Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Информатика / Конспекты / Мультимедиа тизимининг ташқи қурилмалари

Мультимедиа тизимининг ташқи қурилмалари


  • Информатика

Поделитесь материалом с коллегами:


Мультимедиа тизимларининг ташқи қурилмалари

Режа

1. Босмага чиқариш қурилмаларининг асосий кўрсаткичлари.

2. Принтерларнинг турлари ва ишлаш тамойиллари.

3. Сканернинг турлари ва техник кўрсаткичлари.

4. Дигитайзер, трэкбол, джойстик қурилмаси.


Калит сўзлар.Зарбли принтерлар, зарбсиз лазер принтерлар, рухсат бериш қобилияти, dpi — dots per inch, символлар сони катталиги — cps, сахифалар сони — ррт, пьезоелектр усули, Drop-on-demand усули, тонер, сканер, телефакс, CCD — Couple-Charged Device, график планшетлар, дигитайзер, перо, курсор, электростатик ва электромагнит дигитайзерлар. Аудиодисклар, CD-ROM, CD-R, CD-RW, DVD-ROM, DVD-R, DVD-RAM ва DVD-RW.


1.Босмага чиқариш қурилмаларининг асосий кўрсаткичлари


Принтерлар – компьютердаги маълумотни босмага чиқариш қурилмаси бўлиб, ASCII – кодидаги битлар кетма – кетлигини уларга мос келувчи график символларга айлантиради ва бу символларни қоғозда акс эттиради.

Принтерлар шахсий компьютер ташқи қурилмалари ичида ривожланган қурилмалардан бўлиб, 1000 га яқин хар хил русумлари мавжуд. Принтерлар қуйидаги кўрсаткичлар билан фарқланади:

  • рангига қараб (оқ – қора ва рангли);

  • символларни шакллантириш усулига қараб (белгиларни босмага чиқарувчи ва белгиларни синтезловчи);

  • ишлаш принципига қараб (игнали, оқимли, лазерли ва термик);

  • белгиларни босиш усулига (зарбли, зарбсиз) ва сатрларни шакллантиришга қараб (кетма - кет, параллел);

  • каретканинг кенглигига қараб (кенг 375 - 450 мм ва тор 250 мм кареткали);

  • босма сатрининг узунлигига қараб (80 ва 132-136 символли);

  • символлар тўпламига қараб (ASCII символ тўплами тўлиқ бўлгунча);

  • босмага чиқариш тезлигига қараб ;

  • рухсат бериш қобилиятига қараб.

Принтерларнинг босмага чиқариш жараёни символли, сатрли ва сахифали бўлиши мумкин. Босмага чиқариш тезлиги 10 – 300 белги/с дан (зарбли принтерлар) 500 – 1000 белги/с гача ва бир минутда бир неча ўнлик (20 тагача) сахифагача (зарбсиз лазер принтерлар); рухсат бериш қобилияти 1 мм да 3 – 5 нуқтадан 30 – 40 нуқтагача (лазер принтерлар) бўлиши мумкин.

Принтерлар икки хил режимда ишлайди— матнли ва график:

  • матнли режимда принтерга символ кодлари, яъни принтернинг белги генераторидан олинган символнинг контурлари юборилади;

  • графикли режимда принтерга тасвирдаги нуқталарнинг жойлашуви кетма – кетлигини аниқловчи кодлар юборилади.

Матнларни босмага чиқаришнинг қуйидаги турли хил сифатга эга бўлган ҳолатлари мавжуд:

    • қора босма режими (Draft);

    • типографик босмага яқин режим (NLQ — Near Letter Quality);

    • типографик босма сифатли режим (LQ — Letter Quality);

    • юқори сифатли режим (SLQ — Super Letter Quality).

Принтерлар матнли режимда бир неча хил шрифт кўринишини ишлатади. Булардан кенг қўлланиладигани roman (ёзув машинасининг майда шрифти), italic (курсив), bold – face (полужирный), expanded (растянутый), elite (полусжатый), condenced (сжатый), pica (тўғри шрифт — цицеро), courier (курьер), san serif (ёрилган шрифт сенсериф), serif (сериф), prestige elite (престиж-элита).

Принтернинг асосий кўрсаткичларини кўриб чиқамиз:

1.Рухсат бериш қобилияти кўпинча бир дюймда жойлашган оддий нуқталар (dots) сони — dpi — dots per inch (inch — бир дюйм тахминан 2,54 см тенг) билан ўлчанади. Масалан, 1440 dpi қоғознинг бир дюйм узунлигида 1440 та нуқта жойлашганини билдиради. Рухсат бериш қобилияти сони қанчалик юқори бўлса, тасвирнинг сифати шунчалик юқори бўлади. Бу билан бирга босмага чиқариш вақти ҳам кўпаяди (лазер принтерлар бундан истисно).

2.Босмага чиқариш тезлигининг бирлиги сифатида бир секунд ичидаги символлар сони катталиги — cps (characters per second), сахифали босмага чиқаришда эса бир минут ичидаги сахифалар сони — ррт (pages per minute).


2. Принтерларнинг турлари ва ишлаш тамойиллари


Босмага чиқариш қурилмаларининг қуйидаги турлари мавжуд:

  1. Игнали принтерлар – бу принтерлар ичида энг қадимгиси бўлиб, унинг механизми 1964 йил Seiko Epson компанияси томонидан кашф қилинган.

