Добавить материал и получить бесплатное свидетельство о публикации в СМИ
Эл. №ФС77-60625 от 20.01.2015
Инфоурок / Другое / Другие методич. материалы / Усмон Носир ҳаёти ва ижоди. “Юрак” шеъри
ВНИМАНИЮ ВСЕХ УЧИТЕЛЕЙ: согласно Федеральному закону № 313-ФЗ все педагоги должны пройти обучение навыкам оказания первой помощи.

Дистанционный курс "Оказание первой помощи детям и взрослым" от проекта "Инфоурок" даёт Вам возможность привести свои знания в соответствие с требованиями закона и получить удостоверение о повышении квалификации установленного образца (180 часов). Начало обучения новой группы: 26 апреля.

Подать заявку на курс
  • Другое

Усмон Носир ҳаёти ва ижоди. “Юрак” шеъри

библиотека
материалов

Мавзу: Усмон Носир ҳаёти ва ижоди. “Юрак” шеъри

Мақсад: 1. Ўқувчиларга Усмон Носир ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бериш, “Юрак” шеърининг бадиий латофати, лирик қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини ўқувчилар қалбига сингдириш.

2.Ижодий фикрлаш, ифодали ўқиш қобилиятларини, оғзаки нутқини ўстириш, изланувчанлик хусусиятларини ошириш.

3.Гўзалликни англай оладиган, ўзга дил кечинмаларини тушунадиган, инсонлар шодлигига шерик , қайғусига ҳамдард бўла оладиган покиза қалб соҳибларини камол топтириш, шоир шахсига ҳурмат, адабиётга муҳаббат руҳида тарбиялаш.

Дарс типи: аралаш.

Дарс услублари: ахборотлантириш, даражали ўқитиш, иллюстративли тушунтириш,таянч сўзлар билан ишлаш, тест билан ишлаш.

Дарс жиҳози: интерактив тахта, Усмон Носир портрети, тахламлар, шоир тўпламлари, карта.

Дарснинг бориши

Саломлашиш, ўқувчиларнинг кайфияти, дарсга тайёргарликларини сўраш.

Адабиёт одобдир,

Инсонийлик- сабоқдир,

Англамоқ кўнгилларни,

Ёритмоқдир дилларни.

Адабиёт эзгудир,

Қалбларга у кўзгудир

Фикр-ўй қўзғатиш

Интерактив тахтада саволлар:

1.Миртемирнинг “ Онагинам” шеъри сарлавҳаси билан унинг моҳияти ўртасида қандай боғлиқлик бор? Сиз шеърни қандай номлаган бўлардингиз?

2.Шеърда лирик қаҳрамоннинг ҳолати қандай тасвирланган? Унинг қалбига озор бераётган ғашликнинг сабаби нима?

3.Сиз шеър қаҳрамонини қандай инсон деб ўйлайсиз?

Ўқувчилар саволларга жавоб берадилар.Ижодкор қиз устози ёрдамида ёзган муашшахни ўқийди.

Ўтган дарсни якунлаш

... Шоир Миртемир она тупроқда, шеърият даргоҳида олтин излар қолдирди. Унинг номи шеърларида мангу яшайди.

Янги дарс Йиллар ва даврлар ҳолдан тойган сўқмоқлар сингари кекса тарих бағрига сингиб кетади.Лекин шундай даврлар бўладики, улар турфа воқеалар туфайли авлодлар хотирасида сақланиб қолади.

1937йил—совет-тотолитар тузумида оммавий қирғиннинг авж олиши, юзлаб ўзбек зиёлиларининг маҳв этилиши...

Агар халқнинг ижодкор кучлари уйғониб халқни ўз ортларидан етаклай олганларида бу сана тарихга қора сатрлар билан ёзилмаган бўларди.А.Қодирийлар, Фитрату Чўлпонлар омон қолган бўлардилар. Шу порлоқ юлдузлар қатори Усмон Носир ҳам нафосат ёғдуларини сочган бўларди.

...Дарвоқе,Усмон Носир- эндигина 25 ёшга кирган йигит... эндигина истеъдодининг олтин гуллари очилай деб турган шоир...

