЛ ”
ШЕЪРИНИ ЎРГАНИШ
Дарс мақсадлари: • 7.Т/Ж1.
Адабий асар сюжетининг таркибий қисмини таҳлил қилиш;
• 7.Т/Ш3. Асардаги бадиий-тасвир
воситаларини (рамз, синекдоха, такрорий сўзлар, эпифора, анафора, аллитерация,
риторик сўроқлар) қўлланилишини таҳлил қилиш.
• 7.Б/Қ3. Асарни миллий қадрият
нуқтаи назаридан таҳлил қилиб, адабий эссе ёзиш.
• Шоир шеърларини ўрганиш,
мустақил-ижодий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг
бадиий адабиётга ва шеър ўқишга бўлган қизиқишларини орттириш ва
ҳаётга татбиқ этиш, шоир шеърияти орқали ўқувчиларни меҳр-муҳаббат,
вафо-садоқатли бўлишга, табиатни севиш ва ардоқлашга ўргатиш.
Ютуқ мезонлари: Асар сюжетининг
таркибий қисмини таҳлил қилади, шеърдаги бадиий-тасвир воситаларини таҳлил қила
олади,
Фикр равонлиги, маънодорлигини тафаккур қилиш,
тил қонуниятлари ҳақида маълумотга эга бўладилар, оғзаки ва ёзма нутқ
маданиятининг ўзига хос қирраларини эгаллайдилар, ўзаро мулоқот, ички
ҳис-туйғуларни ифода эта олиш кўникмалари, ўз фикрини далиллар асосида
исботлаш малакалари шаклланади.
Инсоний қадриятларни сингдириш: Шоир
шахсиятига ҳурмат, миллий фахр ва ифтихор туйғуларини шакллантириш,
ҳаётдан завқлана олиш, инсонга хос бўлган олижаноб фазилатлар ҳақида
фикр юритишга ўргатиш, табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлиш.
Фанлараро боғланиш: Она тили,
мусиқа, тарих, география фанлари билан боғланиш, айрим сўзларнинг
таҳлил қилиш жараёнида мантиқий фикрлашга эътибор қаратиш, сўзларнинг
луғавий маъносини англаш, тўғри талаффуз ва тўғри ёзишга эътибор
қаратиш
АКТ – дан фойдаланиш кўникмалари: АКТ
дан фойдаланган ҳолда тақдимот тайёрлаш, шоир портрети, семантик
картаси, асарларнинг номлари қайд этилган слайдлар, баҳолаш критерийси,
уй вазифаси, рефлексия саволлари, баҳолаш варақалари
Ўзлаштирилган билим: Ҳ.Олимжон
ҳаёти ва ижоди, “ Ҳолбуки тун ” шеъри матни билан танишиш орқали
нодонлик ва донолик, нафсга тобелик ва сабр-қаноат, эркинлик каби
хусусиятларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва роли ҳақида хулоса чиқарганлар
Дарснинг бориши:
Режалаштирилган дарс
босқичлари: Дарсда режалаштирилган
фаолият
Дарснинг кириш қисми
5 дақиқа Ўқувчиларни дарсга
психологик тайёрлаш,
“Ишқ”, “Севги”, “Муҳаббат” сўзлари
асосида ўқувчиларни гуруҳларга бўлиш.
Ўзи ўлса ўлар, сўзи ўлмайди,
Ҳамиша барҳаёт асл шоирлар.
Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмилар асл шоирлар.
Биринчи гуруҳга тест топшириқларини
тарқатиш.
1.Ҳ.Олимжон қачон ва қаерда дунёга келган?
А)1441 йил Ҳиротда
С)1907 йил Қўқонда
В)1909 йил Жиззахда
Д)1910 йил Туркистонда
2.Ҳ.Олимжоннинг биринчи шеърлар тўплами
қачон, қандай ном билан чоп этилди?
А)1929 йил “Кўклам” С)1930
йил “Севги”
В)1928 йил “Баҳор”
Д)1931 йил “Ҳижрон”
Иккинчи гуруҳга семантикали харита бериш
Учинчи гуруҳга: Ҳ.Олимжон ижоди юзасидан
сирли дарахтдаги саволларга жавоб олиш. Баргча остида беркитилган
дарахтда баргли стикерлар ёпиштирилган. Гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи чиқиб
саволларга жавоб беради.