  2. Оқимли принтерлар – IBM компанияси томонидан 1976 йил ишлаб чиқарилган.

  3. Лазерли принтерлар – Hewlett-Packard ва Canon фирмаларининг ҳамкорлигида 1980 йиллар бошида HP LaserJet русумидаги принтерлар ишлаб чиқилди.

Игнали принтерлар. Игнали принтерларда тасвирлар зарб усули билан нуқталардан шаклланади, шунинг учун уларни зарбли – игнали принтерлар деб атасак тўғрирок бўлади. Игнали (зарбли) принтерларда нуқталарни босмага чиқариш бўёқ тасмасига ингичка игналарнинг урилиши ёрдамида амалга оширилади. Хар бир игна шахсий электромагнит билан бошқарилади. Босмага чиқариш механизми горизонтал йўналишда ҳаракатланади ва белгилар кетма – кет терилади. Игналар сони босманинг сифатини аниқлайди.

Улар асосан АSCII – символлар оқими билан ишлайдилар, демак, уларга xотиранинг катта хажми керак эмас. Игнали принтерларни ишлаш тезлиги белгиларни секунд ичида босиш орқали ўлчанади. Игнали принтерни босма жараёни жуда оддий. Бунинг учун PCL ёки Post Script га ўxшаш саҳифани таърифлаш учун мураккаб тилни ишлатиш шарт эмас. Компъютердан келаётган маълумотлар окими - белгилар кетма - кетлигига эга ва бу маълумотлар принтерни асосий, саҳифа ўлчови ва босма сифати каби ўлчовларини белгилаш учун ишлатилади. Принтерни бошқарадиган кодларни шакллантиришни барча мураккаб жараёнлари компъютерда бажарилади. Игнали принтерда қоғоз вертикал лотокга жойлаштирилади ва валик ёрдамида қаторма - қатор сурилади. Босмаловчи кллак горизонтал маxсус йўналиш бўйича ҳаракат қилади ва қоғозда тасвирни босиб чиқарадиган металл игналардан (кўпинча 9та ёки 24та игналар) иборат матрица бўлади. Игналар ва қоғоз орасида ёзув машинкасидаги каби бўяйдиган тасмаси жойлашган. Игналар (тасма орқали ) тасвирни шакллантириш учун қоғозда катор кичкина нуқталарни яратади. График тасвирларни игнали принтерларда босма қилиш юқори сифатни бермайди, шунинг учун бундай принтерлар матнли xужжатларни босма килиш учун ишлатилади. Деярли хамма игнали принтерларда босма қилишда хам алоҳида қоғозларни, хам рулонли қоғозларни ишлатиш мумкин. Игнали принтерларни хозирги кунда кам учратамиз - чунки уларни оқимли ва лазерли принтерларга алмаштирди. Игнали принтерлар ишлатиладиган ягона жой - банклар ва савдо шаxобчалари.

Игнали принтерларнинг афзаллиги:

  • унинг ўзини ва ишлатиладиган материалларнинг арзонлиги;

  • бир вақтнинг ўзида бир нечта нусхани босмага чиқариш мумкинлиги.

Камчилиги:

  • сифатининг ва босмага чиқариш тезлигининг пастлиги;

  • босмага чиқариш вақтида шовқин борлиги.

Оқимли принтерлар. Оқимли принтерларнинг ишлаш усули тасвир ёки ҳарф қаерда шаклланиши керак бўлса, шу ерда бўёқ сачратилади. Сачратиш принтер каллагида жойлашган соч толасига ўxшаш найча, яъни сопло орқали амалга оширилади. Бу каллакда микробўлакчалар каби сопло орқали ўтадиган сиёҳли идиш–резервуар ўрнатилган. Соплолар сони (16 дан 64 гача) принтер русуми ва ишлаб чиқарувчисига боғлик бўлади. Масалан, HP DЕSCJЕT 1600 каллаги қора сиёҳ учун 300 та соплога ва рангли учун 416 та соплога эга.

Оқимли принтерларнинг замонавий русуми қуйидаги усулларни қўллаши мумкин:

· Пьезоэлектр усули.

· Газли пуфаклар усули.

· Drop-on-demand усули.

Пьезоелектр усули. Бу усулни амалга ошириш учун хар бир соплога диафрагма билан боғлик ясси пьезокристалл ўрнатилади. Маълум бўлишича, электр майдонни таъсири остида пьезоелементлар деформацияси содир бўлади. Босма давомида трубкадаги пьезоелемент сиёҳ билан капилляр тизимни тўлдиради. Орқага сиқиладиган сиёҳлар резервуарга қайта қуйилади, сиқилган сиёхлар эса қоғозда ўз изини қолдиради. Бундай усуллар EPSON, BROTHER компаниялари ишлаб чикарган принтерларда қўлланади.

Газли пуфаклар усули. Бу усул термик ҳисобланади ва газли пуфакчалар(BubbleJet) дейилади. Бу усулни ишлатишда хар бир сопла қиздириш элементлари билан жихозланган, хар бир қиздиришда сопла бир неча микросекунд ичида 5000 Ц гача қизийди. Қиздирилганда пайдо бўладиган газли пуфакчалар сопла орқали қоғозга тушадиган суюқ сиёҳ томчисини итариб туширади. (2-расм). Ток ўчирилиши билан қиздирадиган элемент совийди, парли пуфак кичраяди ва кириш тешигидан сиёҳнинг янги оқими келади. Бундай теxнологияни CANON фирмаси кашф қилган.

