Компьютер технологияларини ёшларга ўргатишда
интерактив усуллардан фойдаланиш
БухДУ катта ўқитувчиси Л.Ж.Ёдгорова
Таълим бериш жараёнида дарс самарадорлигини оширишда компьютер
технологияларидан кенг фойдаланиб ўқитиш, ҳеч шубҳасиз, мазкур соҳада билим, кўникма
ва малака ҳамда маҳоратга эга бўлишда муҳим роль ўйнайди. Бундай таълим
тизимида педагогик жараённи жадал ривожлантириш муаммоси долзарб бўлиб
бормоқда. Барча мутахассислик фанлари бўйича мураккаблашган замонавий компьютер
технологияларидан барча ўқув юртларида тайёрланаётган ёш кадрларнинг зарурий
касбий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши давр талаби бўлиб, унга ўзгача
интерактив, яъни икки ёқлама фаол ёндашиш лозимдир, бу жараёнда ўқитувчи ҳам
талаба ҳам бирдек фаол бўлиши муҳим бўлиб, томонлардан бирининг ақлий
сусткашлиги таълим самарадорлигига салбий таъсир қилади.
Шунингдек, ҳозирги кунда барча
ўқув юртлар талабаларига ўқиш, ўрганиш ва таълим олишнинг белгиланган
муддатларда зарурий билимларни бериш ҳамда уларда мустақил равишда фан-техниканинг
янги ютуқларини ўзлаштириш кўникмаларини ҳосил қилиш учун ўқитишнинг мавжуд
услублари ва воситаларини тубдан ўзгартиши, профессор-ўқитувчи ва талабанинг интерактив
мулоқоти натижасида билим олиш, таълим олиш унумдорлигини ошириш вазифаси
долзарб бўлиб турибди. Бу вазифани ижобий ҳал этишда замонавий компьютер
технологияларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Компьютер технологиялари
таълим жараёнида кенг қўлланила бошланиши билан бирга илм ўрганишнинг янги
информацион технологиялари ҳам ривожлана борди. Бинобарин, ҳар қандай педагогик,
психологик ёки мутахассислик технологияси бу – информацион технология бўлиб,
унда мутахассиликка йўналтирилган ўқитишнинг технологик жараёни асосини
информация ва унинг интерактив ҳаракатланиши ташкил этади. Шу сабабли компьютер
технологияларидан фойдаланган ҳолда профессор-ўқитувчилар талабаларга
интерактив таълим усулларидан фойдаланиши ўқув мақсадларини амалга оширишда ва
уни самарадорлигига яқиндан кўмаклашади. Ўқитишнинг замонавий компьютер
воситаларидан фойдаланиш интерактив усул бўлиб, бунда компьютер талаба билан,
ўқитувчи компьютер билан ҳамда компьютер ёрдамида талаба ўқитувчи билан ва
аксинча, мулоқотга киришади. Бу компьютер технологияларида таълим олишнинг
асосий хусусиятидир. Компьютер технологиялари таълим жараёнининг ҳамма
босқичларида, яъни янги мавзуни ўтишда, уни мустаҳкамлашда, такрорлашда,
назорат қилишда, амалий ва лаборатория ҳамда семинар машғулотларида, мустақил
таълим олишда ва талабалар билимини синашда ишлатилади. Зеро, бунда компьютер
технологиялари талаба учун интерактив муҳит яратиб, у ўқитувчи, техник восита,
ўрганиш объекти, ҳамкор жамоа, бўш вақтни унумли ўтказиш вазифаларини ҳам бажаради.
Компьютер технологияларидан
интерактив таълим олишга қуйидаги хусусиятлар киради: ўқув маълумотлари манбааси
бўлиб, бунда компьютер технологияларидан ўқитувчи ёки китобнинг ўрнини қисман
ёки тўла қамраб олиш воситаси сифатида ишлатилади; замонавий компьютер
технологиялари кўргазмали қўлланма бўлиб, бунда компьютер технологияларининг
мультимедиа ва телекоммуникацияларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда сифат
жиҳатидан таълим жараёни юқори натижаларга эришиши мумкин; компьютер
технологиялари индивидуал информация алмашиниш ва фойдаланиш тармоғи бўлибгина,
бунда талаба ўзига керакли бўлган барча билимларга эга бўлиб қолмасдан, балким
ўзига керак бўлган саволларга ҳам жавоб олади; компьютер технологиялари билимларни
синаш, диагностика қилиш ва назорат воситаси бўлиб, бунда талаба ўрганган
мутахассислиги бўйича олган билимларини синаши, уни диагностика қилиши ва
назорат этиши мумкин.
