Мавзу: “Электр
ҳодисалари” бобини якунлаш.
Дарснинг мақсади:
а) Таълимий: Ўқувчиларни
электродинамика бўлимидан олган билимларини ҳар хил
масалалар, топшириқлар ва тажрибалар орқали текшириш ва баҳолаш.
б) Ривожлантирувчи: Ўқувчиларни назарий
билимларини практика юзида қўллана
олишга, кўпчилик бўлиб янги технологиялар асосида изланувчанликка
ўргатиш ва билим қобилиятини орттириш.
с) Тарбиявий: Танлаган касбига бўлган
қизиқишини орттириш, янгиликларни ўз
вақтида қўллана ўтириб, табиатда бўладиган ҳар хил ҳодисаларни
тушиниб ва тушунтира олишга ўргатиш.
Дарс методи: Комбинациялашган,
савол-жавоб, тажриба, ўйин.
Дарснинг жиҳози:
1.
Олим-физикларнинг
портретлари: Кулон, Ампер, Вольта, Джоуль, Ленц.
2.
“Ажойиб
электр” мавзуига бағишланган ўқувчиларни ижодий ишлари.
3.
Янги
технологиялар асосида: компьютердан, интелектуал ўйин намуналаридан, проекцион
аппаратдан, электрон қўлланмалардан, видео тасмадан фойдаланиш.
I. Дарсни ташкил этиш
Ўқувчилар давоматини
навбатчидан қабуллаш, кундалик ва конспект дафтарларини текшириш, гуруҳ
журналига натижаларни ёзиш.
II. “Электр ҳодисалари ”
бобини якунлаш борасида синф ўқувчилари орасида мусобақа уюштирилади. Ўқувчилар
аввалдан ўзлари қатнашадиган мусобақа турларини танлаб ўқитувчига айтишади.
Сабаби, ўқитувчи мана шунга оид топшириқ саволлар тайёрлайди. Синф ўқувчиларини
икки гуруҳга бўламиз ва қуйидаги топшириқлар асосида дарс мусобақа ўтказилади.
1.
Савол-жавоб
2.
Аукцион
3.
Ижодий иш
4.
Тест саволларига жавоб бериш
5.
Капитанлар беллашуви
III. Синф ўқувчиларини икки
гуруҳга бўлиб, капитанларни сайлаб оламиз.
I-гуруҳ:
Ампер II-гуруҳ: Электрон
1. Биринчи шартимиз:
Савол-жавоб. Бунда ҳар бир гуруҳга 20 та савол берилади . Ҳар бир тўғри жавобга 1
баллдан берилади.
2. Аукцион: Бу мусобақада ҳар бир
гуруҳга биттадан физикавий жисм берилади. Ўқувчилар мана шу жисм тўғрисида
кўпроқ маълумот бериш керак. Ҳар бир маълумот учун 1 баллдан берилади.
а) Эбонит таёқча:
Ø Бу физикавий жисм
Ø Уни жунга ишқалаганда у
электрланади
Ø Электрланган эбонит
таёқчаси майда қоғоз қийқимларини ўзига тортади
Ø Эбонит – каучукдан
ясалади
Ø Эбонит диэлектрик, яъни у
электр зарядини ўтказмайди
Ø Электрланган эбонит
таёқчаси манфий зарядланади
б) Вольтметр:
Ø Вольтметр кучланишни
ўлчайди
Ø Вольтметр занжирга
параллел уланади
Ø 1В=1А*1Ом
Ø Вольметр схемада лотинча V ҳарфи билан белгиланади
Ø Асбобни “+” томони ток
манбаининг мусбат қутбига, “-” томони манфий қутбига келадиган сим билан
туташтирилади.
3. Ижодий иш. Ҳар бир гуруҳ
ўқувчилари ўзлари ишлаган ижодий ишларини кўрсатиш. Ишлаган ижодий ишлари учун
энг юқори балл 20.
Ампер гуруҳи:
Ўтказгичларни параллел
улаш қонунларини текшириш ва уларнинг амалда аҳамияти.
Электрон гуруҳи:
Ўтказгичларнинг
солиштирма қаршилигини аниқлаш ва уларнинг аҳамияти.
4. Компьютердаги тест
саволларини ечиш. (1-7: 3, 8-12: 4, 13-20: 5 балл )
5. Капитанлар беллашуви. Электр занжири орқали
масала ишлаш. энг юқори балл 10.
Ампер гуруҳи:
3 Ом
1. Берилган: Ечиш:
R = 3 Oм
I = U / R
U = 3 В
I = 3 В / 3 Oм = 1
A
I - ?
2.
Берилган: Ечиш:
I = 1 A I = U / R
U = 5 В
R = U / I = 5 В / 1
A = 5 Oм
R -?
Электрон гуруҳи:
1. Берилган: Ечиш:
I = 2 A I = U / R
U = 10 В
R = U / I = 10 В / 2
A = 5 Oм
R-?
2.
Берилган: Ечиш:
I = 2 A I = U / R
R = 5 Oм
U = I * R = 2
A * 5 Oм = 10 В
U -?
6. Дарсни якунлаш. Ўқувчилар билимларини,
дарс давомидаги активлигини ҳисобга
олган ҳолда баҳолаш, енган гуруҳни
аниқлаб рағбатлантириш.
7. Уйга вазифа: $34-90
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.