Drop-on-demand усули. HEWLETT-PACKARD фирмаси ишлаб чиққан усули drop-on-demand дейилади. Газли пуфаклар усули (3– расм) каби бу усулда ҳам қиздирилган элемент ишлатилади. Газли пуфаклар усулида бундай функция фақат қиздириладиган элемент зиммасига юклатилган.

Газли пуфаклар усули ишлатиладиган босиш меxанизмларида конструктив элементлари камрок, бундай принтерлар ишлатишда ишончли ва ишлатиш муддати узоқроқ. Ундан ташқари, бундай теxнологияни ишлатиш принтерларни кенгайтма қобилиятларини юқори даражасига эришиш имконини беради. Чизиқларни чизишда юқори сифатга эга бўлган усул яxлит тўлдиришли босишда камчиликка эга: улар бироз ёйилган бўлиб чиқади. Газ пуфакли усулни график, гистограмма учун ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади, яримтонли график тасвирларни босишда drop-on-demand усулини ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Одатда рангли тасвирни босмага чиқаришда тўртта асосий рангларни устма-уст туширишда шаклланадиган CMYK ранг схемаси ишлатилади: ҳаво ранг (cyan), тўқ қизил (magenta), сариқ (yellow) ва қора(Key - етакловчи black) ранг. Мураккаб ранглар таянч рангларни аралаштириш билан ҳосил қилинади.

Оқимли принтернинг афзалликлари.

  • босма сифатининг юқорилиги;

  • босма тезлигининг юқорилиги —10 ррт гача;

  • оддий қоғознинг ишлатилиши – 60 – 135 г/м2 гача бўлган қоғозда босади;

  • шовқинсиз ишлайди. Шовқин 40 дб га яқин даражани ташкил этади, бу эса игнали принтерларникига қараганда 15 дб га кам.

Оқимли принтерни асосий камчилиги сопло ичидаги сиёҳни қуриб кетиши эҳтимоли юқори бўлади, бу эса босаётган каллакни алмаштиришга олиб келади. Баъзи бир турдаги принтерларни ишлатиш давомида ўчириб бўлмайди, чунки бу ҳолда каллак оралиқ ҳолатда қолади, бундай ҳол эса соплони тез қуриб қолишига олиб келади. Кўп принтерларда принтер ичида босмаловчи каллакни бошланғич ҳолатига қайтадиган тўхташ тартиби мавжуд, бундай тартиб сиёҳларни қуриб қолишидан сақлайди.

Лазерли принтерлар. Лазерли принтерлар босманинг юқори сифатини ва тезлигини таъминлайди. Улар тасвир шаклланишининг электрографик усулини қўллайди. Лазерли принтер қуйидагича ишлайди: лазер нури ёрдамида фотосезувчи барабан варақда электростатик тасвир яратилади. Барабанга жойлашган махсус бўялган кукун ”тонер” дейилади. Бу “тонер” бетларда мавжуд тасвир ёки харфларга ёпишади. Барабан айланиб қоғоз варағига ёпишиб тонерни ўтказади. Тонер қоғозга махкамлангандан кейин тайёр тасвир ҳосил бўлади. Бундай технология нусxа кўчириш аппаратларида ишлатилади.

Хар бир принтерда xотира микросxемаси мавжуд, лазерли ва оқимли принтерларда эса ундан ташкари ўрнатилган процессор хам бор. Шунингдек, принтерни – махсуслаштирилган компьютер деб хам атасак бўлади (7.1–расм).

hello_html_7050ba70.png

1–расм. Лазер принтерининг ишлаш схемаси.

Принтердаги xотира босиш вазифасини маълумотларни киритиш учун боғловчи бўлиб хизмат килади; у тасвир, шрифт ва буйрукларни яратиш жараёнида маълумотларни саклаш учун, хамда шрифтларни ёзилиш ва бошка маълумотларни вактинча саклаш учун мўлжалланган. Лазерли ва оқимли принтерлар xотирасининг хажми – унинг имкониятларининг кўзгуси бўлади. Принтер xотирада бутун саҳифадаги растрли тасвирни (график тасвирни ва шрифтни) яратиш, сўнг уни босиб чиқариш керак бўлади. Босишдан олдин хар бир векторли тасвир ва шрифтлар контури растрда қайтадан тузилади. Саҳифалардаги график ва шрифтларни катта миқдори катта xотира хажмини талаб этади. Ундан ташкари, xотира принтернинг шрифтларни ва саҳифаларнинг таърифи тилини тушунтирувчини сақлаш учун керак. Xотира етмаганда принтер графика ёки матнни аралашмасини босиб чиқаради, график тасвирни иккита қоғозга бўлади, бир нечта шрифт ишлатади ёки хеч қандай шрифтни босмайди.

Ҳужжатларни лазерли принтерда босмадан чиқариш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:

· Уланиш;

· Маълумотларни қайта ишлаш;

· Форматлаш;

· Растерлаш;

· Лазерли сканерлаш;

· Тонер қуйиш;

· Тонерни мустаҳкамлаш.

Турли хил принтерлар буни хар хил усуллар билан бажаради, бироқ кўпчилик принтерлар томонидан худди шу кетма-кетликдаги харакатлар бажарилади. Масалан, принтерларни қиммат бўлмаган русумлари босиш жараёнида компьютер ишлатади, қимматроқлари ва такомиллашган русумларни операцияларнинг аксарият қисмини шахсий аппаратли ва дастурли таъминлаш ёрдамида бажарадилар.