Компьютер технологиялари техник восита сифатида
матнларни ёки маълумотларни (Microsoft Ofiss папкасидаги дастурлар: Microsoft Word, Microsoft Excel, Microsoft Access, Microsoft PowerPoint
ва бошқаларга) киритиш, тайёрлаш, таҳрирлаш ва уларни сақлаш воситаси бўлиб,
унда матн муҳарриридан, график қурувчи график муҳарирдан кенг миқёсдаги
ҳисоблаш амалларини бажарадиган компьютер сифатида ҳамда публикациялар тайёрлаш
воситаси сифатида кўпгина вазифаларни бажаради.
Ўрганиш объекти сифатида компьютер технологиялари
қуйидаги хусусиятларга эга: дастурлаш тилларида. дастур программаларини
яратишда, бир қанча ахборот воситаларини қўллаш жараёнида намоён бўлади.
Олий таълим ва ўрта махсус
касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлари ўқитувчи ва талабалари тизими
доирасидаги ўзаро ҳамкорликда маълум бир мутахассисликка йўналтирилган жамоа – интерактив
мулоқот сифатида замонавий ахборот технологияларининг Интернет тармоғидаги
телекоммуникацияларни кенг аудиториялар билан унумли алоқаларининг натижаси
тарзида амалга ошади. Бунда “Талабаларни Интернет тармоғида ишлашга ўргатиш
тўғрисида”ги 2004 йил 20 февральдаги 38-сонли буйруғига асосан: “Бугунги кунда
талабаларни замонавий ахборот технологиялари, хусусан, Интернет билан ишлашга
кенг кўламда ўқитиш ва уларда мустаҳкам амалий кўникмаларни шакллантириш ва
ривожлантириш ҳамда Интернет орқали ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш,
янги билимларни мустақил эгаллай олиш ва келажакда меҳнат фаолиятини илмий
асосда ташкил қилишга ўргатиш каби муҳим вазифалар олий таълим тизими олдидаги
долзарб масалалардан бўлиб турибди”, - деб таъкидлангани бежиз эмас.
Ёшлар бўш вақтларини унумли
ўтказишида компьютер технологиялардан қуйидагича фойдаланиши мумкин: ўтилаётган
фанлар юзасидан мустақил ишларни бажариши; тармоқ бўйича ўзига керакли
маълумотларни олиши; таълим дастурлари ва улардан тармоқда фойдаланиши;
компьютер технологиялари мустақил таълим видеоси шулар жумласидандир.
Ўқитувчи компьютер технологиялари таълими жараёнида интерактив
усулларидан фойдаланиши қуйидаги хусусиятларига: ўқиш жараёнини бир бутун
аудитория, дарс, умумлаштирувчи машғулот ва керак бўлганда фан даражасида
ташкил этиш (янги мавзуни ўтишда, уни мустаҳкамлашда, такрорлашда, назорат
қилишда, амалий ва лаборатория ҳамда семинар машғулотларида, мустақил таълим
олишда ва ҳоказоларда); аудиторияда талабалар фаоллиги ва уларнинг ўзлаштириш самарадорлигини
ошириш, компьютерлараро тармоқни бошқариш усулларига; ўқитувчининг талабалар
ишини кузатиш, уларга умумий ва керак бўлганда индивидуал ёндашиш, компьютер
тармоғи ёрдамида ҳар бир талабанинг билим савияси ҳақидаги маълумотга эга бўлиш
маҳоратига; ўқитувчининг ахборот алмашиниш муҳити элементларини (компьютер
технологиялари билан ишловчи ўқув ва намойиш жиҳозлари, дастур воситалари ва
системалар, электрон ўқув адабиётлари, электрон қўлланмалар ва ҳоказоларни), мос
равишда тайёрлашига, уларни мутахассислик фанлари билан боғлашига бўлинади.
