Инфоурок Другое КонспектыЗулфиянинг "Сенсиз" шеъри таҳлили

Зулфиянинг "Сенсиз" шеъри таҳлили

Скачать материал

Адабиёти   дарси    

Мавзу:  Зулфиянинг   «Сенсиз»  шеъри тахлили

Мақсад.  1.Ўқувчиларни   машхур   шоира   Зулфиянинг   “Сенсиз”  шеъри   мазмуни     билан   таништириш.

2.Ўқувчиларни  ифодали  ўқишга   ўргатиш,  фикрлаш   қобилятларини     ривожлантириш,   оғзаки    нутқини  ўстириб    бориш.

3.Шоира   шеърлари  мисолида   ўқувчиларни   сабр-бардошли    бўлишга,  тинимсиз   изланиш   ва    курашишга   чорлаш.

Дарснинг   жиҳози:   Шоира    Зулфиянинг    портрети,  асарлари,  слайдлар,    буклетлар,   интирактив   доскаси.

Дарснинг   услуби:  Ҳикоялаш,    савол- жавоб,тушинтириш.

Дарснинг   бориши:

1.Ташкилий    қисм.2.Ўқувчиларни   ўйин  услубида  гуруҳга  бўлиш.

Ўқитувчи:Ҳозир   қандай    дарс?

Ўқувчилар:  Ҳозир  адабиёт  дарси.

Ўқитувчи:Биз   адабиий   адабиётни    неча   турга   бўлиб    ўрганамиз?

Ўқувчи:   Бадиий  асарларни   уч  турга    бўлиб    ўрганамиз.   Улар:  

1.Эпик   асарлар.

2. Лирик   асарлар.

3. Драматик    асарлар.

Ўқитувчи:Қандай   асарларга   эпик   асар    дейилади?

Ўқувчи:Бир    ёки   бир   неча   одамнинг   ҳаёти,тақдири,   уларнинг   бошқа     одамлар    билан    муносабати     ҳақида   ҳикоя     қилувчи   бадиий   асарлар    эпик   турдаги    асарлар     дейилади.

Ўқитувчи:  Эпик   турдаги    асарларни    эртак,    масал,  ҳикоя,   қисса,  роман   сингари    жанрлар    ташкил    этади.

Ўқитувчи:Қандай   асарларга   лирик    асар    дейилади?

Ўқувчи:Шоирнинг   ҳис-туйғулари,кечинмалари   акс     эттирилган    бадиий     асарлар    лирик    асарлар     дейилади.

Ўқитувчи:  Лирик   турдаги   асарларни    қандай   жанрлар      ташкил    этади?

Ўқувчи:  Бунга    рубоий,   туюқ,    тўртлик,   ғазал,    мухаммас,   мусаддас     каби    жанрлар    киради.

Ўқитувчи:Қандай   асарларга    драматик    асар     дейилади?

Ўқувчи:  Саҳнада     қўйиш    учун   яратилиб,      монолог     ва      диологлардан    иборат     бўлган    бадиий     асарларга   драматик    асарлар     дейилади.

Ўқитувчи:Драматик    турдаги    асарларни    қандай      жанрларга     ажратамиз?

Ўқувчи:  Драматик   турдаги    асарларнинг    ўзини   комедия,     драма,    трагедия     каби    жанрларга    бўлиш      мумкин.

(Ўқувчиларнинг   жавоблари    интирактив    доскасида     баҳолаб      борилади.)

 

Ижодий    иш:

1-қатор.     Эпик     асарлар     }  турига   ўнтадан   мисол  ёзинг.

2-қатор.     Лирик    асарлар (вақт   чегараси   5ўқувчи,30сек

 

Ўқитувчи:Биз     ўрганаётган    шоирамиз    Зулфиянинг   асарлари     бадиий    адабиётнинг   қайси     турига    киради?

Ўқувчи:  Зулфиянинг   асарлари   бадиий     адабиётнинг   “лирик  асарлар”   турига   киради.

Ўқитувчи:  Биз    Зулфияни   ким    сифатида    таниймиз?

Ўқувчи:   Биз    Зулфияни    машҳур    ўзбек    шоираси   ҳамда   тонг     куйчиси   сифатида   таниймиз    (яна    севги, бахт,   вафо,   гўзаллик    куйчиси...)

Ўқитувчи:Зулфия     хақида   нималарни   биласиз?

Ўқувчи:   Зулфия   Исроилова  1915  йилнинг  1   мартида    Тошкент   шаҳрида    Исроил   темирчи    оиласида    дунёга       келган.

Ўқитувчи:  Шоиранинг     онаси     хақида     биласизми?