Уланиш. Хужжатни босиб чикариш учун аввал компьютердан принтерга вазифа юбориш керак. Бунинг учун одатда компьютернинг параллел порти ишлатилади, аммо алоҳида принтерлар мунтазам порт билан хам ишлайдилар. Принтерларни баъзи бир русумлари иккита портни қўллаб, бир неча компьютерларга уланган бўлиши мумкин. Параллел ёки кетма-кетли уланишда ишлайдиганлардан ташқари принтерларни тармоқли русумлари киритилган, тармоқли адаптерга эга бўлиб тармоқли кабелга тўғри уланиш мумкин. Оxирги пайтда USB интерфейсли биринчи русумлари хам кўрина бошлади. Компьютерни принтерга улашда принтерга босмага чиқариш вазифаси юборилади. Бироқ маълумотлар икки йўналишли бўлиши мумкин, яъни принтер хам компьютерга маълумотларни узатишни давом этишини ёки тўхташ хақида xабар берувчи назорат сигналларини юбориш мумкин. Одатда принтерга ўрнатилган xотира хажми босма вазифасидан кўра кам бўлади. Буфер тўлиб кетганда принтер компьютерга маълумотларни узатилишини тўхтатиш хақида xабар беради. Бир бет босиб бўлингандан кейин принтер буфердан маълумотларни ўқишни бошлайди ва компьютерни узатиш қайта тикланганлиги хақида xабар беради. Бу жараён синxронлаш, яъни мослаш дейилади. У учун алохида баённома мавжуд.

Маълумотларни қайта ишлаш. Принтерга маълумотларни юклагандан кейин компьютер кодни ўқиш жараёнини бошлайди. Лазерли принтерлар босма учун махсуслаштирилган компьютерга ўхшайди, чунки компьютернинг компонентларига ўxшаш бўлган микропроцессор ва xотира мавжуд. Принтернинг бу қисми назоратчи дейилади. Назоратчи келиб тушган маълумотлардан олдин бошқарув буйруқларни ажратади. Принтер процессори форматлаш жараёнининг қисми бўлган кодини ўқийди ва буйруқларини бажаради, кейин эса принтер конфигурацияси бўйича бошқа қўлланмаларни бажаради (масалан, лоток билан қоғоз танлови, бир томонлама ёки икки томонлама босма).

Форматлаш. Маълумотларни интерпретация жараёнида форматлаш фазасини ўз ичига олади. Бунинг давомида ҳужжат қоғозга қандай жойлашиш кераклигини кўрсатувчи буйруқларни бажаради. Акс этиш аниқлиги принтер драйверига боғлик. Кўп ҳолларда принтер хужжатни интерпретация йўли билан буйруқларни бажаради.

Қоғоз ўлчови, саҳифадаги ҳошиялар жойлашуви, қатор орасидаги буйруқлар бажарилади. Кейин назоратчи бу матнни ва графикани саҳифани макетига жойлаштириб матнни текислаш, мураккаб муолажани бажаради.

Форматлаш жараёни растрда контури ва векторли графикани ўзгартиришини ўз ичига олади. Масалан, маълум ўлчовдаги қандайдир шрифтни ишлатиш кераклиги ҳақидаги буйруқ пайдо бўлганда назоратчи шрифт контурларига мурожаат қилиб керак бўлган ўлчовдаги белгилар тўплами растрли тасвирни туширади. Белгиларни растрли тасвирлари вақтинчалик шрифтлар кэшига жойлаштирилади, у ердан ҳужжат учун керак бўлганда бевосита ишлатиш учун олинади.

Растерлаш. Буйрукларни деталли тўплами ёрдамида форматлаш жараёни натижасида хужжатни хар бетидаги хар бир символ ва график тасвирни аниқ жойлашуви аниқланади. Маълумотларни интерпретация жараёни оxирида назоратчи нуқталар массивини тузиш учун буйрукларни бажаради. Бу нуқталар кейин қоғозга кўчирилади. Бу муолажа растеризация ёки нуқталаштириш дейиллади. Яратилган нуқталар массиви саҳифанинг буферига жойлаштирилади ва у ерда қоғозга кўчирилгунча бўлади. Растеризация натижавийлиги принтерда белгиланган xотира миқдорига ва босмани жорий вазифасидаги кенгайтмани ишлатишига боғлиқ. Монохрам босмада хар бир нуқта – xотиранинг битта байтидир. Қоғоз хажми учун ва 300 dpi кенгайтмаси учун xотирани 1051875 байти зарур, бу 1Мбайтига кўп. 600 dpi рухсат беришда xотирани зарур хажми 4Мбайтга ўсади.

Лазерли сканерлаш. Растеризациядан кейин саҳифани тасвири xотирада сақланади, кейин эса жисмонан босма жараёнини бажарадиган босма ускунага узатилади. Босмаловчи ускуна (print engine) – принтердаги тасвирни қоғозга бевосита ўтказувчи ускуналарни аниқлаш учун умумий атама.Улар қуйидаги элементларни ўз ичига олади: лазерли сканерлаш тугуни (лазер тугуни), фотосезувчи элемент, тонерли контейнер, тонерли тарқатиш блоки, коротронлар, разрядли лампа, қотириш блоки ва қоғозни етказиш механизми. Кўпинча бу элементлар битта модул кўринишида бажарилади.