Қолиплаштирувчи баҳолаш.
“Менинг ўрним қаерда?” Ўтилган мавзуни
мустаҳкамлаш борасида Ҳамид Олимжон шеърларининг номини. Ҳарфларни
ўрнига қўйган ҳолда аниқлаш. (Слайдда кўрсатилади)
1.НУТ ИКУБЛОҲ (“Ҳолбуки тун”)
2.НОТСИКЕБЗЎ (“Ўзбекистон”)
3.ЛАЗАҒ (“Ғазал”)
Ўқувчилар уйга берилган вазифани гуруҳ
ичидаги жуфти билан ўқийди ва изоҳлайдилар.
Қолиплаштирувчи баҳолаш.
Дарснинг асосий қисми
(25-28 дақиқа) “Ақлий ҳужум”
Ғазал нима?
Ўқувчилар ғазал ҳақидаги дастлабки шу
пайтгача ўрганган билимлари асосида билдира бошлайдилар. Билдирилган
фикрлар доскага ёзиб борилади. Нотўғри фикрлар учун танбеҳ берилмайди.
Қолиплаштирувчи баҳолаш.
Ўқитувчи раҳбарлигида “Кластер” усулидан
фойдаланиб ғазалга таъриф берилади.
Қолиплаштирувчи баҳолаш.
Шоирнинг ғазал жанрида битилган “Бўлсам”
радифли шеъри соф ошиқона, ишқий муносабатлар тасвирига бағишланган.
Ўқитувчининг асосий эътибори ғазалда
тараннум этилган туйғудан ҳам кўра ошиқ ҳолатидаги ўзгаришлар
ифодасига қаратилиши керак. Ишни бу шеърни ёд айтишдан бошлаган
маъқул. Сўнг қўшиғини эшиттирса мақсадга мувофиқ бўлади. Дарс давомида
ўқувчилар сўзнинг сеҳрини туйишлари керак, шундагина улар шоирнинг
ҳолини, ошиқнинг дардини англайдилар.
“Кластер” усулидан фойдаланиб, шоирнинг
кайфиятини тимсоллар орқали изоҳлайдилар, яъни ёрнинг висолига
етешишдан умид узган, ҳеч бўлмаса бир нафас яноғига “хол”, гулида
“шудринг”, лабида “бол”, бутоғида “булбул”, чаманзорида “шамол”, ўзини
унутган “хаёл”, қасрига “девол”, жонидан кечиб “увол” каби қофия
сўзларнинг ўз ва кўчма маъноларини идрок этиш орқали амалга оширилади.
Қолиплаштирувчи баҳолаш.
Дарс якуни
10-12 дақиқа Дарс якунида гуруҳ
сардорлари гуруҳ аъзоларининг жавобларини изоҳлаб берадилар.
Уйга вазифа:
1.Шеърнинг жанрини аниқланг.
2.Биринчи байтда ифодаланган образли
фикрларни топинг ва тушунтириб беринг
3.Ғазалнинг иккинчи ва учинчи байтлари
ўртасидаги маъно боғликликларини аниқланг. Шамол образи ташиётган
шеърий маънони топинг.
4.Ғазалнинг тўртинчи байти мазмунини
тушунишга урнинг ва ”охир хаёл бўлсам” ифодасига муносабатингизни
билдиринг.
5.Ғазалнинг сўнгги байтларидаги мазмунни
аниқлашга урининг.
6.Ғазалнинг оҳангини топишга уриниб
кўринг. Қандай ўқилса. Ғазал осонроқ тушунилишини аниқланг.
Қолиплаштирувчи баҳолаш.
Ўтилган мавзу юзасидан ўқувчилар
рефлексия ёзадилар.
Дарс бўйича ўқитувчи рефлексияси:
Дарс мақсадларини тўғри белгилай олдимми?
Камчиликлар нимада кўринди?
Мақсадга тўла эришиш учун нима тўсқинлик
қилди?
Дарснинг босқичларида вақт тўғри
сарфландими?
Дарс режасидан қандай четга чиқишлар
бўлди, нима учун?
Дарснинг янада яхшироқ самара бериши учун
келгуси дарс режасига қандай ўзгаришлар киритишим керак?
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.