Ўқитувчи:  Шоиранинг     айтишича,      онаси    астона    хатлаб   кўчага    чиқмаган,  оддий   аёл      бўлган,   лекин     жуда    кўп     қўшиқ    ва    афсоналарни,    достон   ва    эртакларни     билган.

Ўқитувчи: Шоиранинг ўқиш ва  ўрганишдаги  энг яқин кўмакдоши  ва мураббийси ҳақида нима дея оласиз?

Ўқувчи: Китоб унга энг яқин дўст  бўлган.  У Навоий ва Пушкин, Ҳофиз   ва    Шекспир,    Байрон   ваНекрасов,   Лутфий   ва  Лермантовларнинг   асарларини    севиб    ўиган.

Ўқитувчи:Шоиранинг    илк    ижоди    ҳақида    маълумот   беринг.

Ўқувчи:Унинг  биринчи    шеърий   тўплами   1932  йилда   чоп   этилган.     Унга  “Ҳаёт   варақалари   деб   ном     қўйган.  Бу пайтда    шоира  18   ёшда     бўлган.

Ўқитувчи:  Шоиранинг    энг    яқин устози  ва   сирдоши    ким    бўлган?

 Ўқувчи:Шоира    қизининг    таржимаи   ҳолида   шундай    ёзган:   Ҳаётда   менга   Ҳамид   Олимжондай   талабчан   ва     қаттиққўл   устозни    бахшида    этди.   У   фақат    менинг   турмуш    йўлдошим    ва    фарзандларимнинг    отасигина     бўлиб    қолмай,    балки   энг   яқин    маслахатчим   ҳам    эди.  Лекин    фожиал   ўлим   мени    энг   яқин    сирдошимдан,    устозимдан    бевақт   айирди.

Ўқитувчи:сиз    Ҳамид   Олимжон   ҳақида   нима    биласиз?

Ўқувчи: Биз    Ҳамид    Олимжоннибахт    ва   шодлик    куйчиси    сифатида    таниймиз.

У   1909    йилнинг    12   декабрида    Жиззах    шахрида     туғилган.    Ўзининг     қисқагина      умри    давомида     кўплаб    шеърлар,   достон   ва   эртаклар   ёзиб     улгурди.  У   1944   йилнинг    3   июлида    автоҳалокатга     учраб     вафот   этади.

Биз   Ҳамид   Олимжоннинг   “Ойгул   билан    Бахтиёр  эртаги,   “Ҳолбуки    тун”,  “ҒАЗАЛ”,   “ЎЗбекистон”,   шеърлари    билан    танишганмиз.

(Бир   неча   ўқувчилар   шоирнинг    шеърларидан   намуналар     ёдлашади.)

Ўқитувчи:   Зулфия    ўзининг  узоқ   ижодий   умри   давомида     қандай     асарлар   яратди?

Ўқувчи:  Шоира   Зулфия    умри   давомида    30  га    яқин    шеърий   тўпламлар,ўндан    ортиқ    достонлар     яратди.    У  ҳаммани     ўйлатадиган,  барча     кишиларга    дахлдор     бўлган     холатларни      шеърга     сола    олади.    Шунинг    учун     ҳам      шоиранинг    ёзган    шеърлари    кўпчиликка    манзур    бўлди.    Унинг    шеърлари     фақат    она    тилимиз-ўзбек     тилидагина    эмас,   балки   рус,    араб,   япон,  немис,  француз,ҳинд      тилларида    ҳам    жаранглайди.

Ўқитувчи:  Демак,  шоирамизнинг     улкан     таланти     фақат      Ўзбекистон   эмас,    балки   дунё     миқёсида

таниқли    ва    машҳур     бўлган.  У   халқаро    Нилуфар    мукофотининг   ҳамда     Неру     номидаги      Умумхиндистон     мукофоти       соҳиби     бўлган.        Ҳозирги      кунда     Ўзбекистонда    Зулфия    мукофоти    таъсис    этилган.     Бу     мукофот    энг    яхши     ижодкор       қизларимизга,  аёлларимизга    берилади.

(Шу    ўринда     “Саодат”,   “ Санам “    журналларида      Зулфия     мукофоти       совриндорлари     расмлари    кўрсатиб   ўтилади.)

Шундай    қилиб,  шоира     шеъриятининг    мавзу     кўлами        жуда    кенг. (Слайд  билан  тушунтириш)

Ўқитувчи:Сиз   шоиранинг     қайси     шеърларидан    ёд    олгансиз?

Ўқувчилар   шоиранинг   “Сен     қайдасан     юрагим”,      “Не     балога     этдинг      мубтало”    шеърларидан      ёд   олишади.