Принтер ва нусха кўчириш аппаратлари маълумотни олиш ва қайта ишлаш усули билан фарқ қилади. Нусха кўчириш аппарати хужжат образини шаклловчи ўрнатилган сканердан иборат, принтер эса компьютердан бу маълумотларни рақамли кўринишда қабул қилади. Тасвирни растеризация қилингандан кейин, босмаловчи ускунага узатилади ва хужжат устидаги қолган ҳаракатлар принтердаги ҳаракатлардан деярли фарқланмайди.

Тонер тарқатиш валиги магнитли қатлам билан қопланган ва тонер учун “мўйқалам” функциясини бажаради. Тонер – махсус хусусиятга эга бўлган қора кукун бўлиб, босмаланувчи саҳифада тасвирни акс эттиради. Валик айланганда тонер заррачалари контейнердан валикни магнитли юзига тақсимланади. Бу валик фотосезувчи барабан ёнида жойлашган. Барабан юзи валик билан тўқнашганда лазер ёрдамида нейтраллашган қисмларга тортилади. Шундай килиб, тонер заррачалари ёрдамида барабанда саҳифалар расми шаклланади. Барабан секин айланиб қоғоз юзи билан ишқаланади. Принтерда қоғоз айланаётган барабан тошдан чиқадиган қилиб қоғозни лотокдан олиб босма ускунасига узатадиган механизми мавжуд. Қоғозни узатиш тезлиги барабан айланиш тезлигига тенг. Қоғоз тагида яна бир коротрон мавжуд. У ёрдамида қоғоз вароғи зарядланади ва тонер заррачалари барабандан қоғозга тасвир ҳосил этиб ўтади. Тонерни қоғозга тушгандан кейин барабан айланишда давом этиб разрядли лампага тушади, у ёрдамида барабан юзи “тозаланади”. Энди барабан тўлиқ тоза ва кейинги саҳифа учун тайёр бўлади.

Тонерни мустахкамлаш. Фотосезувчи барабандан қоғозга ўтказилгандан кейин қоғоз ўз харакатини давом этади ва яна бир коротрон устидан, разрядли коротрондан ўтади. У зарядни ечади. Бу принтерни бошқа қисмлари билан тўқнашмасидан олдин қоғозни варағини электрли нейтраллаштириш учун зарур. Шундай қилиб варағида қандайдир тасвирга эга бўлган тонер сепилган. Тонер кукун кўринишида бўлади, ва арзимаган таъсир тасвирни бузади. Қоғозда тонер қотиши учун 200°Цгача қизиган 2 валик орасидан юмалатиб ўтказилади. Бундай иситиш тонердаги заррачаларини эришига ва қоғозга ёпишиб қолишига олиб келади. Босма жараёни тугаганда қоғоз принтердан чиқиб келади.

Лазерли принтернинг афзалликлари.

  • босма сифатининг юқорилиги – 2880 dpi гача (рангли лазерли принтернинг 700 dpi си оқимли принтернинг 1400 dpi сига тенг);

  • рухсат бериш қобилиятига тезлиги боғлиқ эмас;

  • босма тезлигининг юқорилиги (минутига 4 дан 40 саҳифагача);

  • нусха таннархининг пастлиги;

  • шовқинсиз ишлайди.

Лазерли принтерни асосий камчилиги:

  • нархининг қимматлиги, айниқса рангли принтернинг;

  • электроэнергиянинг кўп сарфланиши.


3.Сканернинг турлари ва техник кўрсаткичлари


Компьютернинг деярли хар бир фойдаланувчиси қоғоз шаклидаги хужжатларни электрон шаклга алмаштириш муаммосига дуч келади. Бироқ аxборотни қўлда киритиш жараёни кўп вақтни олади ва xатоликлар туғилиши мумкин. Бундан ташқари қўлда тасвирларни эмас, балки фақат матнларни киритиш мумкин. сканер эса компьютерга расмларни ҳам, матнли хужжатларни хам киритиш имконини беради.

Сканер (ингл. scanner) — бирор – бир объектни тахлил қилиб (одатда, тасвир ёки матн) шу объект тасвирини рақамли нусхасини яратадиган қурилма.

Сканернинг яратилиш тарихига келсак, 1857 йил флоренциялик аббат Джованни Казелли (Giovanni Caselli) пантелеграф деб номланган масофада туриб тасвирни узатиш приборини кашф қилди. Узатилаётган тасвир ток ўтказувчан сиёҳлар билан барабанга ёзилади ва игналар ёрдамида ўқилади.

1902 йил немис физики Артур Корн (Arthur Korn) томонидан келажакда телефакс номини олган фотоэлектрик сканерлаш технологияси яратилди. Бу технологияда узатилаётган тасвир айланиб турган шаффоф барабанга махкамланади, лампанинг барабан ўқи бўйлаб ўтаётган ёруғлик нури оригинал ва барабан ўқида жойлашган призма орқали ўтиб, фотоқабул қилувчи объективга тушади. Бу технология шу вақтгача барабанли сканерларда қўлланилмоқда. Яримўтказгичларнинг ривожланиши билан фотқабулқилувчилар такомиллашиб боряпти. Бунинг асосида планшетли сканерлар яратилмоқда.