1-ўқувчи:

Шеъриятнинг осмонида бевақт сўнган оғажоним.

Тўқсон ёшли боболикка етмай кетган оғажоним.

Куртак ёзган шеър боғини ташлаб кетган Усмон оғам,

Шоҳ Машрабнинг юртин қонга хино этган Усмон оғам.

2-ўқувчи:

Ёрилтошни куйлайвериб Холамбиби адо бўлди,

Йигирма беш ёшгинангда гулдек ҳуснинг эрта сўлди.

Ашъорларинг ўзбегимнинг тилларида садо бўлди.

Куртак ёзган шеър боғини ташлаб кетган Усмон оғам,

Шоҳ Машрабнинг юртин қонга хино этган Усмон оғам.

Интерактив тахтада видеолавҳа :

Ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда тайёрлаган фильм намойиш этилади.

Видеолавҳада:

Холамбиби қўшиқ куйлайди

Ёрилгин тош. ёрилгин,

Усмонжонни кўрайин

Дийдорига тўяйин.

Аскарларга кетганда

Бунчалар куймасмидим...

Муаллиф: Бу оҳанглар Холамбиби Мулло Охун қизининг бўзлаб куйлаган қўшиқ садоларидир.

Холамбиби: Усмонжонгинам чақалоқлигиданоқ бошқа болаларга ўхшамаган, ўзгача эди-да...

Онанинг хаёлида ўғлининг болалиги гавдаланади.

Танча атрофида Холамбиби, кичкина Усмон ўтиради Усмон: “Ая, шеърларингдан ўқиб бер?”

Холамбиби: “Қўй, болам, ярим кеча бўлса, ҳеч замонда одамлар кечаси уйғониб шеър ўқиганми?- дейди зорланиб.Усмон гапида туриб олади.Она ғазал зқийди.

Усмон Носирнинг қамоққа олиб кетилиши лавҳаси кўрсатилади...

Ўқитувчи: Сиз Усмон Носирнинг ҳаёти ва ижоди билан 5- синфда танишгансиз.

Таянч сўзлар ёрдамида шоир ҳаётиҳақида гапириб беринг.Интерактив тахтада таянч сўзлар.

2 ўқувчи гапириб, шаҳарларни картадан кўрсатишади.

Ўқувчилар таянч сўзларни дафтарларига ёзиб оладилар.

  • Сиз шоир ҳақида яна қандай қўшимча маълумотлар ўргандингиз?

4-5 ўқувчи Усмон Носир ҳақида ўрганган қўшимча маълумотларини айтиб беришади.

Ўқитувчи шоир табиатига хос хусусиятлар ҳақида тўхталиб ўтади.

... Шоир Абдулла Орипов ёзганларидек, Усмон Носир шеъриятнинг муқаддас, табаррук даргоҳида анвойи бир чаманзор яратиб кетди. Келинглар, шоир чаманзори гуллари атридан баҳраманд бўлайлик.

Ўқитувчи “Юрак” шеърини ёд олади.

Ишқибоз сўзининг маъноси сўралади.

Шеър таҳлилига киришилади.Интерактив тахтада шеърни таҳлил қилиш учун саволлар берилади.

Ўқитувчи ўқувчилар жавобини тўлдириб, шеър бадиияти, мисралар мазмунини изоҳлайди.

Бу вақтда интерактив тахтада шеър бандлари кўрсатилади.

Мустаҳкамлаш

Шеър таҳлили тугагач, Блиц турнир ўйини асосида .математик ҳисоблаш (қўшиш амали) билан 2030 рақами келтириб чиқарилади.

Усмон Носир туғилган кун -------- 13

Шоирнинг нечта шеърий тўплами бор?----------- 5

Нечта достони мавжуд? -- ------------ 2

У. Носир неча ёшгача ижод қилган? ---------------- 25

Шоирнинг ижодий кечаси бўлган сана ------------ 27

Шоир қамоққа олинган кун --------------- 14

Усмон Носир вафот этган йил -------------------- 1944

2030

-Бу рақам сизга нимани эслатади?