Қуйи     синфлардан      ўрганилган    “Кўрганмидинг    кўзларимда    ёш?,    “Баҳор    келди    сени    сўроқлаб”     шеърларини   ёд   олишади.

Ўқитувчи:    Шоира     шеърлари    мазмунига     эътибор    берадиган     бўлсак,    ушеърларининг   кўп    қисмини     кимга    боғишлаб     ёзган    экан?

-Ҳамид     Олимжонга.

Янги   дарснинг     баёни.    Шоира    Зулфиянинг   “Сенсиз”    шеъри    таҳлили.   Интирактив  доска      орқали    шоира      ҳаётидан     ёзиб    олинган     айрим      лавҳалар    ва    унинг   “Сенсиз”   шеърининг     ифодали    ўкилган    матнни    ўқувчиларга   ҳавола   этилади.

I    Ўқитувчилар   шеър   матни    билан     мустаққил        танишиб    чиқади.

(Луғат  билан  ишланади.)

Туйғу                        -  руҳий     кечинмалар

Нафисроқ         -гўзалроқ   нафисроқ

Мудҳиш                - даҳшадли

Ношудлик             - эпсизлик

 Мужда                 -хушхабар

III    Шеър    матнини     ифодали      ўқиб,       мазмунини     ўқитувчилар     билан      биргаликда       луғат      сўзлардан       фойдаланган     ҳолда     таҳлил     қилиш.     Ўқитувчи   ва    ўқувчилар   шеърни     ўқиб     чиқадилар.

Шеър     якунида    шоира     ...ташлаб     кетмадинг-да,  бошлаб     кетмадинг”,    яъни     “нега    мени     ҳам    олиб    кетмадинг,     сен    билан    бирга     ўлишга     ҳам     тайёр    эдим”   демоқчи.    Демак,    ўқувчилар,     айрилиқ азобига      чидаш   жуда     қийин.     Ҳаётда     бор,   у     билан      ёнма-ён      ўлим     бор.    Бу  ҳаётда   ҳамма   ҳам     яқин        кишиларидан    айрилади.   Кимлардир       ота –онасидан  ,яна    кимлардир     бағир-жигарларидан,   яна     кимлардир   энг       яқи н   кишиларидан ,   дўсту-ёрларидан.    Бундай    пайтда    баъзи     одамлар     тушкинликка     тушиб     қоладилар,    ўзларини    боши     берк     кўчага    кириб     қолгандай,    якка     ёлғиз     ҳис       этадилар.

Зулфия     учун    ҳам     айрилиқ      азобларига     чидаш      осон     кечмади,    лекин     у      ҳаётда     мағрур     боқди.   Ҳаётда     унга     фарзандлари,    дўст-ёрлари    мададкор     бқлдилар.    Энди    у    фақат    ўзи    учун    эмас,    балки     Ҳамид    Олимжон    учун     ҳам     яшади    ижод     қилди.

IV  Ўқувчиларга    шеър     матинини   ифодали    ўқитиш.

VДарсни    мустаҳкамлаш.

1.Шоиранинг   бошқа   шеърларидан     ёд      оладилар.

2.  Баҳолаш   ва    изоҳ.   Вазифа  “сенсиз”  шеърини  ёд  олиш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

монинг   ечими   хақида    ўйлаб   ёзиш    учун   вақт   берилади.    Иштирокчилар    белгили    вақт    ичида    ўша       муоммоларни     ҳал     этиш      йўл-йўриқлари     ҳақида    изланадилар.      Яна     бир    иштирокчи   ўз     гурухи  номида       фикр  -  мулоҳазаларни   баён    этади.

Бошқарувчи      ҳар   уч     гуруҳнинг     фикрларини      диққад    билан     кузатиб         бораркан     ,йўл   -йўлакай     улар   орасидаги       муштарак       фикрларни    рангли      фломастер    ёрдамида      белгилаб    беради .

Сўз     новбати    эксперт    (талқинловчи0   гуруҳ      аъзоларига   берилади.     Улар  барча     тингланган     фикрлар     юзасида       ўз     мулоҳазаларини       баён    этдилар.

Учинчи    босқичда    эса,    барча     иштирокчиларга     рангли      қоғозларда    ишланган       олма     мевалари    ва     япроқлари       тарқатиб     чиқилади.    Улар    бугунги  семинар     машғулоти      ҳақида      фикр     мулоҳазаларини          қуйдаги   ҳолатда     билдирилади:

1.Қизил   рангли   олмалар     тасвири      ортида    бугун    кузатилган      дарс   ва     синфдан      ташқари    ишлардаги      ютуқларни      ёзадилар.