Сканерлар коғоздан, тасмадан ёки бошқа қаттиқ ахборот ташувчилардан “аналогли” матнларни ёки расмларни ўқийди ва уларни рақамли форматга ўтказади. Улар ҳамма ерда: улкан хужжатлар арxиви ишлаб чиқиладиган катта идораларда, нашриётларда ва лойиҳалаш - конструкторлик идораларида, шунингдек, унчалик катта бўлмаган фирма ва уй-офисларда қўлланади. Сканерларнинг қўлланиш доираси қанчалик кенг бўлса, уларнинг турлари хам шунчалилк кўпдир. Одатда, сканернинг яроқлилиги унинг теxник параметрлари мажмуи: конструктив тоифаси, формати, ажратиш қобилияти, ранг чуқурлиги, оптик зичликлар диапазони билан белгиланади.

Сканер қуйидаги техник кўрсаткичларга эга:

1.Оптик рухсат бериши дюймга нуқталар (dots per inch — dpi) билан ўлчанади. Иккита қиймат кўрсатилади, масалан 600x1200 dpi, горизонтал –CCD матрицаси (CCD — Couple-Charged Device– заряд алоқали прибор) билан аниқланади, вертикал– бир дюймда двигателнинг қадами сони билан аниқланади.

2.Тезлиги принтердан фарқли равишда сканернинг ишлаш тезлиги камдан кам кўрсатилади. Айрим ҳолларда битта чизиқни сканерлаш тезлиги миллисекундларда кўрсатилади.

3.Ранг чуқурлиги CCD матрицасининг сифати ва АЦПнинг разрядлилигига боғлиқ. Қурилманинг таниши мумкин бўлган ранглар жилоси билан белгиланади. 24 бит ранг чуқурлиги 16 777 216 хил жилога мувофиқ.

Ҳозирги кунда сканерлар 4 хил конструкцияда- қўл билан, вароқ тортиш билан, планшетли ва барабанли шаклда ишлаб чиқарилмоқда, шу билан бирга уларнинг афзалликлари билан бир қаторда, камчиликлари хам бордир.

Қўл сканерлари – оддий ёки ўзи харакатланувчи сканерлар эни 10 см атрофидаги хужжат қаторларини ишлаб чиқади ва энг аввало уни мобил ШК эгалари учун кўпроқ ишлатади. Улар секин ишлайди, паст оптик ажратиш қобилиятига эга (одатда бир дюймга 100мм) ва кўпинча тасвирларни қийшиқ тасвирлайди. Бироқ улар иxчам ва қиммат эмас.

Вароқ тортувчи сканерларда, факсимил аппаратидаги каби, хужжат сахифалари ўқишда йўналтирувчи роликлар (булар кўпинча чиқишда расмни қийшиқ бўлишига сабаб бўлиши мумкин) ёрдамида маxсус тирқиш орқали ўтказилади. Шундай қилиб бу типдаги сканерлар маълумотларни бевосита журнал ёки китоблардан киритиш учун яроқсиздир. Умуман вароқ тортувчи сканерларнинг имкониятлари чекланган, шу сабабли уларнинг оммавий бозордаги нарxи пасаймоқда.

Планшетли сканерлар жуда универсалдир. Уларнинг ишлаш тамойилини кўриб чиқамиз (7.2 – расм.).

hello_html_m367e9126.png

2 – расм. Планшетли сканерларнинг ишлаш тамойили.


Улар нусxалаш аппаратининг юқори қисмини эслатади: оригинални – қоғоз хужжат ёки ясси нарсани - маxсус ойна устига қўйилади, ойна остида оптикали ва аналог-рақамли ўзгартиргич бўлган каретка кўчиб юради. Одатда планшетли сканер оригинални пастдан ёритиб, ўзгартиргич позициясидан уни ўқийди. Тасма ёки диапозитивдан тасвирни аниқ сканерлаш учун оригиналларни гўёки орқасидан ёритиш лозим. Бунинг учун слайдли қўшимча xизмат қилади, у лампадан иборат бўлиб, сканерловчи каретка билан синxрон равишда кўчади ва ранг температурасига эга бўлади.

Барабанли сканерлар ёруғлик сезгирлиги бўйича планшетли қурилмалардан жуда устун бўлиб, расмларни юқори сурат билан тикланиши талаб этиладиган полиграфияда қўлланади. Бундай сканерларнинг ажратиш қобилияти одатда бир дюймга 8000-11000 ва ундан ортиқ нуқтани ташкил этади. Барабанли сканерларда оригиналлар барабан деб аталадиган шаффоф цилиндрнинг ички ёки ташқи томонига (русумига қараб) жойлаштирилади. Барабан қанча катта бўлса, унинг сирти оригинал монтаж қиладиган юзи хам шунча катта, шунга мос равишда, сканерланувчи максимал соха хам шунча катта бўлади. Оригинал монтаж қилингандан сўнг барабан харакатга келтирилади. Бир айланишда пикселларнинг битта чизиғи ўқилади, демак, сканерлаш жараёни токарлик - винт ўйиш станоги ишини жуда эслатади. Слайд орқали ўчган (ёки ношаффоф оригиналдан қайтган ), кучли лазер томонидан яратиладиган ингичка ёруғлик нури ойналар тизими орқали ФЕК (фотоэлектрон кўпайтиргич)га тушади ва у ерда рақамларга айлантирилади.

Стол усти сканерларининг барча замонавий русумлари компьютерга уланиш учун ушбу интерфейсдан фойдаланади: параллел порт, SCSI ва USB.

