Рабочие листы
к вашим урокам
Скачать
1 слайд
Томди тумани 25-мактабнинг кимё-биология фани ўқитувчиси Баҳронов Алижон Аслоновичнинг “Юрак қон - томир системасининг фаолияти “ мавзусидаги дарс ишланмаси.
2 слайд
Юрак ва томирлар системаси организмни қон билан таъминлайди, қон орқали аъзо ва тўқималарга ҳар хил озуқа моддалар, кислород ва биологик фаол моддаларни етказиб беради, шу билан бирга организмда модда алмашиниш натижасида ҳосил бўлган кераксиз маҳсулотларини ва газларни олиб чиқишда ҳизмат қилади. Бу системага қон ва лимфа томирлари, юрак киради.
Веналар томирлар системасининг олиб кетувчи қисми ҳисобланади. Веналар деворининг тузилиши, уларнинг фаолияти билан узвий боғлиқ. Артерияларга нисбатаи қон босимининг пастлиги /5-10 мм симоб устуни/ ва оқим тезлигининг камлиги /аъзолар веналарида 10 мм/с атрофида/ веналар девори юпқа ва уларда эластик элементлар кам бўлади. Тананинг қайси қисмида жойлашганлигига қараб веналар деворининг тузилиши бир-биридан фарқ қилади. Тананинг пастки қисмидаги веналар деворида мушак элеменларининг кучли ривожланиши, ҳамда уларда клапанларнинг бўлиши тақозо этилади, Чунки улар орқали қон юқорига-юракка томон ҳаракат қилади.
Юракнинг тузилиши
Юрак қон томирлар системасининг қонни харакатга келтирувчи ичи бўш, мушакли ва асосий аъзодир.
Юрак девори уч пардадан: ички эндотелий, ўрта миокард, ташқи эпикарддан тузилган.
3 слайд
Юракнинг тузилиши
Юрак қон томирлар системасининг қонни харакатга келтирувчи ичи бўш, мушакли ва асосий аъзодир.
Юрак девори уч пардадан: ички эндотелий, ўрта миокард, ташқи эпикарддан тузилган.
Yurakning ishlashi
Юрак бўшлиғи тўсиқлар орқали тўрта бўлакка ажратилган. Икки бўлмача бўлмачалараро, қоринчалар эса қоринчалараро тўсиқлар орқали чап қоринча ва бўлмача хамда ўнг қоринча ва бўлмачаларга бўлинади. Юрак бўлмачалари ва қоринчалари иши турлича бўлиб, бўлмачалар юракка келадиган қонни тўплайди хамда етарлича йиғилгандан сўнг қоринчаларга хайдайди. Қоринчалар эса ўз навбатида қонни артерияларга отиб беради.
Веналар орқали қон юракка оқиб келади. Ўпка венасидан ташқари хамма веналардаги қонда кислород кам бўлади. Гемокапилляр артерия ва вена қон томирлар ўртасида жойлашади. Баъзан улар иккита ҳар хил томирлар ўртасида бўлиши ҳам мумкин. Бундай жойлашиш капиллярнинг "ажойиб тўри" деб аталади .
Пастки ва юқори ковак веналари оркали қон юракнинг ўнг бўлмачасига келиб қуйилади. Бу харакат катта қон айланиш доирасини хосил қилади. Веноз қон юракнинг ўнг қоринчасидан ўпка артериялари орқали ўпкага бориб кислородга тўйинади ва юракни чап бўлмачасига қуйилади (кичик қон айланиш доираси).
4 слайд
А р т е р и я л а р.
Деворнинг тузилишига қараб эластик,
мушак ва мушак эластик типида бўладилар. Барча артерияларнинг девори умуман бир хилда тузилган бўлиб, уларда уч қават тафовут қилинади:
1. Ички парда2. Ўрта парда3. Ташқи парда. Турли пардаларнинг тузилиши ва қалинлиги тананинг турли жойлардаги томирларда ҳар хил бўлиб, кўпроқ гемодинамик омилларга, қон босими ва тезлигига боғлиқ
Юракнинг ишлаш жараёни.
Юрак анатомик жихатдан ўпкалар оралиғида жойлашган тахминан мушт катталигидаги, оғирлиги 300 граммча келадиган мушак аъзо. унинг мушаклари инсон онгига боғлиқ бўлмаган холда мустақил равишда бир маромда қисқариб бўшашади. У бутун умр давомида тўхтовсиз ишлайди. Соғлом одам юраги бир дақиқада ўртача 70-80 марта қисқариб 5-6 л гача қонни хайдаб беради. Бу кўрсатгич жисмоний харакатда кўпайиб тинч холатда камаяди
Юракни қонни томирлар орқали тўхтовсиз харакатини таминлаб берувчи мушакли насос дейиш мумкин. У қон томирлар билан биргаликда юрак – қон томир тизимини ташкил этади. Бу тизим кичик ва катта қон айланиш доирасидан иборат. Қон юракнинг чап қисмидан аввал аорта кейин йирик ва майда артерия, артериола хамда капиллярлар орқали харакатланади. Капиллярдан зарурий моддалар ва кислород тўқималарга, у ердан эса ис гази ва модда алмашинуви натижасида хосил бўлган махсулотлар қонга ўтади
Қоринчалар бажарадиган иш бир мунча оғир бўлганлиги сабабли уларнинг мушак қавати бўлмачаларникага нисбатан анча қалин. Бўлмача ва қоринчалар бир бири билан бўлмача хамда қоринчалараро тешик орқали боғланади. Юракнинг митрал, аортал, ўпка хамда уч тавақали қопқоқчалари ўз вақтида очилиб, ёпилиб қонни қайта оқиб тушишига тўсқинлик қилади ва уни бир йўналишда харакатлантиради.
5 слайд
Қон томири
деворларида зарали
халестериннинг
йиғилиб қолиши.
Рабочие листы
к вашим урокам
Скачать
6 665 040 материалов в базе
«Биология», Сивоглазов В.И., Сапин М.Р., Каменский А.А.
Больше материалов по этому УМКНастоящий материал опубликован пользователем Бахронов Алижон Аслонович. Инфоурок является информационным посредником и предоставляет пользователям возможность размещать на сайте методические материалы. Всю ответственность за опубликованные материалы, содержащиеся в них сведения, а также за соблюдение авторских прав несут пользователи, загрузившие материал на сайт
Если Вы считаете, что материал нарушает авторские права либо по каким-то другим причинам должен быть удален с сайта, Вы можете оставить жалобу на материал.
Удалить материалВаша скидка на курсы
40%Курс профессиональной переподготовки
300/600 ч.
Курс повышения квалификации
36 ч. — 144 ч.
Курс повышения квалификации
36 ч. — 144 ч.
Мини-курс
8 ч.
Мини-курс
3 ч.
Оставьте свой комментарий
Авторизуйтесь, чтобы задавать вопросы.