Сариқ    рангли    мевалар   тасвири     ортида      бугун     кузатилган         камчиликлар     ҳақида      фикр-мулоҳазаларни    ёзадилар.

2.Яшил     япроқли     ортига     эса    бугунги     семинар     ишига    ва,    умуман,    услубият    бирлашмаси      фолияти     баҳолари,    шахсий    таклиф   ва     мулоҳазаларни    ёзма    равишда    баён    этиб     қолдирди.

Бошловчи     иштирокчилар      қўлидаги      мева   ва   япроқларни    олиб,    магнит      доскасида     тасвирланган.   Билимлар    дарахти”   га    ёпиштириб    чиқади.      Шу    тариқа   мактабнинг     ўзбек    тили     ва    адабиёт     услубияти      бирлашьаси    аъзоларининг   бугунги    семинар      ишидаги      баҳоси     аниқланади.

Давра    суҳбатига     бошловчи    якун    ясайди.   Иштирокчилар    гулдасталар    тақдим    этилади.

                 Адабий-мусиқий     компазияси

Номинг     қўшиғимда,,    ўзбегим-фахри

1.Мусиқа

1-бошловчи

Ассалому   алайкум,  азиз   мехмонлар,    қадрли     устозлар.      Эл   дардини   ўз    ҳаловатидан    устун     билган,   эрта-кеч    юрт    ташвиши    йўлида    тиним    билмай      ишлаётган,    ҳалол    меҳнатлар     билан     халқимиз      орасида    обрў    ва   шараф  ортттирган    камтарин     устозлар!    Даврамизга     “Номинг     қўшиғимда,   миллатим-фахрим”   деб     номланган      тарбиявий      тадбиримизга     хуш    келибсиз.

2-бошловчи

Минг-минг    йиллиик   тарихга    эга    бўлган    туркий   эл     томири     дунёнинг    энг     олис      чеккаларигача   ёйилган.

Просмотрено: 0%
Просмотрено: 0%
Скачать материал
Скачать материал "Зулфиянинг "Сенсиз" шеъри таҳлили"

Методические разработки к Вашему уроку:

Получите новую специальность за 2 месяца

Оператор очистных сооружений

Получите профессию

Экскурсовод (гид)

за 6 месяцев

Пройти курс

Рабочие листы
к вашим урокам

Скачать

Скачать материал

Найдите материал к любому уроку, указав свой предмет (категорию), класс, учебник и тему:

6 665 111 материалов в базе

Скачать материал

Вам будут интересны эти курсы:

Оставьте свой комментарий

Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.

  • Скачать материал
    • 08.04.2016 2980
    • DOCX 30.8 кбайт
    • Оцените материал:
  • Настоящий материал опубликован пользователем Абдуллаева Зарифа Турашбековна. Инфоурок является информационным посредником и предоставляет пользователям возможность размещать на сайте методические материалы. Всю ответственность за опубликованные материалы, содержащиеся в них сведения, а также за соблюдение авторских прав несут пользователи, загрузившие материал на сайт

    Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.

    Удалить материал
  • Автор материала

    • На сайте: 8 лет и 1 месяц
    • Подписчики: 0
    • Всего просмотров: 15863
    • Всего материалов: 6

Ваша скидка на курсы

40%
Скидка для нового слушателя. Войдите на сайт, чтобы применить скидку к любому курсу
Курсы со скидкой

Курс профессиональной переподготовки

Няня

Няня

500/1000 ч.

Подать заявку О курсе

Курс повышения квалификации

Специалист в области охраны труда

72/180 ч.

от 1750 руб. от 1050 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 34 человека из 21 региона
  • Этот курс уже прошли 154 человека

Курс профессиональной переподготовки

Библиотечно-библиографические и информационные знания в педагогическом процессе

Педагог-библиотекарь

300/600 ч.

от 7900 руб. от 3650 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 487 человек из 71 региона
  • Этот курс уже прошли 2 328 человек

Курс профессиональной переподготовки

Руководство электронной службой архивов, библиотек и информационно-библиотечных центров

Начальник отдела (заведующий отделом) архива

600 ч.

9840 руб. 5600 руб.
Подать заявку О курсе
  • Этот курс уже прошли 25 человек

Мини-курс

Эволюция классической музыки до романтизма

4 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе

Мини-курс

Самоповреждающее поведение у подростков: профилактика и методы работы

4 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе
  • Сейчас обучается 21 человек из 15 регионов

Мини-курс

Продвижение экспертной деятельности: от личного сайта до личного помощника

6 ч.

780 руб. 390 руб.
Подать заявку О курсе