Centronics параллел порти. Бу интерфейс қуйи даражали интерфейсларда қўлланилади. IEEE 1284 стандартига мос портлардан (ECP ва EPP портларидан) фойдаланилганда маълумотларни узатиш тезлиги ортади. Барча компьютерларда параллел порт борлиги учун бу интерфейсли сканерлар универсалдир.

Параллел уланишли сканерлар бир қатор муҳим камчиликларга эга. Биринчидан, параллел портга бир вақтда уланган сканер ва принтер ёки бошқа қурилманинг (zip, LS-120 ёки CD-R/CD-RW) меъёрий ишлаши хар доим хам таъминлайверишига эришиб бўлмайди. Иккинчидан, маълумотларни узатиш тезлиги параллел порт тезлиги билан чекланган. Сизнинг компьютерингизда янги ECP ёки EPP портлар ўрнатилган бўлса хам, улар SCSI ёки USB интерфейсидан фойдаланилгандаги каби маълумотлар узатиш тезлигига эриша олмайди. Сканерни бундай улаш типидан бирор – бир сабабларга кўра бошка интерфейслардан фойдаланиш иложи бўлмаганидагина фойдаланиш мумкин.


hello_html_m6fe61a47.png

hello_html_m5a301d25.png

hello_html_1513413d.png

3 – расм. 36-контактли Centronics разъёмли кабел

4 – расм. SCSI қурилмаларни улаш учун USB кабел

5 – расм. Mini USB A тип (чап) ва B тип (ўнг)

SCSI интерфейси. SCSI (англ. Small Computer System Interface "скази"дейилади) интерфейсига турли қурилмаларни, шу жумладан, сканерларни хам улаш мумкин. Бу улаш усули маълумотларни қониқарли узатиш тезлигини таъминлайди. SCSI – адаптерларининг зарурий платалари сканер билан биргаликда сотилади.

USB интерфейси. Сўнгги вақтларда USB (англ. Universal Serial Bus — «универсал кетма - кет шина») шинаси, айниқса уни Windows 9x операцион тизимини қўллайдиган қилинганидан сўнг жуда оммалашди. Бу уланиш типи кўп тайёргарликка эга бўлмаган фойдаланувчига жуда қўл келади - кабелни уланса бўлди, тизимнинг ўзи барча зарурий дастурий таъминотни мустақил ўрнатади.


4. Дигитайзер, трэкбол, джойстик қурилмаси

Шахсий компьютерларда конструктор ва дизайнер ишларини бажариш учун график планшетлардан ёки дигитайзерлардан фойдаланилади. Дигитайзер (digitaizer), ёки график планшетнинг асосий вазифаси тасвирни рақамли кўринишга келтиришдир. Бу қурилма компьютерга чизма, схема ва тасвирларни киритишни осонлаштиради. У 2 қисмдан: планшет кўринишидаги асосдан ва асос устида ҳаракатланувчи кўрсаткич (перо ёки курсор) қурилмасидан иборат.

График планшет устини қопловчи шаффоф тасма тагига оригинал тасвир қўйилади ва курсор тугмасини босганда, унинг планшет устидаги ҳолати қайд қилинади ва координатаси компьютерга узатилади.

Дигитайзер фойдаланувчи томонидан яратилган тасвирни компьютерга киритиш учун ишлатилади: фойдаланувчи перо ёки курсорни пленшет устида юргизса, чизилган тасвир қоғозда эмас, балки график файлда қайд қилинади.

Дигитайзернинг ишлаш тамойили курсорнинг ҳолатини планшетга ўрнатилган ингичка ўтказгичларнинг тўрлари ёрдамида қайд қилишга асосланган. Бу ўтказгичларнинг жойлашиш қадами 3ммдан 6мммгача бўлади.


hello_html_698dd920.png

hello_html_m2bc9ff8b.png

6 – расм. Work Tablet 400 русумли график планшет

7 – расм. Wacom фирмаси ишлаб чиқарган график планшет


Кўрсаткич қурилмасини ҳолатини аниқлаш механизмига қараб, дигитайзерлар 2 хил бўлади: электростатик ва электромагнит дигитайзерлар.

Электростатик дигитайзерларда курсорнинг жойлашиш ҳолати курсор остидаги тўрнинг электр потенциалини локал ўзгаришини қайд қилиш йўли билан аниқланади.

Электромагнит дигитайзерларда курсор электромагнит тўлқинларни узатувчи, тўр эса уларни қабул қилувчи булиб хизмат қилади.

Дигитайзерларнинг асосий тавсифлари – рухсат бериши (resolution) ва хатолик (погрешность). Рухсат бериш қобилияти тўр ячейкасидаги ахборотни ўқиш қадамини тавсифлайди 1 ммдаги чизиқлар (чизиқ/мм) ёки 1 дюймдаги чизиқлар (lpi) сони билан ўлчанади. Курсорни ҳолатини қайд қилиш механизми қандай бўлишидан қатъий назар хар доим координатасини аниқлашда хатолик рўй беради. Бу хатоликнинг келиб чиқишига қайд қилиш тўрининг хатолиги, хароратнинг ўзгариши, халаллар сабаб бўлади ва 0,1 – 0,7 ммни ташкил қилади. Эектромагнит дигитайзерларнинг хатолиги ўртача олганда электростатик дигитайзерларга қараганда камроқ.