Барча ўқув юртлари таълим тизимида компьютер
технологияларидан мутахассислик фанларини ўргатиш ва ўрганишда улардан интерактив
тарзда фойдаланганда таълимни ахборотлаштиришда профессор-ўқитувчи ва талабадан
компьютер саводхонлигини талаб қилади. Компьютер технологияларининг асосий
қисми бўлмиш, компьютер саводхонлигига қуйидагилар киради: информатика ва
ахборот технологияларининг асосий тушунчаларини ўзлаштириши; компьютер техника
воситалари ички ва ташқи қурилмаларини ва унинг функционал имкониятларини
ўзлаштириш; замонавий операцион системалар ва қобиқ дастурлар (Windows,
Total
Commander ва бошқалар) ҳамда уларнинг асосий буйруқларини
ишлата олиш; Microsoft Ofiss папкасидаги дастурлари (Microsoft Word, Microsoft Excel, Microsoft Access, Microsoft PowerPoint
ва бошқалар) билан мустақил ишлай олиши; Интернет глобал тармоғи
имкониятларидан унумли фойдалана билиши; электрон кутубхона ва электрон хатлар
ёрдамида мутахассисликка йўналтирилган маълумотларни ола билиши; замонавий
даражадаги маълумотлар базаси, гиперматн, мультимедиа (гипермедиа),
микродунёлар, иммитацион таълим, электрон коммуникациялар (тармоқлар), эксперт
системаларни ўз ичига олган компьютер ахборот муҳитининг мавжуд бўлиши; халқаро
серверлар орқали фан-техника янгиликларини кузатиши ва улар юзасидан интерактив
суҳбатлар олиб бора билиши зарур.
Барча ўқув юртлари таълим тизимида
интерактив дарс ўтиш жараёнида компьютер технологиялари дастурий ўқитиш ғоясини
ривожлантиради, замонавий компьютерлар ва телекоммуникацияларнинг ўзига хос
имониятлари билан боғлиқ бўлган таълимнинг ҳали ўрганилмаган янги технологик
вариантларини очади. У ўрганувчига психологик, педагогик ва бошқа мутахассислик
ахборотларини компьютер орқали тайёрлаш, ўрганиш, коррекция (тузатиш) қилиш ва
кузатиш ҳамда маълумотларни узатиш жараёнларни ифодалайди.
Бу жараёнда компьютер
технологияларининг қуйидаги учта варианти асосий бўлади: бўлажак ўқитувчи-талабаларни
компьютер технологиялари орқали муайян мутахассислик бўйича янги ахборотларни
тўплаш технологияси, бунда компьютерда электрон дарслик ёки электрон қўлланма
сифатида алоҳида ўқитиш, ўргатиш мавзулари, алоҳида дидактик топшириқлар ва
шунга ўхшаш бошқа хил маълумотлар олиши мумкин; мазкур фан бўйича компьютер
технологиясидан асосий ишлатилаётган қисмларидан энг муҳимлари аниқланади;
монотехнология, бунда дарс жараёнини бошқаришнинг ҳаммаси, шу жумладан
диагностика, мониторингнинг барча турлари компьютер технологияларида
қўлланилишига таянилади.
Замонавий компьютер технологияларини таълим жараёнида
қўллашдан асосий мақсад: ўқитувчининг талабаларга мутахассислик ахборотлари
билан ишлашни ўргатиши, уларнинг коммуникатив қобилиятини ривожлантириши;
талабага қанча ўзлаштира олса, шунча (оддийдан қийинга, соддадан мураккабга
қараб бориш принципида)маълумот бериши; талабаларни илмий изланишлар олиб боришига,
улар юзасидан тадқиқотлар ўтказишига, оптимал қарорлар қабул қилишга ўргатишидир.
Шундай қилиб, барча ўқув юртлари таълим тизимида
бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган таълим жараёнини давр талаби
даражасига етказиш замонавий компьютер технологияларини талабаларга ўргатишдан
мақсад интерактив усулларни қўллаш, ҳар бир талабанинг билим савиясини бутун
жаҳон талабларига тўла жавоб бера оладиган даражага кўтариш орқали мустақил
мамлакатимизнинг илмий, иқтисодий ва маънавий-маърифий жиҳатдан ривожланишига
ўз салмоқли ҳиссасини қўшадиган етук кадрларни, комил инсонни шакллантиришдан иборатдир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Олий таълим:
Меъёрий-ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар тўплами. – Тошкент.:
“Истиқлол”, – 2004 й. – 511 б.
2.
Aripov M.M. Internet va
Elektron pochta asoslari. – Toshkent: “Universitet“. – 2000.
3.
Гадойбоев У.Ш., Каримов Б.Р., Йўлдошев К.М.
Компьютер саводхонлиги асослари. – Тошкент: „Таълим тараққиёт“,
– 1999.
4.
Крейнак.
Интернет энциклопедия. – Питер: Мх 560, – 1998.
5.
G’ulomov S.S. Bozor iqtisodiyoti va jamiyatni axborotlashtirish. – Toshkent: – 1996.
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.