---------------

Бу дастурда:“2030 йил фуқаролари давлат ўзларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишига ишонадилар” деб ёзилган.Биз ҳуқуқ ва манфаатларимиз ҳимоя қилинаётган мустақил юртда,бахтиёр замонда яшамоқдамиз.

У.Носир,А. Қодирийлар ҳаракатлари қолипга солинган, ҳуқуқлари топталган тузумда яшадилар.

- Ўзбек халқининг қотағонга учраган ижодкорларидан кимларни биласиз?

------------------------

-Қозоқ халқининг қотағон қурбони бўлган ёзувчи- шоирларини биласизми?

------------------------

Ҳа, у мудҳиш йилларда юзлаб зиёлилар ўлимга маҳкум этилди, лекин улар ўзларининг маънавият зиёлари билан инсонлар қалбига нур сочаверадилар.

Синф ўқувчилари уч гуруҳга бўлинган, ҳар бир гуруҳга қобилиятлари даражасида топшириқлар берилади.

1-гуруҳ ўқувчилари ўзлари тузган тест топшириқлари асосида бир-бирини баҳолайди.Улардан икки нафари доскада ишлайди.

2- гуруҳ ўқувчиларига бошқотирмалар берилади.

3- гуруҳдаги болаларга шеърдаги қофиядош сўзлар , кўчимларни аниқлаш топширилади.

Қофия, кўчим ҳақида сўралади.

Бошқотирмада рангли катаклар ичида Буюк, Ғалаба сўзлари ҳосил бўлади

Бу йил 9 майда Буюк Ғалабанинг 63 йиллиги нишонланиши айтилади.Қишлоғимиздаги Улуғ Ватан Уруши фахрийлари ҳақида сўралади.

Ўқувчилар баҳоланади, рағбатлантирилади.

Уйга вазифа: “Юрак” шеърини ёдлаш. 3 гуруҳ ўқувчиларига даражали топшириқлар берилади.

Дарс якунланади.



“Манкент” умумий ўрта мактаби ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси

Ш.Исанова.

Автор
Дата добавления 07.03.2016
Раздел Другое
Подраздел Другие методич. материалы
Просмотров607
Номер материала ДВ-508620
Получить свидетельство о публикации

"Инфоурок" приглашает всех педагогов и детей к участию в самой массовой интернет-олимпиаде «Весна 2017» с рекордно низкой оплатой за одного ученика - всего 45 рублей

В олимпиадах "Инфоурок" лучшие условия для учителей и учеников:

1. невероятно низкий размер орг.взноса — всего 58 рублей, из которых 13 рублей остаётся учителю на компенсацию расходов;
2. подходящие по сложности для большинства учеников задания;
3. призовой фонд 1.000.000 рублей для самых активных учителей;
4. официальные наградные документы для учителей бесплатно(от организатора - ООО "Инфоурок" - имеющего образовательную лицензию и свидетельство СМИ) - при участии от 10 учеников
5. бесплатный доступ ко всем видеоурокам проекта "Инфоурок";
6. легко подать заявку, не нужно отправлять ответы в бумажном виде;
7. родителям всех учеников - благодарственные письма от «Инфоурок».
и многое другое...

Подайте заявку сейчас - https://infourok.ru/konkurs


Выберите специальность, которую Вы хотите получить:

Обучение проходит дистанционно на сайте проекта "Инфоурок".
По итогам обучения слушателям выдаются печатные дипломы установленного образца.

ПЕРЕЙТИ В КАТАЛОГ КУРСОВ


Идёт приём заявок на международный конкурс по математике "Весенний марафон" для учеников 1-11 классов и дошкольников

Уникальность конкурса в преимуществах для учителей и учеников:

1. Задания подходят для учеников с любым уровнем знаний;
2. Бесплатные наградные документы для учителей;
3. Невероятно низкий орг.взнос - всего 38 рублей;
4. Публикация рейтинга классов по итогам конкурса;
и многое другое...

Подайте заявку сейчас - https://urokimatematiki.ru

Похожие материалы

Включите уведомления прямо сейчас и мы сразу сообщим Вам о важных новостях. Не волнуйтесь, мы будем отправлять только самое главное.
Специальное предложение
Вверх