Автоматлаштирилган лойихалаш тизимларидан фойдаланувчилар орасида курсор кенг қўлланилади. У 4–, 8–, 12– ёки 16–тугмалибўлиши мумкин. Cal Comp фирмасининг 4–тугмали курсори энг яхши ҳисобланади.

Пероларда эса битта, иккита ёки учта тугма бўлиши мумкин. Босиш даражасига қараб ҳам перолар фарқланади. Босиш даражасига чизиқнинг қалинлиги ёки ранги боғлиқ бўлади. Перо акварел чизишдаги мўйқаламга ўхшайди. Дигитайзернинг рассомчилик имкониятидан фойдаланиш учун махсус дастурий таъминот (Adobe Photoshop, Fractal Designer) керак бўлади.

Дигитайзерга электр таъминоти жойлаштирилган ёки ташқи таъминот блокидан, айрим русумлари кетма кет портлардан олади.

Перо ва курсорлар симли ва симсиз бўлади. Симсиз кўрсаткичлар ишлатишга жуда қулай, аммо иш давомида таъминотини алмаштириб туриш керак.

Джо́йстик (англ. joystick —«самолётни бошқариш мосламаси») — ахборотни киритиш қурилмаси бўлиб, икки фазо бўйлаб қимирлайдиган мослама. Фойдаланувчи бу мосламани олдинга, орқага, чапга, ўнгга қимирлатиб, экран бўйлаб бирон – бир объектни суриши мумкин. бу мосламада ва у махкамланган платформада одатда бир нечта тугма ва турли вазифаларни бажарувчи ўчириб/ёқувчи тугмалар бўлиши мумкин. X ва Y координата ўқларидан ташқари, ўз ўқи атрофида айланиши ҳисобига Z координата ўқида ҳам ўзгариши мумкин.



hello_html_m45af54f8.png

1

Қўлни қўйиш жойи

2

Асос

3

Гашетка, ўқ отиш тугмаси

4

Қўшимча тугмалар

5

Автоматик равишда отиш тугмаси

6

Газни, яъни тезликни босиш

7

Миниджойстик

8

Махкамлаш мосламаси

7.8 – расм. Джо́йстикнинг конструктив тузилиши




Джойстик турлари. Фазога мос бўлган координата ўқида харакат қилиш даражасининг сонига қараб, қуйидаги турларга бўлинади:

  • бир ўлчамли (объектни харакатини фақат юқори – пастга ёки чапга – ўнгга бошқаради);

  • икки ўлчамли (объектни иккита фазода бошқаради);

  • уч ўлчамли (объектни учт фазода ҳам бошқаради);

  • махкамланган джойстик.

Трекбол (англ. trackball) — ахборотни киритиш қурилмаси. ишлаш тамойили ва вазифаси бўйича сичқончага ўхшаб ишлайди. Трекбол функционал жихатдан шарикли сичқончани ўгириб қўйганга ўхшайди. Шар юқорида ёки ёнбошда жойлашган бўлиб, фойдаланувчи уни бармоғи билан харакатга келтирса бўлади.

hello_html_m1f30d910.jpg

hello_html_m3d18672.jpg

Сичқонча кўринишидаги трекбол

Ноутбукнинг трекболи

hello_html_1a5bb629.jpg

hello_html_7573e1c7.jpg

hello_html_b732d91.jpg

9 – расм. Компьютер ўйинлари учун мўлжалланган трекболлар



Назорат саволлари


  1. Принтернинг асосий кўрсаткичларини кўрсатинг?

  2. Принтерларнинг қандай турлари мавжуд?

  3. Игнали принтерларда тасвирлар қандай шаклланади?

  4. Игнали принтерларнинг афзаллиги ва камчилиги.

  5. Оқимли принтерларнинг ишлаш усуллари.

  6. Пьезоелектр усули.

  7. Газли пуфаклар усули.

  8. Drop-on-demand усули.

  9. Оқимли принтернинг афзалликлари ва камчилиги.

  10. Лазерли принтернинг афзалликлари ва камчилиги.

  11. Сканернинг динамик диапазони қайси махсус ўлчов бирлигида ўлчанади?

  12. Дигитайзер деб қайси қурилмага этилади?

  13. Сканернинг қандай турлари мавжуд?


hello_html_m4d466bb7.png


Краткое описание документа:

Мультимедиа технологиялари асосан икки таркибий қисмдан иборат: аппарат ва дастурий воситалар.

Мультимедианинг аппарат қисми  стандарт компьютер воситаларидан – график адаптер, монитор, товуш карталари, DVD ва шунингдек киритиш – чиқариш воситаларидан – видеокарта, TV-тюнерлар, CD-RW, DVD-RW  туридаги жамловчилардан ҳамда проектор, электрон доска, принтер, сканерлардан  ташкил топган.

Мультимедиа тизимининг дастурий муҳитини ҳар  иккига бўлиш мумкин: амалий ва ихтисослаштирилган. Амалий дастурлар- фойдаланилаётган ёки лойиҳалаштирилган амалий дастурлар.

Ихтисослаштирилган дастурлар – бу дастур тўпламига мультимедиа иловаларини яратувчи дастурий воситалар киради. Бу тоифадаги дастурларга график  мухаррир, видеотасвир мухаррири, товушли ахборотни хосил қилиш ва мухаррирлаш воситалари киради. 

Автор
Дата добавления 10.03.2015
Раздел Информатика
Подраздел Конспекты
Просмотров440
Номер материала 434705
Получить свидетельство о публикации


Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх